1–жадвал. Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмгача яқинлашиш мумкин бўлган масофа, м.
Эслатма: Ушбу жадвалда ҳамда бундан кейинги қоида текстларида 3 кВ кучланишли электр ускуналари 6 кВ кучланишли электр ускуналарига тенглаштирилади, кучданиши 20 кВ эса 35 кВ га 60 кВ эса 110 кВ га тенглаштирилади.
1.3.6.6–35 кВ кучланишли электр ускунада ерга туташиш содир бўлса ходимларни ёпиқ тақсимловчи электр ускунада 4 метрдан, очиқ тақсимловчи электр ускуна ва электр узатиш тармоғида 8 метрдан кам масофага яқинлашишга фақат тармоқни тезда ўчириш, истеъмолчини бошқа тармоқдан улаш, ҳамда кучланиш таъсирига тушиб қолган шахсни қутқариш учун рухсат этилади. Бундай ҳолларда, электр ускунада ишлатиладиган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак.
1.3.7.Кучланиш 1000 В дан юқори қўл приводли ажратгич (разъединетиль), узгич (отделитель) ва ўчиргич (выключатель) ускуналарни ўчириш ва ёқишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш керак.
1.3.8.Сақлагич қўйиш ва олишда ушбу тармоқдан кучланишни олиш шарт.
Кучланишни олиб ташловчи коммутацион аппаратлар ўрнатилмаган электр қўшилмада, сақлагични кучланиш остида олиш ва қўйиш, шу тармоққа уланган истеъмолчи ўчирилган тақдирда рухсат этилади.
Иккиламчи занжир ва ёртиш тармоқларида, кучланиш трансформаторида сақлагични қувватни олмасдан ва кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади.
1.3.9.Кучланиш остида сақлагични алмаштириш керак бўлиб қолса, қуйидаги ҳимоя воситасидан фойдаланиш зарур:
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунадан диэлектрик қулқоп ва ҳимоя кузойнагини қўллаган холда омбир (штанга) дан;
1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада–изоляцланган омбир ёки диэлектрик қулқоп ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланилади.
1.3.10.Коммутацион аппаратлар билан жиҳозланмаган 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва йиғмаларда ўрнатилган сақлагичлар (предохранителлар) устма-уст, фазалар вертикал жойлашган бўлса, сақлагични олиш ва қўйиш истеъмолчидан қувватни олмасдан туриб, кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади. Бундай пайтда кўзни ҳимоя қилиш воситаси ўрнига юзни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тавсия қилинади.
1.3.11.Иш олиб борилаётган электр ускуна ҳужрасидан ташқари,хонада қолган барча хона, ҳужра, шчит ва йиғилмаларнинг эшиклари қулфланган бўлиш и керак.
1.3.12.1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуна (ёпиқ, комплект, очиқ тақсимловчи электр ускунанинг хона ва ҳужралари),ҳамда 1000В кучланишдан юқори бўлган электр ускуна ташқарисида жойлашган 1000 В кучлаништача булган шчит ва электр ускуна шчит ва йиғмаларнинг калитлари навбатчи ҳисобида бўлиши шарт.Навбатчи бўлмаган электр ускуналарида калитлар маъмурий-техник хизматчи ҳисобида бўлиши мумкин.Ҳар бир калит номерланган бўлиши даркор. Калитлариииг бир комплекти заҳирада сақланиши керак.
Калитлар тилхат билан қуйидаги ходимларга берилиши керак:
якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга — барча хоналарнинг калитлари;
тезкор-таъмирловчи ходимлар ичидан ажратилган ишлашга ижозат берувчи шахсга, иш рахбари ва ишбошига, назорат қилувчига—фақат иш олиб борилиши учун ажратилган хона калити берилади.
1.3.13.Ҳар куни иш тутагандан сўнг ва электр ускуна кўриб чиқилганлан кейин калитлар албатга қайтариб топширилиши керак. Навбатчи бўлмаган электр ускунада иш олиб борилганда ушбу электр ускуна жойлашган хона калити, кўриб чиқилгандан ёки иш батамом тугаллангандан сўнг, узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан топширилиши керак.
Электр ускуна жойлашган хона калитини узоқ муддатда бериш электр тармоғи корхонасининг тақсимловчи электр ускуналарида тезкор учириш-ёқиш ҳуқуқига эга бўлган истеьмолчи ходимига ҳамда якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган навбатчига, тезкор — таъмирлаш ва маъмурий-техник ходимларга бериш заруратини корхона бош мухандиси белгилайди.
Калитни олиш ва қайтариш жараёни исталган шаклдаги иш журнали ёки тезкор-диспетчерлик журналларида қайд қилиниши керак.
1.3.14.Электр токига тушиб, жароҳатланганини қутқариш учун электр ускунадан кучланишни олиш рухсатсиз бажарилиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |