4. Ишлаб чиқариш ва давр харажатлари таҳлили Харажатлар таҳлили мақсади, мазмуни ва вазифалари. Харажатларнинг таснифи ва тавсифи


-жадвал Харажат элементлари бўйича бир сўмлик маҳсулотга харажатлар таҳлили



Download 159,93 Kb.
bet14/19
Sana05.07.2022
Hajmi159,93 Kb.
#739857
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
4-тема

-жадвал
Харажат элементлари бўйича бир сўмлик маҳсулотга харажатлар таҳлили



Харажат элементлари

Бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажатлар

t0

ti

+, –

Моддий харажатлар

43,75

45,45

+1,70

Меҳнат хақи ва меҳнат хақидан ажратмалари

22,78

21,26

–1,52

Амортизация

7,00

6,98

–0,02

Бошқа харажатлар

8,97

7,56

–1,41

Жами ишлаб чиқариш харажатлари

82,5

81,25

–1,25

Хулоса: жами ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элемнентлар бўйича таҳлилидан хулоса қилиш мумкинки ўтган йил бир сўмликк маҳсулотга тўғри келадиган харажатлар ўтган йил (t0) 82.5 тийинни, жорий йил (ti) 81.25 тийинни ташкил этган. Шундан, моддий харажатлар +1.70 тийинга кўп сарфланган, қолган барча харажат элементлари бўйича иқтисод қилишга эришилган (1.52+0.02+1.41). Жами иқтисод қилинган қиймат -1.25 тийинни ташкил этган. Агар иқтисод қилинган қийматни жами ишлаб чиқарилган махсулот хажмига кўпайтирсак жами иқтисод қилинган қиймат келиб чиқади.
Қуйида махсулот ишлаб чиқариш хажмидаги ўзгаришларни омилли тахлилини кўриб чиқишимиз мумкин.
-жадвал_Омиллар_таъсирини_ҳисоблашда_занжирли_боғланиш_усулидан_фойдаланиш_мумкин.'>-жадвал
Омиллар таъсирини ҳисоблашда занжирли боғланиш усулидан
фойдаланиш мумкин.

Ишлаб чиқарилган, сотилган махсулот хажми

Суммаси

базис даври∑(Qi0·Pi0)

80000

хисобот даври ўтган йил таркиби ва бахосида∑(Qi1·Pi0) +ΔQтар

76000

хисобот йили базваий бахода∑(Qi1·Pi0)

83600

хисобот йили жорий бахода∑(Qi1·Pi1)

100320

-жадвал
Омиллар таъсирининг харажат сиғимига таъсирини баҳолаш

Бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажат

Хисоб-китоблар



Омиллар

Qx

Qs

Qq

Qp

Qb

0

66 000 : 80 000 = 82,50

t0

t0

t0

t0

t0

шартли1

63 675 : 76 000 = 83,78

t1

t0

t0

t0

t0

шартли2

67 285 : 83 600 = 80,48

t1

t1

t0

t0

t0

шартли3

64 700 : 83 600 = 77,39

t1

t1

t1

t0

t0

шартли4

81 510 : 83 600 = 97,50

t1

t1

t1

t1

t0

1

81 510 : 100 320 = 81,25

t1

t1

t1

t1

t1

Бу ерда:
Qx-Ишлаб чиқариш хажми;
Qs-Ишлаб чиқариш таркиби;
Qq- Истемол қилинган ресурслар миқдори;
Qp -Ресурслар баҳоси;
Qb- Махсулотнинг сотиш баҳоси;
Qx; Qs; Qq; Qp; Qb омиллар таъсири ҳисоб китоблари.
Омиллар таъсирини ҳисоб-китоблари:
шартли1- Qх0=83,78-82,50= +1,28 тийин;
шартли2- Qхшартли1 =80,48-83,78= -3,30 тийин;
шартли3- Qхшартли2 =77,39-80,48= -3,09 тийин;
шартли4- Qхшартли3 =97,50-77,39= +20,11 тийин;
Qх1- Qхшартли4 =81,25-97,50= -16,25 тийин;
Жами ўзгариш = –1,25 тийин.

-жадвал
Бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажатлар ўзгаришининг фойдага таъсирини таҳлили

Омиллар

Таъсир даражаси хисоб китоби

Фойдани ўзгариши, минг сўм.

Ишлаб чиқариш хажми

+1,28–80 442/100

–1030

Махсулот таркиби

–3,30–80 442/100

+2655

Махсулотнинг харажат сигими

–3,09–80 442/100

+2485

Истемол килинган ресурслар бахоси

+20,11–80 442/100

–16 176

Махсулотларни ўртача сотиш баҳосининг ўзгариши

–16,25–80 442/100

+13 072

Жами таъсири

–1,25

+1006

Хулоса: бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажатлар ўзгаришининг фойдага тасирида ишлаб чиқариш хажмининг ўзгариши (–1030 минг сўм), истемол қилинган ресурслар баҳосининг ўзагриши салбий таъсир этган (–16 176 минг сўм, қолган барча омиллар ижобий таъсир этган.


Давр харажатлари таҳлили

Давр харажатлари деганда-бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади.


Давр харажатларига қуйидаги моддалар киради:
2.1. Сотиш харажатлари;
2.2. Маъмурий харажатлар;
2.3. Бошқа операцион харажатлари.
Сотиш харажатлари - савдо фаолияти жараёнлари давомида юзага келадиган сарфларни ифодалаб, бевосита сотиш билан боғлиқ харажатларни ўзида мужассамлаштиради. Уларнинг таркибига товарларни ташиб келтиришдан бошлаб, транспорт, реклама, савдо ходимлари иш ҳақлари, ижтимоий суғурта, товарларнинг норма ва ундан ортиқча йўқолишлари, газ-ёқилғи ва энергия, товарлар сифатини сақлаш, савдо ходимлари фаолияти давомийлигини таъминлаш ва уларни махсус шакл билан таъминлаш, маркетинг харажатлари киради.
Маъмурий харажатлар - фаолият узлуксизлигини таъминлашда зарур соҳа бўлган, бошқариш билан боғлиқ сарфларни ифодалайди. Бу харажат элементи таркибига маъмурий ходимлар иш ҳақи, ижтимоий суғуртаси, хизмат автомобиллари билан боғлиқ, алоқа воситалари хизматлари, хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, маъмурий бинолар амортизацияси каби харажатлар киради.
Бошқа операцион харажатлар - корхоналарнинг оператив фаолияти давомида юзага келадиган жараёнлар билан боғлиқ сарфлардан иборат. Булар асосан: кадрлар тайёрлаш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж, маслаҳат ва ахборот хизматлари, аудиторлик хизматлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар, ходимлар дам олиши, экскурсия ва саёҳат билан боғлиқ тадбирлар, компенсация тўловлари, мукофот ва такдирлаш, турли хил ҳақ тўлаш ва моддий ёрдам сарфлари, суд жараёнлари сарфлари, солиқ бўйича жарималар кабилардан иборат.
Юқоридагилардан ташқари корхона харажатларининг молиявий фаолият бўйича харажатлар, фавқулодда зарарлар қатори ҳам таркибланади.
Сотиш харажатлари куйидаги харажат моддаларидан таркиб топади.
-Жадвал
Сотиш харажатлари таркиби

т/р

Харажатлар таркиби

1

Товарларни темир йўл, ҳаво, автомобиль, денгиз, дарё транспортида ва от-уловда ташиш харажатлари. Ушбу моддага ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар киритилади

2

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари сотиш бўйича харажатлари, шу жумладан:

2.1

маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари

2.2

ижтимоий суғуртага харажатлар.

2.3

савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари

2.4

инвентарлар ва хўжалик буюмлари қийматини ҳисобдан чиқариш харажатлари ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш (таъмирлаш, ювиш, тузатиш, дезинфекция қилиш ва ҳ. к.) билан боғлиқ бошқа харажатлар

2.5

газ, ёқилғи, электр энергияси харажатлари

2.6

товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари

2.7

савдо рекламаси харажатлари

2.8

ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг йўқотилиши

2.9

ўраш-жойлаш материаллари харажатлари

2.10

мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари

2.11

меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари

2.12

вентиляторлар, машиналар ва уларнинг ҳаракатланувчи қисмларини ўрнатиш ва сақлаш, туйнуклар, ўйиқлар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги) харажатлар

2.13

умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиёт муассасаларига ҳақ тўлаш

2.14

касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари

3

Умумий овқатланиш корхоналарида қоғоз салфеткалар, қоғоз дастурхонлар, қоғоз стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати

4

Юқорида санаб ўтилмаган сотиш бўйича бошқа харажатлар

Маъмурий харажатларга корхоналар бошқарув билан боғлиқ бўлган харажатлар киради ва уларнинг бирлик қаторларига қуйидагилар киради:



Download 159,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish