4 – Мавзу Ўсимлик ресурслари ва уларни мухофазаси Режа: 2 3


Сертификатланган криптографик воситалардан фойдаланиш натижалари. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ



Download 160,22 Kb.
bet2/3
Sana09.07.2022
Hajmi160,22 Kb.
#761696
1   2   3
Bog'liq
45330 2

6

ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ:
Ўсимликлар дунёси ердаги ҳаётнинг бирламчи манбаидир. Улар йилига 380 млрд. тонна органик модда ҳосил қилади, бунинг 325 млрд. т. денгиз ва океан ўсимликларига, 38 млрд. т. ўрмонларга, 6 млрд. тоннаси ўтлоқларга тўғри келади.
Бундан ташқари ўсимликлар, яъни яшил ўсимликлар туфайли фотосинтез жараёни бўлмаса, ҳаводаги углерод (СО2)нинг микдори кўпайиб кишилар ва ҳайвонлар нобуд бўлур эди.
Бироқ атмосферадаги сув юзасидан ва тупрокдан келаётган ўша СО2 гази ўсимликлар томонидан ютилиб, фотосинтез натижасида яшил ўсимликлар атрофга кислородни чиқариб туради.
Шундай қилиб, фотосиитез орқали ер шаридаги сув 5,8 млн. йилда, атмосферадаги кислород 5800 йилда, карбонат ангидрид 7 йилда бир марта янгиланиб туради.
Ўсимликлар инсон учун озиқ-овқат, ем-хашак, дори-дармон, кийим-кечак ва бошқа кўпчилик моддаларнинг табиий манбалари ҳисобланади.
Ҳалқимиз томонидан кўп ишлатиладиган ва кенг тарқалган доривор ўсимликлардан фойдаланилади
Буларга исириқ, эрмон, чаканда, алоэ, наъматак, газанда ва бошқалар мисол бўла олади.
Ўсимликлар инсон организмидаги турли юқумли касалликларни даволашда катта аҳамиятга эга.
Инсонлар ўсимликлардан чорва моллари учун ҳам ем-хашак сифатида кенг кўламда фойдаланадилар.
Ўзбекистонда ғўза ўсимлиги асосий ҳомашё ҳисобланиб, ундан турли мақсадларда фойдаланилади.
Инсонлар ўсимликлардан қурилиш материали сифатида ҳам фойдалан илади.
Ҳозирги вақтда тог ўрмонлари 311 минг га майдонни эгаллайди, асосий ўсимлиги арча ҳисобланиб, қолганлари турли-хил дарахт ва буталардан иборат.
Чўл ўрмонлари 2,4 млн. га дан иборат.
Бу ўрмонларнинг асосий ўсимлиги саксовулзорлардир.
Тўқай ўрмонлари илгарилари жуда зич бўлиб, ҳозирда атиги 25 минг га майдонда сақланиб қолган.
Водий ўрмонларини маданий иқлимлаштирилган дарахтлар ташкил этиб, улар 12 минг га дан иборат.
XX аср бошларида Ўзбекистон ўрмонларининг майдони 4-5 мартага қисқарди.
Айниқса тўқай ўрмонлари антропоген тайзиққа дуч келди.
Дунё бўйи ўрмонлар холати қониқарли эмас. Ҳаддан ташқари ўрмонларни кесилиши авж олиб, уларнинг тикланиши етарли эмас.
Ўрмонлар кесилишини йиллик ҳажми 3 млрд.м3 ни ташкил этади.
Бу ФАО (БМТнинг озиқ-овқат ва қ/х ташкилоти)нинг маълумотларига қараганда 2000 йилга келиб 1,5 баробарга ортди. Айниқса тропик ўрмонлар (Ер юзининг 7%идан иборат) ҳолати ғоят ташвишлидир.
Аниқ илмий манбаларда келтирилишича, биз яшаб турган ер курасида бундан 1,5 минг йил муқаддам ўрмонлар 47% майдонни ташкил қилган бўлса, ҳозир улар 27% ни ташкил қилади. Кўп мамлакатлардаги саноат манбаларида фойда кетидан қувиш оқибатида жуда кўп ўрмонлар кесилиб, уларнинг ўрнига катта-катта завод, фабрикалар қурилмоқда. Бу завод ва фабрикаларда чиқаётган чиқиндилар атроф-муҳитни ифлосланиши натижасида кўплаб нодир ва ноёб ўсимлик турлари қирилиб кетишига сабаб бўлмоқда. БМТнинг расмий маълумотларига қараганда саноат ривожлана бошлаган даврдан 250 минг хил ўсимлик тури йўқ бўлиб кетиши хавотир остида эканлиги таъкидланган.
Флоранинг тур бўйича таркибини ва генетик фондини табиий шароитларда сақлаб қолиш. Табиий ўсимлик жамоаларининг ва ёввойи ўсимликлар ўсадиган муҳитнинг бир бутунлигини саклаб қолиш.
- Ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш ва уни такрор етиштиришни таъминлаш юридик ва жисмоний шахсларни ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш.
4-модда - Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, маҳсус ваколат берилган давлат органлари ва давлат органлари бошқарув органларидир.
Юридик ва жисмоний шахслар ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда ва шароитларда қоплашлари шарт.
Бу қонунлар барча ўсимликлар турларини сақлаб қолиш, уни асраб авайлаш ва муҳофаза қилишда муҳим ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 4,5 мингга яқин ўсимлик турлари мавжуд.
Улар орасида жиддий муҳофазага муҳтож кўпгина камёб, эндем ва релект турлари ҳам.
Ундай турларнинг сони 301 та бўлиб Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоби»га киритилган.
Мустақиллигимиз шарофати билан бундай муҳофазага муҳтож ўсимликлар борасида кўпгина ишлар қилинди
Гарчанд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида Ўрмон мустақил табиий захира деб ифода қилинмаган бўлса-да, дунёнинг аксарият мамлакатларидауҳуқуқий жиҳатдан алоҳида тартибга солиш объекти ҳисобланади. Ўрмон нафақат ўсимплик дунёси, балки ўрмонларсиз ер-ларга нисбатан кескин ажралиб турадиган ҳайвонот дунёси, тупроғи, атмосфера ҳавоси ва, ҳаттоки, сувига ҳам эга.
1999 йил 15 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси «Ўрмон тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида «Ўрмонлар асосан эко-логик (сувни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, санитария-гигиена, соғлом-лаштириш, рекрацион), эстетик ва бошқа вазифаларни бажаради, чек-ланган даражадаги фойдаланиш аҳамиятига эга», деб ифодаланган

Download 160,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish