4-мавзу: Ўрта осиёдаги темурийлар давригача бўлган ва темурийлар давридаги иқтисодий ғоялар


Форобий, Ибн Сино, Беруний ва Юсуф Хос Ҳожиб асарларидаги



Download 399,87 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana23.02.2022
Hajmi399,87 Kb.
#179718
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-seminar(1)

 
4. Форобий, Ибн Сино, Беруний ва Юсуф Хос Ҳожиб асарларидаги 
иқтисодий ғояларнинг моҳияти  
X-XII асрларга келиб Ўрта Осиѐ илғор ижтимоий тафаккурнинг Шарқдаги 
йирик марказларидан бирига айланди. Бу даврда феодал давлат марказлашган 
ва энг ривожланган паллага кирди. Ўрта Осиѐ Европани Осиѐ билан боғловчи 
йирик моддий, маданий ва савдо марказига айланди. Бу жараѐнлар бир-биридан 
минглаб чақирим узоқликдаги давлатлар, халқлар ўртасидаги иқтисодий 
муносабатларни шакллантирди.
Бу даврда бутун дунѐга танилган Ал-Фаргоний, Ал-Хоразмий, Форобий, 
Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Низомулмулк ва бошқа кўплаб 
мутафаккирлар яшаб, ижод қилишди. Уларнинг асарларида иқтисодий ғоялар 
ҳам ўз аксини топган. Шарқ ренессанси давридаги олимлар шу даврдаги 
тижорат, мулкдорлик ҳунари сирларини баѐн этганлар. Уларнинг асарларидаги 
умумбашарий иқтисодий таффаккур бугунги кунда ҳам долзарблиги билан 
муҳим ўрин тутади.
Ибн Сино (980-1037)нинг фикрича: «Ҳайвон табиат неъматларига қаноат 
қилади, одамларга эса табиат неъматлари камлик қилади, у овқат, кийим-
кечак ва уй-жойга эхтиѐж сезади. Ҳайвон табиат неъматларини ўзлаштириб 
олади, одам эса ўз меҳнати билан ўзига овқат, кийим, жой яратади. Шу 
мақсадда инсон деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиши керак».
Форобий (873-950) Ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий 
билимларнинг қарийиб барча соҳаларини ўз ичига олувчи 160 дан ортиқ рисола 
яратган «қомусий олим сифатида тан олинади. Унинг Шарқ оламидаги шуҳрати 
шу даражага етдики, уни Аристотель (Арасту)дан кейинги йирик мутафаккир- 
«муаллимас -«соний» - «иккинчи муаллим» деб атай бошладилар.
Олимнинг айниқса «Фозил одамлар шахри» асари диққатга сазовар бўлиб, 
унда мамлакатни бошқариш, хоқимлар фаолияти, иқтисодиѐтни олиб бориш 
билан боғлиқ бўлган муҳим ғоялар келтирилади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш 
керакки, Форобий ўз устози Арасту ғояларини ҳар томонлама талқин этади ва 
уни тўлдиришга ҳаракат қилади, жамият шаклланиши учун моддий 
эҳтиѐжларнинг аҳамияти ҳақидаги таълимотни яратди, иқтисодиѐт фанида 
муҳим бўлган «Эҳтиѐж» ни таърифлаб берди. У моддий бойликлар яратишда 
меҳнатнинг ва меҳнат қуроллари ўрнини аниқлаб берди. Айниқса, «меҳнат 
тақсимоти» масалалари мутафаккир асарларида яхши ѐритиб берилган. Меҳнат 



тақсимоти туфайли ишлаб чиқариш ривожланади, чунки вақтдан ютилади, 
ишловчиларнинг касб-маҳорати ортади, техник мосламалар киритиш учун асос 
юзага келади, яъни ўз даврида ҳамма ишни бир одам (уста) бажариши мумкин 
бўлган ҳолатдан, ҳар бир операцияни махсус кишиларга бўлиб бериш 
афзаллиги кўрсатилади. Меҳнат тақсимоти тўғрисидаги ғоя таниқли иқтисодчи 
Адам Смит таълимотининг (XVIII аср) асосидир.
Форобийнинг фозил (идеал) давлат, ҳокимлар тўғрисидаги ғоялари 
ниҳоятда аҳамиятлидир, ўзаро ѐрдам ва дустликнинг зарурлиги кўрсатилади. 
Масалан, шаҳар тартиботида энг асосий нарса мулк, ноз-неъматларни тўғри 
тақсимлаш эканлиги қайд этилган. Арасту ғоялари ривожлантирилиб, аввало ер 
ва жойларнинг миқдори, кейин уларнинг эгалари ва тутган ўринлари, сўнгра 
ниҳоятда зарур ҳисобланувчи озиқ-овқат, экин экиладиган ерлар, сарой ва 
шахсий уйларнинг миқдори ҳисобга олиниши кераклиги кўрсатилади.
Фозиллар шахри хоқимининг фазилатлари ҳақидаги фикрлар ниҳоятда 
қимматлидир. Форобий тадқиқотларининг яна бир муҳим жиҳати шуки, у кўп 
(юнон, араб ва б. ) тилларни билган, бошқа олим асарларини таҳлил этган, 
шархлаган ва изоҳлаган.
Мусулмон ҳуқуқшунослигида товарнинг истеъмол қиймати тан олинган, 
товарнинг қиймати билан сўралаѐтган баҳо (бозор нархи) фарқланган. Йирик 
дин пешвоси Баҳоуддин Нақшбанднинг (1318-1389) «Дил ба ѐру, даст ба 
кор», яъни «дил ѐр (Аллох) билан, қўл иш билан (банд бўлсин)» деган тезиси ўша 
давр ва ҳозирги кун учун муҳим эди, чунки илгари худога фақат эътиқод 
қилишнинг ўзи кифоя деб билинган. Низомулмулк (1018-1092) «Сиёсатнома» 
асарида ҳукмдорлар, амирлар, амалдорлар ва қозиларнинг мансабни 
суиистеъмол қилишини, солиқларнинг оғирлиги, давлат маблағларини сақлаш 
ва сарфлашда ҳисоб-китоб зарурлигини қайд этган. Салжуқийлар давлати 
арбоби сифатида иктоъни танқид қилган. Иқтоъ - ўрта асрларда Ўрта Шарқ, шу 
жумладан Ўрта Осиѐда ҳукмдор томонидан айрим шахсларга катта хизматлари 
эвазига инъом қилинган чек ер (Темурийлар давлатида суюрғол).
Буюк қомусий олим Абу Райхон Беруний (973-1048) 150 дан ортиқ асар 
яратган бўлиб, уларда меҳнат бойликнинг асоси эканлиги тўғрисидаги ғоя 
асосийдир. Унинг кўпгина фикр ва қарашлари бугунги кун учун ҳам 
аҳамиятини йўқотмаган.
Олим яшаган даврдаги муносабатлар, ишлаб чиқаришнинг юксалганлиги, 
савдо-сотиқнинг ривожланиши, суғориш иншооатларининг ишга туширилиши 
ана шу давр учун хос эди.
Шу асосда Берунийда кишилик эҳтиѐжларининг пайдо бўлиши ва уни 
қондириш асослари, меҳнат ва хунарга муносабатлари уйғунлашиб кетади. 
Унинг фикрига кўра, кишилар ўз зарурий эхтиѐжларини қондириш учун 
уюшган холда яшаш ва ишлашга мажбурдирлар. Эхтиѐжлар турли-туман ва кўп 
бўлганлиги учун инсонлар бирлашган холда турар жой ва шаҳарлар яратишга 
интиладилар, деб хисоблайди. Шунингдек, у давлатнинг пайдо бўлишини ҳам 
эхтиѐж туфайли деб уйлаган. Энг муҳим ғоя шуки, барча қимматли нарсалар 
инсон меҳнати билан яратилади ва инсоннинг қадр-қиммати унинг авлод-
аждодларининг ким бўлганлиги эмас, балки унинг меҳнати, ақлий ва жисмоний 



махорати билан белгиланади. Ҳар бир даврнинг урф-одатлари ўзига хос бўлади 
ва инсон ахли уларга риоя қилмоғи даркордир, акс холда низом ва бир хиллик 
йўқолса, тартиб ҳам йўқ бўлади, деб уқтиради буюк донишманд.
Беруний қайд этишича, билимларни эгалламоқ ва хунар ўрганмоқ учун 
меҳнат қилиш зарур, бу эса доим давом этадиган ва такомиллашиб борадиган 
жараѐндир. У меҳнатни турларга ажратиб, уларнинг ҳар қайсиси алохида талаб 
ва эҳтиѐжлар асосида вужудга келишини кўрсатиб берди. Бинокор, кўмир 
қазувчи, ҳунарманд, фан соҳиблари меҳнатини оғир меҳнат деб билади. Илм, 
маърифат заҳматкашлари меҳнатига таъриф бериш, илм олиш, ўқиш энг 
керакли меҳнат эканлигини исботлайди. Шунга кўра олимларнинг меҳнатини 
қадрлаш турли илмлар кўпайишига олиб келади. Олим жамиятнинг асосини 
моддий неъматлар учун бўлган ҳаракатларда, меҳнатда деб билади.
Атоқли давлат арбоби, илк туркий достоннавис Юсуф Хос Хожибнинг 
фақат бир асари етиб келган, аммо бу асарда шундай дурдоналар тўпланганки, 
уларга қойил қолмай илож йўқ. Асар 13 минг мисра (насрий ва назмий 
муқаддимадан ташқари)-73 бобдан иборат. Унда инсон тафаккурининг барча 
жабҳалари бўйича сўз юритилади ва ниҳоятда қимматли фикрлар баѐн этилган. 
Китобда берилган бу ғоялар ўз даври учун ҳам, ҳозирги давр учун ҳам ниҳоятда 
қадрлидир.
Айниқса иқтисодиѐт масалалари бўйича давлат ва раият муносабатлари 
синчиклаб ўрганилган. Асар 18 ой-бир ярим йилда ѐзиб тугалланган бўлса ҳам, 
уни яратиш учун жуда узоқ вақт тайѐргарлик кўрилган. Донишманд фикрича, 
эзгу орзуларга фақат тоат- ибодат билангина етишиб бўлмайди. Бунинг учун 
талай эзгу ишлар қилиш, фойдали фаолият кўрсатиш керак, деган фикрни 
илгари сўради.
Борлик ҳақидаги билимларга тўқнашиб, одам билиши мумкин бўлмаган 
нарса, билим билан ечилмайдиган жумбоқ йўқ, билим туфайли осмон сари ҳам 
йўл очилади, дейди. Билиш учун эса тинмасдан ўрганиш лозим, деб уқтиради. 

Download 399,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish