4- мавзу. ҚОнун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳУҚУҚ тизимини янада ислоҳ Қилишнинг устувор йўналишлари режа: 1-&



Download 363,5 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/16
Sana24.02.2022
Hajmi363,5 Kb.
#191611
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
2 5280520663885416908

Ўз болангни 
ўзинг асра!” деб қўшимча киритиш вақти келди. 
Янги педагогик технологиялар ва ахборот технологиялари “Қонун устуворлигини 
таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш масалалари” мавзусини ўқитиш жараёнида 
қонун ва жамият, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, 
ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият каби масалаларни қамраб олиши зарур. 
Мазкур мавзуни ўқитиш орқали талабалар замонавий-маънавий баркамол, соғлом 
авлод, қонун ва адолат, судлар фаолияти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, 
бурчлари, электрон ҳукумат ва унинг ривожланишини таъминлашага ҳар жиҳатдан 
яқиндан ёрдам бермоғи керак. Курсни ўқитишда янгича фикрлайдиган, янгича, тафаккур 
тарзига эга бўлган, фуқаролик жамиятининг асосий тамойилларини ўзида мужассам этган 
фуқароларнинг ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятларини тарбиялаб вояга етказишга ёрдам бериш 
назарда тутилади. 
Дарс ўтишда тўғри метод танланмаса, назарий жиҳатдан ўқитувчининг билими 
юқори бўлишидан қатъи назар, кутилган натижани бермайди. Ўқитувчининг билими 
педагогик маҳорат билан қўшилгандагина ўқув жараёнини самарали ташкил этиш 
мумкин. Бунинг учун ўқув жараёнини ташкил этишнинг турли методлари ва уларни 
қўллашни билиш керак. Фуқаролик жамиятини ўқитиш методикаси айнан ана шу 
мақсадга қаратилган. У фуқаролик жамиятини ўрганиш методлари ва уни дарс жараёнида 
қўллаш йўлларини ўргатади.
Методика ўқув жараёнини ташкил қилиш шакллари, методлари, қонун-
қоидаларини ўрганади. Методика, бир томондан ўрганилаётган фанда эришилган 
ютуқлар, иккинчи томондан, педагогика фанининг ривожланиши билан бойиб боради, 
ривожланади. Фаннинг ривожлана бориши билан ўрганиш методларининг роли ортиб 
боради. Методларсиз қўйилган мақсадларга эришиб бўлмайди. Ўқитувчининг методик 
маҳорати, дарс ўтишнинг янги методларини ўзлаштиришига етарли эътибор берилмас 
экан, таълим сифатини ошириш мушкул. 
Билимни ўзлаштириш билан бир қаторда уни ёдда сақлаш, ундан фойдаланиш, 
такрорлаб туриш муҳим аҳамиятга эга. Олинган билимдан фойдаланилмаса, такрорлаб 
турилмаса хотирадан кўтарилади. Демак, талабалар энг аввало ўқув материалини 
ўзлаштириши, ёдда қолиш учун олинадиган ахборотни иложи борича эшитиш ва кўриш 
орқалигина эмас, балки ўзи гапириши, ўз фаолиятида синаб кўриши орқали етказиши 


17 
катта аҳамиятга эга экан. Бунга дарс ўтишда турли туман методларни қўллаш орқали 
эришиш мумкин. Умуман олганда, ўқитувчиларнинг дарс жараёнида турли методларни, 
ўқув топшириқларини қўллаб, ўз талабаларида билим олишга иштиёқ уйғотишлари 
ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. 
Фуқаролик жамиятидан дарс берадиган педагогларнинг муҳим вазифаси, мақсади 
айнан турли методлар орқали талабаларни билим, ахборот олишни турли шаклларига 
тезда мослашишга, ўз дунёқарашини кенгайтириш учун ҳаракат қилишга талабаларни 
қизиқтириш ва уни амалга оширишдир. Айниқса, ҳозирги пайтда муваффақиятли фаолият 
юритиш учун жуда кўп соҳаларга, билишнинг турли методларини қўллаш ва билим 
беришда мослашувчанлик, ранг-баранг педагогик усуллар қўллаш талаб этилади. 
Бугунги кунда методлар 5 гуруҳга бўлинади ҳамда қатор усулларни ўз ичига олади: 
1) Амалда синаш, тажриба методи: тажриба ўтказиш, амалиёт ўтказиш; машқ 
қилиш жараёнида қатнашиш, меҳнат, ишлаб чиқариш. 
2) Кўргазмали намойиш қилиш методи: ўқувчи, талабалар томонидан кузатиш, 
амалиёт ўтказиш. 
3) Оғзаки сўз орқали ифодаланадиган метод: тушунтириш, онгига етказиш; ҳикоя 
қилиш; ўзаро фикр алмашув; суҳбат ўтказиш; йўл-йўриқ, кўрсатма бериш; маъруза; 
мунозара, мубоҳаса, баҳс ва бошқалар. 
4) Китоб билан ишлаш: ўқиш, ўрганиш, тезда кўриб чиқиш; цитата келтириш ва 
унинг устида ишлаш, баён ёзиш; реферат ёзиш, конспект тузиш.
5) Видео метод: компьютерда машқ, тест ечиш; назорат ўтказиш; интернетда 
ишлаш; ўқув фильмларини тайёрлаш ва намойиш этиш; мультимедиа асосида тақдимот 
тайёрлаш, намойиш этиш ва бошқа шу кабиларни қамраб олади.
“Қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш” мавзусини талабаларга 
тушунтиришда юқорида келтирилган методлар яхши самара беради.
Дарсларда кўргазмаликка – турли альбом, плакатлар, бадиий асарлардан намуналар 
ўқишга алоҳида аҳамият бериш ҳам яхши натижа беради. 
Бундан ташқари дарсларга соҳа бўйича етук мутахассисларни таклиф қилиш, улар 
билан мулоқотда бўлиш “Фуқаролик жамияти” дарсларининг самарадорлигини янада 
оширади. 

Download 363,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish