31-боб. ҲАдя шартномаси. Хайр-эҳсон ҳадя шартномаси тушунчаси, ҳуқуқий белгилари



Download 31,62 Kb.
bet5/8
Sana19.11.2022
Hajmi31,62 Kb.
#868682
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Xadya shartnomasi. Xayr exson

Биринчидан, олди-сотди, ҳадя шартномалари каби мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи рента шартномасида рента тўловчига ўтсада, бу ҳуқуқ рента олувчи билан боғлиқлиги мавжуд бўлади.
Иккинчидан, олди-сотди, мулк ижараси ва рента шартномалари ҳар доим ҳақ бараварига тузиладиган шартномалардир. Ҳадя шартномаси эса ҳар доим текинга тузилади.
Учинчидан, олди-сотди, ижара, ҳадя шартномалари предметларига қараб оғзаки, ёзма, нотариал тасдиқланган ва давлат рўйхатидан ўтказиладиган шаклда тузилса, рента шартномасининг шакли ҳар доим нотариал тасдиқланиши, кўчмас мол-мулкни рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга беришни назарда тутадиган шартнома эса бундан ташқари давлат рўйхатидан ҳам ўтказилиши лозим.
Тўртинчидан, олди-сотди, ижара, ҳадя шартномалари консенсуал характерли шартномалар бўлса, рента шартномаси реал характерга эга.
Бешинчидан, олди-сотди, ижара муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тақсимланишига қараб икки томонлама шартномалар турига мансуб бўлса, рента ва ҳадя шартномаларининг ўхшаш жиҳати, ушбу шартномалар бир томонлама шартномалар туркумига киради.
Олтинчидан, рента шартномаси асосида пайдо бўлган муносабатлар узоқ, муддатли, «барқарор», ишончлилик хусусиятларини ўз ичига олади. Бу ҳолат шартнома предметига қараб олди-сотди, ижара шартномаларида ҳам кўзга ташланиши мумкин. Лекин кўп ҳолларда олди-сотди ва ижара муносабатлари бир марталик характерини ўзида сақлаб туради ва товар алмашинувида уларнинг эквивалентлигига асосланади.
Еттинчидан, рента шартномасида рента тўлов миқдори унинг ўзлаштириш нархидан ошиб ёки камайиб кетиши мумкин. Шунинг учун рента шартномаси тузишда томонлар ушбу ҳолатларни кўзда тутишган ва бу ҳолатга келишиб олишган бўлишлари шарт. Рента шартномасидан фарқ қилиб, олди-сотди шартномасида мулкнинг умумий қиймати шу мол-мулкк мутаносиб равишда белгиланади. Ижара шартномасида ҳақни мол-мулкнинг умумий қиймати учун эмас, мулкдан фойдаланганлик учун тўлаш назарда тутилади.
Фуқаролик кодексининг 512-моддаси иккинчи қисмида рента шартномасига мувофиқ рентани муддатсиз (доимий рента) ёки рента олувчи ҳаёт бўлган муддат мобайнида тўлаш (умрбод рента) мажбуриятини белгилашга йўл қўйилиши ва умрбод рента фуқарони ўз қарамоғига олган ҳолда умрбод таъминлаш шарти билан белгиланиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида назарда тутилган бўлиб, ушбу қоида мазмунидан рента шартномасининг икки тури мавжудлигини англаш мумкин:

  1. Доимий рента.

  2. Умирбод рента.

Рента шартномасининг ушбу турлари ўзларининг таъминлаш шакллари, таъминлашнинг энг кам миқдори, муддати, мажбуриятларининг субъектлари таркиби, ҳуқуқий ворислик ва рентани сотиб олиш имконида мулкнинг фавқулодда нобуд бўлиши туфайли пайдо бўладиган ҳолатларига қараб фарқланади.
Рента шартномаси умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасига ўхшаса-да, бироқ умирбод таъминлаш шарти билан уй-жой, квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси предметининг ягоналиги, яъни фақат уй-жой ёки квартира бўлишлиги билан ва амалиётда кўп қўлланилиши ва бошқа айрим жиҳатлари билан Фуқаролик кодексига алоҳида шартнома сифатида киритилган.



Download 31,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish