Ishning tafsiloti.
9-10 g kukun qilib maydalangan mis kuporosini chinni chashkaga solinadi va to oq rangli suvsiz tuz hosil bo`lgunicha qizdiriladi. So`ngra uni probirkaga o`tkazib darhol og’zini probka bilan zich qilib berkitiladi. Tuz sovigandan so`ng undan a (g) massada namuna olib uning 300 g suvda erishidagi harorat o`zgarishi yuqoridagi tartibda aniqlanadi.
Mis sulfatning erishi issiqlik ajralib chiqishi bilan borishini hisobga olib Bekman termometrini simobli meniski shkalasining pastki qismida turadigan qilib rostlanadi.
Kalorimetr doimiysi K va tajribada olingan natijalar asosida suvsiz tuz va uning kristalgidratini erish issiqligi
formuladan hisoblab topiladi.
Erish issiqligi bo`yicha olgan natijalaringizni ma`lumotnomada berilganlar bilan taqqoslab ko`rish uchun suvning 1 mol tuzga muvofiq keladigan mollar sonini hisoblab topish zarur.
Тузларнинг гидролизи.
Эритмаларнинг муҳим реакцияси унда эриган кислота ёки асосга боғлиқ бўлиб қолмасдан, тузларнинг бор-йўқлигига ҳам боғлиқ. Кўп тузлар эиртма рН ини у ёки бу томонга силжитади. Бу таъсир тузларнинг гидролизланиши оқибатидир. Туз ионларининг сув ионлари билан ўзаро таъсирланпишига гидролиз деб аталади. Банда туз ионлари сувнинг Н+ ёки ОН- ионлари билан химиявий бирикиб, кучсиз кислота ёки кучсиз асос ҳосил қилади. Кучли кислота ва кучли асосдан ҳосил бўлган тузлардан бошқа тузларнинг ҳаммаси гидролизланади.
Қуйида турли тузларнинг гидролизланиши ва уларга тўғри келадиган муҳит реакциялари кўриб чиқилади.
1. Кучсиз кислота ва кучли асосдан ҳосил бўлган туз гидролизланганда кучсиз кислота ва кучли асос ҳосил бўлиб, муҳит реакцияси асослига айланади:
СН3СООNa + Н2О СН3СООН + NaОН
Реакция тенгламаси ион кўринишида ёзилади:
СН3СОО- + Na+ + Н2О СН3СООН + Na+ + ОН-
СН3СОО- + Н2О СН3СООН + ОН-
Тузнинг гидролизланишидан ҳосил бўлаётган ОН- ионлари муҳитга ишқорий реакция беради. Масалан, 0,1 н СН3СООNa эритмасининг рН = 9,9.
2. Кучсиз асос ва кучли кислотадан ҳосил бўлган тузнинг гидролизи натижасида эритмада кучли кислота ва кучсиз асос ҳосил бўлади:
NН4С1 + Н2О NН4ОН + НС1
бу тенгламани ион кўринишида ёзсак:
NН+4 + С1- + Н2О NН4ОН + Н+ + С1-
ёки
NН+4 + Н2О NН4ОН + Н+
Ҳосил бўлаётган хлорид кислотанинг Н+ ионлари эритмага кислотали реакция беради. Масалан 0,1 н NН4С1 эритмасининг рН=5,2.
3. Кучсиз кислота ва кучсиз асос тузи гидролизланганда эритма кучсиз кислота ва кучсиз асос ҳосил бўлади:
СН3СООNН4 + Н2О NН4ОН + СН2СООН
Бу кислота ва асосларнинг диссоциланиш константалари ўзаро тенг бўлагнлигидан:
КСН3СООН = 1,75*10-5 ва КNН4ОН = 1,79*10-5
эритма нейтрал муҳитга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |