бир чизиқ бўлиб қўшилиб кетса—АГ лар бир-бири билан ўхшаш ҳисобланади: преципитация чизиқлари қўшилса-ю, лекин қўшилган ерида бир-бирини кесиб ўтиб кетса - АГ лар тўла (бутунлай) ўхшаш эмас дейилади. Масалан, бир вируснинг икки штамми помидордаги ТМВ ва тамакидаги ТМВ штаммлари кўп ўсимликларда ҳар хил аломатлар ҳосил қилсалар ҳам АГ жиҳатидан улар тўла бир-бирлари билан ўхшашдирлар: шу помидордаги ТМВ тамакини ТМВ вирусининг Қозок штамми билан қисман ўхшашдир ва хоказо ( —расм).
Реакция натижалари махсус кундалик дафтарга белгилаб қўйилгандан сўнг, суръатга олиш мумкин, натижаларини узоқs муддатга сақламоқчи бўлинса икки хил усул қўлланилади.
1. Реакция натижаларини тўғридан тўғри суратга олинади.
2. Шиша пластинка устидаги бизни қизиқтирган реакция натижалари охисталик билан ўткир тиғ ёрдамида кесиб олинади (шартли белги қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади).
12- расм. Иккиёклама иммунодиффузия реакцияси. А-КХВ билан унинг A3 си орасидаги преципитация реакциялари 1,2 чуқурчалар A3 билан, 3,9,12,16,26 чуқурчалар КХВ билан тўлдирилган Б. Арпанинг чизиқли мозаика вируси билан унинг A3 си орасидаги преципитация реакцияси. 1-2 чуқурчалар АЧМВ A3 билан, 3-20 чуқурчалар АЧМВ билан тўлдирилган.
13 —расм. Иммунодиффузия тажрибаларидаги преципитация чизиқларининг (ПЧ) жойлашиш (ҳосил бўлиши) типлари.
I."Ўхшашлик (бир хиллик, яқинлик реакцияси (реакция идентичности) — икки вирус (штамм) A3 билан ҳосил килган ПЧ ларининг қўшилиб кетиши, яъни В ва Ж штаммларнинг антигенлари серология томонидан ўхшаш (идентичность).
II. Антизардоб гетерологик антиген билан реакцияга кирмайди, С антигени A3 —0 антизардоби (A3) билан реакцияга кирмайди, ПЧ ҳосил қилмайди, О антигени гомологик A3 (Ас —0) билан ПЧ ҳосил қилади.
III. Қисман ўхшашлик реакцияси (реакция частичной идентичности): ПЧ лари қисман кесишади ва шпора ҳосил қилади. Бу типдаги ПЧ шуни кўрсатадики, В —A3 даги ҳамма AT ҳам С —антигени билан ПЧ ҳосил қилавермайди; С —антиген билан боғланмаганлари ПЧ дан диффузия бўлиб ўтиб, В — антигени билан реакцияга кириб шпора ҳосил қилади,
IV. Тўла ўхшамаслик реакцияси (реакция полной неидентичности): икки ёқлама шпора ҳосил бўлади. БФВ ва U-2 Ас — В A3 таркибидаги маълум миқдор AT билан ПЧ ҳосил қилади ва ҳар бир штамм иккинчи штамм муносабатида бўлмайдиган АТ билан ПЧ ҳосил қилади.
Белгилар ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, тўғри тўрт бурчак қилиб реакциялик агар —агар гелининг юкори ўнг бурчагидан 2-3 мм2 қилиб тиғ учи билан кесиб олиб ташланади, иккинчи юлдузчадаги реакцияни бошқа бурчагида шунга ўхшамаган белги қилинади ва кундалик дафтарга белгилаб қўйилади. Белгилаш ишлари тугаганидан сўнг 0,85% лик ош тузи эритмасига 2-5 соатта солиб қўйилади. Бу вақт ичида реакцияга қатнашмаган A3 оқсиллари, АГ нинг таркибидаги оқсил, пигмент, танинсимон моддалари ва хокозолар гелдан ювилиб чиқади, акс ҳолда булар ҳам преципитация чизиқлари билан бирга кора амиднинг ранги билан бўялади ва реакция натижаларини кузатишни қийинлаштиради. Сунгра агар-агар гелини оҳисталик билан буюм ойнасига ўтказилади (буюм ойналари яхшилаб хром аралашмаси билан ювилиб этанолда ёпик ҳолатда сақланади, акс холда унга қуйилган агар-агар кўчиб кетиши мумкин) ва унинг устига хроматографияда ишлатиладиган қоғоз ёки фильтр қоғози бўлакчаси билан ёпилади ва қуритиш учун 24 соатга қўйилади ёки вентилятор ёрдамида 2- 3 соат давомида қуритилади. Сўнгра оқиб турган сувга тутиб туриб фильтр қоғози ва унинг майда бўлакларидан тозаланади. Кейинги қилинадиган иш — реакция натижаларини бўяшдир. Бўёқ сифатида 0,3% ли амидошварц (қора амид) бўёғи ишлатилади. Бўёқ эритувчиси қилиб метанол, концентрланган сирка кислотаси ва сувни 4:4; 1 нисбатда аралаштирилиб 0,3% қора амидни эритилади. Бўялган препаратни бўёқни ортиқчасидан ювиш учун юқоридаги эритувчининг ўзи қора амидсиз ҳолда ишлатилади. Бўяш 10 минут давом этади, сўнгра бўялган препарат ювилишга қўйилади. Вақти-вақти билан ювувчи эритма сутка давомида 3- 4 марта алмаштирилиб турилади. Шу усул ёрдамида реакция натижалари яна бир марта кузатилади, ҳисобга олинади, суратга олинади ва узоқ муддатга сақланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |