4-ўйин
“Чаққонлар жуфтлиги”
Жиҳозлар: 5 та тўсиқ, 1 та баскетбол тўпи, 1 та конус.
Жамоалар таркиби: 14 нафар (7 та ўғил бола, 2 та 5-синф, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф, 1 та 8-синф, 7 та қиз бола 2 та 5-синф, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф, 1 та
8-синф)
Ўйиннинг бориши: Старт чизиғига бир қатор ўғил болалар бир қатор қиз болалар туриб ҳакамнинг хуштагидан сўнг биринчи бўлиб қиз бола халқа ичидан тўпни олиб, бир қатор қўйилган тўсиқларни тагидан ўғил болага узатади, ўғил бола эса юқоридан тўпни қайтаради шу холат ҳар бир тўсиқда давом этади. Ўйинчилар финишда турган конусни айланиб ўтиб тез югуриб қайтаётганда бир бирига камида 3 марта тўпни юқоридан узатишлари шарт. Ўйин шу тариқа давом этади.
Биринчи тугатган жамоага 3 очко иккинчи келган жамоага 1 очко дурранг бўлса 2 очкодан берилади.
5-ўйин
“Қўшалоқ тўплар бахси”
Жиҳозлар: 5 та конус, 2 та баскетбол тўпи, 1 та халқа.
Жамоалар таркиби: 10 нафар (5 та ўғил бола, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф, 1 та 8-синф, 5 та қиз бола, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф, 1 та 8-синф)
Ўйиннинг бориши: Старт чизиғига ўғил болалар сўнг қиз болалалар туриб ҳакамнинг хуштагидан сўнг биринчи иштирокчи югуриб чиқиб обруч ичидаги баскетбол тўпларини олиб фишкалар орасидан икала тўпни ерга урган ҳолатда илон изи шаклида бориб қайтадилар, ўйин шу тариқа давом этади. Сўнги иштирокчи тугатгандан сўнг ўйин якунланади.
Биринчи тугатган жамоага 3 очко иккинчи келган жамоага 1 очко дурранг бўлса 2 очкодан берилади.
6-ўйин
“Чаққон акробатика”
Жиҳозлар: 3 та гимнастик тўшак, 1 та баскетбол тўпи, 1 та конус, 1 та халқа.
Жамоалар таркиби: 10 нафар (5 та ўғил бола, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф, 1 та 8-синф, 5 та қиз бола, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф, 1 та 8-синф)
Ўйиннинг бориши: Старт чизиғига ўғил болалар сўнг қиз болалалар туриб ҳакамнинг хуштагидан сўнг биринчи иштирокчи югуриб чиқиб обруч ичидаги баскетбол тўпини олиб биринчи тушак ёнига келиб тўпни юқорига ирғитиб ўзи тўшакда олдинга думбалоқ ошиб тўпни илиб олиб сўнг кейинги тўшакларда ҳам шу машқни бажариб конусдан айланиб тез югириб қайтиб обруч ичига тўпни қўйиб иштирокчилардан айланиб ўтиб навбатдаги иштирокчини қўлига уради, сўнг навбатдаги иштирокчи ўйинни давом эттиради.
Агар биринчи уринишда тўпни ила олмаса беш мартагача харакат қилади, шунда ҳам илаолмаса кейинги тўшакка ўтади. Биринчи тугатган жамоага 3 очко иккинчи келган жамоага 1 очко дурранг бўлса 2 очкодан берилади.
10-Ўйин
“Теннис коптогини отиш”
Do'stlaringiz bilan baham: |