4-маъруза мавзуси: Никоҳ, оила ва давлатнинг ахлоқий асослари



Download 109,65 Kb.
Sana20.10.2022
Hajmi109,65 Kb.
#854487
Bog'liq
14-мавзу этика

14-мавзу: Никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни

Маърузачи- “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси мудири, ф.ф.д., проф. Раматов Ж.С.

Маъруза режаси:

  • 1. Никоҳ энг қадимги ахлоқий муносабат шакли.
  • 2. Никоҳнинг қонуний ва диний асослари.
  • 3. Оила илк ахлоқий маскан сифатида. Оилада ота-она ва фарзандлар масъулияти ва бурчлари.
  • 4. Давлатнинг оила тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашдаги ўрни.

Никоҳ тушунчаси

  • Қонунга биноан никоҳ тузиш шартларида энг муҳимлари – никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари. Баъзан, Шарқ халқларида қиз ёки йигитнинг розилигисиз тўй қилинади, деган фикрлар бор. Ваҳоланки, бундай ҳол кам бўлган, уни мусулмончилик хам инкор этади.

Оила тушунчаси

  • Оила давлатнинг энг муҳим ҳужайрасидир. Оила уч жиҳатни ўз ичига олади: 1.Никоҳ.
  • 2. Оилавий мулк. 3. Болалар тарбияси.
  • Оиланинг яна бир жиҳати – унинг ўз мулкига эгалиги. Агар никоҳ оиланинг ботиний кўриниши бўлса, оилавий мулкни унинг ташқи кўриниши дейиш мумкин.

Болалар тарбияси

  • Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёшлар тарбиясига тўхталиб: “Ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида, аввало, шахсни кўриши зарур. Ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш – таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак”

Шарқ оиласи

  • Тарбиянинг бошланғич нуқтаси бу – оиладир. Шарқ халқлари учун оила муқаддас маскан. Чунки оиланинг мустаҳкамлиги, унинг тинчлиги ва осойишталиги давлатнинг мустаҳкамлиги ва осойишталигини таъминловчи манбадир. Шу боис, бизда оила масаласи давлат сиёсати мақомидаги масаладир. Мамлакатимида оилага, онага, аёлга, болага, ёшларга, ёш авлодга бағишланган қатор йиллар бор.Хусусан, “Оила” йили, “Баркамол авлод” йили, “Мустаҳкам оила” йили, “Она ва бола” йили, ва хоказо.

Ўзбекистон Конституцияси

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси XIV боби “Оила” деб номланади. Конституциядаги моддалар:
  • 63-модда. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
  • 64-модда. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
  • 65-модда.Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
  • 66-модда. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ғарб оиласи

  • Ғарб давлатларида оилага муносабат масаласини кўрадиган бўлсак, оила бу ҳар кимнинг шахсий иши. Турмушга чиқадими ёки йўқми, уйланиб, оила қуриб фарзанд кўрадими ёки йўқми, бу ҳар кимнинг ўзини иши. Энг кенг тарқалган одат бу – фуқаролик никоҳи. Бир-бирини ёқтириб қолган йигит ва қиз биргаликда яшайверишади. Ҳеч қандай никоҳсиз, расмийлаштиришсиз. Ва ҳоҳлаган пайтда яна ажралишиб, алоҳида яшайверишади. Ҳеч кимга ҳеч қандай масъулият юклатилмайди.

Ғарб оиласи

  • Европа давлатларида оилага, фарзандга бўлган муносабат ўз навбатида миллатнинг қариб боришига, бу эса мамлакат иқтисодиёти, саноати, ишлаб чиқариши учун ишчи кучига ниҳоятда зарур бўлган эҳтиёж четдан келадиган муҳожирлар ҳисобига қондирилиб борилади. Бора-бора мамлакатда туб аҳолига нисбатан четдан келган фуқароларнинг кўпайиб кетишига олиб келади.

Патрик Жозеф Бьюкенен хулосаси

  • Машғур ёзувчи Патрик Бьюкенен ўзининг 2004 йилда ёзган “Ғарб ҳалокати” асарида Ғарб давлатларининнг табиий равишда ҳалокатга кетаётганининг қуйидаги 3та омили мавжудлигини кўрсатиб беради:
  • 1. Оилага муносабат.
  • 2. Миграциянинг кучайиб кетиши.
  • 3. Жамиятда дин ролининг пасайиши.
  • П.Бьюкенен мазкур фикрларини далиллар билан исботлаб беради.

Ота-она ва фарзандлар

  • Оила шаънини сақлашда ота-она ва фарзандлар масъулияти ва бурчлари. Оила илк ахлоқий тарбия ўчоғи сифатида ҳам катта аҳамиятга эга.
  • Оилавий муносабатларга ноанъанавий ёндашувлар: бир жинсли никоҳлар, никоҳсиз оилалар ва уларнинг оқибатлари. Оила шартномасининг ахлоқий жиҳатлари.

Давлат ва ахлоқий тарбия

  • Кўпдан-кўп турли-туман бошқарув ва ташкилий институтлардан иборат бўлган давлатнинг энг муҳим ахлоқий вазифаларидан бири – тарбия. Таълим тизимида таълим билан қўшиб олиб бориладиган тарбия алоҳида аҳамиятга эга. Давлат томонидан ёш оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиниши мухим аҳамиятга эга.
  • ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!

Download 109,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish