4-амалий машғулот Мавзу: Гидрометрик створ ўрнини қалқима усулида белгилаш Ишнинг мақсади


I. Ишни бажариш мақсадида берилган маълумотлар



Download 143,5 Kb.
bet2/3
Sana11.07.2022
Hajmi143,5 Kb.
#777295
1   2   3
Bog'liq
Гидрологик створ қуриш

I. Ишни бажариш мақсадида берилган маълумотлар
1. Дарё участкаси планини тузиш учун масофалар тўғрисидаги маълумотлар (10.1-жадвал)
2. Сув юзаси қалқималари ёрдамида тезликларни ўлчаш жадвали (10.2-жадвал)
3. Магистралнинг умумий масофаси L=100 метр, юқори ва қуйи қирқимлар орасидаги масофа 50 метр
4. Магистралнинг азимути 740
5.Танланган дарё участкаси плани, қирқимлар бўйича оқиб ўтаётган қалқималарнинг магистларга нисбатан масофаси
6. Ўлчанган вақтдаги сув сатҳининг “0” график текислигига нисбатан баландлиги Н=90,49 метр.
II. Ишни бажариш учун қўйилган вазифалар
Ишни бажариш учун қуйидаги вазифалар қўйилди:
1. Қалқималарнинг қирқимлар орасидан оқиб ўтиш тезлиги ҳисоблансин;
2. Дарё учусткаси планида қалқималарнинг қирқимлар орасидан оқиб ўтиш траекториялари ўтказилсин;
3. Тезликларнинг миқдор ва йўналиш жихатдан ифодаловчи тезлик векторлари чизилсин;
4. Алоҳида масштаб асосида тезликларнинг кўпбурчакли векторлари чизилиб, уларнинг тенг таъсир этувчиси ўтказилсин;
5. Планда гидрометрик створ ўрни ўтказилсин.
III. Бажарилган ишнинг таҳлилий баённомаси
Ишни бажариш тартиби
10.1-жадвал
Дарё участкаси планини тузиш учун масофалар тўғрисидаги маълумотлар

Кесмалар

Магистралдан масофа, м

Магистралдан профиллар бўйича масофа,м

Чап қирғоқ

Ўнг қирғоқ

Юқори створ

0,00

11,5

77

1

10,0

13,3

80,5

2

20,0

12

82,8

3

30,0

12,4

86,2

4

40,0

13,3

89,9

Ўрта створ

50,0

11,7

93,7

1

60,0

10,2

94,5

2

70,0

12

94

3

80,0

8,1

85

4

90,0

12,2

82,2

Қуйи створ

100,0

8,6

83

1. Қалқималарнинг қирқимлар орасидан оқиб ўтиш тезлигини 10.2-жадвал асосида ҳисобланади:


10.2-жадвал
Сув юзаси қалқималари ёрдамида тезликларни ўлчаш жадвали

Т.Р.

Қалқималарнинг ДБН (магистлар)га нисбатан масофаси,м

Қалқиманинг оқиб ўтиш вақти, t,с

Сув юзаси тезлиги,
, м/с

Юқори қирқим

Ўрта қирқим

Қуйи қирқим

1

10,5

12,7

14,6

118

0,85

2

20

16,5

19,8

87

1,15

3

23

18,7

21,8

92

1,09

4

28

21,5

25,4

90

1,11

5

36,5

24

23,5

81

1,24

6

33,4

35,7

34

69

1,45

7

38,9

42,3

40,8

81

1,23

8

49,5

53,2

46,3

99

1,01

9

54,5

59,3

50,2

106

0,94

10

63,8

67,2

56,8

114

0,88

11

68,7

80,2

75

111

0,9

2. Драё учусткаси планида қалқималарнинг қирқимлар орасидан оқиб ўтиш траекториялари ўтказиш учун қуйидаги ишлар бажарилади:


1) дарё учусткаси плани берилган азимут бурчаги ва 10.1-жадвал маълумотлари асосида чизилади;
2) дарё участкасининг чап ёки ўнг қирғоғида магистрал ўтказилади. Унинг йўналиши тахминан қирғоққа параллел бўлиши керак;
3) кўз билан чамалаб юқори ва қуйи кесмалар ўртасида, магистралдан оқимга перпендикуляр кесма туширамиз.
4) ҳар бир кесмада қалқималарнинг магистралга нисбатан ўтган ўрни 10.2-жадвал маълумотлар ёрдамида белгиланади;
5) белгиланган қалқиманинг ўрниларини узиқ чизиқлар билан туташтирилади. Бу узиқ чизиқлар қалқиманинг траекториясини ифодалайди (10.1-расм).
3. Тезликларнинг миқдор ва йўналиш жихатдан ифодаловчи тезлик векторларини чизиш. Бунинг учун бизга дарё участкасини қалқималарнинг траекториялари туширилган плани керак бўлади (10.1-расм). Тезлик векторларини чизишни 10-тартибда ташланган қалиқима мисолида кўриб чиқамиз. Қалқиманинг юқори ва қуйи кесмалардан (ўрта кесм эътиборга олинмайди) оқиб ўтиш ўрниларини узиқ чизиқлар билан туташтирамиз (10.1-расмда келтирилган RM чизиғи). Қалқиманинг тезлик вектори RM чизиғига график параллели сифатида чизилади. Бу вектор тезликни йўналишини ифодалайди. Тезликни миқдор жихатдан ифодаловчи вектор узунлиги танланган масштаб асосида туширилади. Масалан 1смда 1м/с масштабда 10-қалқиманинг тезлиги яхлитлаб 9 мм узунликда туширилган.

10.1-расм. Гидрометрик створ ўрнини қалқима усулида белгилаш

4. Алоҳида масштаб асосида тезликларнинг кўпбурчакли векторлари чизилиб, уларнинг тенг таъсир этувчисини ўтказишда қуйидаги ишлар бажарилади:


1) дарё участкаси планида танланган магистралга нисбатан қарама-қарши қирғоқда кўпбурчакли векторлари чизиш учун жой ажратилади;
2) планда туширилган ҳар бир тезлик векторлари узунлигини церкул ўлчагич ёрдамида аниқлаб, унга параллел бўлган нусҳаларини ажратилган жойга кўчирамиз. Кўпбурчакли тезлик вектори 1-тезлик векторидан бошланиб (а-нуқта) 11-тезлик вектори билан туговчи (b-нуқта) узлуксиз синиқ чизиқ кўринишида бўлади;
3) а ва b нуқталарни тўғри чизиқ билан туташтирамиз. Бу тўғри чизиқ тезлик векторини тенг таъсир этувчиси, яъни дарё юза оқимининг ўртача йўналишини ифодалайди.
5. Планда гидрометрик створ ўрни ўтказиш учун тенг тезликларнинг таъсир этувчиси аb тўғри чизиғига перпендикуляр бўлган АЕ тўғри чизиғини дарё кенлиги бўйича ўтказамиз. Бу тўғри чизиқнинг бир нуқтаси – А, ўрта кесмни магистралга яқин қирғоқдаги нуқтасидан ўтиши керак.



Download 143,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish