4-мавзу. Педагогик маҳорат – методиканинг асосий омили. Режа



Download 25,56 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi25,56 Kb.
#102358
  1   2
Bog'liq
маъруза.(2)


4-МАВЗУ. ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ – МЕТОДИКАНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ.


Режа:

  1. Педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари.

2. Педагогик маданият ва маҳорат – педагогик билимнинг таркибий қисми сифатида.
3. Билим ва маҳорат уйғунлиги.
4. Педагогнинг мулоқот маданияти. Замонавий педагог имиджи.
1-МАЪРУЗА.
Ўқитувчи билими. Ўқитувчи бўлиш учун касбни севишдан ташқари, ўз фани бўйича чуқур, шунингдек ёндош фанлар соҳасида ҳам кенг билимга эга бўлиш керак. Бола билимдон ўқитувчини ҳурмат қилади. Ёш инсон қошида обрўйини қозонишни истаган ўқитувчи ўз камолоти устида муттасил, доимий ишламоғи лозим.
Ҳаёт, фан ва маданият жуда катта суръат билан ривожланмоқда. Ҳозир ахборотлар ниҳоятда кўпайган давр. Ахборотлар оқими ичидан ўзи учун энг муҳимини топа олиш биз ўқитувчилардан тинмай ўқишни талаб этмоқда.
Афсуски, олий ўқув юртида олган билими билан чекланаётган, билим доираси дарсликдан нарига ўтмайдиган ўқитувчилар ҳам кўп. Бундай ўқитувчи ўз ўқувчиларидан орқада қолмоқда. Чунки ўқувчи бой ва кўп қиррали ахборотдан баҳраманд. Бу ўқитувчининг обрўйини туширмоқда.
Педагог ўз устида ишламаслигининг ёмон оқибати шундаки, у ўқувчилар умрини зое кеткизади. ўқувчининг олтин вақтини беҳуда оладиган ўқитувчи эса бир умр зиё бермай, дудлаб ётган чироқни эслатади. Зиёкор-ўқитувчи эса мудом порлаб нур бермоғи, ўз зиёсидан авлодни баҳраманд қилиши лозим.
Педагогик маҳорат нима?
Маҳорат (а. “маҳорат” – моҳирлик, усталик, эпчиллик) – бир иш ёки фаолиятни юксак даражада, ҳеч бир қийинчиликсиз, ўта моҳирлик билан бажариш.
Педагогик маҳорат – педагогнинг педагогик жараённи ташкилий,
методик, руҳий ва субъектив жиҳатдан ўта моҳирлик, усталик билан
ташкил этиш ҳамда бошқариш қобилияти ва малакасига эгалик. Педагогик маҳорат туғма талант ёки наслдан-наслга ўтувчи хусусият эмас, балки унинг негизида изланиш ва ижодий меҳнат ётади. Шунинг учун ҳам педагогик маҳорат ҳамма ўқитувчилар учун стандарт, яъни бир қолипдаги иш усули эмас, балки у ҳар бир ўқитувчининг ўз устида ишлаши, ижодий меҳнати жараёнида ташкил топади ва ривожланади.
Бу жараёнда илғор ўқитувчининг педагогик маҳорати ва тажрибаларини бошқа ўқитувчи ўрганиши, ундан ижодий фойдаланиши ва ўз фаолиятини илгор тажрибалар билан бойитиши зарур. Ўқитувчининг педагогик маҳорати, асосан, аудитория машғулотларида яққол кўринади. Чунки ўқув машғулотлари ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра ўқитувчининг ўқув юртидаги асосий ишидир. Шунинг учун у илмий-ғоявий жиҳатдан етук ва оммабоп бўлиши, турмуш билан, ўқувчи ёки талабаларнинг тайёргарлик даражаси билан узвий алоқадор бўлиши зарур. Таълим жараёнида ўқитувчи билан ўқувчи ёки талабалар ўртасида ўзаро жонли тил мулоқоти, фикр алмашув муносабатлари, самимий ҳурмат ва асосий мақсадга эришишда яқин ҳамкорлик лозим. Мазмуни саёз, амалий тажрибадан, турмушдан ажралиб қолган, умумий сўз ва қуруқ насиҳатгуйликдан иборат бўлган, расмият учун юзаки ўтказиладиган дарс (маъруза) ва бошқа ўқув машғулотлари ўқувчи талабаларни қизиқтирмайди, уларни илмий, ғоявий жиҳатдан етарли озиқлантирмайди. Шу сабабли, ўқув машғулотларини шундай ташкил қилиш керакки, уларнинг таъсирида талабаларда шу фанга нисбатан турли қарашлар, илмий тафаккур ва эътиқодлар вужудга келиши ва шаклланиши керак.
Таълим ва тарбия жараёни таъсирчанлигининг янада юксак бўлиши ўқитувчининг илмий салоҳиятига, ёшлар олдидаги обрўсига, шахсий сифатларига, илмий истеъдодига, таълим соҳасидаги тажриба ва маҳорати ҳамда ўқувчи ёки талабалар билан ўрнатилган дўстона муносабатига боғлиқдир.
Замон талаблари профессор-ўқитувчиларнинг ўзларида мавжуд бўлган билим ва савия билан чекланиб қолмасдан, хорижий мамлакатлар тажрибасини қунт ва сабот билан ўрганиб, мағзини чақиб, ундан кейин ўз талабаларига сабоқ беришлари зарурлигини тақозо этади.
Педагогик маҳорат – бу ўқитувчи нутқининг равон ва таъсирчан ўтилаётган мавзуга ўқувчи диққатини торта оладиган, мавзуга мос кўргазмалар ижод қилиб ва ундан унумли фойдалана оладиган, ҳар қандай шароитда ҳам ўқувчи қалбига йўл топа оладиган, ҳар бир дарс боланинг қизиқиш ва фаолиятини ошириша оладиганкишини тушунамиз.
Педагогик маҳорат – изланиш, ижодий меҳнат маҳсули. Педагогик маҳорат ҳамма ўқитувчилар учун бир қолипдаги иш услуби эмас, балки у ҳар бир ўқитувчининг ўз устида ишлаши, ижодий меҳнати жараёнида юзага келадиган жараёндир.
В.А. Сухомлинский ўзининг «Чин инсонни қандай тарбиялаш керак» деган асарида «ўқитувчининг меҳнатини бирор нарса билан қиёслаб ҳам, таққослаб ҳам бўлмайди». Тўқувчи бир соатдан кейинроқ ўз ишининг ҳосилини кўради., пўлат эритувчи бир неча соатдан сўнг оловдаги метал оқимидан шодланади. Бу унинг орзусини юксак чўққиси; ер ҳайдовчи, дон сепувчи ғаллакор бир неча ойдан кейин далада ўстирган бошоқлари ва бир сиқим донидан завқланади. ўқитувчи эса ўз ижодининг маҳсулини кўриш учун йиллаб меҳнат қилиши керак. ўқитувчи ҳар бир минут, ҳар бир дақиқада ўзининг ўттизта ёки қирқта тарбияланувчисидан ҳар бирини кўриб туриши, у шу дақиқада нималар ўйлаётганлигини, қандай ғам-аламлар уни ташвишлантираётганлигини билиши керак-деган фикрларни баён этади.
Педагогик маҳорат бир қатор компонентлардан таркиб топади. У педагогика ва психология бўйича илмий билимларни, яъни касбий билимлар, касбий қобилият, педагогик этика ва педагогик техникани ўз ичига олади.
Педагогик маҳоратнинг асосий негизи бу – касбга оид билимларни пухта ўзлаштиришдан иборатдир. ўқитувчи ўқув юртидаёқ илмий билимлар системасини пухта эгаллаб олиши керак. Педагогик маҳоратни эгаллашда психология ва педагогика фанига доир билимлар катта роль ўйнайди. Илмий психологик ва педагогик билимлар системасининг мавжудлиги ўқитувчига фақат ўз синфини ҳамда айрим ўқувчиларни ўрганиш ва уларнинг тўғри феъл атворларини тушунишгагина эмас, балки болалар жамоаси ва унинг ҳар бир аъзосини ривожланиш истиқболини ҳам белгилаш имконини беради.
Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнат сарф қилиб, катта натижага эришади. Ижодкорлик ҳамиша унинг ҳамкори бўлади. Педагогик ишга қобилиятли, истеъдодли кишидагина педагогик маҳорат бўлиши мумкин. қобилият эса фаолият жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади. қобилиятли ва маҳоратли ўқитувчи олдида эса ҳозирги кун талаби асосида ватанимиз равнақи учун хизмат қила оладиган, буюк ватанни дилдан севадиган ва бу йўлда ўз жонини ҳам аямайдиган ёшларни ватанга меҳр – муҳаббат руҳида тарбиялаш вазифаси туради.
Маҳоратли педагог ўзини маҳорат эгаси санаса у қуйидаги билим, кўникма, малакаларни эгаллаган бўлиши зарурдир.
1. Педагог дунёқараши кенг, ҳамма воқеа, ҳодиса устида эркин фикр юрита олиши зарурдир.
2. Мустақил Ўзбекистонимиз ўқитувчиси биринчи галда ўзи ўқитадиган фанни чуқур эгаллаган бўлгандагина ўқувчиларда умумий ва касбий таълим сифатини ошира олади ва уларда фан - техника ҳамда амалий фаолиятга қизиқиш ва истак ҳосил қила олади.
3. Педагог ҳозирги замон фан-техника талабига мувофиқ яхши дарс бериши ва унинг ҳар минутидан унумли фойдаланиши зарур.
4. Педагог яхши ўқитувчи бўлиши учун педагогика, психологияга қўшиб, ўз фанининг методикасини яхши билмоғи лозим.
5. Педагогнинг умумий маданияти юқори бўлиши билан бирга бу касб адабиёт ва санъат соҳасидаги билимларга эга бўлишни талаб қилади.
6. Педагог педагоглик одобига риоя қилиши керак. Педагоглик одоби ўқитувчилик касбига хос фазилатлардан бўлиб, у ўқитувчининг талабалар билан ишлаши жараёнида унинг тажрибаси маҳорати ошади.
7. Педагог педагоглик маҳоратига ва ҳар томонлама билимга эга бўлиши керак, чунки унга ўқувчилар ҳар соҳада мурожаат қилишлари мумкин.
Ва ниҳоят Педагогда ўқитувчига хос бўлган қобилиятлар мужассам этган бўлиши лозим.
Бўлажак ўқитувчилар фақат назарий билимларни эгаллаш билан чегараланмасдан, амалий малака ва кўникмаларни ҳам эгаллаш зарур, яъни булар педагогик, психологик билимлар асосида ўқувчиларни илмий билим, малака ва кўникмалар билан қуроллтира билиш дарс бера билиш, тарбиявий ишларни режалаштира билиш, ўқувчиларнинг жамоа, усулларини танлай билиш, ўқувчиларни индивидуал, жамоа ишларини ташкил қила олиш, сифндан ва мактабдан ташқари ишларни уюштира билиш ва уларга раҳбарлик қилиш, жамоатчилик ўртасидаги ишларга раҳбарлик қила олиш, спорт, саёҳат, ва бошқа тарбиявий малака ва кўникмаларни олиб боришларидан иборатдир.
Сўз маҳоратли ўқитувчининг эгаллаши лозим бўлган билиш малака кўникмалари устида экан, ўқитувчининг коммуникатив кўникмалари ҳақида тўхталишимиз ва моҳияти аҳамияти ҳақида фикр юритишимиз мақсадга мувофиқ ва муҳим аҳамиятга эгадир.

Download 25,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish