Монах, роҳиб (юн.-ёлғиз) - махсус диний жамоа аъзоси. Черков ақидаларига кўра, бундай жамоага мансуб бўлиш худо йўлига хизмат қилишнинг олий усулидир. Монахликни қабул қилувчи киши соч қирқтириш маросимини бажаради, яъни бу «гуноҳкор дунёдан» бутунлай воз кечади ва бутунлай черковга бўсунади. Буддизмда фақат эркаклар монах бўла оладилар.
Монахлик бирор таъмагирлик қилмасдан, зоҳидлик билан, уйланмасдан (эрга тегмасдан) яшаш ниятини қабул қилган киши.
Папалик салкам 1500 йил мавжуд бўлган қадимги диний марказлардан бириб бўлиб, дастлабки вақтларда папалик ер-мулклар, яъни папа областига хўжайинлик ҳам қилар эди. Папалик Рим епископлиги негизида юзага келади. Империя пойтахтини 330-йилда Константинополга кўчирилиши ва сўнгги Рим императорининг 476 йилда қулаши билан Римнинг дунёвий-сиёсий ҳокимияти епископ қўлига ўтади ва унинг черковга ҳукмронлик қилишига асос солинган. Худди шу вақтда Рим папаси унвонини олади. 756 йилда франклар қироли (Франция) Пакана Пипин папага ер ҳадя қилади. (Папа области), бу папанинг дунёвий ҳокимиятини юзага келишига сабаб бўлди. Ф.Энгелсь айтишича, ўрта асрда папа феодал системанинг байналминал марказига айланди. Наполеон эса папанинг бутун Европада мавқеини тушуриб юборади. Папа Иоанн XXIII черковнинг папалик обрўйини кўтара бошлади. Папа Павел VI (1963-1978 йиллар) сўнгра папа Иоанн Павел II (1978 йилда сайланган эди. Ҳозир ҳам у папа) папалик мавқеини ошира бордилар.
Папа фанлар Академияси ўз фаолиятини 1603 йилда бошлаган ва бир неча марта қайта ташкил этилган бўлиб, ҳозирги шаклида 1936 йилдан буён мавжуд. Бу Академиянинг 70 нафар ҳақиқий, фахрий аъзолари мавжуд. Академия йиғилишларига ҳар қандай мамлакатлардаги табиий ва техника фанлари билан шуғулланадиган олимлардан папа таклиф қилинган кишилар қатнашдилар. Бюллетень нашр қилади.
Пастор (лот.-қавмга раҳбарлик қилувчи, чўпон- руҳонийлик унвонини бериш маросимини (свяшенство) инкор этувчи протестант оқимларидаги черков хизматчи.
Пасха (қадимги яҳудийча песах - ўтиб турадиган)-инжилларда ёзилишича крестга тортилган Исонинг «мўъжизавий тирилиши» хотирасига бағишланган христианларнинг асосий байрами. Дастлаб пасха қадимий яҳудийларнинг чорвадор ва деҳқонлари байрами бўлган. Фақат 325 йилда христиан черкови жаҳон (Никея) соборининг қарори билан христианлар пасхаси алоҳида, баҳорнинг кеча-кундуз тенглиги ва ой тўлишган биринчи якшанбасида ўтказиладиган бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |