3 ЎҚув-услубий мажмуанинг таркибий тузилиши



Download 4,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/160
Sana18.02.2022
Hajmi4,99 Mb.
#456552
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   160
Bog'liq
biznesni tadqiq etish usullari

Ўзаро боғлиқ ва 
тўлдирувчи 
тармоқлар
 
 
Фирмалар 
стратегияси, таркиби 
ва рақобатчилик 
муҳити
 
 
Омиллар 
билан 
таъминланган-
лик 
 
Талаб 
параметрлари 
 


96 
Ҳукумат миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ҳар тўрт унсурга таъсир 
кўрсатиш орқали шакллантиради ва ўзгартиради.
Демак, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлик даражаси унинг табиий 
ресурс салоҳияти, меҳнат ресурсларининг сони ва сифати (малака даражаси), ишлаб 
чиқаришнинг техник-технологик модернизациялашганлик даражаси, иқтисодиёт 
таркибий тузилишининг такомиллашганлиги ва диверсификациялашганлиги, бизнес 
юритиш учун яратилганшарт-шароитларнинг қулайлиги, мамлакат корхоналарида 
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга бўлган талаб ҳажми, давлатнинг иқтисодий 
ривожланиш ҳамда ислоҳотлар стратегияси қай даражада илмий асосланганлиги ва 
ўзгаришлар жараёнларини ҳисобга олганлиги ҳамда бошқа бир қанча омилларга 
боғлиқ деб хулоса қилиш мумкин.
Бугунги кунда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги тушунчаси билан 
бир қаторда мамлакатнинг рақобатбардошлиги атамаси ҳам қўлланилмоқда. IMD 
(Лозаннадаги Менежментни ривожлантиш институти) томонидан берилган таърифга 
кўра мамлакатнинг рақобатбардошлилиги- миллатнинг рақобатбардош бизнес юзага 
келадиган муҳитни яратиш ва таъминлаб туришига қодирлигидир. 
Менежментни ривожлантириш институти берган ушбу таъриф кенг қамровли 
бўлиб, унда далатнинг рақобатбардошликни таъминлашдаги роли катталиги ва фаол 
бўлиши зарурлиги ўз аксини топган. Чунки сиёсий ва иқтисодий барқарорликни 
таъминлаш, фаол монетар ва фискал сиёсат олиб бориш, иқтисодиёт ва молия 
соҳасини 
тартибга 
солувчи 
қонунларни 
такомиллаштириш, 
мамлакат 
иқтисодиётининг таркибий тузилишини такомиллаштириш, уни модернизациялаш, 
инфратузилма тармоқларини ривожлантириш, таълим соҳасини ислоҳ қилиш
рақобатбардош бизнес юзага келишининг ҳал қилувчи омилларидир.
“Замонавий рақобат курашида сўз, биринчи навбатда, ресурслар, моддий 
бойликларга эгалик тўғрисида эмас, балки янгиликларни жорий эта олиш қобилияти 
тўғрисида боради”.
39
Янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, замонавий 
технологик ускуналар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришнинг илғор усулларини амалиётга киритиш, 
янги бозорларга кириб бориш орқалигина глобал ўзгаришлар шароитида 
рақобатбардошликни таъминлаб туриш мумкин. 
Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш борасида 
қилинган ишларни ижобий баҳолаган ҳолда бу борадаги чора-тадбирлар кўламини 
узлуксиз тарзда кенгайтириш зарур эканлигини қайд этишииз зарур. 
Ҳозирги замон иқтисодиётида рақобатбардошлик даражасини ошириш 
масаласига инновацион ёндошиш талаб этилади. Инновацион технологияларни, 
замонавий илмий ютуқларни саноат тармоқларига жадал жорий қилиш орқали жаҳон 
хўжалиги тизимида миллий иқтисодиётнинг ихтисослашувини кенгайтириш ва
саноат ишлаб чиқариши таркибини диверсификация қилиш имконини берадиган 
янги рақобат устунликларини яратиш зарур.
Сифати ва нархи бўйича жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган маҳсулотлар 
ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва янги маҳсулотлар турларини 
39
Ўзбекистон:жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, инновацион тараққиёт ва миллий иқтисодиёт 
рақобатбардошлигини ошириш /ЎзР ФАИқтисодиёт институти; А.Ф.Расулевнинг таҳрири остида, - 
Т.:KONSАUDITINFORM-NASHR, 2011. 6-б. 


97 
ўзлаштиришга катта миқдордаги инвестицияларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш 
орқалигина эришилади. 
Бозор 
иқтисодиёти 
ўзининг 
етуклик 
даражаси 
ва 
ривожланиш 
ҳусусиятларидан қатъий назар рақобатнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади. Шу 
билан бирга бозор иқтисодиёти ривожланиб бориши билан рақобатчилик 
муносабатлари ҳам такомиллашиб, ўз шаклларини ўзгартириб боради. 
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов рақобатнинг бозор иқтисодиётидаги 
аҳамиятини кўрсатиб, “Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб 
бўлмайди. Рақобат - бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир” 
- деб ёзадилар
40
. Бу мухим амалий ахамиятга эга бўлган жиҳатларни ёритиб бериш 
мазкур бобнинг асосий вазифаси хисобланади. 
Рақобат бозор иқтисодиётининг ва умуман товар хўжалигининг энг мухим 
белгиси, ривожлантириш усули ҳисобланади. Рақобатнинг иқтисодий мазмунини 
тушуниб олиш, унга турли томондан ёндошишни талаб қилади. Мустақил товар 
ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) ўртасидаги рақобат, товарларни қулай шароитда 
ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз 
мавқеини мустаҳкамлаш учун курашдан иборат. Бунда улар керакли ишлаб чиқариш 
воситалари, хом ашё ва материаллар сотиб олиш, ишчи кучини ёллаш учун ҳам 
курашадилар. Ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат охир-оқибатда истеъмолчилар 
учун курашдир. 
Ресурсларни етказиб берувчилар ўртасидаги рақобат, ўзларининг иқтисодий 
ресурсларини (капитал, ер, ишчи кучи) юкори баҳоларда сотиш учун боради. Ишлаб 
чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчилар ўртасидаги рақобат бозор 
муносабатларини ривожланган, иқтисодиёт тўлиқ эркинлашган шароитда ёркин 
намоён бўлади. 
Рақобат истеъмолчилар ўртасида ҳам юз беради, улар товарларни қулай ва 
арзон баҳоларда сотиб олишга харакат қиладилар, яъни харидор ҳар бир сарфланган 
пул бирлиги эвазига купроқ нафлиликка эга бўлишга ҳаракат қилади. Арзон ва 
сифатли товарни тезроқ сотиб олиш учун курашади. 
Шундай қилиб рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг 
барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. 

Download 4,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish