16
•
Мудофа министрлиги;
•
Саноат тадқиқотларининг миллий маркази,
•
Миллий фанлар академияси;
•
Миллий техник академия;
•
Фан ривожланишини қўллаб қувватловчи Америка ассоциаси.
Охирги тўртта тузилишларнинг молиялаштириш манбаи турлича бўлсада, қолганлари
фақат федерал бюджетдан молиялаштирилади.
Давлат венчур фирмаларни ва тадқиқот марказларини ташкил этишни рағбатлантиради.
Миллий илмий фонд ташаббуси билан АҚШда энг самарали тадқиқотлар маркази ва венчур
фирмалар биринчи 5 йилида тўла ёки қисман федерал бюджетдан молиялаштириши мумкин.
Фан талаб жуда катта бўлган ва самарали тадқиқотларни
давлат уларнинг
мураккаблигини, харажатлар ва таваккалчилик даражаси юқори бўлгани ва кучли халқаро
рақаботчиликни ҳисобга олиб тўла ўз ҳисобидан молиялаштиради.
Миллий илмий фонднинг маълумотларига асосан ҳозирги даврда илмий техник
тараққиётда кичик бизнес илмий текшириш ишларнинг ўрни кучайиб бормоқда.
Кичик ва ўрта бизнес фирмалари охирги ўн йилликда ўртача бир кишига йирик
корпорацияларга нисбатан 2.5 марта кўп ихтиролар яратилган.
Бошқа технологик ривожланган давлатлар каби АҚШда ҳам венчур фирмалар, «спин-
офф» фирмалар ( олий ўқув юртлари, мустақил институт, давлат тадқиқот
марказлари ва
йирик корпорацияларнинг махсус лабораторияларидан ажралиб чиқан фирмалар) ва
инвестицион фирмалар фаолият кўрсатиб бормоқда. Давлат фаол равишда «спин-офф»
фирмаларни
йирик
нотижорат
илмий
марказлар,
университетлар
томанидан
субсиядалаштирилиб бормоқда. Бундан ташқари «спин-офф» фирмалари орқали илмий
ютиқларни тарқатиш мақсадида, мамлакатда миллий илмий фонд томонидан
молиялаштириладиган бир қатор инновацион фондлар фаолият кўрсатмоқда.
Бу ерда ўзларининг «спин-офф» фирмаларини ташкил этувчи хоҳловчилар (асосан
университет ўқитувчилари ва студентлари) курс ўқишида. Курснинг мақсади-кичик
фирмаларни тузиш жараёнини енгиллаштиришдан иборат.
Бу ерда, яна қўшимча қилиб тижорат мақсадлар учун федерал ҳукуматнинг бюджет
ҳисобига молиялаштирилган тадқиқотлар натижасида олинган
патент ва ихтироларни
фирмаларга бепул сотиш тажрибаси кўрсатиш мумкин.
Инвестицион фондлар фаолиятнинг асосий мақсади кичик инноватор фирмаларга ва
якка ихтирочиларга молиявий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Кичик фирмаларни
инвестициялашда Миллий илмий фонд муҳим ўрин эгаллайди,
яъни ушбу фонд
инвестицион фирмаларни кредит билан таъминлайди, балким уларга грантлар ажратади.
Бундай фондлар қаторига АҚШ энергетика вазирлигининг инвестицион фондини
киритиш мумкин. Бу фонд ҳам кичик фирмалар томонидан амалга оширилаётган айрим
тадқиқот лойиҳалар каби, шахсий ихтирочиларни субсидиялаш билан шуғулланади.
Инновацион жараёнларни тўғридан тўғри қўллаб қувватлашнинг муҳим
элементи
давлат инновацион инфратузилмаларини ташкил этишдир. Давлат янгиликларни тарқатувчи
марказлар ва инноваторларга хизмат кўрсатувчи консультатив марказлар ташкил этиши
мумкин Давлат инновацион бозорларининг (давлат матбуотларида ахборат, биржа, ярмарка
ва кўргазма) шаклланишини қўллаб қувватлайди ва ўзи унинг агенти сифатида ўзини
кўрсатади.
Давлат органлари мамлакатда ва хориждаги инновацион жараёнларнинг
мониторингини ва истиқболини олиб бориши лозим. Бу ерда кўпчилик ҳолларда ишлаб
чиқаришга жорий қилиш учун катта самара берувчи илғор технологияларни изланади.
АҚШ инновацион фаолиятни рағбатлантиришда маънавий қўллаб қувватлашга ҳам
ката эътибор берилади. Уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
давлат
мукофотлари, фахрий унвонлар бериш, хўжалик юритишнинг инновацион усулларини
тарғибот қилиш, давлат арбобларининг илғор инновацион
ташкилотларга ташриф буюриши,
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
17
илмий - техника интелегенция намоёндаларининг муҳим давлат тадбиларида иштирок этиши
ва ҳ.к.
Бошқаришнинг билвоста йўлларига биринчи навбатда солиқ бўйича имтиёзларни
киритиш мумкин: фойданинг солиқга тортиладиган қисмини камайтириш, солиқ
ставкаларини камайтириш.
АҚШда
бошқарув
қарорларини
истиқболлашга,
оптималлаштиришга
ва
стандартизациялашга, инновацион лойиҳаларнинг давлат экспертизасига, инновацияларнинг
давлат статистикасига катта эътибор берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: