Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 28-29 бетлар, 2017.
адиси шариф. Ҳадис (араб. гап, ҳикоя, хабар, суҳбат) – Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айтган гаплари, қилган ишлари ва бошқа қилинган ишларга муносабати ҳақида саҳобалар, Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган кишилар қилган ривоятларни англатадиган тушунча. Ҳадислар мазмун-моҳиятига кўра одамларни эзгулик, ўзаро ҳамжиҳатлик, биродарлик, адолатпарварлик аби юксак инсоний фазилат ва сифатларга эга бўлишга чорлайди. Ўн тўрт асрдан зиёд вақт давомида Ҳадислар инсонларни жаҳолат ва залолат татқоғидан ҳидоят ва нажот йўлига даъват этиб келмоқда. Ҳадис мусулмонларда Қуръондан кейинги иккинчи муқаддас манбадир.
VII-VIII асрларда Ҳадислар тўплана бошланди. Ҳадислар танланиб, тартибга солина бошланган Исломда “Саҳиҳ”, яъни “Ишонарли тўплам” ва “Ғайри Саҳиҳ”, яъни “Ишонарсиз тўплам” ҳадислари вужудга келган. Ишонарли ҳадисларнинг 6 та тўплами вужудга келган.
Ҳадислар бир неча турга бўлинади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) баъзи Ҳадисларни айтган пайтларида олдиларида битта киши бўлган. Ўша киши Расулуллоҳ (с.а.в.) айтган гапларини бошқаларга етказган.
Ҳадисларнинг турлари
4.3.3-Чизма
1.Бир киши эшитган Ҳадислар “Оҳод” деб номланган.
2. Кўп киши эшитган Ҳадислар “Мутавотир” деб номланган.
Пайғамбаримиз даврида Ҳадислар тартибга солинмаган ва китоб ҳолига келтирилмаган,. Биринчи Ҳадислар тўплами Малик ибн Анаснинг “Муватто”, аш-Шофийнинг “Ал-Муснад” асарларидир.
Ислом динининг асоси бўлган Қуръондан кейинги манба – Ҳадис буюк боболаримиз томонидан тўпланган. Улар ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган.
Илоҳиёт муҳаддис олимлари
4.3.4-Чизма
Имом ал-Бухорий (810-870) зеҳни ўткирлиги ва ёдлаш қобилиятининг кучлилиги билан шуҳрат қозонган. 6000 мингдан зиёд ҳадис тўплаган ва унинг 7275 тасини “ишонарли” деб топган. 300 мингдан ортиқ ҳадисни ёд олган. Ҳасадчилар туфайли Бухоро амири билан ихтилоф келиб чиқиб, Самарқандга кўчишга мажбур бўлади. 62 ёшида вафот этади. Ундан 20 дан ортиқ асар қолган. Улар ичида:
“Ал-Ж
омеъ ас-саҳийҳ” (Ишонарли тўплам) ислом оламида Қуръондан сўнг иккинчи муқаддас манба китоб, деб эътироф этилган. XII асрдирки, бу китоб миллионлаб инсонлар қалбини иймон нури билан мунаввар этиб, ҳақ ва диёнат йўлига чорлаб келмоқда.
“Ал-Адаб ал-муфрад” (Адаб дурдоналари) энг машҳурдир.
Ат – Термизий (824-894)нинг ҳадислар тўплами – “Ал Жомеъ ас-саҳийҳ” деб аталади. Ат – Термизий ҳадисларни 3 гуруҳга ажратади. Улар; 1) “Саҳийҳ”; 2) “Ҳасан” ва 3) “заиф” деб аталган. “Суннани Термизий” асари ҳам мусулмон оламида юксак қадрланади. Олиму фузалоларга дастур бўлиб келган инсоф ва адолат, инсонпарварликни тарғиб этувчи ғоялар ҳозир ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Муслим ан – Нишопурий (817-875) қаламига мансуб ҳадислар тўплами ишончли деб тан олинган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) номларидан 14 мингга яқин ҳадис тўқилган. Шу боис улар қайта-қайта текширилиб олимларимизнинг бетиним меҳнати натижасида асл ҳолига келтирилган. Ҳадис илмининг ривожида олтин давр ҳисобланган ҳижрий учинчи (милодий XIX аср) аср катта босқич бўлди.
Исломни назарий жиҳатдан ривожлантиришда Марказий Осиёда: Имом ал-Бухорий, ал-Мотурудий, ал-Марғиноний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро каби мутафаккирларни ислом олами, дунё таниди.
Ватанимизда бутун ислом дунёсида энг нуфузли манбалар деб тан олинган 6 та ишончли ҳадислар тўпламининг муаллифлари яшаб ижод қилганлар:
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810-870).
Имом Муслим ибн ал Ҳажжоги (819-875).
Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий (824-892).
Имом Абу Довуд Сулаймон Сижистоний (817-880).
Имом Аҳмад ан-Насоий (830-915).
Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язиб ибн Можжа (824-886) каби.
У
Х асрда самарқандлик мутафаккир, “Имом ал-Ҳуда” (Ҳидоят-йўлининг имоми) деб шуҳрат қозонган Абу Мансур Мотурудий томонидан асос солинган мотуридия таълимоти бутун ислом оламида кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |