Ҳиндуийлик (Индуизм) мураккаб дин бўлиб, у ижтимоий ташкилот, турли динлар қоришмасидир. У кастачилик асосига қурилган. Брахманлик билан буддавийлик ўртасида каста таълимоти бўйича курашни ифодаловчи ҳиндуийлик дини шаклланди. Бу динга Ҳиндистон аҳолисининг 83% эътиқод қилиб, унинг асосий шарти Ҳиндистондаги каста тизимини қабул қилишдир. Ҳиндуийликда беш қоида ва ақида тан олинган.
Ведаларнинг муқаддаслиги;
Гуру (пир, устоз) нинг тан олиниши;
Муқаддас жойларга зиёратга бориш;
Санскрит муқаддас тил эканлиги;
Сигирнинг муқаддас эканлиги тан олинган.
Ҳиндуийликда брахманлар асосий ўрин эгаллаб, кенгроқ “Маҳобхорат” муқаддас ёзувлар қаторига қўшилган. Брахманлар эски ақидалар замон талабига жавоб бермаслигини кўргач, янги қонун-қоидаларга хос турли оқимларни юзага келтириб, буддавийликка қарши кураш олиб бордилар. Ҳиндуийлик брахманликдан фарқ қилиб унда “Маҳобхорат” ва бошқа шеърий матнлар санскрит тилидан замонавий ҳинд тилига таржима қилиниб, асл матни билан бир хил ҳисобланган. Ҳиндуийликда брахманлар нафақат олий табақа вакилларидан, балки оддий халқ ичидан ёки аёллардан бўлиши мумкин.
Ҳиндуийликда тримурти (учлик) – Брахма, Вишну, Шива худолари асосий бўлиб, Брахма уларнинг энг каттаси, дунёни яратган худоси. Шунга қарамай, ҳиндуийликда асосан Вишну ва Шивага топинадилар. Ҳиндуийлик икки асосий оқимга бўлинади:
Шивага сиғинувчилар оқими.
Вишнуга сиғинувчилар оқими.
Шива –камбағаллар худосидир. У Ригведанинг биринчи нусхаларида Пудра номи билан зикр этилган. У Ишана, Шивара, Махадева (Буюк худо) номлари билан ҳам аталади. Шиваизм Ҳиндистонда 13 га яқин асосий оқимлари мавжуд. Бу оқимлар тридандина, смарт, данди, лингачилар, йоглар мактра, шакта ва бошқа оқимлар бўлиб, халқ орасида Шиванинг бир минг саккизта номи мавжуд.
Вишну. Ҳозир Ҳиндистонда биринчилик учун курашаётган иккинчи илоҳдир. Ригведада у қуёш худоси – биринчи даражали худо ҳисобланиб, ибодат пайтида уни Савитар Рохита, Суря, Аудита номлари билан атайдилар. У “Кришна билан қўшилиб ярим инсон, ярим худо шаклидаги қаҳрамон деб тан олинади”.
“Маҳобхорат” ва “Рамаяна” достонларида “Аватара” – инсоннинг Вишнуга қўшилиб кетиши ҳақида сўз юритилади. Вишну баъзида тўртқўлли қилиб тасвирланади. Вишну ҳеч қачон инсон ва ҳайвонни қурбонлик қилишларини талаб қилмаган.
Кришна мураккаб образ бўлиб у ҳақда олов, чақмоқ, момақалдироқ, осмон, қуёш билан боғлиқ афсоналар мавжуд. Кришна жанговар, енгилмас қаҳрамон сифатида таърифланади.
Вишнуизм байрамлари турли-туман бўлиб, улар бир неча кунларга чўзилиб кетади. Улар дуолар ўқиш, таъзим бажо келтириш, оммавий диний маросимларда қатнашиш, ҳадя, қурбонликлар аташ, ибодатхона яқинидаги ёки ичидаги ҳовузларда чўмилиш кабилар бўлган. Бу маросимлар фақат руҳонийлар бошчилигида бажарилади. Сигир муқаддас ҳайвон ҳисобланганлиги учун у худолар қаторида эъзозланади. У кейинчалик “тирик бут”га айланиб, Шиванинг маъбудлик ўрнини тўлдирди. Вишнуизмда муқаддас ҳайвон маймун бўлиб Ригведада “Вришакани (эркак маймун) тимсолида Хануманнинг тимсолини кўришимиз мумкин”,-деган ривоят келтирилган. Маймун Рам (Рамаяна достонидаги одам-худо) нинг иттифоқчиси маймун –худо Хануманнинг вакили сифатида улуғланади.
Ҳиндуийликда Ҳиндистоннинг ҳар бир ҳайвони худо ёки худонинг ҳамроҳи деб эътиқод қилинади. Ҳиндуийликнинг ақидавий, маросимий, рамзий соҳаларидаги тизими мураккаблашиб кетади. Халқ оммаси доирасида ҳозирда ҳам содда, бут ва руҳларга сиғиниш давом этмоқда.
Ҳиндуийлик эрамиздан олдинги динлар - брахманизм ва ведаизмнинг эволюцияси натижасида эрамизнинг биринчи минг йиллиги ўрталарнга келиб шаклланган. Шу даврдан бошлаб ҳиндуизм ҳукмрон динга айланган. Ҳиндуизм синкретик дин бўлиб, турли эътиқодлар, урф-одат ва маросимлар, маҳаллий диний эътиқод ва қарашларнинг мураккаб комплекси сифатида воке бўлиб, уруғ-қабила динлари элементларини, брахманизм, буддизм ва жайнизмнинг асосий гояларини қамраб алган. Ҳиндуизм ўзининг ягона ташкилотига эга эмас.
Ҳиндуизм инсоннинг туғилганадан то вафот этишигача бўлган ҳуқуқ ва вазифаларини белгалаб ва чеклаб қўяди. Шунинг учун унда маросимчиликка кенг ўрин берилган. Ҳиндуизм кишиларнинг ижтимоий тенгсизлигани оклайди ва абадийлаштиради, руҳнинг бўлмаслиги ва кўчиб айланиб юриши (сансара таълимоти), қайта туғилиши (карма таълимоти), гуноҳ ишлар учун жавоб бериши, жаннат ва дўзах каби ақидаларни ўз ичига олади.
Ҳиндуизм политеистик дин бўлиб, унда кўп худолилик элементлари сақданган. Ҳиндуизм таълимотида худонинг уч хил кўринишда тасаввур этилиши (тримурти) энг олий, илоҳий, якка худонинг уч хусусияти, деб талқин қилинади. Бу христианликдаги уч юзли худога ўхшайди.
Ҳиндуизм таълимотича, олам пайдо бўлиб, емирилиб, йўқ бўлиб туради, яъни оламнинг яшаши прогрессив эмас, аксинча, регрессив характерга эга; ҳар бир давр оламнинг юксак ривожланган чўққисидан бошланиб, унинг инқирозга учраши билан тугайди, инсонлар гуноҳга ботиб кетгач, олам йўқолади.
Ҳиндуизм жамиятнинг табақаларга бўлинишини акс эттирувчи савоб ва жазо (карма) ғоясига асосан, инсон ҳаётида 4 та асосий мақсад бор, деб даъво килинади: 1) дхарма - оила ва жамиятда диний талабларни бажариш: 2) артха - фойдали ишлар қилиш, зарур материалларга эга бўлиш; 3) кама - муҳаббат туйғуларига эришиш, ҳис-туйғуларни қондириш; 4) мокша - ўзгариш занжиридан бутунлай халос бўлиш.
Вишнуизм ва шиваизм оқимларининг вакиллари ўз худоларига бағишлаб минглаб катта-кичик ибодатхоналар курганлар. Бу динга эътиқод килувчилар "муқаддас жойлар", дарёлар ва бошқа ҳар хил нарсаларга сиғинадилар. Ҳинд халқи орасида ёвуз руҳларга эътиқод қилиш кенг тарқалган. Улар турли ҳайвонлар - ҳўкиз, сигар, маймун ва илон кабиларга ҳам сиғинадилар, уларни муқаддаслаштирадилар. Масалан, ҳиндуизм тарафдорлари сигирни саҳийлик манбаи ва гўзал аёл тимсолн деб ҳисоблайдилар. Руҳонийлар сигирларни сўймаслик ва гўштини емасликни тарғиб киладилар. Аммо ҳиндуизм сигар сутини ичишни ва ундан хўжаликда иш ҳайвони сифатида фойдаланишни таъқиқламайди.
Ҳинд халқи учун Ганг дарёси муқаддас ҳисобланади. Ҳиндуизм динига эътиқод қилувчилар Банорас шаҳрини ҳам мукаддаслаштиришган. Ривоятларга кўра, гўё Ганг дареси қиргоғида киши ҳаётдан кўз юмса, нариги дунёдаги ҳаёти анча енгиллашар, жаннатга йўл олар деган диний фикр бор.
Ҳиндуизмнинг характерли хусусиятлари, юқорида қайд килингандек, жамиятдаги кишиларни табақаларга - касталарга1 ажратишдир. Ҳозирги пайтда кишиларни табақаларга бўлиш тақиқланган. Аммо табақаларга бўлиниш минглаб йиллар давом этганлиги ва кишиларнинг онгига чуқур сингиб кетганлиги учун бу масалада муайян қийинчиликлар юз бермоқда. Ҳиндуизмнинг "муқаддас" ёзувларига Веда2,
Упанишадлар3 киради. Кейинчалик "Махабхарата" ва "Рамаяна" достонига ўхшаш, диний маросимлар ва урф-одатлар сингдирилган ҳар хил афсона, ривоят, ҳикматли сўзлар, эпик достонлар пайдо бўла бошлади.
XIX асрнинг бошларида ҳиндуизм миллий-озодлик ҳаракати ғояларига катта ижобий таъсир кўрсатди. Шу билан ҳиндуизмда шовинистик диний эътиқодларни тарғиб қилган бир қатор оқимлар ҳам пайдо бўлган.
Ҳозирги вақтда ҳиндуизм Ҳиндистондан ташқари Непал, Шри Ланка, Бангладеш, Гавана ва ҳиндлар яшайдиган бошка ҳудудларда тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |