4-мавзу. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти



Download 64,58 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi64,58 Kb.
#282842
  1   2   3
Bog'liq
4 мавзу.2020docx 060121201055


4-мавзу. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти, таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси.
Режа:

  1. Тарихий хотира ёш авлодни тарбиялашнинг муҳим омили сифатида

  2. Миллий ва диний қадриятларимизнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни

  3. Миллатлараро тинчлик ва конфессиялараро тотувлик-барқарорлик гаровидир

  4. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётини ривожланиш тенденциялари

  5. Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзгаришлар. Маънавий-маданий соҳадаги янгиланишлар.

  6. Қорақалпоғистон Республикасида экологик аҳвол. Орол фожиаси. Экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги давлат сиёсати.

Бирон бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустахкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди. Халқнинг маданий қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиқга қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ, бўлди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоятулкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди. Дарҳақиқат, Ўзбекистондаги ижтимоий соҳанинг туб илдизларидан бўлмиш маънавий соҳнинг кенг ривожланиши халқимиз кўз ўнгида, унинг фаол иштироки билан бўлди. Халқимиз ўз тарихи, урф-одатлари, миллий ва диний қадриятларига ўзгача эҳтиром билан муносабатда бўлиши жаҳон аҳли тамонидан эътироф этилган. Шунингдек, бозор муносабатлари шароитида маънавият ва маърифат ишларига ғояткатта эътибор берилиши мустақил Ўзбекистонда янги жамият кўринишининг ўзигахос ҳусусиятларидан биридир.
Биз маънавий қадриятларни тиклашни, миллий ўзликни англашнинг ўсишидан, халқнинг маънавий сарчашмаларига, унинг илдизларига қайтишдан иборат узвий, табиий жараён деб хисоблаймиз. Тарих хотираси, халқнинг, жонажон улкан, давлатимиз худудининг холис ва хаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англашни, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтиҳорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади. Тарих миллатнинг хақиқий тарбиячисига айланиб бормокда. Буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмокда, аҳлоқийтарбия ва ибрат манбаига айланмокда.
Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари Ислом Каримов мустақиллик остоналарида, яъни 1990 йил 20 январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди. Унда Тошкентни юксак маданиятли шаҳарга айлантириш кераклиги, замондошларини эмас, келажак авлод ҳам у билан ҳақли равишда фахрланадиган шаҳарга айтантириш масаласи қўйилди. Ушбу йиғилишда Ислом Каримов шундай деган эди: “Тарихимиз учун ҳам, ҳозирги кун учун ҳам ўзбек ишчиларининг, ўзбек деҳқонларининг, ўзбек зиёлиларининг уялишларига ҳеч бир асос йўқ. Аксинча, улар жуда оғир синовларга, баъзан эса ноҳақ синовларга қарамай, ўзларининг машаққатли ишларини муносиб равишда адо этиб келмоқдалар, бу билан улар ҳақли равишда фахрланишлари мумкин.
Биз яқинда бўлажак Наврўз байрамини анъанавий байрам сифатида нишонлаш тўғрисида масалани муҳокама қилдик. Ҳар жиҳатдан диққат эътибор билан муҳокама қилдик, “қош қўяман деб, кўз чиқарилган”, ўзбошимчалик билан зарарли, ҳалққа бегона қарорлар қабул қилинган, анъаналаримиз, урф-одатларимизнинг асрий негизи оёқ ости қилинган ўтмиш давр сабоқларини ҳисобга олдик. Аввало, одамларнинг, бутун халқимизнинг кўпдан-кўп истак ва талабларини ҳисобга олиб, биз бу йил Наврўзни янгичасига, катта умумхалқ байрами сифатида тантана билан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилдик”. 1992 йил Президент фармони билан Рамазон ва Қурбон ҳайит кунлари умумхалқ байрами, деб эълон килинди. Халқимиз асрлар давомида нишонлаб келган байрамларидан бири — «Наврўз» умумхалқ байрами сифатида қайта тикланди.
Ҳали СССР таркибидаги Ўзбекистон ССРда халқимизнинг диний уламолари хотирасини шарафлаб, илмий анжуманлар ўтказиш анъанаси бошлаб юборилди. Ўзбекистон ССР Президенти И.Каримов Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллигига бағишлаб ўтазилган илмий анжуман (1990 йил 14 сентябрь) иштирокчиларига юборилган табригидан қисқа келтириш ўринли бўлар эди: “Ўзбекистон ҳукумати мўминларнинг истакларини инобатга олиб, мусулмон дунёсининг энг муқаддас ёдгорликларидан бири – Халифа Усмон “Мусҳафи”ни улар ихтиёрига қайтариб берди. Қатор тарихий обидалар диний ташкилотлар ихтиёрига ўтказилди. Янги масжидлар очилмоқда. Макка ва Мадинани зиёрат этишга бораётган мусулмонлар кўпайди... Давр шу куннинг зарур муаммоларини ҳал этишга интилиш баробарида она тарихнинг илғор анъаналаридан сабоқ олишни ҳам тақазо этади.
Қадимий Мовароуннаҳр ва Хуросон фарзандларининг жаҳон илму-зиёси тарихига зарварақлар ила битилган асарлари оз эмас. Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мусо Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Рудакий, Улуғбек, Жомий, Навоий, Бобур, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат ва бошқа юзлаб зотларни жаҳон яхши билади. Бу закийлар силсиласида Имом-Ат Термизийнинг азиз номлари ҳам ёруғ юлдуздай чарақлаб турибди”.1
Мустақил Ўзбекистонда маънавий юксалишнинг бош йўли деб аввало, авлодлар меросини чуқур ўрганиш, ундан фахрланиш дастлабки ўринларга қўйилди.Марказий Осиё тарихида сиёсий ақл-идрок билан маънавий жасоратни, диний дунёқараш билан қомусий билимдонликни ўзида мужассам этган буюк арбоблар кўп бўлган. Уларнинг номлари, жахон цивилизацияси таракқиётига кўшган буюк ҳиссалари ҳозирги кунда бутун дунёга маълум. Тарихий тажриба, анъаналарнинг мерос бўлиб ўтиши — буларнинг барчаси янгидан-янги авлодларни тарбиялайдиган қадриятларга айланиб қолмоғилозим.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан бир вақтда маънавий меросимизни, маданий қадриятларимизни тиклаш ва уларни халқимизга етказиш борасида кенг кўламда фаолият олиб борилмокда.
Шу борада «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил килиш ва уларнинг иш самарадорлигини оширишга қаратилган. 1994 йил
23 апрелдаги ва кейинги Президент фармонлари республикада маънавий ва мафкуравий ишларни юксалтиришда катта ахамиятга эга бўлди. Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2000 йилнинг 2 июнидаги Республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармони эса мамлакатимизда маънавий-маърифий ислохотларни изчил амалга ошириш, миллий истиқол ғоясинингасосий тушунча ва тамойилларини халқимиз онги ва қалбига сингдириш борасида улкан ишларни амалга оширишга каратилган муҳим дастур бўлди.
Ўзбекистон раҳбари И.Каримов 2008 йилда чоп этилган “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарида маънавиятнинг мустақил Ўзбекистон учун аҳамиятига шундай тўхталган эди: “Биз халқимизнинг дунёда хеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади...
Мана шундай қараш фикрлари умумлаштирилиб, инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечиришу учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисли парвоз қилаётган қушнинг икки қанротига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади.”
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қадриятлар, урф-одатлар, буюк ота-боболаримизнинг бизга қолдирган меросларини ўрганиш ва тарғиб этиш учун кенг йўллар очилди. Бу борадаги тадбирлар мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ амалга оширила бошланди.
Хусусан, маънавий-маърифий ишларнинг ривожланиши учун давлат томонидан катта маблағлар ажратилди. Ўзбекистондаги барча давлат театрлари, маданият уйлари, санъат олий ўкув юртлари, фольклор-этнографик гурухлар маданият ўчокларига айланиб қолди. Театр саҳналарида янги замонавий спектакллар қўйила бошлади.
Бадиий адабиётда партиявийлик, синфийлик нуқтаи назаридан ёндашишга чек қўйилди. Баҳовуддин Нақшбанд, Феруз, Хўжа Ахрор, Чўлпон, Фитрат каби алломаларнинг номлари тикланиб, асарлари чоп этидци. 20асрнинг
90-йилларида СССРнинг парчаланиши ва Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши билан ўзбек адабиёти тараққиёти тарихининг янги даври бошланди. Бу давр адабиётининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гап кетганда энг аввало,совет даврида қораланиб келинган Амир Темур сингари тарихий сиймолар ва ўзбек халқининг тарихий қаҳрамонлариҳақида асар ёзиш имконияти яратилди. Ўзбек адабиёти миллий адабиёт сифатида камол топа бошлади.
1991 йили буюк аллома, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий юбилейини ўтказиш катта воқеа бўлди. Бу тантанага бағишланиб республикамизда шоирнинг асарлари нашрдан чикарилди. Алишер Навоийнинг 550 йиллиги муносабати билан хайкалнинг очилиш маросимида (1991 йил 1 октябрь) Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов шундай ният билдирган эди: “Ўз тарихи ва аждодларини сийлаган халқнинг келажаги албатта порлоқ бўлади. Ишонамизки, Ўзбекистонимиз тез орада дунё хамдўстлиги ўртасида ўзига муносиб ўринни эгаллайди, иншоолло. Ана ўшанда ҳам Алишер Навоийнинг қутлуғ номи бизга мададкор бўлади”.
Ўзбекистоннинг мустақиллиги натижасида бадиий ижод, тасвирий санъатга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шарқнинг буюк мусаввири Камолиддин Беҳзод таваллудининг 540 ва 550 йиллиги кенг нишонланди. Рассом таваллудининг 545 йиллиги ЮНЕСКО қарорига биноан халқаро миқёсда Тошкентда ўтказилди. Беҳзод номидаги музейга асос солинди. 1994 йил Мирзо Улуғбек таваллуд топган кунининг 600 йиллиги кенг кўламда, жаҳон миқёсида нишонланди. ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида юбилейга бағишланган ҳафталик ўтказилди. Мустақиллик йилларида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги бўлиб ўтди. ЮНЕСКО томонидан 1996 йил «Амир Темур йили» деб эълон қилинди. Шу йили ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргохида «Темурийлар даври, фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши» мавзуида анжуман ва унга бағишланган кўргазма очилди. Мамлакатимизда«Темурватемурийлар» музейи, Амир Темурномиберилганбоғлар, кўчаларбарпоэтилди. Барчавилоятларвашахарлардаҳарйили Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳийларга бағишланибкечаларўтказилди,1999 йилимамлакатимиздаЖалолиддинМангубердининг 800 йилликтаваллудига, «Алпомиш» достонияратилишининг 1000 йиллигига бағишлангантурликечалар, маънавий-маърифий тадбирларташкилэтилди.Ўзбекситонда унга атаб бир нечта ҳайкаллар ўрнатилган, Хоразм вилоятида Жалолиддин Мангубердига бағишланган мемориал мажмуа қурилган.
Юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси вабевосита иштироки билан буюк ватандошларимиз фиқх илмининг билимдони, номи Шарқ ва Ғарбда машҳур бўлган Абул Хасан ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ал Фарғоний ал-Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги, Калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур
ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги бутун мамлакатимизда кенг нишонланди. Ислом оламининг алломаси Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги, Махмуд аз-3амахшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, Баховуддин Нақшбандийнинг 675 йиллиги кенг кўламда нишонланди. Уларнинг бой асарлари нашрдан чиқарилди.
Маънавий хаётни такомиллаштириш мақсадида Имом ал-Бухорийнинг юбилейига бағишлаб, Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда турадиган
«Ал-жомеъ ас-сахиҳ» (Ишонарли тўплам), «Ал-адаб ал-муфрад»
(Адаб дурдоналари) ўзбек тилига таржима қилиниб, нашрдан чикарилди.
1998 йили Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, Аҳмадал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги жаҳон миқёсида кенг нишонланди. Республикада юбилейлар муносабати билан алломалар ҳаётига бағишланган илмий анжуманлар ва бадиий кўргазмалар очилди.
Юртимиз ҳали иттифок таркибида бўлган, Кремлнинг ҳукмронлии хали кучини йўкотмаган бир пайтда - 1990 йил июн ойида Республика Президенти Ислом Каримов «Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига ҳаж килиши тўғрисида»ги фармонга имзо чекди. Ўзбекистон ҳукуматининг хар томонлама қўллаб-қувватлаши билан 1991 йилда ҳаж қилиш бахтига 350 киши сазовар бўлган бўлса, 2001 йили хожиларнинг сони 3801 кишига етди. Жами мустақиллик йиллари хааж ибодатини адо этишга муваффақ бўлганларнинг сони 31.057 кишини ташкил қилди.
«Мовароуннахр» диний бошқармасифаолиятиреспубликамизҳаётидаўз ўрниниэгаллади. Дин инсонруҳинипоклаши, одамларўртасидамехр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллийқадриятваанъаналарниасрашгахизматқилишибиланжамиятҳаётидамуҳим ўринтутибкелган.Барчамизгамаълумки, Ўзбекистонаҳолисикўпмиллатлидавлатларқаторигакиради. ҲозирЎзбекистонда 136 та миллатваэлатларнингвакилларияшайди. Ҳарбирмиллатнингумумийманфаатларибиланбиргаўзқадриятлариҳам бор. Ўзбекистонкабикўпмиллатлимамлакатдатурлимиллатларманфаатлариниуйғунлаштириш, улар орасидатотувликнитаъминлаштараққиётнингҳалқилувчиомиллариданбириҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармоннинг қабул қилиниши катта аҳамият касб этади. Ҳаракатларстратегиясининг бешинчи устувор йўналишида фуқаролик, миллатларароваконфессиялараротинчликҳамдатотувликнимустаҳкамлашга алоҳида урғу берилган.Ўзбекюртиазалданқадимийдинларривожтопганмакондир. Бугунгикундамамлакатимиздатурлиэътиқодгамансубдинийташкилотларўртасидаўзароҳурматвабағрикенгликмуҳитиўрнатилишиучунбарчашароитларяратилган.Ўтган29йилмобайнидабуйўналишдамуайяннатижаларгаэришилди. Энгасосийси – бағрикенгликнингмуҳимомиллариданбирибўлганмиллатлараровадинларарототувликтўлатаъминланди. Бугунмамлакатимизда17динийконфессиягамансуб 2224 та динийташкилотва 140 га яқинмиллиймаданиймарказларфаолияткўрсатмокда.
1995 йили рус православчерковиТошкентваЎрта Осиёепархияситашкилэтилганлигининг 125 йиллигиюбилейи, Ўзбекистаневангел-лютеран жамоаситашкилэтилганининг 100 йиллигига бағишланган «Биросмоностида» шиорибиланмусулмонва христиан динларивакиллариўртасидаўтказилганмулоқоткаттааҳамияткасбэтди. Тошкентда 2000 йилнингсентябрида ЮНЕСКО раҳнамолигида «Жахон динларитинчликмаданияти йўлида» мавзуидадинлараромулоқот, халқароанжуман бўлибўтди. Унда АҚШ, Франция, Россия, Эрон, Исроил, Хиндистон, Хитой, Ватикан кабиўттизга яқин мамлакат, шунингдек, халқародиниймуассасаларвакиллариқатнащдилар. АнжуманниўтказишучунайнанЎзбекистонтанланганибежизэмас. Зеро, буулкадандунёга донғи кетганбуюкалломалар, исломоламидакаттаҳурматгаэгабўлганбуюкзотларетишибчиккан.Шунидек, Ислом конференцияси ташкилотининг тузилмаларидан бири бўлган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши Ўзбекистон, хусусан унинг пойтахти ислом цивилизацияси тарихида ўзига хос ўринга эга эканидан яна бир далолатдир.
Ўзбекистон мустақиллиги шарофати билан архитектура илгариги чекловлар исканжасидан қутилди, одат бўлиб қолган тизгинлар кесиб ташланган эди. Архитектура устидан ўрнатилган давлат монополияси ўз кучини қисман йўқотди, айниқса, хусусий уй-жой қурилишида янги сифат ва суръат даражаси тез кўтарилди. Ўзбекистон шаҳарлари, айниқса, пойтахт Тошкент қисқа муддат ичида меъморий жиҳатдан жуда ўзгариб кетди, замонавий талабларга жавоб берадиган кўркам, обод, саришта боғ шаҳрига айланди. Истиқлол даврининг қалдирғоч бинолари қаторида Олий Мажлис, Оқсарой қароргоҳи, Тошкент ҳокимияти, Туркистон саройи, Миллий банк, Интерконтиненталь, «Марказий меҳмонхона» каби меҳмонхоналар диққатга сазовор. Ўзбек Миллий академик драма театри биноси жуда улуғвор кўринишли сифат биланн таъмир этилди, Ўзбекистон консерваториясига муҳташам янги бино қурилди, Темурийлар музейи барпо этилди.Ўзбек халқи тарихий хотирасини тиклаш йўлида жуда муҳим меъморий тадбирлар амалга оширилди. Айниқса, Имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилояти Хартанг қишлоғида улкан меъморий мажмуот (мақбара, масжид, меъморий идора, кутубхона ва ошхона) янги лойиҳа асосида тикланиши (1998) мусулмон дунёсида ғоят миннатдорлик ва катта олқиш биланн кутиб олинди. Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллиги муносабати билан Қува ва Фарғона шаҳарларида ҳайкал ва сайлгоҳ боғлар барпо этилди. Самарқандда Имом Мотуридий қабри устига меъморий ёдгорлик тикланди, Бурҳониддин Марғиноний хотирасига бағишланган меъморий мажмуот Марғилон шаҳрида бунёд этилди. Тошкентда қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган меъморий музей боғ ташкил қилинди, у «Шаҳидлар хотираси» муқаддас зиёратгоҳига айланди.
Мустақиллик даври драматургиясида ўзбек халқининг тарихий такдирида катта роль ўйнаган, аммо совет даврида қораланиб келинган Амир Темур, Бобур, шунингдек, Улуғбек ва Жалолиддин Мангуберди сингари давлат арбоблари образини яратишга алоҳида эътибор берилди. Юбилейлари халқаро миқёсда нишонланган Алпомиш, Аҳмад ал-Фарғоний, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурларга ҳайкаллар ўрнатилди, уларга бағишланган расмлар ижод қилинди. Нафис мўъжаз расм, хаттотлик ва китоб наққошлиги қайта тикланди. Айниқса, Камолиддин Беҳзод юбилейлари нишонланиши, бу соҳага катта эътибор натижасида республикада миниатюра, наққош ва хаттотлар гуруҳи юзага келди. Ҳ.Солиев хаттотлик асарлари халқаро миқёсда тан олинди. Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти таъсис этилиб, Т.Болтабоев, Ҳ.Назиров, Ғ.Камолов унинг биринчи соҳиблари бўлдилар.
1999 йил Тошкентда Мирказий Осиёдаги биринчи Ислом Университети очилди. Мамлакатимизда 10 та диний таълим муассасаси, жумладан, Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иккитаси хотин-қизлар ўқув муассасасидир.
Маънавий соҳадаги ўзгаришларнинг кенг кўлами айниқса сўнгги уч йилда янада аниқ намоён бўла бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини бажарувчи, Бош Вазир Ш.Мирзиёев 2016 йил 16 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши
43-сессиясининг очилиши маросимида нутқ сўзлар экан “анжуманнинг “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” шиори бизнинг устивор йўналишларимизни аниқ ифода этади” деб алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан-авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устивор йўналишларидан биридир. Янги таҳдидлар, жумладан “оммавий маданият” хавфи ва боқимандалик кайфияти пайдо бўлаётган, одоб-ахлоқ, қадриятларнинг йўқолиши хавфи юзага келаётган ҳозирги глобаллашув шароитида бу ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.” деб фикр билдирдилар. 2
Диний қадриятларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Диний қадриялардан хавфсираш эмас, ундан илму маърифат йўлида, ёш авлодлнинг тарбияси йўлида фойдаланиш ўз натижаларини бера бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев диний қадриятларга ўзига хос ёндашув, яъни халқимиз келажаги ва ёшларимиз тарбиясидаги беқиёс ўринни теран англаш лозимлигини доимо уқтириб келди. Жумладан, “Азалий қадриятларимиз ва ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этган муқаддас динимизни асраш ва қадрлаш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ислом ҳақиқатни англаш демокдир, у одамзодни эзгу амалларни бажаришга ундайди, ҳар биримизни яхшилик ва тинчликка чорлайди, ҳақиқий инсон бўлишни ўргатади”.
Самарқандда Имом Бухорий номидаги илмий-тадқиқот маркази, Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси маркази барпо этилиши бошланди. Бундан мақсад – ислом динининг ҳақиқий инсонпарварлик моҳиятини, маърифий исломни болаларимиз онгига сингдириш уқтириб ўтилди. Шу йўлда бизнинг буюк аждодларимиз қандай улуғ ишларни амалга оширганликлари ҳақида улар ана шу масканларга келиб ўзлари учун керакли, энг муҳим бўлган билим ва тасаввурларга эга бўлади. Энг асосийси уларнинг қалбида бой тарихимиз, маданий меросимиз билан фахрланиш туйғуси камол топади (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзланган нутқ, 2017 йил 7 декабр).
Шунингдек, Имом Термизий номларидаги илмий тадқиқот марказлари, ислом академияси каби илмий-маърифий муассасалар фаолиятини йўлга қўйиш ишлари бошланди. Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши, “Жағолатга қарши – маърифат” шиори остида кураш олиб боришга имконият яратилди. Демак, Президентимиз ташаббуси билан Самарқандда Имом Бухорий илмий марказида хадисшунослик, Имом Мотрудий маркази қошида Калом илми, Фарғонада - Марғилоний марказида Ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода – Баҳоуддин Нақшбанд марказида Тасаввуф, Қашқадарёда Абу Муин Насафий марказида Ақида илми мактаблари ташкил этилди.3
Ўзбекистонда миллий адабиётни ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Китобхонлик халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида кенг тарғиб қилинди. Бунда янгича, таъсирчан услублардан, моддий рағбатлаштиришдан унумли фойдаланилди. Шуниси билан қувонарлики, илмга чанқоқ миллатимиз ёшлари орасидан юзлаб бадиий, тарихий асарларни ўқиган, тахлил қилган, минглаб мисра шеърларни ёд олиб уни халқимиз маънавий камолоти йўлида фойдаланаётган ёш авлод шаклланди.
Шоир, ёзувчи, илм ахлига бўлган эҳтиром ҳали бу соҳадаги улкан силжиш бўлди. Юртбошимиз Ш.Мирзиёев бу соҳадаги давлат сиёсатини шундай изоҳлайдилар: “Ўзининг ноёб истеъдоди ва моҳоратини халқимиз маънавиятини юксалтиришга бағишлаган, инсон қалбининг мухандислари бўлган ижодкор зиёлилар доимий ғамхўрлик масаласи бизнинг дастуримизда алоҳида ўрин эгаллайди”.
Ижодий ташкилотлар, бадиий уюшмалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий техник базасини, инфратузилма тармоқларини мустаҳкамлаш ишларига эътибор янада кучайтирилди. Айниқса, маданият, санъат, адабиёт ва матбуот оламига кириб келаётган иқтисорли ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлаштиришга, уларни уй-жой шароитларини яхшилашга эътибор қаратилди. Ўзбекистон Миллий боғининг энг сўлим гўшасида Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси биноси барпо этилди. Ижодкорлар уйи қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳалқчиллигини, инсонпарварлиги, ижтимоий адолат мезонларининг мувозанати жамиятда аёлларга муносабат, уларни қўллаш борасидаги давлат сиёсатини самарасига боғлиқ. 2017 йилда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида 514 нафар фан доктори, 6 нафар академик, 15 нафар Ўзбекистон Қаҳрамони, 17 нафар сенатор, 154 нафар Қонунчилик палатаси депутати борлиги, шунингдек, маҳаллий кенгашлар депутатларининг 23 фоизидан зиёдини айнан аёлларимиз ташкил этди.
Ўнлаб хотин-қизларимиз “Ўзбекистон фан арбоби”, “Ўзбекистон халқ шоири”, “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон халқ артисти” сингари давлатимизнинг юксак фахрий унвонларига сазовор бўлганлар. Шулар қаторида 240 нафар ёш истеъдод эгалари “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Бу соҳада Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг беминнат хизматларини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Мисол учун, Ўзбекистон “Олима аёллар уюшмаси” томонидан хотин-қизларимиз орасида илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш, илмий тадқиқотлардан инновацион ғояларни рўёбга чиқариш, илмий натижаларни чоп этиш, айниқса, ёш тадқиқотчилар ўртасида турли танловлар ташкил этиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш каби хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда.
2017 йилда маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари соҳасига тааллуқли 12 та муҳим хужжат қабул қилинди.
Юртимиздаги ижодий уюшмаларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкалаш мақсадида Ўзбекистон ижоркорларини қўллаб-қувватлаш “Илхом” жамоат фонди, шунингдек, маданият са санъат муассасалари ҳамда йирик компания ва бошқалар ҳамкорлигида “Дўстлар клублари” ташкил этилди.
2017 йил 3 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига ташриф чоғида Адиблар хиёбони мажмуасини барпо этиш бегиланган эди. Шу йили 18 апрелда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниб, хиёбоннинг меъморий-ғоявий лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудида
8 гектардан зиёд майдонда Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари иборат Адиблар хиёбони барпо этилди. Ҳазрат Навоий бобомизнинг муҳташам ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композиция асосида яхлит меъморий ансамбли яратилди. Шунингдек, бу ерда Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси барпо этилгани ҳам ҳамоҳанглик касб этди.
Қорақалпоғистонда ва бир қатор вилоятларимизда улуғ адибларимизнинг номлари билан аталган ижод мактаблари барпо этилди. Шунингдек, Қўқон шаҳри, Жиззах ва Хоразм вилоят театрлари қайта реконструкция қилинди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ташкил этилди.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар, маънавий баркмоллик сари йўл ўзига хос кечмоқда. Бу борадаги давлат сиёсатини, замон руҳини англашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 августда ижодкор зиёлилар билан учрашувдаги маърузаси аҳамиятга моликдир. Мамлакатимиз раҳбарининг чиқишлари бу борадаги ютуқларни эътироф этишлари ва шунинг баробарида соҳадаги муаммоларни чуқур тахлил этилари замирида кечди. Зеро маънавий тараққиёт мамлакат ва миллат тараққиётининг ўзига эканлиги асрлар давомида ўз тасдиғини топган.
Очиқ мулоқот, маданиятимиз ва санъатимизнинг ривожланиш жараёнларини холисона ва танқидий такомили, муаммолар юзасидан атрофлича фикрлашнинг оҳангида кечган учрашув кўплаб масалаларни ўз ечимини топишга хизмат қилди. Президентимиз ижодкор зиёлиларга қарата: “Албатта биз халқимизнинг маънавий камол топишида маданият намоёндаларининг улкан хизматлари борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз.
Лекин, қўлимизни кўксимизга қўйиб холисона айтайлик: ижодкор зиёлиларимизнинг бугунги фаолияти жамиятимизни, энг аввало эл-юрт тақдири улун доимо куюниб, ёниб яшайдиган, бедор қилиб эгалари бўлган сизларнинг ўзингизни қониқтирадими?
Ўйлайманки, ҳозирги кунда маданият ва санъат ахлида, янги-янги ижодий ғоя ва ташаббуслар билан яшаш, изланиш руҳи етишмаётганини ўзларингиз ҳам хис қилиб турибсиз”. Биз ушбу фикрларни келтирар эканмиз, бугунги кунда мамлакат тараққиётига барча фуқаролар бирдек дахлдор эканлиги, бефарқлик ва лоқайдлик бугунги кундаги энг долзарб одатлар эканлиги тинимсиз уқтириб борилаётгани, ижтимоий фаоллик бугунги тезкор халқаро жараёнларда барқарор иштирок этишнинг муҳим омили эканлигини теран англашимиз керак.
Йиғилишда бугунги кунда Ўзбекистон улкан қурилиш ва бунёдкорлик маконига айланиб бораётган даврда адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари маънавиятнинг турли жабҳалари олдига муҳим вазифалар белгиланди.
Ўзбекистондаги энг катта маънавий ҳодисалардан бири 1997 йилдан бери ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” мусиқали фестивалидир. Ўзининг бетакрор руҳи билан такрорланмас, ҳақиқий санъат байрами бўлмиш ушбу мусиқа фестивалида 1997 йил 31 та та давлатдан 57 нафар санъаткор иштирок этган бўлса, 2018 йилда 58 нафар давлатдан 241 нафар моҳир хонанда ва созандалар иштирок этди.
Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас сарканда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” канали ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонини белгилаш тўғрисида» 2000 йил 14 март Фармонидаги бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги салмоқли ҳиссалари ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантиришнинг мақсадида “Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони таъсис этилди.4 Шунингдек, 2019 йил 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилди. Термиз шаҳрида бахшилар мактаби янгидан ташкил этилди. Республикасиз болалар мусиқа ва санъат мактабларида юзлаб ёшларимиз фольклор санъатини ўрганмоқдалар. Ўзбекистонда 100 томлик “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” нашр этилмоқда.
Ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. Мазкур 5 ташаббус кенг жамоатчилик томонидан, айниқса, ёшларимиз катта қизиқиш билан кутиб олди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 5 та муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналиши маълум бир соҳани ўз ичига қамраб олади.
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Download 64,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish