4. 0-ишлаб чиқариш


Бизнес самарадорлигини бошқариш (BPM)



Download 1,41 Mb.
bet5/22
Sana29.04.2022
Hajmi1,41 Mb.
#592191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
1-1 - Рақамли технологиялар ва улардан фойдаланиш

Бизнес самарадорлигини бошқариш (BPM)
Business Performance Management (BPM) (бизнес самарадорлигини бошқариш) — эгалик қилувчиларни, менеджерларни, персоналларни ва ташқи контрагентларни умумий интеграциялашган бошқарув мухити чегараларида бирлаштириш йўли билан барча даражада ўз фаолиятининг самарадорлигини бошқариш ва компаниянинг ўз холатини бахолашни яхшилаш қобилиятига йўналтирилган, бошқарув қарорларини қабул қилишнинг жараёнга йўналтирилган, яхлит ёндошув.
BPM – тизими иштирокчилар орасида ишлар оқимини тақсимлайди, шу орқали бизнес жараёнларни бошқаришни таъминлайди. Ўз-ўзидан бизнес жараёнларни автоматлаштириш, тизимни тадбиқ қилишнинг устувор мақсади деб қаралмайди ва хисоб-китоблар бу ерда BPM тизими тадбиқидан сўнг компаниянинг бизнес-жараёнларни бошқаришда инструмент пайдо бўлиши учун қилинади.

1.7-расм. BPM тизимлари хусусиятлари.
BPM асосида узлуксиз циклни бошқариш ғояси ётади. У ўз ичига қуйидагиларни олади:
• ривожланиш мақсадларни аниқлаш;
• бу мақсадларга эрииш учун чекловларни аниқлаш факторларини моделлаштириш;
• қўйилган мақсадга эришиш учун олиб борувчи харакатларни режалаштириш;
• самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари холати ва уларнинг режадан оғишини кузатиш имконини берувчи доимий мониторинг;
• самарадорликнинг табиатини яхшироқ хис этиш имконини берувчи эришилган натижалар тахлили;
• бошқарувчиларга келгуси қарорларни қабул қилиш учун ёрдам берувчи хисоботларни тузиш.
Аналитика воситалари ва архитектураси BPM- тизими таркибида учта қаватни ажратиб кўрсатилади.
Маълумотларни бошқариш ва маълумотлар омбори қавати. Булар ташкилотнинг қайд этиш тизимларидан интеграциялашган инструментлар ёрдамида ахборот билан тўлдирилади;
ВРМ- иловалар қавати. Бошқарув ва хисоботларни тайёрлашнинг интеграциялашган қўллаб- қувватлаш учун амалий модуллардан ташкил топган;
Хисоботлар ва тахлил қавати.
Тайёр ВРМ-инструментал ечим (BI) ва амалий (ВРМ) компонентлардан ташкил топган.
• BI-инструментлар маълумотлар омборини яратиш ва тўлдириш, тахлил ва хисоботларни чоп этиш учун қўлланилади.
• ВРМ-иловалар — бошқарув функцияларини ва хисобот кўрсаткичлаларини қўллаб-қувватлаш учун қўлланилади.
Исталган BPM - тизими модулли ташкил этишини назарда тутади ва ўз ичига қуйидагиларни олади:
• жараёнларни кўриш, тавсифлаш, тахлил қилиш учун мўлжалланган график функциялари.
• ВРМ жараёнларининг назоратларини амалга ошириш топшириқларини бажарувчи сервер.
• жараённи бажариш давомида ўзгартириш функцияларини бажарувчи тезкор ишлаш воситалари.
• мониторинг ва бошқарув инструментлари
ВРМ-тизими икки поғонали бизнес аналитикага эга:
• Биринчи поғонада бизнес-фаоллиги мониторинги- Business Activity Monitoring (ВАМ) инструментарийси мавжуд. Бунда реал вақтда жараён натижавийлиги асосий кўрсаткичларининг тахлили орқали бизнес жараёнларини бошқариш содир бўлади.
• Иккинчи поғонада автоматлаштирилган бизнес-жараёнларни BI (Busines Intelligent) тахлили содир бўлади. Бизнес- жараён тахлили, уни доимо мукаммаллаштириш учун амалга оширилади.
ВРМ тизимларини тадбиқининг афзалликлари:
• Маълумотларни кўриш ва тахлил қилиш учун турли иловалар ва маълумотлар омборидан битта тизимда ахборотларни консолидациялаш.
• Молиялаштириш, режалаштириш, моделлаштириш ва тахлилнинг самарали функционаллари учун молиявий иловалар.
• Барча мутахассисларнинг режалаштириш ва башорат қилишдаги уринишларини ягона баошқарув тизимига бирлаштириш.
• Қўшма корхоналар ва филиаллардан зарур бўлган маълумотларни йиғиш вақтини қисқартириш.
• Кўп сонли турли кўрсаткичлардан фойдаланиш хисобидан компания фаолияти хақида тўлқ тасаввурга эга бўлиш.


Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish