4 – мавзу. Жамият социал структураси ва стратификацион жараёнлар режа



Download 60,44 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi60,44 Kb.
#87743
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-мавзу

Социал мобиллик деб индивид ёки гуруҳ томонидан жамият стратификацион тизимида эгаллаган социал мақомини,статусини ўзгариши,яъни инсонларнинг социал кўчишига айтилади.Мобиллик инглизча mobilite- «кўчиш», «сафарбарлик» маъносини англатади. «Социал мобиллик» термини социологияга П.Сорокин томонидан 1927 йилда киритилган.Сорокинга кўра, социал мобилликнинг 2 тури мавжуд: вертикал ва горизонтал социал мобиллик.
Вертикал мобиллик ўз ўрнида юқорига ва пастга йўналтирилган бўлади.Юқорига йўналтирилган социал кўтарилиш,юқорига ҳаракатни,пастга йўналтирилган-социал тушиш,пастга ҳаракатни англатади.
Горизонтал социал мобиллик индивиднинг бир социал қатламдан шу даражада жойлашган бошқа қатламга ўтишини англатади. Мобилликнинг бу тури яшаш жойи(миграция)ни,бошқа диний гуруҳга(динини ўзгартириши ва ҳ.к.)билдиради. Вертикал социал мобиллик бир стратадан бошқасига ўтишни назарда тутади. Вертикал социал мобиллик ҳаёт давомида инсоннинг юқори статусни қуйига, қуйи статусни юқори даражадагисига алмашишидир. М-н, водопровод таъмирловчисининг корпорация президенти даражасига кўтарилиши ёки тескари жараён.
Социал мобиллик бошқа мезонларга кўра классификация қилиниши мумкин.Масалан,индивидуал ва гуруҳий мобиллик.
Индивидуал мобиллик-индивиднинг горизонтал ёки вертикал чизиқ бўйича юқорига ва пастга кўчиши бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлади.
Гуруҳий мобилликда кўчишлар гуруҳий,коллектив ҳолда содир бўлади,у ёки бу стратанинг социал мавқеи ўзгаради.М-н, социалистик революциядан кейин хокимиятдаги синф ўз ваколатларини янги синфга бўшатиб беради.Буларга илм-фан революциялари,фуқаролар урушлари, тўнтаришлар,ислоҳатларни мисол қилиб олиш мумкин.Индивидуал мобиллик омилларига касбий-прфессионал зинапояда кўтарилиш(малака ошириш натижасида), таълим даражаси,маъмуриятда эгаллаган ўрни,яъни касбий карьера билан боғлиқ бўлган омиллар киради.Индивидуал мобиллик сиёсий ва тадбиркорлик фаолияти,армияда, ва бошқа давлат институтларидаги фаолияти билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Индивидуал социал мобиллик омиллари-оиланинг ижтимоий мақоми,миллат,таълим даражаси,жисмоний ва ақлий хусусиятлар,ташқи кўриниш,тарбия,яшаш жойи ва ҳ.к. Индивидуал социал мобилликнинг юқорига йўналтирилган турининг энг самарали усули-манфаатли никоҳдир.
Социологияда яна авлодлараро ва авлодлар ичидаги социал мобиллик ҳам фарқланади. Авлодлараро мобилликда фарзандлар ўз ота-оналаридан кўра юқорироқ социал позицияни эгаллашади ёки уларга нисбатан қуйи поғонага тушиб қолади.Авлодлар ичидаги мобиллик индивиднинг унинг ота-онасининг позициясига солиштирмасдан туриб ўзининг социал статусини ўзгартиришини англатади.Индивид социал мақомини ўзгартирганда ўзи учун янги статусни ўзлаштириши ва бунга боғлиқ бўлган ўзаро ҳаракат ва муносабатга,мулоқатга кириш муаммоси юзага келади.Маданий тўсиқ ва муносабат,мулоқат тўсиқларини бузиб ўтиш учун индивид олдинги ҳаёт тарзини ўзгартириши,ўзи учун янги статуснинг ҳатти-харакатлари намуналарини шакллантириши, ижтимоий муҳитини ўзгартириши лозим.Аммо ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики,барча индивидлар ҳам бундай социомаданий назоратдан мувоффақиятли ўтиб янги стратада қулай жойлаша олмайди.Барча объектив мезонларга кўра юқорироқ поғонага кўтарилган индивид социомаданий шарт-шароитларга кўра янги стратага кирувчи эшик ортида қолади,лекин у эски стратани тарк этган бўлади.Унинг янги ҳолати ,янгича тарздаги ҳаёт кечиришга интилиши ва ҳ.к. уни бу ерда «бегона»га айлантиради.Индивид 2 страта, 2 маданият орасида «осилиб» қолади.Ўхшаш холат пастга йўналтирилган вертикал мобилликда ҳам содир бўлиши мумкин.Жамиятнинг юқори қатламларида бўлиш имкониятини йўқотган,социал иерархиянинг қуйи поғонасига тушиб қолган инсон янги ҳолатига,янги ҳаёт тарзига мослашишга қийналади.Индивид ёки социал гуруҳнинг социал кўчиш оқибатида 2 социал бирлик,2 маданият орасида бўлиш феномени маргиналлик деб аталади. Индивидлар маргиналлашуви кўпинча горизонтал мобиллик натижасида (аввало, миграция, эмиграция,шахардан қишлоққа,қишлоқдан шаҳарга)содир бўлади.
Социология фани тизимида социал муносабатлар жуда муҳим ўрин тутади. Чунки у орқали жамият аъзолари бир-бирлари билан маълум бир муомала ва ижтимоий ҳамкорликка интиладилар. Социология даги бу махсус соҳа ўзининг ўта долзарблиги ва муҳимлиги билан бошқа муаммо ва масалалардан ажралиб турсада, у ҳали мутахассислар томонидан тўлиқ илмий ва системали равишда ўрганилмаган ҳамда илмий адабиётларда етарли даражада ёритилмаган. Бу салбий йўлнинг асосий сабабларидан биринчиси, аввало, собиқ Иттифоқ фалсафий – социологик адабиётларида бу масаланинг бир ёқлама талқин қилинганлиги бўлса, иккинчиси эса, илғор ғарб ижтимоий адабиётларининг, бу соҳаси бўйича тўлиқ тадқиқот маълумотларининг бизда йўқлигидир.
Муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бир хусусий кўриниши деб талқин қилинади. Мавжуд адабиётларни чуқурроқ таҳлил қилинадиган бўлса, шундай хулосага келиш мумкинки, юқорида кўрсатилган фикрларда қимматли асослар борлигини билса бўлади.
Социал муносабатлар тушунчаси кўпгина адабиётларда 2 хил даражада: кенг ва тор маънода талқин қилинган. Кенг маънода тушуниш – социал муносабатларни бутун бир ижтимоий муносабатлар тизими билан тенглаштиришдир ва улар орасидаги фарқларга кўп эътибор бермаслик билан боғлиқдир.
Тор маънода социал муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бир муҳим элементи ва тури деб интерпретация қилинади. Социал муносабатлар кенг маънода қуйидагича таъриф билан белгиланган6.
Социал муносабатлар – бу, табиат ҳодисаларидан ўлароқ бўлиб, унда ижтимоий муносабатларнинг бутун бир тизими мужассамлашгандир.
Албатта, бу ижтимоий фикрлар вужудга келгандан бери анча вақтлар ўтди, янги жуғрофий-сиёсий мақомлар пайдо бўлди. Энг муҳими эса, тоталитар тузум барҳам топиб, янги давлатлар вужудга келди, янги жамиятда бир партиявийлик ҳукмронлиги емирилди ва мустақил суверен давлатлар барпо бўлдилар. Энди эса жамиятдаги жараёнларни, жумладан, социал муносабатлар муаммоларини кенг плюралистик принцип орқали тадқиқ қилиш даври келди. Бу тамойил орқали, социал муносабатларнинг муаммо ва вазифаларини турлича таҳлил қилиш имконияти туғилди. Ушбу ижобий имкониятларнинг ҳосили сифатида республикамизда социал муносабат муаммолари жаҳон илмий тафаккурининг ҳархил йўналиш натижалари асосида тадқиқ қилинаётганлигини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, социал муносабатлар муаммосини янги, юқори илмий даражада тадқиқ қилиш имкониятлари вужудга келди. Энди бу муаммони конкрет социологик тадқиқот билан ўрганиш жоиздир. Чунки Социология нафақат бу муаммонигина эмас, балки бутун ижтимоий ҳаёт жараёнларни кенг қамровда комплекс характерда ва амалий натижалар асосида чуқур тадқиқот қилади.



Download 60,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish