Развёрткалашда содир бўладиган нуқсонлар
|
Нуқсонлар содир бўлиш сабаблари
|
Тузатиш йўллари
|
Ўлчам сақланмаган, тешик сирти тоза эмас
|
диаметрига кўра развёртка нотўғри танланган
|
развёртка алмаштириш
|
|
тешикка дағал ишлов берилган
|
тешик сиртини тозалаш
|
Сиртда майдаланиш излари
мавжуд
|
развёртка силтаб буралган
|
развёрткани алмаштириш
|
|
қўйим катта қўйилган
|
қўйимни камайтириш
|
|
развёртка нотўғри чархланган
|
развёрткани бир текисда жойлаштириш
|
Сиртлар сидирилган
|
развёртка ҳар икки томонга айлантирилган
|
фақат ўнг томонга айлантириш
|
|
развёртка ўтмас бўлиб қолади
|
янгиси билан алмаштириш
|
|
қўйим катта қўйилган
|
қўйимни камайтириш
|
|
совитувчи суюклик нотўғри танланган ёки кам миқдорда фойдаланилган
|
суюқликни алмаштириш ёки миқдорини ошириш
|
15-Mavzu: Metallarni kesib ishlash to‘g‘risda asosiy tushunchalar. Tokarlik stanoklari.
Reja:
1. Кесиш асбоблари
2. Меҳнат хавфсизлиги
3. Кесишни механизациялаш
Кесиш деб кесувчи асбоблар (зубило, крейцмейсел) ва зарб берувчи чилангарлик болғаси билан заготовка сиртидаги ортиқча қатламни кесиб ташлаш ёки заготовкани қисмларга бўлиш жараёнига айтилади. Ишлаб чиқаришда дастгоҳ билан бажариб бўлмайдиган ва юқори аниқлик талаб қилинмайдиган ишларда кесиш бажарилади. Йирик деталлар махсус тахталарда, ҳаддан ташқари катта ўлчамли деталлар эса ўз ўрнида кесилади. Ишлов бериладиган деталнинг кўлланишига кўра, кесиш тоза ёки дағал бўлиши мумкин. Биринчи бўлиб зубилонинг бир сидра ҳаракатида металлдан 0,5 дан 1 мм. гача, иккинчи ҳолда эса 1,5 дан 2 мм. гача қалинликдаги қатлам кесиб олиб ташланади. Аниқ ишловга 0,4—1 мм. гача кесиш натижасида эришиш мумкин. Чилангарлик ишларидаги эговлаш, пармалаш, шаберлаш, кесиш усулларида деталнинг ортиқча қисми қиринди, пайраха шаклида кесиб олиб 35 ташланади. Бундан ташқари, листлар ва металл чизиқларнинг маълум бир қисмини қирқиб ташлаш ҳам кесиш ишларига киради. Ҳар қандай кесувчи асбобнинг (зубило, кескич) кесувчи (тиғ) қисми пона шаклида бўлади. Масалан, метчик, плашка, металл кескич ва эговларнинг кесувчи қисми бир ва бир неча понасимон элементлардан ташкил топган. Зубилонинг кесувчи қисми ҳам пона шаклидан иборат. Унинг геометрик шакли расмда тасвирланган. Кесувчи тиғнинг ўткирлиги, уни кесиладиган сиртга қандай бурчак остида ўрнатилиши ва кучнинг қандай йўналтирилишига боғлиқ ҳолда кесиш жараёни кўп ёки кам жисмоний куч талаб қилади. Кесувчи тиғ қанчалик ўткир бўлса, понасининг бурчаги шунчалик кичик бўлади. Бинобарин, детал сиртини тарашлаш учун камроқ куч сарфланади. Чилангарликда ишлов бериладиган сирт деганда заготовкадан пайраха ёки қиринди қириб ташланадиган детални, ишлов берилган сирт деганда эса сиртидан қиринди қириб ташланган детални тушунмоқ лозим. Кесиш текислиги деганда кесувчи асбоб тиғи билан заготовкада ҳосил бўлган юза (сирт) тушунилади. Кесишда асбобдан қиринди чиқадиган сиртни олдинги сирт, унга қарама-қарши жойлашган томонини орқа сирт деб айтилади. Олдинги ва орқа сиртлар ўртасида ҳосил бўлган бурчакни ўткирлик бурчаги дейилади. Бу бурчак β ҳарфи билан белгиланади Чилангарликда қўлланиладиган кесувчи асбоблардан бири — зубило. Ўрта зарба олувчи учта қисмдан иборат бўлиб, пўлат (У7, У8А, 7ХФ, 8ХФ)дан тайёрланади. Ишчи қисми (2) — понасимон кесувчи чизиқнинг тиғи (1) маълум бурчак остида ўткирланган. Зарба олувчи қисми (4) юқорига борган сайин ингичкалашган, учи қалпоқ шаклида. Металлни кесишда зубилонинг ўрта қисмидан (3) ушланади. Зубилонинг ўткирлик бурчаги ишлов бериладиган металлнинг қаттиқлигига боғлиқ ҳолда танланади. Айрим металларни кесишда тавсия этиладиган ўткирлик бурчаклари қуйидагича: қаттиқ материаллар (қаттиқ пўлат, бронза, чўян) —70°; ўрта қаттиқликдаги материаллар (пўлат) — 60°; 36 юмшоқ материаллар (жез, мис, титанли қотишма) — 45°; алюмин қотишмаси — 35°. Зубилолар100,125,160,200 мм.узунликда, ишчи.қисмининг эни 5, 10, 16 ва 20 мм ўлчамларда ясалади. Kрейцмейсел зубилодан ўзининг камбар эни билан фарқланади. У билан заготовкада шпонка ариқчалари ҳосил қилинади, кенг тахта сиртларидан қатламлар кесилади. Крейцмеселлар зубило тайёрланадиган материаллардан ясалади. Ҳар икки асбобнинг ўткирлик бурчаклари ва зарба олувчи ишчи қисмларининг мустаҳкамлиги бир хилдир. КЕСИШ ЖАРАЁНИ Металларни кесиш учун мустаҳкам ва оғир гиралардан фойдаланилади. Чилангарликдаги кесиш ишларида бурилувчи ва бурилмайдиган параллел жағли, мураккаб темирчилик ишларида эса махсус курсига ўрнатилган стол гираларидан фойдаланилади. Зубилони ушлаш. Чап қўлнинг учта бармоғи билан зубилонинг ўртасидан, кўрсаткич бармоқ билан каллак орасидаги оралиқ 15— 20 мм бўлган ҳолатда қаттиқ қисмай ушлаш керак. Зарба ўнг қўл билан берилади. Бунда чап қўл билан ҳар бир зарбадан кейин кесувчи асбобни керакли жойга тўғрилаб туриш керак. Болғани ушлаш. Болға дастасидан ўнг қўлнинг тўртта бармоғи билан кафтга қисганда, бош бармоқ кўрсаткич бармоқни ёпиб туриши керак. Бармоклар болғани кўтаришда ҳам зарб беришда ҳам бир хил ҳолатда қолиши зарур. Болға билан зарба бериш. Ишнинг сифати ва сермаҳсуллиги силкиниш суръати ва болғанинг зарбасига боғлиқ. Зарбани бармоқ, билак ёки елка билан бериш мумкин. Кесиш усуллари Зубило билан ишлашнинг асосий қоидаларини билиш учун кўпроқ машқ қилиш керак. Металлни кесишда зубилони заготовка сиртига 90° бурчак остида йўналтириб, елка усулидаги зарба берилади. 2 мм. ли листли материаллар бир зарбадаёқ қирқилади. Шунинг учун ҳам листлар остига юмшоқ пўлатдан таглик қўйилади. Бир зарбада 2 мм. дан қалин бўлган листнинг тахминан 37 ярим қалинлиги кесилиши мумкин. Бундай ҳолда, унинг тескари томонидан зубило билан кесиб, сўнгра эгиб синдирилади. Кесишни механизациялаш Фан-техника тараққиёти туфайли чилангарлик ишларининг механизациялаштирилиши натижасида кейинги пайтларда машаққатли қўл меҳнатининг улуши камайиб бормоқда. Айниқса, металл кесиш, рандалаш дастгоҳлари, абразив асбоблар, қўл механизация воситалари чилангарларнинг оғирини енгил қилибгина қолмай, балки иш сифатини оширишга ёрдам бераётир. Меҳнат хавфсизлиги Металларни қўлда кесишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак: – чилангарлик болғасининг дастаси маҳкам ўрнатилган ва дарз кетмаган бўлишини текшириш; – крейцмейсел ва зубило билан ишлашда ҳимоя кўзойнакдан фойдаланиш; – мўрт ва қаттиқ металларни кесишда тўсиқлар (тўр)дан, албатта, фойдаланиш (расм, а); – қўлни шикастланишдан сақлаш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланиш; – зубилолар учун ҳимоя ҳалқаси ва шайбадан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |