4-Амалий иш: Бино ва иншоотлар кадастр маълумотларини шакиллантириш

Download 29,1 Kb.
bet1/2
Sana23.06.2022
Hajmi29,1 Kb.
#697177
  1   2
Bog'liq
4- амалий иш

4-Амалий иш: Бино ва иншоотлар кадастр маълумотларини

шакиллантириш

Топшириқни бажариш тартиби:

Титул

Кириш

Асосий қисм

  1. 1-иловада келтирилган бино ва иншоотлар планини тузиш назарий қисмини қолда ёзилади.

  2. 2-иловада келтирилган абрисга вариантингизда келтирилган улчамлар бўйича бино ва иншоотнинг планини чизиш, жадвалларни тулдириш.

  3. 3-иловада келтирилган шакилга бино ва иншоотнинг планини М 1:200 да AutoCAD да чизиш.

Хулоса

(1-илова)

Бино ва иншоотлар планларини тузиш

Бино қаватларининг планлари ушбу Йўриқноманинг юқорида баён этилган талабларига мувофиқ бажарилган абрислар маълумотлари асосида тузилади.
Қаватлар планлари зич чизмачилик қоғозида тузилади. Чизма форматининг ўлчами энг кичиги – 29,7 х 21,0 см (А-4). Агар бино планини А-4 форматга жойлашнинг иложи бўлмаса, у ҳолда ҳосилавий форматларнинг ўлчамлари, одатда РСТ Ўз 2.301-96 бўйича танлаб олиниши лозим. Катта ўлчамли форматларда чизилган қаватлар планлари букилмайди, балки кадастр хизмати архивида тубаларда ёки махсус папкаларда сақланади.
Қават плани формат четларига нисбатан симметрик ҳолда жойланиши мумкин. Бош фасад тарафи планларда пастда, форматнинг пастки четига параллель ҳолда жойлашиши лозим.
Чизилган план ва форматнинг четлари орасидаги масофа 2-3 см дан кам бўлмаслиги керак.
Бино планини чизиш 1:100 (1:200) масштабда 0.5 мм аниқликда, аниқ текширилган, миллиметрли бўлинмалари бор масштабли линейка ёрдамида ёки компьютер графикаси воситаларини қўллаб амалга оширилади.
Бинолар планлари барча шартли белгиларга риоя қилган ҳолда тузилади.
Бинолар планларида абрислардаги ўлчамларга мувофиқ масштабда қуйидагилар чизилади:
деворлар ва пардеворлар;
деразалар ва эшиклар;
зиналар, пешайвонлар, балконлар;
деворлар ва пардеворларнинг барча ички бўртиклари;
10 см дан ортиқ туртиб чиққан ташқи пилястралар, колонналар ва ҳ.к.;
деворлардаги полгача тушадиган ёки унга етиб бормаган тахмон-токчалар, иссиқлик радиаторларини ўрнатиш учун мўлжалланган токчалар бундан мустасно;
аркалар ва алоҳида жойлашган устун ҳамда колонналар;
приямкалар, юк ортадиган люклар, ертўлалар ва цоколь қаватларининг туйнуклари;
иссиқлик ва бошқа тизимларга тегишли қозонлар;
санитар-техник ва ўт ўчириш ускуналари (водопровод кранлари, раковиналар, ванналар, унитазлар, газ ва электр плиталари ва ҳ.к.) планда шартли белгиларга мувофиқ абрис боғламалари бўйича чизиб кўрсатилади.
Иссиқ ва совуқ сув, канализация, иссиқлик, газ ҳамда бошқа тизимлар трубопроводлари қаватлар планларида кўрсатилмайди.
Қаватлар планлари форматда ертўла қаватидан бошлаб, бирин-кетин жойланади.
Агар бутун қаватнинг плани катта ўлчами туфайли бир форматга сиғмаса, у ҳолда уни бошқа формат листида жойлаштириш зарур, лекин шу шарт биланки, букилиш жойлари чизманинг энг сийрак қисмлари бўйича ўтиши лозим.
Майдони қават майдонидан кам бўлган ертўла қаватлари ва антрсолларнинг планларини бино контурини кўрсатмаган ҳолда, тегишли қават планидан ташқарида уларнинг ўрнашган жойи (тагида ёки устида улар бевосита ўрнашган жой) рўпарасида чизиш мумкин. Бунда планни ўрганадиганлар мўлжални осон олиши учун энг яқин капитал деворларни кўрсатиш зарур.
Қават планини чизишга киришишдан олдин, аввало деворларнинг ташқарида ўтказилган ўлчамларининг ўша тараф бўйича бино ичида олинган ўлчамларнинг девор ва пардеворларнинг қалинлиги ўлчамлари билан биргаликдаги йиғиндиси билан мос келишини арифметик жиҳатдан текшириб кўриш зарур. Ундан сўнг фасад чизиғини қатъиян масштаб бўйича тушириш ва унга бурчак хоналарда олинган боғланмалар бўйича бинонинг ён чизиғини жойлаш зарур. Шундан кейин барча капитал деворлар бирин-кетин чизиб кўрсатилади ва бир вақтда уларнинг чизмада жойлашуви капитал деворлар орасида натурада олинган контроль ўлчамлар бўйича текширилади.
Навбатдаги зарурий амал – капитал деворларнинг ички чизиқларини чизишдир. Ундан сўнг пардеворлар, эшик ва дераза ўринлари, зиналар, иситиш ускуналари, вентиляция ускуналари (агар улар девор ичида бўлмаса), ванналар, унитазлар, раковиналар, умивальниклар ва ҳ.к.лар қатъиян тегишли жойлардаги боғланмалар бўйича ҳамда қабул қилинган шартли белгиларга аниқ мувофиқликда чизиб чиқилади.
Зиналар шартли белгиларга мувофиқ равишда кўрсатилади, шу билан бирга зинапояларнинг сони ва маршнинг кенглиги натурадаги ўлчамларга мос келиши лозим.
Эшик ва дераза ўринлари, тахмон-токчалар, девор шкафлар ҳам ўзининг ўлчами, ҳам жойлашишига кўра планларда масштабда, шартли белгиларга мувофиқ равишда чизиб кўрсатилади.
Қалинлиги 5 см дан ортиқ бўлган пардеворлар қават планининг масштабида иккита чизиқ билан чизиб чиқилади.
Ташқи ва ички ўлчамлар ўртасидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган боғламсизлик планни қоғозга чизишда барча хоналар бўйича, яъни хоналардаги деворлар ҳамда пардеворлар ўртасидаги масофа бўйича пропорционал равишда тақсимланади.
Чизиладиган планларда деворларнинг қалинлигини боғламсизликни бартараф этиш учун катталаштириш ёки камайтиришга рухсат этилмайди.
Биринчи қават қоғозга чизилгандан сўнг, қолган қаватлар капитал деворларнинг контроль план ҳисобланадиган биринчи қават планидаги жойлашувига мувофиқ равишда чизиб чиқилади.
Қават планининг ўртасида, форматнинг тепасида қават: ертўла, цоколь қавати, 1-қават ва ҳ.к.лар кўрсатилган штамп қўйилади.
Чизиқли ўлчамлар абрисдан қаватлар планларига тегишли девор ва пардеворларнинг йўналишига параллель равишда кўчирилади. Ёрдамчи хоналарда ўлчамлар шундай мўлжал билан кўрсатиладики, улар чизмани қорайтирмаслиги лозим.
Ёпиқ верандалар, галереялар, тамбурлар, овлоқлар ичида ўлчанади ва қаватлар планларида чизиб чиқилади.
Бўртиб чиққан панеллари ёки пардоз плиткалари бўлган хоналарни чизишда, деворлар ва панеллар (сўнггилари бўяб чиқилмайди) чизиқларини кўрсатиш зарур.
Барча рақамлар чизмада бир хил шрифт ва ўлчамда, ўзининг пастки қисми билан форматнинг пастки четига ёки унинг ўнг томонига қараган (чизмага кўра) ҳамда ўлчам чизиқларига перпендикуляр ҳолда жойлашган бўлиши лозим.
Қаватлар планларида бинонинг литералари ер участкаси планидаги литераларга мос келиши лозим.
Қават планида, хонага (жойга) кириш жойи яқинида қалин ҳарфлар ёки қизил тушь билан унга тегишли равишда берилган рақам қўйилади.
Жойдаги (квартирадаги) айрим хоналарнинг рақамлари кириш жойидан бошлаб, соат стрелкасининг йўналиши бўйича қалин рақамлар ёки қора рангли тушь билан ёзиб кўрсатилади.
Умумий фойдаланишдаги коридор, лифт холлари, вестибюллар, зинахоналар ва ҳ.к.лар, шунингдек квартиралар орасидаги умумий фойдаланишда бўлган жойлар қалин рим рақамлари ёки қора тушь билан рақамланади.
Қаватлар планларида хоналарнинг баландлиги ўлчамлар қайси хонада олинган бўлса, ўша жойда қора (яшил) тушь билан кўрсатилади. Хоналарнинг баландликлари турлича бўлган тақдирда, баландликлар ҳар бир хонада қўйиб чиқилади.
Учраб турадиган, тўғримас бурчакли биноларнинг хилма-хиллиги бундай бинолар планларини қоғозга туширишнинг аниқ тартибини ушбу Йўриқнома билан белгилаш имкониятини бермайди.
Бундай планларни чизиш ишларнинг ижро этувчиси томонидан мустақил равишда ва текширувчининг ёки кадастр хизмати раҳбарининг маслаҳати билан ҳал этилиши лозим. Бироқ қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:
бино планини қоғозга чизишни имкон қадар ушбу Йўриқнома билан белгиланган тартибдаги кетма-кетликда амалга ошириш;
капитал деворларнинг тўғримас бурчакларини учбурчаклар томонларининг энг узун ўлчовлари асосида тузиш лозим;
параллель ҳолда жойлашган деворларга эга, бурчакларининг бир қисмии тўғри бўлган тўғримас бурчакли биноларнинг планларини тузишда, бинонинг контурини тўғри бурчакларга ва параллель жойлашган деворларга таяниб чизиш зарур.
Тўғримас бурчакли биноларнинг планларини қоғозга чизишда контроль диагональ ўлчамлар ва кертма белгилар боғламсизликдан 0,5 мм дан ортмаслиги лозим.
Қаватлар планларида қуйидаги ўлчамлар метрларда, икки хонали ўнли каср қисми билан қўйиб чиқилади:
1-қават планида – деворларнинг ташқи периметри бўйича ўлчамлар;
тўғримас бурчакли биноларда – деворларнинг бутун ички периметри бўйича ўлчамлар;
ички баландликлар – барча планларда. Ички баландликлар натурада (жойда) қайси хонада олинган бўлса, планда ўша ерга қўйиб чиқилади;
ертўла ва цоколь қаватларининг ернинг отмостка чегарасидаги сатҳига нисбатан чуқурлиги.
Тахмон-токчалар, аркалар, колонналар, бўртиклар, эшиклар, деразалар, зиналар ва ҳ.к.ларнинг ўлчамлари, ёнбошга қурилган иссиқлик ўтказилмаган биноларнинг ички ўлчамлари, шунингдек диагоналлар, кертма белгилар ва ҳ.к.лар каби бошқа ўлчамлар инвентар планларда акс эттирилмайди.
Қаватлар планларидаги барча ўлчамлар қават планлари учун шартли белгиларга тўла мувофиқ равишда қўйиб чиқилиши керак.
Қаватнинг якунланган плани натурадаги (жойдаги) ва камерал текширувдан ҳамда мумкин бўлган камчиликлар тузатилгандан кейин текширувчи томонидан имзоланади.

(2-илова)

Қаватлар режаси М 1:100 ёки М 1:200.

+ + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + + +

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha

yuklab olish