4-маьруза. Шахснинг билиш жараёнлари ва унинг хусусиятлари



Download 69,89 Kb.
bet13/13
Sana21.02.2022
Hajmi69,89 Kb.
#48674
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-Мавзу Шахснинг билиш жараёни

6.4. Тафаккур операциялари

Бундан ташқари, психология биздаги фикрлаш жараёнини таъминловчи алоҳида операцияларни ҳам ўрганади. Булар:



  1. Анализ;

  2. Синтез;

  3. Мавҳумлаштириш;

  4. Таққослаш;

  5. Умумлаштириш.

Фикрлаш операцияларига анализ (фикран нарса ва ҳодисаларга тааллуқли сифат ва хусусиятларни алоҳида қилиб ажратиш, таҳлил қилиш), синтез (анализ жараёнида ажратилган қисмларни яна фикран бирлаштириш, қўшиш), мавҳумлаштириш (алоҳида бирор хусусиятни ажратиб, бошқаларидан фикрни чалғитиш, айрим хоссани мавҳумлаштириш), таққослаш (предметлар ва уларга хос бўлган хусусиятларни фикран бир - бирига солиштириш, умумий ва фарқ қилувчи жиҳатларини топиш), умумлаштириш (умумий ва муҳим сифатларига кўра предметларни гуруҳлаштириш, умумийлаштириш) кабилар киради.

6.5. Мустақил фикрлаш - соғлом маънавиятнинг мезони сифатида. Тафаккурни ривожлантириш


Биз юқорида тафаккурни индивидуал хусусиятлари ва ушбу жараёнга хос бўлган умумий қонуниятларни ўргандик. Лекин аслида мақсад шундайки, ҳар бир шахс ўзидаги тафаккур ва фикрлаш жараёнларининг ўзига хос томонини билган холда уни ўстириш йўлларини билиши керак. Охирги йилларда психологларнинг ўтказган тадқиқотлари ва кузатишлари шуни кўрсатдики, фикрлаш жараёнларини гуруҳ шароитида, дарс пайтида ҳам ўстириш ва бунга қисқа йўллар билан эришиш мумкин экан. Уларнинг фикрича, гуруҳдаги ҳамкорликдаги фаолият идрок ва хотиранинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатиб, фикрлаш жараёнини тезлаштиради ва фаолиятни самаралироқ қилади. Айрим жуда жиддий ва мураккаб ижод дақиқаларини инобатга олмаганда, яхши ташкил этилган дарс жараёни, ундаги фаолият шакли индивидуал тафаккурнинг ҳам ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу нарса исбот қилинганки, жамоада ишлаш кўплаб ностандарт фикрларнинг туғилиши, уларнинг ичидан энг яхшиларининг сараланиши ва янгидан янги ғояларнинг пайдо бўлишига сабаб бўларкан.


Ана шундай самара берувчи методикалардан бири «брейнсторминг» деб аталиб, унинг луғавий маъноси «мияни забт этиш»дир («мозговая атака» русча - «brain storming» ингл.). Уни ўтказиш қуйидаги тамойилларга асосланган:

  1. Баъзи интеллектуал масалаларни ечишда битта ечим билан чекланиб бўлмайди ва шу мақсадда ижодий фикрловчилар гуруҳи ташкил этилади ва бу жараёнда «группавий эффект» бўлиши кутилади. Гуруҳ иши тез ва оптимал қарорлар қабул қилишга қаратилган бўлади ва бунда алоҳида айрим индивидуал қарорларга таъсирланишга йўл қўйилмайди.

  2. Гуруҳга шундай кимсалар киритиладики, улар бир-бирларидан фикрлаш услубларининг ноёблиги билан фарқ қиладилар. Масалан, кимдадир мантиқийлик устун, кимдир креактив, кимдир танқидчи ва шунга ўхшаш.

  3. Гуруҳда шундай ижодийлик руҳи бўлиши керакки, ҳар ким хохлаган фикрини бемалол айтаверади, у ёки бу фикр танқид қилиниши мумкин, лекин унинг эгаси танқид қилинмайди. Бундай шароитда ўртача интеллектуал даражага эга бўлган шахс ҳам шундай фикрлар изхор қила бошлайдики, улар алоҳида қолган пайтида сира ҳам мияга келмаган бўларди.

Бу жараён олий ўкув юртларида дарсларда ҳам қўлланилиши мумкин, фақат унинг юқоридаги тамойиллари инобатга олиниши ва гуруҳда ўзаро ҳамжиҳатлик муҳити бўлиши керак.
Download 69,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish