3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021


часть сборника статей XIX Международной научно-практической конференции 

Advancesin 
Scienceand Technology

(Москва, 15 марта 2019 г.). 
№ 
Кўрсаткичлар 
Вариантлар 
Қўлда 
терилган
Машинада 
терилган 
1 Чизиқий нотекислик, U% 
10.93 
10.95 
2 Квадратик нотекислик, CVm% 
13.88 
13.93 
3 10 метр узунликдаги ипнинг квадратик нотекслиги, 
CVm, 10 % 
2.30 
2.39 
4 Ингичка жойлари (-50%), 1 км га тўғри келадиган 
1.1 
1.1 
5 Қалин жойлари (+50%), 1км га тўғри келадиган 
80.8 
84.1 
6 Тугунаклар (непслар +200%), 1км га тўғри келадиган 
230.0 
222.6 
7 Тукдорлиги, Н 
6.98 
7.16 


254
УДК: 677.021.152 
ҚОЗИҚЧАЛИ БАРАБАНЛАРНИ ТОЗАЛАШ ЮЗАСИНИ КЎПАЙТИРИШ АСОСИДА 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
Х.Ю.Улуғмурадов
1
, Ф.С.Садиков
 2
, Р.М.Мурадов
3
 
Табиий толалар ва матога ишлов бериш кафедраси ўқитувчиси
1
 
Табиий толалар ва матога ишлов бериш кафедраси катта ўқитувчиси
 
Табиий толалар ва матога ишлов бериш кафедраси профессори Р.М.Мурадов

*
Email: 
xamrozulugmuradov
@gmail.
com
 
Жиззах политехника институти 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамоилларини кенг 
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2020 йил 6 мартдаги ПҚ 4633- сонли қарори 
ижросини таьминлаш мақсадида пахта ҳом-ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперацияси 
фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 
июндаги 398- сон қарори қабул қилинди [1]. Қарорда фермер ҳўжаликларининг бирлашиши 
асосида пахта ҳом-ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперацияларини ташкил этилганлиги 
келтирилган.
Бугунги кундаги пахта тозалаш корхоналарининг технологик жараёнига ўрнатилган 
тозалаш машиналарининг самарадорлиги паст. Бундан ташқари пахта қозиқли барабанлар 
таъсирига бир неча маротаба учраши натижасида чигитни шикастланиш ва тола таркибида турли 
хил нуқсонлар ҳосил бўлишига олиб келади [2]. Шу сабабли пахтани майда ифлосликлардан 
тозалаш жараёнини назарий ва амалий ўрганиш мухим масалалардан бири ҳисобланаби, бунинг 
учун олиб борилган илмий тадқиқот ишларини таҳлил қиламиз. 
Пахтага дастлабки ишлов бериш вақтида пахта хом-ашёси аввало қуритилади сўнг майда ва 
йирик ифлосликлардан ажратиш учун тозалаш бўлимига юборилади. Тозалаш бўлимида чигитли 
пахта таркиби биринчи, майда ифлосликлардан сўнг йирик ифлосликлардан ажратилади. Майда 
ифлосликларни йўқотиш асосий жараён ҳисобланиб, яъни кейинги жинлаш ва тола тозалашга 
таъсир этади. 
Пахтани таркибидаги майда ифлос аралашмаларни ажратиш учун пахта тозалаш 
корхоналарида 1ХК ва 6А-12М каби майда ифлосликлардан тозалаш ускуналари ишлатилади. Бу 
каби тозалагичларнинг тозалаш самарадорлиги 45-50 % га етади. 
1ХК тозалагичининг ишлаш жараёни қуйидагича: пахта қозиқчали планкали барабанларда 
титкиланиб тўрли юзалар устидан сидириб олиб ўтиш орқали тозаланади. Бу жараён бир неча 
марта такрорланади ва майда ифлосликлардан тозаланади. Тозалаш самарадорлиги ва иш 
унумдорлиги, қозиқчали-планкали барабанлар айланиш тезлигига, унинг конструксиясига, тўрли 
юзадан фойдаланиш коэффициентига ҳамда пахтанинг сифат кўрсаткичларига боғлиқ. 
1-расм. 1ХК русумли тозалаш ускунаси 
1- қозиқчали-планкали барабан, 2-асос, 3- тўрли юза, 4-устун, 5-ифлосликлар тушувчи нов. 
Бу барабанларнинг асосий камчилиги - уларни тайёрлаш технологиясининг мураккаблиги 
ва эксплуатация жараёнида қозиқларнинг қобирғаларга пайвандланган жойдан ажралиб кетиши 


255
оқибатида тез-тез алмаштирилишидир [3]. Натижада пахтани тозалаш даражаси етарлича 
бўлмайди. Буни олдини олиш бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. 
Олиб борилган таҳлиллар асосида тўрли юзадан фойдаланиш бўйича кенг тадқиқот ишлари 
олиб борилмаганлигини кўриш мумкин. Олиб борилган тадқиқотлар ҳам самарали натижаларни 
бермаган. Шу сабабли хорижий технологиялар таҳлилларини олиб бордик. 
Олиб борилган тадқиқот ишларида қозиқчали барабанлар ишчи юзасидан кенг 
фойдаланилмаганлигини таҳлил қилиш учун қозиқчали планкали барабанлардан фойдаланиш 
юзалари назарий тадқиқ қилинди. 
Энг яхши натижа барабан ўқи бўйлаб 50 мм масофада, айланаси бўйлаб эса 100 мм 
масофада жойлашганда эришилган. Тўрли юзага баҳо беришда унинг фойдали юза коэффициенти 
қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. 
К= 

бу ерда: К- тўрли сиртнинг фойдали юзаси
П- тўрли сиртнинг умумий юзаси
Муаллифлар томонидан бугунги кунда пахта тозалаш корхоналарида қўлланилиб 
келинаётган 1ХК маркали тозалаш машинасини тўрли сиртининг фойдали юзаси аниқланди. 2-
расмда қозиқли барабан ва тўрли юзанинг жойлашиши келтирилган.
2-расм. Қозиқли барабан ва тўрли юзанинг схемаси 
1-қозиқли барабан, 2-тўрли юза 
Пахта тозалаш корхоналарида технологик жараёни ўрнатилган 1ХК русумли пахтани майда 
ифлосликлардан тозалаш машинасида тўрли юза 60 катталикда жойлашган бўлади [4,5]. 
У ҳолда тўрли сиртнинг фойдали юзаси 1- жадвалда келтирилган. 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish