4-амалий иш тақсимловчи қурилмаларининг эўҚ (электр қурилмаларни ўрнатиш қоидалари) талабларига мувофиқлигини текшириш


Ёпиқ тақсимловчи қурилмалар (ЁТҚ)



Download 0,49 Mb.
bet2/6
Sana03.07.2022
Hajmi0,49 Mb.
#736283
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
тортувчи нимстанция

Ёпиқ тақсимловчи қурилмалар (ЁТҚ) 10 кВ гача кучланишда ишлайди, бу эса кичик ҳажмли бинолар ва уларнинг паст нархини талаб этадиган аппаратларнинг нисбатан кичик габаритларини тақозо этади. Бундай шароитларда ЁТҚларни қўллаш мақсадга мувофиқ, боиси ушбу аппаратлар об-ҳавонинг ноқулай шароитлари ва чангдан ҳимояланган, уларга хизмат кўрсатиш эса анча осон. Кучланишнинг ортиши билан бино ҳажми ва тақсимловчи қурилмаларнинг қуриш қисми нархи ҳам кескин ортади.
1 кВ гача бўлган электр ускуналардаги ЁТҚлар алоҳида чегараланган ёки тўлиқ ёпиқ камералардан йиғилган тақсимловчи шитлар кўринишида қурилади. Тўртта четга чиқиш кабель линияларидаги 6 бир томонлама хизмат кўрсатадиган 380/220 В тақсимловчи шит камераси эшик 4, устунлар 5 ва юқори қисмидаги белбоғлар 1, 2 га эга металл пайвандланган конструкция сифатида намоён бўлади. Камера ичидаги изоляторларда йиғма шиналар 11 ва рубильник 9 монтаж қилинган бўлиб, уларнинг узатмалари устунларга 5 чиқарилган, шунингдек ушбу изоляторларга сақлагичлар 8 (предохранители) ва ток трансформаторлари 7 монтаж қилинган, уларга 1 ва 2-белбоғларда ўрнатилган амперметрлар 10 уланади. Рубилникларни бошқариш қўл дастагини буриш орқали амалга оширилади (1-расмда қўл дастаклари юқори, яъни ёқилган ҳолатда кўрсатилган). Шунингдек икки томонлама хизмат кўрсатадиган камералар ҳам ишлаб чиқарилади. Уларнинг эшиклари йўқ, шу боис аппаратурага кириш йўли камеранинг орқа томонида жойлашган, бунинг учун эса иккинчи хизмат кўрсатиш коридори зарур, мазкур коридор бинонинг катта майдонини талаб этади.

1-расм. 380/220 В тақсимловчи қурилма камераси


6-10 кВ кучланишдаги ичкарига ўрнатиладиган комплект тақсимловчи қурилмалар (КТҚ) мос ҳолдаги ускуналарга эга шкафлар кўринишида бажарилган турли ячейкалардан (кириш, четки чиқиш линиялари, кучланиш трансформаторлари ва б.) монтаж қилинган.


Четки чиқиш кабель линиясининг К-ХХУ1 сериясидаги КТҚ шкафи 2-расмда кўрсатилган. У полга қурилган деталларга стационар маҳкамланган аппаратурага эга корпусдан 1 ва учта иш ҳолатида ишлайдиган аппаратурага эга сурма аравачадан 14 иборат. Ушбу иш ҳолатлари қуйидагича ифодаланади:
– ишчи ҳолат, бунда у корпусга тўлиқ киритилади (2-рамда кўрсатилган);
– назорат ҳолати, бунда у шу даражада олдинга силжитилганки, куч контактлари 22 ва 15 ажратилган, ёрдамчи контактлар эса туташган, контактларнинг бундай ҳолати ажратилган куч занжирида ўчиргични 11 ёқиш ва ўчиришга синаш имконини беради;
– таъмирлаш ҳолати, бунда аравача корпусдан тўлиқ чиқарилади.



2-расм. Четки чиқиш кабель линиясининг КТҚ шкафи

Корпусда бешта бўлма мавжуд: йиғма шиналар 3; тўсиқ 21 билан ажратилган юқори 25 ва пастки 19 бўлинмали куч контактлари; сурма аравача 14 (бўлма 13); релели ҳимоя ва ўлчов ускуналари 7. 3-бўлмада таянч изоляторлар 6 да маҳкамланган йиғма шиналар 5; ўтувчи изоляторлар 2 дан бўлма 25 га ўтадиган ва изоляторлар 24да маҳкамланган юқори бўлинмали контактларнинг қўзғалмас контактлари 23га уланган ошиновка жойлашган. 19-бўлмада кабел воронка 18, чиқиш учларига кабелли йиғмалардаги 20 кабел симлари уланган ток трансформаторлари 17 жойлашган. Ток трансформаторларининг иккинчи чиқиш учлари пастки бўлинмали контактларнинг қўзғалмас контактлари саналади. Ерга улайдиган пичоқ 16 ток трансформаторлари 17 ва кабел линиясини ерга улаш учун хизмат қилади. Сурма аравача 14да юритма ва қўзғалувчан штепселли контактлар 15га эга ВМП-10 туридаги ва бармоқли турдаги 22 ўчиргич 11 жойлашган. 7-бўлмада реле ускуналари 8 ўрнатилган. Айрим қурилма ва релелар ушбу бўлманинг эшиги 9да ўрнатилади. 7-бўлма ускуналари сурма аравачада жойлашган ускуналар билан махсус кўп контактли бўлинмага эга эгилувчан жгут 10 орқали бирлаштирилади. Ричаг 12 аравачани ишчи ҳолатга келтириш учун хизмат қилади. Шунингдек, расмда аравачани думалатиб чиқариш учун тутқичлар ва ўчиргични бошқариш тугмаси кўрсатилган.


КРУ сериясидаги шкафлардан ташқари ЁТҚда КСО камералари (бир томонлама хизмат кўрсатадиган йиғма камералари) қўлланади, уларда хизмат кўрсатиш коридоридан ускуналарни кўрикдан ўтказиш учун катакли (панжарали) эшиклар мавжуд. 3-расмда ВНП юкламасидаги ўчиргичга эга КСО-272 камераси келтирилган.
Ушбу камера металл шкаф кўринишида намоён бўлиб, унда йиғма шиналар 1 ҳамда юритма 8 ва ерга улайдиган пичоққа 3 эга шинали ажратгич 2 жойлашган. Панжарали тўсиқ 4 ишчиларнинг хизмат кўрсатиш коридоридан ток ўтказувчи қисмларга бехосдан тегиб кетишининг олдини олади. Ёритгич 5 ёқиб-ўчиришларда зарурий ёруғликни таъминлайди. Сақлагичлар 6 рамада маҳкамланган изоляторларда ўрнатилган. Ерга улайдиган пичоққа 10 эга юклама ўчиргичи 9 юритма 11 билан бошқарилади. 3 ва 10-ерга улайдиган пичоқлар умумий юритмага 7 га эга. Ток трансформатори 12дан амперметр ва ҳисоблагичларни улашда фойдаланилади. КСО-272 камералари ўчиргичлар, кучланиш трансформаторлари ва разрядниклар, ўз эҳтиёжларини қондирадиган кичик қувватдаги трансформаторлар билан жамланади.
ЁТҚларни ўрнатишда Электр қурилмаларни ўрнатиш қоидалари (ЭЎҚ) талаблари бажаралиши лозим. Ушбу Қоидаларга мувофиқ ЁТҚ бино ва хоналари ҳамда трансформатор камералари І ёки ІІ даражали ёнғинга чидамли бўлиши зарур. ЁТҚ биноларидан подстанциянинг бошқа ишлаб чиқариш биноларигача бўлган масофа 7 м дан кам бўлмаслиги лозим. 1 кВ гача ва ундан юқори кучланишга эга ЁТҚлар одатда, алоҳида хоналарда жойлаштирилиши зарур.
ЁТҚнинг конструктив бажарилиши шиналар тизими, коммутацион аппаратлар тури, таъминот линияларининг ҳаво ёки кабелли юритмаларга боғлиқ. ЁТҚ бирикмаларининг сонига боғлиқ ҳолда камералар ўртада хизмат кўрсатиш коридори билан бир ёки икки қатор қилиб ўрнатилади. Шунингдек, пўлат каркасли ва кесишга ҳамда пармалашга мўлжалланган асбоцементли ва гипсолитли плиталардан тайёрланган тўсиқларга эга камералар ҳам кенг қўлланмоқда. Кичик ўлчамли ускуналарга эга камералар тўлиқ ҳолда заводда ишлаб чиқарилиши ҳамда уларга ўрнатилган ускуналар, изоляторлар ва ўтказгичлар билан керакли жойга етказилиши мумкин.
Ўлчов ускуналари, бошқарув ва релели ҳимояга эга тўлиқ йиғилган ҳолатда керакли жойга етказиладиган ҳамда КРУнинг тайёр ячейкаларидан таркиб топган ЁТҚларни ўрнатиш жараёни жуда мукаммал саналади. Хизмат кўрсатиш коридорининг кенглиги қурилмага хизмат кўрсатишдаги қулайликни таъминлаши лозим, унинг кенглиги қурилманинг бир томонлама жойлашувида – 1 м, икки томонлама жойлашувида – 1,2 м ўлчамда қурилади.



3-расм. Юклама ўчиргичига эга КСО-272 камераси

Бу ердаги бошқарув коридорида ўчиргичлар ёки ажратгичларнинг юритмалари жойлашган, юқорида келтирилган ўлчамлар 1,5 ва 2 м дан кам бўлмаслиги лозим. Коридор узунлиги 7 м бўлган ҳолатда икки томонлама хизмат кўрсатишда бошқарув коридорининг кенглиги 1,8 м гача бўлади. ТҚнинг чиқишлари қуйидагича бажарилади: ТҚнинг узунлиги 7 м гача бўлганда – 7 м; 7 дан 60 м гача – ТҚнинг учлари бўйлаб иккита чиқиш жойи; 60 м дан кўп – ТҚнинг учлари бўйлаб чиқиш жойларидан ташқари қўшимча чиқишлар бўлиши лозим, коридорнинг исталган нуқтасидан ушбу чиқишларгача бўлган масофа 30 м дан кўп бўлмаслиги зарур. Чиқишлар ташқарига, зинага ёки бошқа ишлаб чиқариш биносига қаратилган бўлиши мумкин. ТҚдан чиқадиган эшиклар бошқа хоналар йўналишида ёки калитсиз ташқарига очилиши лозим. Маълум кучланишдаги ТҚлар жойлашган хоналардаги эшикларнинг қулфи битта калит билан очиладиган ва ўзи қулфланиб қоладиган бўлиши зарур. Хизмат кўрсатиш хавфсизлиги ва қулайлигини таъминловчи 3 дан 220 кВ гача кучланишга эга ЁТҚлар учун ҳаводаги минимал изоляцион масофалар ЭЎҚда белгиланган. Ток ўтказувчи қисмлардан Аф-з ерга уланган конструкцияларга, шунингдек Аф-ф турли фазаларнинг ток ўтказувчи қисмлари ўртасидаги минимал масофа 4-расмда ва 1-жадвалда келтирилган. Шунингдек, ток ўтказувчи қисмлардан яхлит ва панжарали тўсиқларгача бўлган минимал масофалар белгиланган (5 а, 6 -расмда В ўлчами, ва 1-жадвал).


Хизмат кўрсатиш коридорининг икки томонида жойлашган турли занжирларга тегишли тўсилмаган ўтказгичлар бир-биридан Г ўлчамидан кам бўлмаган ўлчамда узоқлаштирилиши (6-расм), ўчирилган ҳолатдаги контактлар ва ажратгичлар пичоқларидан иккинчи контактга уланган ўз фазасининг ишиновкасигача бўлган масофа – Ж ўлчамидан кам бўлмаслиги лозим.



4-расм. Фазалар ўртасидаги ҳамда фазалар ва ЁТҚнинг ерга уланган қисмлари ўртасидаги минимал масофалар


Турли занжирларга тегишли ва Д ўлчамидан катта баландликда ўрнатилган тўсилмаган ўтказгичлар бир-биридан қўшни занжирларда кучланиш бўлган ҳолатда хавфсиз хизмат кўрсатишни таъминлайдиган масофада жойлаштирилади. Агар ўтказгичларни ўрнатиш баландлиги Д ўлчамидан кам бўлса, улар тўсилиши зарур. Тўсиқ остидан ўтиш баландлиги 1,9 м дан кам бўлмаслиги зарур. Изоляторлар фарфорининг (чинни) пастки қирраси пол сатҳидан 2,2 м ва ундан кўпроқ баландликда жойлашган ускуналарни тўсмасликка рухсат этилади. Транспорт ўтиш жойларидан кесишиб ўтмайдиган ЁТҚларнинг ҳаво кириш жойларида симнинг қуйи нуқтасидан ер сатҳигача бўлган масофа 1-жадвалда келтирилган Е ўлчамидан кам бўлмаслиги лозим (5, б-расм). ўтказгичлардан яхлит тўсиқларгача бўлган масофа Б ўлчамидан кам бўлмаслиги зарур (5, а-расм).


1- жадвал

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish