FullAxes [g] - координата ўқларини опциялари рўйхатини қайтаради;
Options [g] - опцияларнинг соддалаштирилган рўйхатири қайтаради;
FullOptions [g] - опцияларнинг тўлиқ рўйхатини қайтаради;
InputForm[g] – график (шу жумладан, нуқталар жадвали) ҳақидаги ахборотни қайтаради.
Бу функцияларни қўллаб графикларни таҳлил қилиш, мураккаб функцияларни ясаш ва муҳаррирлашда етарлича фойдали бўлиши мумкин.
FullOptions ва Options функцияларни, шунингдек, қуйидаги кўринишдарда фойдаланиш мумкин:
Options [g, option] – кўрсатилган option опциянинг қийматини қайтаради;
FullOptions [g, option] - кўрсатилган option опциянинг қийматини қайтаради;
Бу ҳолда алоҳида опция бўйича ахборот олиш мумкин.
Графикларни қайта қуриш ва комбинациялаш. Графикларни ясашда, кўпинча уларнинг кўринишини ва у ёки бу параметрлари ва опцияларини ўзгартириш талаб этилади. Бунга ҳисобларни такрорлаб эришиш мумкин, лекин бу ҳолда система билан ишлаш тезлиги етарлича пасаяди. Уни кўтариш учун, тугун нуқталари ҳисобга олинган ва опцияларнинг қатта қисми берилиб бўлганлигини ҳисобга оладиган қайта қуриш ва графикларни чиқаришнинг махсус функцияларини фойдаланиш қулай. Бундай ҳолларда қуйидаги функция-дерективани фойдаланиш қулай:
Show [plot] - графикни ясаш;
Show [plot, option -> value] – берилган опциялик графикни ясаш;
Show[plotl, plot2,...] – бир-бирига қўйилган бир неча графикларни ясаш.
Show директиваси, шунингдек, дастлабки графиклар тегмаган ҳолда уларни бошқа параметрларда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Графикларнинг параметрларини ўзгартирувчи мос опцияларни, Show директива таркибига қўшиш мумкин. Директивани бошқа фойдали қўллаш – битта графикда бир неча турли функцияларнинг графикларини бирлаштириш ёки экспериментал нуқталарни ва назарий боғликларнинг графигини бирлаштиришдир. Бунинг учун, шунингдек, Display-Together функцияни фойдаланиш қулайдир.
2.3.9 – расм иккита g1 ва g2 график объектларни кечиктирилган чиқаришли яратиш, сўнгра функция графикларини ясаш ва бирлаштирилган графикни яратиш учун Show директивани қўллашдир. Бу ҳолда Show директива аввал дастлабки графикни алоҳида ясайди, сўнгра бирлашган графикни яратади. Қуйида келтирилган мисолларда фақат бирлаштирилган графиклар қолдирилган, бошқалари Edit > Clear менюнинг буйруғи билан йўқ қилинган.
Равшанки, Show директивасини фойдаланишда бир бирига жойлаштириладиган графикларнинг масштабларини тенглаштириш ҳақида қайғуриш керак. Функция графикларини ўзгарувчи(бизнинг мисолда - g1 ва g2)ларга қиймат сифатида ўзлаштириш имкониятига алоҳида эътибор бериш фойдалидир. Бундай ўзгарувчилар, дисплей экранига чиқариш учун Show директива фойдаланадиган график объект бўладилар.
2.3.9-расм. Икки график объектларни ясаш ва уларни бирлаштириш.
Show директиваси бир графикда қандайдир функция эгри чизиғини ясашда ва унинг тугунлик нуқталарини ифодалайдиган (масалан, дастлабки берилганлар нуқталарнинг регрессия эгри чизиқларини ясашда) вақтларда кўпинча фойдаланилади.
Икки ўлчовли графика примитивлари. Икки ўлчовли графиканинг примитиви деб, шаклларни тавсифлайдиган турли примитив шаклларни математик ифодаларни берилмасдан чиқариш имкониятини берадиган Graphics [primitives, options] функцияга киритиладиган қўшимча кўрсатмаларга айтилади. Примитивлар бошқа амалларни ҳам бажарии мумкин. Улар Mathematica системаси ясай оладиган график турлари сонини етарлича кўпайтиради. Айлана, эллипс, доира, овал, чизиқлар ва полигонлар, тўғри тўрт бурчак ва матнлар тузиш примитивлари мавжуд.
2.3.10-расм бир вақтда учта график объектни: чекка нуқталари координаталарини берилган чизиқ кесмаси, (0, 0) марказли ва 0.8 радиусли айлана ва “Салом!” ёзувли матнларни қуриш учун Graphics функцияни қўллашни кўрсатади. Ҳар бир объект ўзининг примитиви билан берилган. Компьютер дисплей томонидан масштабни бузулишида айлана эллипсга ўхшаб қолади.
2.3.10-расм. Икки ўлчовли примитив ёрдамида учта график объектни ясаш.
Бошқа расмда (2.3.11-расм) учларининг координаталари берилган бешбурчакни ясаш тақдим этилган.
Келтирилган мисоллар график примитивларни фойддаланиш техникасини тушунтиради. Лекин улар, равшанки, геометрик шакл ва объектларни ясашнинг бу методини барча имкониятларини қамрамайди, албатта. Барча кўрсатилган примитивлар икки ўлчовли графикларда ҳам, уч ўлчовли графикларда ҳам фойдаланилади
.
2.3.11-расм. Бешбурчак ясаш.
Параметрик шаклда берилган функция графиклари. Қутб координаталар системасида графиклар икки усулда ясилиши мумкин. Биринчи усул, оддий декарт координаталар системасини фойдаланишга асосланган. Бунда ҳар бир нуқтанинг координаталари параметрик кўринишда: x = f x (t) ва у = f y (t) каби берилиб, бунда t эркин ўзгарувчи минимал £ min қийматдан токи t mах гача dt қадам билан ўзгаради.
Бундай функцияларни, айниқса, айлана, эллипс, циклоидлар ва ш.к. ёпиқ чизиқларни ясаш учун қулай. Масалан, R радиусли айлана қуйидаги параметрик кўринишда берилиши мумкин: х = R cos(t) ва у = R sin(t), бу ерда 0 ≤ t ≤ 2π. Умумий ҳолда радиус, шунингдек t параметрнинг функцияси бўлиши мумкин.
Параметрик кўринишда берилган функцияни ясаш учун қуйидаги график воситалар керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |