4-Мавзу. ҚОнун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳУҚУҚ тизимини янада ислоҳ Қилишнинг устувор йўналишлари режа


Ҳокимиятларнинг бўлиниш тамойили ва концептуал асослари, жиноий жазоларни либераллаштириш – қонун устуворлигининг муҳим шарти



Download 477,23 Kb.
bet2/12
Sana28.06.2022
Hajmi477,23 Kb.
#714846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-мавзу кириллча

2. Ҳокимиятларнинг бўлиниш тамойили ва концептуал асослари, жиноий жазоларни либераллаштириш – қонун устуворлигининг муҳим шарти.
Давлат бошқарувини янада демократлаштириш, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти тармоқлари, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг зиммасига Конституция билан юклатилган ваколатларни амалга оширишдаги роли ва масъулиятини кучайтириш, мамлакат Президенти вазифаларини аниқ-равшан белгилаш, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида 2007 йил 11 апрелда ва 2011 йилнинг 18 апрелида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Конституция ва қонунларга мувофиқ давлат бошлиғи сифатида Президент давлат ҳокимияти органлари тизимида етакчи ва мувофиқлаштирувчи роль ўйнайди. Президент – лот. praesidens (praesidentis) – олдинда ўтирувчи, раислик қилувчи, бошда турувчи сўзларидан олинган бўлиб, кўпчилик Президентлик ва парламент республикалари жорий этилган мамлакатларда маълум бир муддатга сайланган давлат бошлиғи.
Президент у ёки бу ҳокимият тармоғига кирмайди, балки бутун давлат ҳокимиятининг бирлигини намоён этади. Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг 1990 йил 24 мартида бўлиб ўтган сессиясида бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш, президентлик лавозимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистонда президентлик лавозими жорий этилди. Унга кўра Ислом Каримов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти сифатида фаолият кўрсата бошлади. Ўзбекистон мустақлиликка эришгандан кейин давлат бошқарувининг Президентлик шакли ривожланди. 1991 йил 29 декабрда ўзбек халқи хоҳиш-иродаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентини сайланди.
1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Президенти сайлови туғрисида”ги қонун қабул қилинган эди. Бу қонунга 1997 йил 26 декабрь ва 1999 йил августда ҳамда 2004 йил 24 апрелларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мустақиллик йилларида том маънода президентлик институти тўла шаклланди. Ўзбекистон Конституциясининг 19-бобига кўра Президент Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир. Президентлик лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган давлат тилини яхши биладиган бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. Биринчи Президент Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига улкан ҳисса қўшди.
Президент ваколат муддатинингўзгартирилиши ва унга тегишли айрим ваколатларнинг Сенат ва Бош вазирга ўтказилди. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан мамлакат Президенти бир вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган норма чиқариб ташланди, давлат бошқарувида сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга оид, яъни Олий Мажлис Қонучилик палатасидаги сиёсий партия фракцияларига ҳукумат дастурларига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмаган тақдирда ўзини мухолифат деб эълон қилиши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди.
Мустақиллик йилларида президентлик институти тўла шаклланди. Ўзбекистон Конституцияси 19-бобининг 89-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Президентлик лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки мартадан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас. Президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.
2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган Президент сайловларида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг янги Президенти этиб сайланди. Ушбу сиёсий воқеа давлатимиз тарихида янги даврни бошлаб берди. Демократик, очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишнинг янгча шакли сифатида Президентимиз ўз раҳбарлик фаолиятини халқ билан мулоқот қилиш ва ўтган даврлар сарҳисобини танқидий таҳлилдан бошлади. 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб эълон қилинди. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя кундалик иш мезонмизга айланди. 
Президентимиз “Давлат ходимлари, аввало, биринчи раҳбарлар фақат кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб муаммоларнинг амалий ечими билан шуғулланиши зарур. Шу маънода 2017 йил халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилган йил бўлди, дея қайд этди. Бу тизимнинг асоси бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти сифатида амалда ўзини оқламоқда. 
Қисқа муддатда ана шу қабулхоналарга ҳар йили бир миллиондан зиёд фуқаро мурожаат қилган ва қанча-қанча одамларнинг йиллар давомида ҳал этилмаган муаммолари ижобий ечилган. Бу эса Ўзбекистонда халқ ҳокимияти номига эмас, амалда жорий этилаётганини кўрсатмоқда. Жойларда раҳбарларнинг йўл қўйилган хато ва камчиликларни тезлик билан бартараф этиш юзасидан шахсий жавобгарлиги кучайгани мазкур тизимнинг муҳим натижаси бўлди
2018 йилдан Бош вазир ва ҳукумат аъзолари амалга оширилган ишлар ҳақида Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб боради. Бу жараён оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши лозимлиги Президентимиз таклифига кўра белгиланди. Шу ўринда айтиш жоизки, 2016 йилнинг 24 сентябридан бошлаб дастлаб Бош вазир, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур қабулхонага қилинган мурожаатлар ва уларнинг тезкор ва сифатли ҳал этилиши жамиятимизда шу пайтгача учраб турган мурожаатларни чиқишда сансалорлик, расмиятчилик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига кескин чек қўйилди, десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки, қисқа давр ичида мамлакатимиз ҳудудининг энг олис жойларидан тортиб, пойтахтимиз Тошкент шаҳригача турли-туман масалаларда йиғилиб қолган муаммолар тезкорлик билан ҳал этилмоқда. Фикримизни қуйидаги рақамлар ҳам тасдиқлайди, хусусан, 2017 йилнинг 20 февралига қадар Виртуал қабулхонага жами 509122 та мурожаат қилинган ва бугунги кунда ушбу мурожаатларнинг 436408 таси кўриб чиқилган2 .
Сиёсий тизимни модернизация қилиш, ислоҳ этиш ва демократлаштиришнинг янги босқичига қадам қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар асосида Президент томонидан Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш ва уни тасдиқлаш бўйича демократик принципнинг янги тартиби ўрнатилмоқда. Олий Мажлисга Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳуқуқи берилмоқда.
Эркинлик – инсонга қонун билан рухсат этилган у ёки бу ҳаракатни амалга ошириши ва ҳаёт учун зарур бўлган неъматлардан фойдаланишда ижтимоий тўсиқларнинг бўлмаслиги тушунилади. 2017 йилнинг 30 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5268-сонли фармони қабул қилинди. Фармонда белгиланганидек, қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай ва қатъий риоя этиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг биринчи даражали вазифасидир. Қонун нормаларини аниқ ижро этиш ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш – қандай сабабларга кўра келиб чиққанидан қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. шу ўринда қуйидаги рақамларни келтириш ўринлидир: кейинги икки йилда Ўзбекистон фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, турмуш шароитларини яхшилаш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишга қаратилган 90 та қонун ҳамда 2 мингдан зиёд фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида адвокатларнинг ваколатлари кенгайтирилди. Буларнинг барчаси инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича олиб бораётган ислоҳотларимиз натижасидир. Айни пайтда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида судьяликка номзодларни танлаш, шахсий ва касбий сифатларини ўрганишнинг чинакам демократик ва ошкора тизимини жорий этиш лозим. Жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, номзодларни судьялик лавозимига тавсия этиш тартибини қонун билан мустаҳкамлаб қўйишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаган Президент Шавкат Мирзиёев ушбу таклифни илгари сурди: «Муносиб топилган номзодларни камида бир йил ўқитиб, тайёр судья сифатида лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш зарур.
«Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида, судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш лозим. Судьялар корпусини шакллантириш тизимини суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига тўлиқ мослаштириш, бу жараёнда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш зарур. Бунинг учун туман, шаҳар ва вилоят суди судьяларини танлаш ва тайинлаш вазифасини Судьялар олий кенгаши тўлиқ ўз зиммасига олиши мақсадга мувофиқдир. Бу борада жамоатчилик фикри ва судьяларнинг улар олдида ҳисобот бериш масаласи ўз ифодасини топиши зарурлиги тўлдирилди.
Бу масалага фақат ҳуқуқ-тартибот органларининг вазифаси, деб қарамасдан, бутун жамиятимиз бирлашиб, қаттиқ кураш олиб бориши зарур. Учинчидан, жиноят қонунчилигини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш бўйича ишларни давом эттириш лозим. Нега деганда, Жиноят ва Жиноят процессуал кодекслари қарийб 25 йил олдин қабул қилинган. Ўтган даврда жамиятдаги муносабатлар, одамларнинг яшаш тарзи, онги, дунёқараши ўзгарди. Шу сабабли бу кодекслар бугунги давр талабларига жавоб бермай қолди. Маълумки, қонунчиликда жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид моддалар бор. Лекин улар терговчи ёки судьянинг ихтиёрига, яъни, инсон омилига тўлиқ боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак. Акс ҳолда биз учун муқаддас бўлган адолат мезони бузилади. Шунинг учун жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур, дея уқдиради Президент Шавкат Мирзиёев.
Қонун устуворлиги таъминланмаса демократик жамиятга эришиб бўлмайди. Қонун устуворлигига амал қилинмаса, ёки инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши билан боғлиқ айрим носоғлом ҳолатларни “миллий ҳодиса” сифатида баҳолаб бўлмайди.
Мамлакатимизда демократик жамият қуришнинг ўзига хослиги шундаки, унда Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўли қандай бўлиши, уни муайян мақсадларга йўналтирадиган энг муҳим назарий ва амалий хусусиятлар ўз аксини топганлигидир. Бу тараққиётнинг Ҳаракатлар стратегияси деб аталди. Бу хусусият 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ва Президентимизнинг маърузаларида ўзининг мукаммал ифодасини топган. Унда қурилажак янги жамиятнинг илмий-фалсафий концепцияси, жамият ҳаётини тубдан ислоҳ этишнинг навбатдаги стратегик вазифалари асослаб берилган. Ана шу масалаларни амалга ошириш демократик жамият қуришнинг пировард мақсадидир.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш орқали суднинг нуфузини ошириш ва халқнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш суд – ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Парламентга қилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “...юртимизда сўнгги йилларда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва одил судловга эришиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган”. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр – қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши мустаҳкамланиб қўйилган (13-модда). Ижтимоий қадриятларнинг давлат фойдасини эмас, балки инсон фойдасини кўзлаб ўзгартирилиши жамият томонидан тўла қўллаб – қувватланади. Зеро, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши тамойилининг Конституциямизда белгиланганлиги (11-модда) мустақиллигимизнинг энг муҳим ютуқларидан бири ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, фақат шундай умум эътироф этилган, жаҳон тажрибасида синовдан ўтган демократик йўл билангина одил судлов лозим даражада амалга оширилиши, Конституцияга ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларга сўзсиз риоя этилиши, ижтимоий адолат, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботнинг мустаҳкамланишига эришиш мумкин.
Бу борадаги кенг кўламли ишлар суд тизимида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган “Замонавий ахборот – коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Вазиралар Маҳкамасининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш дастури доирасида бошланиб, изчиллик билан босқичма – босқич давом этиб келмоқда.
Мазкур дастур асосида судлар фаолиятида компьютерлаштириш даражаси ва компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, судларда ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерфаол хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш борасида давомли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бўйича, шунингдек, умумий юрисдикция судлари фаолиятига замонавий АКТни жорий этишнинг концептуал йўналишлари ва мақсадли кўрсаткичлари белгилаб олинди ҳамда Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларида АКТ жорий қилиш дастури ҳуқуқий асос сифатида қабул қилинди.
Ўтган даврда ушбу дастур асосида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда қуйи судларда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш ва уларни корпоратив тармоққа бирлаштириш борасида зарур техник ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
Қоғозсиз ва автоматлаштирилган иш жараёнларига босқичма – босқич ўтиш йўли билан суд ишларини юритишнинг тезкорлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бу борада фуқаролар учун маълумотлар алмашишининг электрон воситалари орқали ариза, даъво аризаси, илтимоснома ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга мурожаат қилиш амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Ўзбекистон қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида яратилган “E - SUD” миллий электрон судлов тизимининг суд буйруғини чиқариш бўйича Зангиота, Юқори Чирчиқ, Бекабод туманлараро судлари, Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлараро судларида, бугунги кунда эса республикамизнинг барча судларида самарали фаолият юритмоқда.
2015 йил 9 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, амалда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 39 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди ва 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон шаклда мурожаат қилиш тартиби белгиланди. Натижада фуқаролар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон шаклда мурожаат қилиш, судлар эса, чақирув қоғозлари, қарор нусхалари ва бошқа суд ҳужжатларини электрон шаклда юбориш имкониятига эга бўлди.
“E-sud” миллий электрон ахборот судлов тизиминини судлар фаолиятига янада жадал суръатларда жорий этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги “Фуқаролик ишлари бўйича Республика судларида электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда берилган мурожаатларниниг кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят судларида “E-sud” миллий электрон судлов ахборот тизимидан фойдаланишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Таъкидлаш ўринлики, ушбу тизим (www.esud.uz) жисмоний ва юридик шахсларнинг судларга мурожаат қилиш жараёнини тезлаштириш ва судларда ишларни кўриш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Судлар фаолиятига замонавий АКТ нинг изчил жорий қилиниши, хеч шубҳасиз, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятларини янада кенгайтиради.
2017 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ№ 3250 – сон қарордан кўзда тутилган асосий мақсад судлар фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлашдан иборат бўлиб, судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилиши устидан самарали назорат тзимини яратиш мақсадида уларнинг ишини автоматлаштириш ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни тизимлаштиришни назарда тутади.
Шунингдек, судларда иш кўрилиши самарадорлигини таъминловчи ахборот тизмлари ва ресурсларини такомиллаштириш, судлар тизимида ахборот хавфсизлиги ва хавфсиз электрон ҳужжат айланишини таъминлаш, судьялар ва суд ходимларининг компьютер саводхонлиги ва ўз ишида ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Мазкур қарор билан 2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш навбатдаги янги дастури тасдиқланди. Дастурнинг амалий ижроси доирасида 2018 йил сентябридан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг янги расмий веб – сайти, ундаги интерактив хизматлар яратилди, www.sud.uz, www.oliysud.uz ва www.supcourt.uz манзиллари бўйича сайт жойлаштирилди. Эндиликда ушбу тизим орқали фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон мурожаат қилиш билан бирга суд мажлисларининг жадвали, куни ва вақтидан электрон тарзда хабардор бўлиш, барча суд қарорлари билан танишиш мумкин.
Ўзбекистонда илк маротаба доимий ишловчи суд мажлисларининг онлайн трансляцияси жорий этилди. Бу ҳолат айни суд жараёнини Олий суднинг веб – сайти орқали тўғридан – тўғри кузатиб бориш имкониятини беради. Ҳозирда ушбу тизим синов тариқасида Ўзбекистоннинг чекка ҳудудлари бўлган Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидаги 12 та судга ўрнатилди ва ишга туширилди. 2018 йилнинг охирга қадар 22 та, 2019 йилда эса 100 дан ортиқ судни онлайн трансляция тизимига ўтказиш режалаштирилмоқда2.
Халқаро экспертлар ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган давлат бошқарувига АКТ ни кенг жорий қилиш, “электрон ҳукумат” ва электрон ҳужжат айланиши тизимларини ривожлантиришга қаратилган меъёрий – ҳуқуқий базага юксак баҳо берди. Шу муносабат билан АКТ соҳасида амалга оширилаётган чора – тадбирлар судларни тўлиқ ахборотлаштириш учун зарур шароит яратаётгани ва бу, ўз навбатида, мамлакатимизда электрон судловни татбиқ этишни жадаллаштириш имконини беради. Одил судловнинг очиқ – ошкоралиги ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаш электрон судлов тизимини жорий қилиш ҳамда суд фаолиятини АКТ билан тўлиқ жиҳозлаш борасидаги ишларнинг асосий самарасидир. Бу принципларнинг ҳаётга татбиқ этилиши суд ахборотидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқдир.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач барча соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ тизимида муҳим ислоҳотлар бошланди. Суд-ҳуқуқ тизимини янги асосларда барпо этиш борасида мустақиллик остонасида ва унинг дастлабки йилларида амалга оширилган фаолиятнинг заминида демократияга ҳурмат билан қараш ётганини, бироқ “демократик жамиятни, энг аввало қонунга қулоқ солиш деб билиш” лозимлигини алоҳида тилга олмоқ керак. Шундан келиб чиқиб айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти. Мамлакатнинг суд тизими Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, шунингдек, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар судлари дан таркиб топган. Конституция ва қонунга биноан, Ўзбекистон суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.
2019 йил Олий Мажлисга Мурожаатномада давлатимиз раҳбари Жиноят қонунчилигини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш бўйича ишларни давом эттириш лозимлиги хусусида сўз юритиб, қуйидагиларни таъкидлади: «Жиноят ва жиноят-процессуал кодекслари қарийб 25 йил олдин қабул қилинган. Ўтган даврда жамиятдаги муносабатлар, одамларнинг яшаш тарзи, онги, дунёқараши ўзгарди. шу сабабли бу кодекслар бугунги давр талабларига жавоб бермай қолди. Маълумки, қонунчиликда жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид моддалар бор. Лекин улар терговчи ёки судьянинг ихтиёрига, яъни, инсон омилига тўлиқ боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак. Акс ҳолда, биз учун муқаддас бўлган адолат мезони бузилади. шунинг учун жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур, деди.
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан Ўзбекистонда “Судьялар Олий Кенгаши”нинг ташкил этилиши – Янгиланаётган Ўзбекистонда судлар мустақиллигини таъминлашда муҳим омил бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев “Суд ва судьялар дахсизлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг аҳамияти” хусусида ҳамда “Прокуратура ва Ички ишлар органлари - халқнинг ҳақиқий ҳимоя қўрғонига айланмоғи даркор” ғоясининг моҳиятини айтиб, Адвокатура институти фаолиятининг кенгайтирилиши фуқаролик жамиятини қуришнинг амалий ифодасидир, деди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноят ва маъмурий судлов ишларини юргизиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. У қабул қиладиган ҳужжатлар қатъий ва бутун мамлакат ҳудудида ижро этилиши мажбурийдир. Ўзбекистон Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, ви-лоятлар, шаҳар ва туман судларининг фаолия-ти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
Қорақалпоғистон Республикаси судьялари Жўкорғи Кенгес (қонун чиқарувчи орган) Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолдаги тақдимига биноан Жўқорғи Кенгес томонидан сайланадилар ёки тайинланадилар. Вилоятлар судлари, Тошкент шаҳри суди, туманлар ва шаҳарлар судларининг судьялари Ўзбекистон адлия вазирининг Ўзбекистон Олий суди раисининг хулосасига асосланган тақдимига кўра, хўжалик судларининг судьялари эса, Олий хўжалик суди раисининг тақ-димига кўра Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланадилар. Қуролли Кучлар Ҳарбий судлари, гарнизонлар ҳарбий судларининг судьялари Ўзбекистон адлия вазирининг Ўзбекистон Олий суди раисининг хулосасига асосланган тақдимига кўра Ўзбекистон Президенти томонвдан тайинланадилар. Барча судьялар беш йил муддатга тайинланадилар.

Download 477,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish