4.5.
Ҳаракатчан бирикмаларнинг зичловчи мосламалари
.
Кимё
ва нефтни қайта
ишлаш заводларининг зичловчи қурилмалари жиҳозларига юқори
талаблар қўйилади
.
Бунга сабаб
,
уларнинг
портлашга ва ёнғинга хавфли ишлаб чиқариш,
заҳарли муҳит,
шунингдек, юқори
температура ва босимларда ишлашидир
.
Буларнинг ҳаммаси яхшилаб монтаж қилиш
ва ўз вақтида сифатли қилиб зичлагич қисмларини таъмирлаш зарурлигидан дарак беради.
Зичлагичларнинг вазифаси –
агар ускуналар вакуум шароитида ишлаётган бўлса, ускуна ичига ҳаво
киргизмаслик, босим остида
ишлаётган ускуналардан муҳит сизиб чиқмаслигини
таъминлашдир. Ускуналардан тўғри
чизиқли кирувчи
-
қайтарувчи ҳаракатни ҳосил
қиладиган штоклар (масалан, поршенли насосларда, компрессорларда, сурилма қопқоқларда) ва ўз ўқи атрофида айланадиган валлар
(масалан
,
марказдан қочма насосларда, аралаштиргичларда, реакторларда) ускуналардан
чиқиб
турган бўлса, бу участкаларни зичлашга
тўғри
келади.
Зичланиш талаб этиладиган участкалардаги штоклар ва валлар шлифланган
ёки ялтиратилган, шунингдек зичланиш амалга
оширилаётган
қўзғалмас деталлар ва втулкаларга нисбатан қатъий
марказлаштирилган бўлиши шарт.
Салниклар оддий зичлагич мосламаларига
юмшоқ
тиқинли салниклар киради. Эластик тиқинли салникли втулкада ҳамма зич
тўлгунча сиқиш
орқали
зичлашга эришилади. Зичлашнинг сифати кучи орқали
аниқланади, аммо тиқинга солиштирма босим оширилганда
вал ва тиқин
орасида ишқаланиш кучи ортади. Бунинг
натижасида тиқин
қизиб кетади ва тез ишдан чиқади (мўрт бўлиб
қолади), бу эса вал
ёки штокнинг ишдан чиқишини тезлаштиради.
Салникни тортиш учун зарур бўлган кучни қуйидаги
формуладан топамиз:
55
(
)
4
2
2
d
D
p
k
P
−
=
(4.1)
бу ерда
k=1,2-
1,6 га тенг бўлган коэффициент;
p-
сальникдан олдин зичланувчи ҳажмдаги босим;
D-
тиқиннинг ташқи
диаметри;
d-
вал
ёки шток диаметри.
Агар вал билан
тиқин
оралиғидаги томчилаётган
суюқлик ишқаланувчи юзаларни 1 минутда 60 томчи тезлик билан
мойласа,
салник иши қониқарли ҳисобланади. Бундан
ташқари
ишқаланиш катталиги тиқин
сифатига, салник узунлигига вал
ёки шток ўқи уруши
мавжудлигига ва чизиқли (айланма) ҳаракат тезлигига боғлиқ
.
Тиқин
материали сифатида канон айлана
ёки квадрат кесим асбоб проризиленли мато (кесим диаметри
ёки квадрат томонлари
4
дан 50мм гача).
Қоидага кўра, тиқинларни
уларнинг чидамлилигини оширадиган ва зичлагичлардаги ишқаланишларини камайтирадиган
махсус таркиблар билан
шимдирилади (талк, графитдан мойлаб ва техник ёғ
билан
мойлаб ва ҳ
.).
Кўпроқ
учрайдиган баъзи бир тиқин
материаллари характеристикаси 4
-1
жадвалда келтирилган.
56
4-1
жадвал
Сальниклар тиқинлари учун материаллар характеристикаси
Материал
Шимдирилган модда
Ишчи муҳит
Ишчи параметрлари
Босим
,
МПа
Температура
,
о
С
Пахта –унли мато
Ёғ
Инерт
газлар ва буғлар
3,0
60
Оғир
нефт
маҳсу
-
лотлари
4,0
120
Ишқор
эритмаси,
органик
эритувчи,
углеводород
ва мойлар
0,6
80
Ўзакли совун ва глицерин
Енгил
нефт
маҳсу
-
лотлари
0,6
40
Асбест
Инерт газлар ва буғлар
-
400
Ишқор эритмалари
0,6
200
Оксидловчи газлар ва
буғлар
2,5
300
Графит
Концентр
.
минерал
кислота
,
органик
эритувчи,
угле
-
водород
ва мойлар
0,6
150
Ёғ
,
графит
Сув буғи
2,5
300
Полинвинилхлорид
Оксидловчи газ ва буғлар,
концентр
.
минерал
кислоталар
0,6
60
Суюқ
шиша
Оксидловчи
газ
ва
буғлар
2,5
400
Мис симли
асбест
Ёғ
Сув буғи
4,5
400
Ёғ
ва графит
Мазут,
керосин,
соляр
мойи,
газойль
3,0
200
Резина
тизимча
Кислота
ва
ишқор
суюлтирилган эритмаси
1,6
60
Ишқор
эритмалари
0,6
-
Сув,
тузлар нейтрал
эритмалар
4,0
-
Муҳит хусусиятларига қараб
, 40
о
С гача температурада ва юқори
босимда, резинадан, чармдан
ёки поливинилхлориддан, U
-
симон, шевронли, ёқасимон манжетли зичлагичлар қўлланилади. Монтаж шакллари турли бўлган монжетли зичлагичлар, салникли
тиқинларга қараганда сезиларли даражада кам таранглик кучи талаб этади
ва валга ишқаланиш уларда бирмунча камроқ
.
Ишчи муҳитнинг юқори
температураларида ва штокларнинг кичик ҳаракат тезлигида металл ва яримметалл юмшоқ
антифрикцион қотишмалардан (масалан, 60% қўрғошин, 37% мис ва 3% никель
таркибли
қотишма) графит шимдирилган асбестли ўзакдан
ясалган бўшликка эга бўлган ҳалқали зичлагичлардан фойдаланилади. Бу зичлагичлар юқори
босимларда ҳам
яхши ишлайди.
Салник узунлиги (тиқин
ҳалқалари сони) босимга
,
вал ва втулка орасидаги тирқишга боғлиқ
.
Кўпинча
,
тиқин
участкаси
узунлиги
салникли втулка диаметрига тенг деб олинади, одатда ҳалқалар сони 10 дан ошмайди. Салникни тортиб боғлашда ҳар
бир тиқин
ҳалқасига
тушаётган
босимнинг бир хил бўлишига эришиши шарт. Акс ҳолда
,
ўта юклатилган кучли босим тушаётган
ҳалқалар тез қизиб кетади ва
ишдан чиқади, бу эса зичланишни жараён
давомида кейинги тортиб боғлаш йўли билан
зичланишни қайта
тиклашда қийинчилик
туғдиради.
Кимё
ва нефтни қайта
ишлаш заводлари ускуналарининг салникли зичлагичлари иссиқ, коррозион ва заҳарловчи муҳитда
ишлайди, шунинг учун зичловчи суюқликни узатиш учун оралиқ
ҳалқалар (фонарлар) ўрнатилади (4
.7-
расм)
.
57
Do'stlaringiz bilan baham: |