Тўртинчи босқич ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, яъни кўплаб мустамлака мамлакатларнинг сиёсий қарамликдан озод бўлиши натижасида замонавий жаҳон иқтисодиётида ижобий ўзгаришларнинг янги тенденцияларини пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бу тенденциялар қуйидагилардан иборат:
иқтисодий манфаатдорлик асосидаги халқаро ҳамкорлик;
ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви;
жаҳон миқёсидаги бозор маконларининг кенгайиши;
жаҳон хўжалиги алоқалари мажмуининг ривожланиши.1
“Жаҳон хўжалиги”, “бутунжаҳон хўжалиги”, “жаҳон иқтисодиёти” тушунчалари бир хил маънони англатиб, баъзи манбаларда уларнинг кенг ва тор маънолари фарқланади.2 Кенг маъносига кўра, жаҳон хўжалиги – бу жаҳондаги барча миллий иқтисодиётларнинг йиғиндисидир. Тор маъносига кўра – бу миллий иқтисодиётларнинг фақат ташқи дунё билан ўзаро алоқада бўлган қисмлари мажмуидир. Бироқ, бу иккала маъно ўртасидаги тафовут борган сари сезилмай қолмоқда, чунки барча мамлакатларда ташқи дунё билан бевосита ёки билвосита алоқага киришмаган тармоқ ёки соҳалар тобора камайиб бормоқда.
Демак, жаҳон хўжалиги – бу халқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш, молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли мамлакатлар хўжаликлари тизимидир. Жаҳон хўжалиги субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- ўз ичига халқ хўжалиги мажмуини олувчи давлат;
- трансмиллий корпорациялар;
- халқаро ташкилот ва институтлар;
- миллий иқтисодиёт чегарасидан чиққан, хўжалик барча соҳалари таркибидаги фирмалар.
Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан фарқланади. Жаҳон бозорининг амал қилишига ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон нархлари ва халқаро рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади.
Мамлакатнинг жаҳон хўжалигидаги ўрнини аниқлашда бир неча ёндошувлар мавжуд. Улардан энг оддийлари –мамлакатларни аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад даражаси бўйича гуруҳларга ажратиш ҳисобланади. Бундай ёндошув БМТ, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки (ЖТТБ) томонидан қўлланилади. Масалан, ЖТТБ даромад даражасига кўра мамлакатларнинг учта гуруҳини фарқлайди. 1995 йили аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромадларнинг қуйидаги чегаравий миқдорлари белгиланган эди:
- даромадларнинг паст даражаси – 765 долларгача (49та мамлакат);
- даромадларнинг ўртача даражаси – 766 доллардан 9385 долларгача (58та мамлакат);
- даромадларнинг юқори даражаси – 9386 доллар ва ундан юқори (26та мамлакат).
Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлашга умумий асосда ёндашиб хўжалик тизимларининг хусусиятларига мос равишда давлатларнинг учта гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин: ривожланган, бозор иқтисодиётига асосланган ҳолда ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти мавжуд бўлмаган мамлакатлар. Ривожланганлик даражаси бўйича ҳам ўз навбатида учта гуруҳ фарқланади: паст, ўртача ва юқори ривожланган мамлакатлар. Шимоли-шарқий Осиё ва Лотин Америкасидаги янги индустриал мамлакатлар (ЯИМ), юқори даромадли нефть экспорт қилувчи мамлакатлар (Саудия Арабистони, Қувайт ва бошқалар), энг кам ривожланган мамлакатлар (ЭКРМ), шу жумладан энг камбағал мамлакатлар (Чад, Бангладеш, Эфиопия), ҳар хил минтақавий иттифоқлар ва байналминал гуруҳларга ажратилади.
Бу барча турли-туманлик бир бутун яхлитликка ўзаро иқтисодий боғлиқликнинг ҳар хил жиҳатлари орқали тортилади. Ишлаб чиқариш ёки иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви – бу мамлакатларнинг жаҳон миқёсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиш жараёни ҳисобланади. Барча иқтисодий жараёнларнинг байналмиллалашуви натижасида жаҳон хўжалигининг қуйидаги таркиби вужудга келди:
товар ва хизматлар жаҳон бозори;
капиталлар жаҳон бозори;
ишчи кучи жаҳон бозори;
халқаро валюта тизими;
халқаро кредит-молия тизими.
Бундан ташқари, байналминаллашув ахборотлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари, маданият соҳаларида ҳам ривожланмоқда. Ягона илмий-ахборот макони шаклланмоқда.
Бундан ташқари, байналминаллашув ахборотлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари, маданият соҳаларида ҳам ривожланмоқда. Ягона илмий-ахборот макони шаклланмоқда.
2. Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви йўналишлари ва зиддиятлари Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви билан бир қаторда глобаллашуви жараёни ҳам муҳим ўрин тутади. Бу ҳар иккала тушунча ўзаро боғлиқ бўлиб, улар жаҳон хўжалиги субъектларининг умумий мақсадларга эришиш йўлидаги ҳатти-ҳаракатларининг бирлашуви жараёнини акс эттиради.
Байналминаллашув – бу жаҳон хўжалигининг бир неча субъектлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатилиши ва ривожланишининг дастлабки босқичидир. Глобаллашув (лотинча globus – ер курраси) жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади.
Глобаллашувнинг йўналишлари макроиқтисодиётга нисбатан сифат жиҳатидан янги бўлган иқтисодий муносабатлар турининг таркиб топишига олиб келади. Глобаллашув жарарёнининг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи йўналиш – мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви. Ҳозирда мулкий ўзлаштиришнинг мамлакатлар ҳудудидан четга чиқувчи, кўплаб давлатларнинг иштироки асосида рўй берувчи кўринишлари амал қилмоқда. Буларга трансмиллий корпорациялар (ТМК), шунингдек ТМКнинг халқаро бирлашмаларини мисол келтириш мумкин.
Европа иттифоқи тажрибаси шуни кўрсатадики, минтақавий интеграциялашув миллий тузилмалардан юқори турувчи органларни таркиб топтириши мумкин. Бу органлар ЕИга аъзо давлатларнинг мулкчилик муносабатларини ҳам маълум даражада тартибга солади.
Иккинчи йўналиш – кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш. Юқори даражада ривожланган мамлакатлар ҳозирги замон мураккаб меҳнат кооперациясига хос бўлган хўжалик ўзаро алоқаларининг жуда катта тармоғига киришиб кетганлар. Энг мукаммал техника воситаларини яратишда турли мамлакатлардан етказиб берилувчи кўплаб бутловчи қисмлардан фойдаланилади. Масалан, АҚШ “Боинг” самолётини ишлаб чиқаришда бутловчи қисм ва деталларни мингга яқин хорижий фирмалардан олади.
Учинчи йўналиш – хўжаликни ташкил этишнинг бутунлай янги шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Жаҳонда хўжалик алоқаларини ташкил этиш шаклларининг тубдан ўзгариши кўп жиҳатдан ахборот тарқатишнинг глобаллашуви билан боғлиқ. Жумладан, янги асримизнинг дастлабки даври учун қуйидаги жараёнлар хос бўлади: а) бутун жаҳонни тўлиқ компьютерлаштиришни тақозо этувчи глобал ахборот тизимлари (Интернет сингари) янада ривожланади; б) сунъий йўлдошлар имкониятларидан фойдаланишнинг янги тизими уяли телефон алоқасидан йўлдошлар орқали таъминланувчи глобал алоқага ўтиш имконини беради; в) инсоният очиқ ахборотлашган жамият томон интилади; г) Интернет орқали савдо тизими кенг ривожланади.
Тўртинчи йўналиш – халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга солувчи роли ривожланади. Жаҳон хўжалиги субъектларининг ўзаро алоқаси ҳамда ўзаро боғлиқлигининг кенгайиши ва кучайиши глобал муаммоларни ҳал этишда тобора кўпроқ давлатларнинг иштирок этишини тақозо этади. Бу муаммоларнинг мураккаблашуви уларнинг ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этилишида ҳукуматлараро ва ноҳукумат (ишлаб чиқарувчилар, компаниялар ва фирмалар, илмий жамиятлар ва бошқа ташкилотларнинг бирлашмалари) халқаро иқтисодий ташкилотларининг фаолиятини заруриятга айлантиради.
Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобалашуви жараёнларининг зиддиятли томонлари ҳам мавжуд. Бу зиддиятларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: