4. Мавзу
Молиявий-ҳуқуқий жавобгарлик
Молиявий-ҳуқуқий жавобгарликнинг тушунчаси, белгилари ва аҳамияти.
Молиявий ҳуқуқбузарликлар: мазмуни,таркиби, аҳамияти ва турлари.
Молиявий-ҳуқуқий санкциялар: мазмуни ва турлари.
Молиявий жавобгарлик тушунчаси асосий молиявий-ҳуқуқий категориялардан бири бўлиб, унинг конструкцияси кўп жиҳатдан ҳуқуқий тизимда молиявий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўрни ва ролини белгилайди. Молия ҳуқуқининг ҳозирги ҳолати молиявий-ҳуқуқий нормаларни бузганлик учун жавобгарликни ўрганишда муайян муаммоларни кўрсатади. Молиявий жавобгарлик уни ҳуқуқий тавсифловчи барча хусусиятларга ега. Молиявий жавобгарликнинг умумий ҳуқуқий хусусиятлари қуйидагилар: ҳуқуқий нормаларда белгилаш шаклидаги расмий ишонч; давлат томонидан кафолат; икки шаклда амалга ошириш-ижобий ва салбий; давлат таъсир чоралари билан таъминлаш — ишонтириш ёки мажбурлаш; ҳуқуқбузар учун муайян салбий оқибатларнинг юзага келиши; процессуал шаклда амалга оширилиши. Молиявий жавобгарлик юридик жавобгарликнинг таркибий қисми ҳисобланиб юридик жавобгарликнинг барча белгиларини ўзида жамлайди. Шунингдек, молиявий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик алоҳида кодекс ва қонунларда ифодаланган.
Молиявий ҳуқуқбузарлик юиридик ҳуқуқбузарликнинг ибир тури ҳисобланади ва ўзида ҳуқуқбузарликнинг тушунчаси, белгиси ва таркибини ифодалайди. Молиявий ҳуқуқбузарликнинг ўзига хос томонида ушбу ҳуқуқбузарликлар, молия,бюджет, давлат жамғармалари томонидан молиялаштириш ва валюта-кредит муносабатларида вужудга келади. Ҳуқуқбузарлик бу ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга субъект томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик кўринишида содир этиладиган, ҳуқуқ нормалари талабларига зид келувчи ҳамда шахсга, мулкка, давлатга ва бутун жамиятга зарар келтирувчи ижтимоий ҳавфли қилмишдир.
Бундай қилмиш қонун билан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки зарар етказиш хавфини туғдириши мумкин.
Ҳуқуқбузарликнинг асосий белгилари:
-жамият ва шахс учун ижтимоий хавфли;
-ҳуқуққа зид ҳарактерга эга;
-айбли қилмиш;
-зарарли оқибат келтириб чиқаради;
-кишиларнинг эрки ва онгига боғлиқ бўлган ҳолда, улар томонидан ҳаракат ва ҳаракатсизлик шаклида амалга оширилади ва бошқалари.
Ҳуқуқбузарликнинг таркибий элементлари:
Объект (ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар);
Объектив томони (ҳуқуқнинг бузилиши ва унинг ихтимоий хавфлилиги);
Субъекти (ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар);
Субъектив томони (ҳуқуқбузарлик оқибатидан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли қилмишга бўлган онгли-руҳий муносабат)
Ҳуқуқбузарлик объекти- ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ва муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатлардир.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томони бу ҳуқуққа зид ҳатти-ҳаракатларнинг ташқи белгисидир. Айнан шундай белгига асосан ҳуқуқбузарлик ҳақида, у қандай рўй бергани ва қанчалик зарар келтиргани ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин бўлади.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томонини таркибий қисмлари қуйидагилардан иборатдир:
1) ножўя ҳаракат – яъни инсон иродаси ва ақл-заковати назоратида бўлган ва ҳакаракатда ёки ҳаракатсизликда ифодаланадиган ҳулқ-атвордир. Ҳаракат – кишининг фаол ҳатти-ҳаракати, ҳаракатсизлик – пассив ҳулқ-атвор. Шахс ҳаракат қилишга мажбур бўла туриб, яъни ўз ҳуқуқий мажбуриятларини бажариши керак бўлгани ҳолда ҳаракатсизликка йўл қўйиши ҳуқуқбузарликка киради.
2) Ҳуқуқбузарликнинг ҳуқуққа зидлиги, яъни юридик нормалар кўрсатмаларига зидлиги туфайли ҳуқуқ томонидан тақиқланади.Ҳуқуққа зидлик, яъни ҳатти-ҳаракатнинг қонун билан тақиқланиши уч хил усулда ифодаланади:
Биринчиси, тўғридан-тўғри тақиқлаш орқали;
Иккинчиси, нормада ҳуқуққа зид ҳатти-ҳаракат аниқланиб, уни содир этганлик учун жазо чораси белгиланганида билвосита тақиқ орқали;
Учинчиси, ҳуқуқий нормада ижобий, қонунда ифодаланган ҳатти-ҳаракатни баён этиш орқали;
3) қилмиш натижасида етказилган зарар – ҳуқуқбузарлик натижасида юзага келадиган салбий ва шунинг учун номақбул оқибатдир.
4) ҳуқуққа қарши қилмиш ва зарарли оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш. Ҳуқуқдаги сабабий боғланиш – ҳодисалар ўртасидаги боғлиқлик бўлиб, улардан бири – заруратни иккинчиси – оқибатни тўғдиради.
Ҳуқуқбузарлик субъекти – бу ҳуқуққа зид айбли қилмишни содир этган шахс, яъни ҳуқуқбузардир. Ҳар қандай шахс ҳам ҳуқуқбузарлик субъекти ҳисобланмайди, фақат ўз қилмишига жавоб бера оладиган, ақли расо шахсгина шундай субъект сифатида тан олинади.
Ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони. Содир қилинган қилмишига нисбатан шахснинг руҳий муносабати бўлиб, унинг зарурий белгиси айбдир.
Айб-ҳуқуқбузарнинг ҳуқуққа ҳилоф ҳатти-ҳаракатига ва унинг ижтимоий хавфли оқибатига нисбатан қасд ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги муносабати.
Қасд- шахснинг ҳуқуққа ҳилоф ҳатти-ҳаракатни содир қилаётганида бу ҳаракатнинг ҳуқуққа хилофлигини, ижтимоий хавфлилигини, унинг оқибатини англаши ёки тушуниши ёки бу муносабатнинг маълум оқибатни келтириб чиқаришига онгли равишда йўл қўйиши.
Эҳтиётсизлик – шахснинг ҳатти-ҳаракатлари натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олишни назарда тутиб, бепарволик билан ўзига ўзи ишониб ҳаракат қилиши.
Юридик жавобгарликнинг 3 белгиси мавжуд:
Норматив;
Фактик;
Процессуал.
Молиявий ҳуқуқий жавобгарликнинг функциялари:
Жазо (карательная);
Ҳуқуқни тикловчи (правовостановительная);
Тартибга солувчи (регулятивная).
Молиявий ҳуқуқий жавобгарликнинг мақсади:
ЎзР ички ва ташқи иқтисодий хавфсизлигини ҳамда барқарорлигини таъминлаш;
Молиявий муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш;
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишни молиявий қўллаб-қувватлашни таъминлаш.
Молиявий ҳуқуқбузарликнинг таркибий қисми:
Объект
Объектив томони
Субъект
Субъектив томон
Молиявий жавобгарликнинг хусусиятлари сифатида:
Жавобгарлик турлари ва қонун ва қонун ости нормалари билан ўрнатилиши;
Жавобгарлик асосини ҳуқуқбузарлик ташкил этади;
Жавобгарлик субъектлари;
Мулкий санкциялар;
Жавобгарликни қўлловчи органлар;
Жавобгарлик оқибати;
Жавобгарлик процессуал тартибда амалга оширилади.
Молиявий ҳуқуқбузарликлар турлари:
Бюджет жавобгарлиги;
Валюта жавобгарлиги;
Солиқ жавобгарлиги;
Молиявий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги жавобгарлик;
Давлат қарзи соҳасидаги жавобгарлик;
Мажбурий суғурта соҳасидаги жавобгарлик
Молиявий санкциялар турлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |