36. Моносахаридлар хосилаларининг халка улчамини аниқлашдаги услубларга кайси бирини курсатиш мумкин? моносахаридлар хосилаларининг массспекгрларини Урганиш натижасида халканинг улчами (пираноза ёки фураноза) хакидаги маълумотни олиш мумкин.
Моносахаридларнинг масс-спектрларини олишдаги қийинчи-ликлардан бири уларнинг қийин учувчан моддалар эканлигидир, аммо моносахаридларнинг турли хил учувчан ҳосилалари синтез қилиниб, уларнинг спектрлари батафсил ўрганилган ва диссоциацияланиш жараёни натижасида ҳосил бўладиган ионларнинг спектрда намоён бўлиш қонуниятлари аниқланган.
Моносахаридларнинг турли хил алициклик ҳосилаларининг (ацетатлар, метил эфирлари, трифторацетатлари) масс-спектрларини тахлил қилиш натижасида шу аниқландики, бунда ҳосил бўладиган бўлаклар С-С боғларининг узилиши ёрдамида содир бўлиб OR гурухи ОR* озод радикал ҳолда Мдан ҳосил бўлади ёки ROH ҳам Мда ҳосил бўлиши мумкин.
Пираноза ёки фураноза ҳолатдаги қанд ҳосилаларининг масс-спектрида боғларнинг узилиши биринчи навбатда глюкозид боғларига яқин турган С1-С2, С1-Oг ва С1-Ок рўй беради, узилиш метил ва ацетат ҳосилаларида, пираноза ва фураноза халқаларда ҳар хил содир бўлиб ўзига хос бўлаклар ҳосил қилади. Фуранозлар учун айниқса С4-С5 боғнинг узилиши ўзига хос, аммо гексапиранозадаги С5-С6 боғларнинг узилиши паст даражада содир бўлади.
Халқали моносахаридлар стереоизомерларининг масс-спектрларида фарқ унчалик катта эмас. Адабиётлардан олинган маълумотларга асосан, -метил-Д-гексапиранозид ва -аномер-ларининг масс-спектрлари чуқур тахлил қилинганда me 187 ион интенсивлиги me 176 никидан катта эканлиги, -аномерларда эса бунинг тескариси бўлиши кузатилган. Бундай фарқнинг бўлишига асосий сабаб -аномерларда С3 даги гидроксил билан глюкозидли метоксил гурухи орасида водород боғининг мавжудлигидир.
Масс-спектроскопия ёрдамида қандлар занжирида моносахарид бўлакларининг жойлашиш тартиби ҳамда уларни гексоз, пентоз қаторига кириши ва моносахарид бўлаклари орасидаги кимёвий боғ турини (13; 14 ва бошқалар) аниқлаш мумкин.
Углеводлар, айниқса олигосахаридлар масс-спектроскопияси Россия Фанлар Академиясининг органик кимё институтида академик Кочетков Н.Н. раҳбарлигида олимлар томонидан чуқур ўрганилган. Бундай тадқиқотлар 12; 14, ва 16 кимёвий боғ тутган бир қанча дисахаридларда олиб борилиб, бўлакларнинг ҳосил бўлиши моносахарид глюкозидларига ўхшашлиги тасдиқланган.
Қайтариш хусусиятига эга бўлмаган ва бундай хусусияти бўлган моносахарид бўлаклари бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолатда парчаланган бўлаклар ҳосил қилади.
Масс—спектрдан маълум бир массали ионларни аниқлаш натажасида ўрганилаётган дисахарид молекуласида моносахаридларнинг қандай хили мавжудлигини билиш мумкин.