3 ЎҚув-услубий мажмуанинг таркибий тузилиши



Download 4,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/160
Sana18.02.2022
Hajmi4,99 Mb.
#456552
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   160
Bog'liq
biznesni tadqiq etish usullari

2.2.
 
 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини 
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
 
Ҳар қандай миллий давлат жамият тараққиёти билан бирга равнақ топади. 
Шунинг учун ҳам давлат ва жамият қурилиши - яхлит кечадиган жараён. 
Мустақилликнинг ўтган 26 йили, аввало, давлат ва жамият қурилишини тубдан ислоҳ 
қилиш орқали кечди. Бу борада ҳам миллий анъаналаримизга таяниб, ҳам халқаро 
тажрибаларга суянган ҳолда иш тутдик. Бошқача айтганда, истиқлол тарихига 
биринчи галда давлат ва жамият қурилиши нуқтаи назаридан қараб баҳо беришимиз 
зарур. Шу йилнинг 27 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига 
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Бу йилги 
байрам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам 
этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот 
ишлари дастури асосида амалга оширилмоқда. Қарорда ушбу Дастурни 2017 – 2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари 
йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш 
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида бу бешта 
устувор йўналишнинг биринчиси қуйидагича баён этилган: “Давлат ва жамият 
қурилишини 
такомиллаштиришга 
йўналтирилган 
демократик 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий 
партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, 
давлат хизматининг ташкилий - ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Электрон 
ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини 
ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик 
жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш”. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 
Фармони билан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий 
комиссия ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш 
бўйича комиссиялар тузилган эди. 
20
2017 йил – шиддатли ислоҳотлар йили. Т.: “Адолат”, 2017. 


64 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 14 февралдаги Фармойиши 
билан Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тадбирларнинг экспертлик ва 
жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни 
бирлаштириш, 
уларни 
мукаммал 
амалга 
ошириш, 
фуқаролик 
жамияти 
институтларини, экспертлар ва олимларни мамлакатимизни демократлаштириш 
ҳамда модернизация қилиш жараёнларига фаол жалб этиш мақсадида пойтахтимизда 
Тараққиёт стратегияси маркази ташкил этилди.
Мустақил давлатчилигимиз тарихида илгари ҳеч қачон ҳуқуқий базани 
мустаҳкамлашда бундай жадаллик юз бермаган эди. Бу мамлакатимизда 
ислоҳотларни мисли кўрилмаган даражада чуқурлаштириш жараёни бошланганидан 
далолат беради.Фармойишда беш устувор йўналиш бўйича қилинган ишлар қисқача 
санаб ўтилди. Жумладан, биринчи устувор йўналиш бўйича ўзгаришлар ҳам қайд 
этилди: “Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида 
замонавий талаблар ҳамда устувор йўналишларни инобатга олган ҳолда 16 та 
вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тузилмаси, вазифа ва функциялари қайта 
кўриб чиқилди, 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар 
қайта ташкил этилди”.
21

Download 4,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish