4. Ишлаб чиқариш ва давр харажатлари таҳлили Харажатлар таҳлили мақсади, мазмуни ва вазифалари. Харажатларнинг таснифи ва тавсифи


-жадвал Ишчиларнинг ўртача иш хақи ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили



Download 159,93 Kb.
bet11/19
Sana05.07.2022
Hajmi159,93 Kb.
#739857
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
4-тема

-жадвал
Ишчиларнинг ўртача иш хақи ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўтган йил

Хисобот йили

Фарқи (+, -)

Ўсиш даражаси, %

1. Ишчилар меҳнат ҳақи фонди, минг сўм

17116,5

19767,0

-2650,5

115,5

2. Ишчиларнинг ўртача рўйхат сони, киши

844

769

-75

91,1

З. Битта ишчига тўғри келадиган ўртача иш хақи, сўм

20280,2

25704,8

+5424,6

126,7

4. Ишчилар томонидан ишланган киши кунлари, минг киши-кун

176,34

167,8

-8,5

95,2

5. Ишчилар томонидан ишланган жами иш соатлари, минг киши соат

1467,2

1412,8

-54.4

96,3

6. Битта ишчи томнидан ишланган киши куни (4/2)

208,9

218,2

+9,3

104,4

7. Иш куни давомийлиги, соат (5/4)

8,32

8,42

+0,1

101,2

8. Битта ишчига тўғри келадиган бир соатлик иш хақи, минг сўм (1/5)

11,67

13,99

+2,32

238,9

Иш хақининг ўзгариши, минг сўм

х

х

+5424.6

х

Иш куни ўзгариши

(+9,3) x8,32 x 11,67 =

+903,0

х

Иш куни давомийлиги ўзгариши

218,2 x(+0,1) x 11,67 =

+ 254,6;

х

1 соатлик меҳнатга хақ тўлаш қийматининг ўзгариши

218,2 x 8,42 x(+2,32) =

+ 4264,4

х

Хулоса. Ишларнинг ўртача иш ҳақи ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлилидан қуйидаги хулосларни чиқариш мумкин:
- иш куни ўзгариши ҳисобига ўртача иш хақининг ўзгариши 903 минг сўмга ортган; (+9,3) x8,32 x 11,67 =
- иш куни давомийлигининг ўзгариши ҳисобига ўртача иш ҳақининг ўзгариши + 254,6 минг сўмга ортган; 218,2 x(+0,1) x 11,67 =
Бир соатлик меҳнатга ҳақ тўлашнинг ўзгариши ҳисобига ўртача иш хақи + 4264,4 минг сўмга ортган; 218,2 x(+0,1) x 11,67 =
-иш хақининг жами ўзгариши 5424.6 минг сўмга тенг бўлган.
Маҳсулотнинг меҳнат сиғими ва меҳнат ҳақининг ўсиши даражаси ишлабь чиқаришга янги техникаларни ишга туширилишига, ишлаб чиқаришни мехнаизациялаш ва автоматлаштириш даражасига, меҳнатни ташкил этилишига, ходимларнинг малака даражасига ва бошқа инновацион ўзгаришларга боғлиқдир.


Амортизация ва эскириш харажатлари таҳлили.
Амортизация ва эскириш харажатлари асосий воситалар ва номоддий активларга хос тушунчалар ҳисобланади. Уланинг иқтисодий мазмунини билиш учун албатта қуйидаги тушунчларнинг таснифини билиш лозим.
Активнинг баланс қимйати-ҳар қандай жамғарилган эскириш ва йиғилган қадрсизланиш бўйича зарарлар чегириб ташланганидан сўнг активнинг тан олинадиган суммаси бу унинг баланс қийматидир.
Активнинг таннарх – бу активни унинг хариди ёки қурилиши пайтида сотиб олиш учун тўланган пул маблағи ёки пул маблағи эквивалентидаги қиймат ёки бошқа турдаги унинг эвазига берилган товоннинг ҳаққоний қиймати ёки ушбу активнинг дастлабки тан олинишидаги қийматдир.
Активнинг эскириш ҳисобланадиган қиймати – бу активнинг тугатиш қиймати чегирилгандаги танннархи ёки таннарх ўрнига акс эттириладиган бошқа қийматдир.
Активнинг эскириши – бу активнинг эскириш ҳисобланадиган актив қийматини унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб боришдир.
Асосий воситалар – қуйидагилар учун мўлжалланган моддий активлардир:
(a) маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш, ёки хизматларни кўрсатиш, ёки бошқа томонларга ижарага бериш, ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжаланган; ва
(б) бир даврдан узоқроқ муддат давомида фойдаланилиши кутилган.
Активнинг қопланадиган қиймати – бу активнинг қуйидаги қийматларидан юқорироғи: сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати ва унинг фойдаланишдаги қиймати.
Активнинг тугатиш қиймати - бу активнинг чиқиб кетиши бўйича баҳоланган ҳаражатлар чегирилган ҳолда, тадбиркорлик субъекти айни пайтда худди актив фойдали хизмат муддати охирида кутилган муддати ва ҳолатида бўлганидек активнинг чиқиб кетишидан оладиган баҳоланган қийматидир.
Активнинг фойдали хизмат муддати бу:
(a) активнинг тадбиркорлик субъекти томонидан фойдаланиши учун яроқли бўлиши кутилган давр; ёки
(б) тадбиркорлик субъекти томонидан активдан олиниши кутилган ишлаб чиқариш ҳажми (миқдори) ёки шунга ўхшаш бирликлар сони.
Таҳлил қилишда асосий воситалар ва номоддий активларнинг ишлаб чиқаришда хизмат қиладиган таркиби бўйича амортизация ажратмларини таҳлилига, амортизация ажратмларининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларига муҳим аҳамият берилади. Амортизация ажратмалари ва эскириш харажатлари амортизацияланадиган асосий воситалар ва номоддий активларнинг қийматининг ўзгариши ва амортизация нормаларининг ўзгариши ҳисобига ўзгаради.
Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш характеридаги асосий воситлар ва номоддий активлар амортизацияси сиғими қуйидаги модель асосида ҳисобланади
Ма=Ах/Мх
Бунда:Ма-махсулотнинг амортизация сиғими;
Ах-амортизация (эскириш) харажатлари;
Мх-махсулот ишлаб чиқариш таннархи
Махсулотнинг амортизация (эскириш) харажатлари қуйидаги модель бўйича ҳисоб-китоб қилинади:
А=На*Сб/100
Бунда: А.-асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияси;
На-асосий воситалар ва номоддий активларнинг амаортизацияланадиган қиймати;
Сб-асосий воситалар ва номоддий актвиларнинг амортизация нормалари.

Download 159,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish