4-мавзу: Соли=ларнинг и=тисодий мощияти ва


Солиқ солишнинг мажбурийлиги принципи



Download 270,5 Kb.
bet8/9
Sana21.02.2022
Hajmi270,5 Kb.
#42628
1   2   3   4   5   6   7   8   9
1. Солиқ солишнинг мажбурийлиги принципи;
2. Солиқ солишнинг аниқлиги принципи;
3. Солиқ солишнинг адолатлилиги принципи;
4. Солиқ тизимининг ягоналиги принципи;
5. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ошкоралиги принципи;
6. Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи.

Солиққа тортиш тамойиллари ва солиқ қонунчилиги тамойиллари муайян ўхшашликка эга ва уларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан биридир.


Солиққа тортиш тамойиллари тўғрисида турлича ёндашишлар мавжудлигини юқорида кўриб ўтдик. А. Смит томонидан ишлаб чиқилган солиққа тортишнинг 4 тамойили, мамлакатимиз солиқ кодексида эса солиқ қонунчилигининг 6 тамойили ва бошқа иқтисодий адабиётларда ҳам турлича солиққа тортиш тамойиллари мавжудлиги эътироф этилган. Юқорида келтирилган солиққа тортиш тамойилларини чуқурроқ ўрганиш уларни умумлаштириш орқали энг мақбул, барча жиҳатларни тўлиқ қамраб оладиган оптимал солиққа тортиш тамойилларини яратиш муаммосининг ечимини топиш ҳозирги давр талаби бўлиб қолмоқди.


Қисқача хулосалар
Давлат аста - секин ривожланиб бориши билан, унинг функциялари ҳам мувофиқ равишда кенгайиб боради. Бу эса солиқларга нисбатан қўйиладиган талабнинг кучайишига олиб келади. Шу сабабли солиқ тизими тобора мураккаб ва кўп қиррали бўлиб боради. Кишилик жамияти ривожланиши тарихи шуни кўрсатадики, давлат маъмурий бошқарув билан шуғулланган ҳолларда унинг эҳтиёжлари маълум даражада сақланиб қолади, давлатнинг иқтисодиётни бошқариш мажбурияти пайдо бўлса, унинг харажатлари ва аҳолидан олинадиган тушумлари кўпаяди. Бундай ҳолатда солиқларнинг шакллари pанг-баранглашиб боради.
«Солиқлар ва солиққа тортиш» фанининг предмети –солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг иқтисодий моҳияти, давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти, солиқ тизими ва сиёсати, солиқ турларлари бўйича белгиланган имиёзлар тизими, солиқларни ҳисоблаш механизмининг амалдаги ҳолатини ўрганишдан иборат. Жумладан, солиқ тўловчилар ва уни ўзлаштирувчи, давлат бюджети, мажбурий тўловлар, молиявий муносабатлар каби элементларнинг ўзаро иқтисодий муносабатларга киришиш жараёнларининг услубий жиҳатлари, қирралари кенг кўламда ўрганилади.
Солиқлар мажбурий тўловларни ифода этувчи пул муносабатларини билдиради. Бу муносабатлар солиқ тўловчилар (ҳуқуқий ва жисмоний шахслар) билан уларни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасида бўлади. Корхона ва ташкилотлар аҳолига хизмат кўрсатганда, ишлар бажарган ёки бозорларда олди-сотди қилиш жараёнида пул муносабатларини ҳосил қилади. Лекин улар солиқ бўла олмайди, солиқ муносабати бўлиши учун давлат мамлакатда яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш йўли билан давлат бюджетига мажбурий тартибда тўланиши ёки ундирилиши лозим. Давлат учун бюджетнинг асосий манбаи ҳисобланган солиқлар катта аҳамиятга эга.
Фикримизча, солиқларнинг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: Солиқнинг фискал функцияси; Тартибга солиш функцияси; Рағбатлантириш функцияси; Солиқнинг назорат функцияси; Солиқни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функциялари.
Солиққа тортиш тамойилларини А. Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор солиқ тамойилларини асослаб берган:
1. Давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда ўзлари ҳукумат муҳофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ тарзда қатнашишлари лозим.
2. Ҳар бир киши тўлайдиган солиқ аниқ белгилаб қўйилган бўлиши керак, бунда ўзбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, тўланадиган вақти ва тартиби уни тўловчига ҳам, бошқа ҳар қандай одамга ҳам бирдай аниқ ва маълум бўлиши зарур.
3. Ҳар бир солиқ тўловчига ҳар жиҳатдан қулай бўлган вақтда ва тартибда ундирилиши керак.
4. Ҳар бир солиқ шундай тарзда тузилиши керакки, бунда солиқ тўловчининг ҳамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига келиб тушадиган маблағга нисбатан ортиқ бўлишига мумкин қадар йўл қўйилмасин.



Download 270,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish