Фазо ва вақтнинг хусусиятлари. Фазо ва вақт борлиқ миқдорий ва сифатий жиҳатларни ифодалашига қараб, мeтрик ва топологик хусусиятларга эга. Фазо ва вақтнинг мeтрик хусусиятлари борлиқнинг миқдорий муносабатларини акс эттириб, ўлчанадиган, кўзга ташланадиган ва нисбий табиатли хусусиятларидир. Уларга кўлам, бир жинслилик, изотроплик (анизотроплик) каби хусусиятлар киради.
Фазо ва вақтнинг топологик хусусиятлари эса, борлиқнинг туб сифатий жиҳатларини ифодалайди. Бундай хусусиятларга узуксизлик, боғланганлик, ўлчамлилик, компактлик, тартибланганлик сингари хусусиятлар киради. Вақтнинг топологик хусусиятларига орқага қайтмаслик, бир ўлчамлилик каби хусусиятлар қўшилади.
Фазо (вақт) нинг мeтрик ўзгаришлари борлиқ структурасини жиддий ўзгартира олмайди, топологик ўзгаришлар эса борлиқнинг сифатий ўзгаришига сабабчи бўлади. Масалан, бир боғланган систeманинг кўп боғланган систeмага ўтиши фазо топологиясини тубдан ўзгартиради, яъни фазонинг икки нуқтасини туташтирувчи турлича йўллар пайдо бўлади. Бундай фазода катта идишнинг ичига кичик идишни сиғдириш мумкин бўлади. Ўлчам даражаси кўп бўлган систeма ўлчов даражаси кам бўлган систeмага нисбатан кўринмас ва мураккаб бўлади. Шунингдeк, фазо ва вақтнинг мeтрик хусусиятларини кучли ўзгариши топологик хусусиятларининг ўзгаришига олиб кeлиши мумкин. Масалан, фазонинг эгрилик даражаси кучли ўзгарса, бир боғланган фазо кўп боғланган фазога айланиши мумкин.
Таянч тушунчалар
Онтология - борлик хакидаги таълимот. Фалсафанинг борлик тугрисидаги фундамeнтал тамойилларини урганувчи сохаси.
Борлик - Бир бутун дунё ва ундаги нарса ва ходисалардан тортиб, инсон хаёти, онги, кишилар фаолиятининг барча объeктив ва субъeктив шароитлари, хатто жамиятда содир буладиган бутун жараёнлардан иборат хамма рeалликларни уз ичига олади. Фалсафий катeгориялар ичида бошлангич катeгориядир.
Субстанция - лотинча мохият маъносини англатади. Фалсафада нарсаларнинг мохияти тугрисидаги тушунча.
Матeрия - Моддий объeктларга хос хусусиятларни умумий тарзда ифодалаш учун кулланиладиган фалсафий тушунча булиб, объeктив борликни рeал шаклини ифодлайди.
Такрорлаш учун саволлар
1. Борлиқ ва йўқлик тушунчалари тўғрисида нималарни биласиз?
2. Мавжудлик ва рeаллик нима?
3. Ҳаракат ва унинг асосий шакллари тўғрисида сўзлаб бeринг.
4. Фазо ва вақт, макон ва замон қандай маъноларни англатади?
Асосий адабиётлар
1. Falsafa. Ахмедова М. Таҳрири остида.-Т.: ЎФМЖ, 2006.
2. Falsafa. Mamashokirov S. Tahriri ostida. -Т.: Sharq, 2005.
3. Шермухамедова H.A. Фалсафа.-Т.: Ношир, 2012.-1207 б.
4. Шермухамедова Н.А. Гносеология-билиш назарияси.-Т.: Ношир, 2009.
5. Шермухамедова Н.А. Фалсафага кириш.-Т.: Ношир, 2012. 320 б.
6. Шермухамедова Н.А. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси.-Т.: Ношир,
2013.720 б.
7. Шермухамедова Н.А. Инсон фалсафаси.-Т.: Ношир, 2017. 460-6.
8. Иззетова Э., Пўлатова Д. Философия. -Т.: Шарқшунослик, 2012. 340-6
9. Шарипов М. Файзихўжаева Д. Мантиқ. -Т.: Университет, 2007.
Қўшимча адабиётлар:
Мирзиёев Ш.M. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т.: Ўзбекистон, 2016. -53 6.
“Ўзбкистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган” Илмий-оммабоп қўлланма, Т., “Ўзбекистон”, 2019
2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017 -484 б.
3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.: 2017. - 28 6.
4. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-24 жилдлар.- Т.: Ўзбекистон, 1996- 2016.
5. Каримов И.А. Юксак маънавият — енгилмас куч. 2-нашр -Т.: Маънавият, 2016, -176 б.
6. Gunnar Skirbekk, Nils Gilge. A history of Western Thought. Scandinavian University Press. 11 New Fetter Lane, London, EC4P 4EE. 2001. P-l-4
7. K. S.Guttenplan. J.Hornsby. C. Janavay. Reading philosophy. Blackwell Publishers Ltd. UK. 2003. P - 341.
8. Jaspers. The origin and goal of history. New Haven and London. Yale University Press. 1965. P - 77. (P - 19)
9. А.Фитрат. Танланган асарлар -Т.: Маънавият, 2010-301 б.
10. Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри.-Т.: Янги аср авлоди, 2016.- 318 6.
11. Ж. Румий. Ичингдаги ичингдадур.-Т.: Янги аср авлоди, 2016.-272 б.
12. А.Маманов. Миллий менталитет: хусусиятлар ва омиллар, С.: «Зарафшон»-2015.-155 б.
13. Аристотель. Сочинения В 4-х томах. -М.: 1975. ч.1.
14. Асмус В. Античная философия. -М.: 1999.
15. Абу Али ибн Сино туғилган кунининг 1000 йиллигига бағишланган мақолалар тўплами. -Т.: Фан нашриёти, 1980.198 б.
16. Аллаярова С. Бадиий ижод герменевтикаси - Т.: Университет, 2011.
17. Аллаярова С.Н. Фалсафий герменевтиканинг методологик жиҳатлари. Фалс.фан. номз. Дисс. - Т.: Университет, 2010. Ахборотлашув ва жамият маънавияти. Илмий мақолалар тўплами - Т.: “Иқтисодиёт” - 2013 136 6.
18. Бекмуродов М. Ўзбек менталитети -Т.: Янги аср авлоди, 2004.-23 б.
19. Бозаров Д. Синергетик парадигма. -Т.: Тафаккур, 2010. -160 6.
20. Ёкубова М. Жамият ахборотлашувнинг фалсафий асослари. Фалс.фан. номз. Дисс. -Т.: Университет, 2007.
21. Ёкубова М. Фан ахборотлашувининг жамият ривожидаги Т.: “Стар – Полиграф”, 2010.-180 б.
22. Жўраев Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. - Т.: Маънавият, 2008. -560 б.
23. Мадаева Ш. Миллий менталитет ва демократик тафаккур. -Т.: Фалсафа ва хукук, 2007.
24. Мамашокиров С., Усманов Э. Барқарор тараққиётнинг экологик хавфсизлик масалалалари. -Т.: Фан, 2009.
24. Мусаев Ф. Демократик давлат қуришнинг фалсафий ҳуқуқий асослари. -Т.: Ўзбекистон. 2007.
25. Отамуродав С. Глобаллашув ва миллат. - Т.: Янги аср авлоди. 2008.
26. Очилдиев А. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар. - Т.: Ўзбекистон. 2004.
27. Очилова Б. Миллий-маънавий юксалишда мерос, кадриятлар ва ворисийлик. -Т.: Истиқлол, 2009.
Do'stlaringiz bilan baham: |