4-Мавзу. Давлат бюджети, солиқлар ва давлат қарзи. Бюджет-солиқ сиёсати
(2 соат)
Режа:
1-маъруза
4.1. Давлат бюджетининг моҳияти ва функциялари.
4.2. Давлат бюджети харажатлари.
4.3. Солиқларнинг турлари ва функциялари.
4
.4 Давлат бюджетининг солиқларга кўра таркиби. Солиқ юки.
4.5. Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати ва солиқ ислоҳотларининг
асосий
йўналишлари.
4.6. Бюджет–солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари.
4.7. Давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари.
4.8. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги.
4.9. Ўзбекистоннинг янги бюджет-солиқ сиёсати ва уни амалга ошириш хусусиятлари.
Таянч иборалар:
фискал сиёсат,
давлат харажатлари, бюджет мультипликатори,
дискрет ва нодискрет фискал сиёсат, бюджет тақчиллиги, бюджет ортиқчалиги.
бюджет,
бюджет функциялари, давлат бюджети даромадлари ва харажатлари,
солиқлар, солиқ турлари, солиқ таркиби, слиқ юки, Солиқ кодекси, солиқ сиёсати, янги
солиқ концепцияси.
4.1. Давлат бюджетининг моҳияти ва функциялари
Давлат бюджети
кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо
бўлган бўлиб, унинг вужудга келиши, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг
вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. Ҳар бир давр
ижтимоий тузумига тегишли
бўлган ишлаб чиқариш муносабатларининг асосий белгилари давлат фаолиятининг ва
бюджетнинг тақсимлаш механизми сифатидаги мазмунини белгилаб (аниқлаб) беради.
Ҳозирги шароитда Давлат бюджети ижтимоий (ишлаб чиқариш) муносабатлар(и)нинг
бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот
(миллий даромад)нинг нисбатан каттагина қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиёти
турли соҳаларининг (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақлаш, фан,
маданият, ижтимоий
таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар) ривожланишига йўналтириш
имконини
берадиган муҳим тақсимлаш инструменти (воситаси)дир. Ўзининг моҳиятига кўра, Давлат
бюджети мамлакат молия тизимининг таркибий қисмидан иборат бўлиб, шунга мос
равишда у молия тизимига тегишли бўлган барча белги (хусусият)ларга эга ва унга тегишли
бўлган барча функцияларни бажаради. Бир вақтнинг ўзида, Давлат бюджети фақат ўзига
хос бўлган характерли хусусиятларга ҳам эгадирки, улар ўз навбатида, давлат бюджетини
молия тизимининг бошқа бўлинмаларидан ажратиб туради ва унда марказий ўринни
эгаллашга имкон беради. Унинг ана шундай хусусиятларидан
бири бевосита давлат
(ҳукумат)га тегишли эканлигидир. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мамлакатда давлат (ҳукумат)
барча молиявий муносабатларнинг ташкилотчиси бўлса-да, унинг бу хислати, яъни
мамлакатнинг моддий ва молиявий ресурсларини асосий тақсимловчиси сифатидаги роли
фақат бюджетда катта куч билан намоён бўлади.