Bog'liq 3-мавзу. Тадбиркорлик ва кичик бизнес бош аруви, унинг турлари р
3.5. О'збекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ё'налишлари Мустақиллик йилларида О'збекистонда бозор иқтисодиётининг асоси бо'лган хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси яратилганини қайд этиш зарур. О'рта мулкдорлар синфини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш о'ринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили бо'лган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бо'йича қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.
Натижада со'нгги о'н йилда ялпи ички маҳсулот таркибида кичик бизнес улуши 31,1 фоиздан 52,5 фоизга о'сди, ушбу соҳада бандлик даражаси иқтисодиёт тармоқларида иш билан банд аҳоли умумий сонининг 49,7 фоизидан 74,5 фоизигача ошди. Аҳоли даромадларининг 47 фоиздан зиёди тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромадлар ҳиссасига то'г'ри келади.
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ, жорий йилда тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантириш учун янада қулай бизнес муҳитни яратиш бо'йича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.
Тадбиркорлик суб'ектларини давлат ро'йхатидан о'тказиш ва уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди ҳамда бу жараён янада очиқлик касб этди. Ро'йхатга олиш учун давлат божи ставкаси икки баробарга қисқартирилди. Ишчиларнинг йиллик о'ртача сони 100 кишигача ко'пайтирилган кичик корхоналар шуг'улланиши мумкин бо'лган фаолият турлари ро'йхати сезиларли даражада кенгайтирилди. Кичик бизнес суб'ектларини давлат харидлари жараёнига кенг миқёсда жалб қилиш механизми ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Давлат ва назорат идораларининг корхоналар молиявий-хо'жалик фаолиятига аралашувини кескин камайтириш ҳамда тадбиркорлик суб'ектларининг иқтисодий эркинлиги ва ҳуқуқларини сезиларли равишда кенгайтириш бо'йича чоралар қабул қилинди. Янги ташкил қилинган кичик корхоналар ва микрофирмаларни режали солиқ текширувларидан озод этиш муддати икки йилдан уч йилга узайтирилди. Солиқ ва бошқа мажбурий то'ловларни о'з вақтида то'лаётган, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг барқарор о'сиш сур'атлари ва рентабеллигини та'минлаётган кичик тадбиркорлик суб'ектларида уч йил давомида солиқ текширувларини о'тказиш тақиқланди.
Тижорат банкларининг капиталлашув даражаси ошмоқда, кичик бизнес суб'ектларини, айниқса, уларнинг юқори технологик ускуналар харид қилиши учун имтиёзли кредитлаш механизми такомиллаштирилди.
Шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига то'сқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммолар ҳал этилмай қолмоқда.
Тадбиркорлик суб'ектларининг давлат, солиқ ва назорат идоралари, тижорат банклари билан о'заро муносабатларини аниқ белгилаб берадиган ма'мурий регламент то'лиқ ишлаб чиқилмаган. Очиқлиги та'минланмаган ко'плаб рухсат бериш тартиблари ҳамон сақланиб қолмоқда. Назорат идораларининг тадбиркорлик суб'ектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари учрамоқда. Кичик бизнес маҳсулотларини ҳудудий ва жаҳон бозорларига олиб чиқиш бо'йича амалий механизм яратилмаган.
Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш, бозор ислоҳотларини либераллаштириш ва чуқурлаштириш ё'лидан жадал ҳаракат қилиш, тадбиркорликка ко'проқ эркинлик бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ё'лидаги то'сиқ ва г'овларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли ва улушини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини та'минлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, хо'жалик бирлашмалари, тижорат банклари, Қорақалпог'истон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ё'лидаги ортиқча бюрократик то'сиқ ва г'овларга барҳам бериш, давлат бошқаруви функтсияларини қисқартириш ва тадбиркорликка ко'проқ эркинлик бериш бо'йича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилаётган турли рухсат бериш ме'ёрлари ҳамда чеклаш тартибларини кескин қисқартириш;
тадбиркорлик фаолияти суб'ектларининг давлат бошқаруви идоралари, солиқ ва назорат тузилмалари билан о'заро муносабатларида очиқлик ва шаффофликни та'минлаш, ҳисоботлар тизими ҳамда молия, солиқ ва статистика идораларига ҳисоботларни топшириш механизмини уларни электрон тизим бо'йича тақдим этишга босқичма-босқич о'тиш орқали тубдан соддалаштириш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларига солиқ, божхона ҳамда бошқа то'ловлар бо'йича тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишга ко'маклашадиган қо'шимча имтиёз ҳамда преферентсиялар бериш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларининг тижорат банклари билан о'заро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш, тадбиркорлик суб'ектларига хизмат ко'рсатиш сифатини ошириш, уларга ажратилаётган кредитлар, биринчи навбатда, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизатсия қилишга ва технологик янгилашга ё'налтириладиган узоқ муддатли кредитлар ҳажмини ко'пайтириш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишга ко'маклашиш, экспорт шартномаларини ро'йхатдан о'тказиш жараёнини ҳамда умуман божхона ма'муриятчилигини соддалаштириш ва либераллаштириш.
2. Белгилансинки, тадбиркорлик фаолияти суб'ектларининг барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан о'заро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқлари устуворлиги принтсипига амал қилинади, я'ни унга мувофиқ, ме'ёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бартараф этиб бо'лмайдиган барча зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлар фойдасига талқин этилади.
О'збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига уларда тадбиркорлар ҳуқуқлари устуворлиги принтсипини белгилашни ко'зда тутувчи о'згартиш ҳамда қо'шимчалар киритиш то'г'рисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқсин ва О'збекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд О'збекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан о'з кучини ё'қотган — Қонунчилик ма'лумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 2011 йилнинг 1 октябридан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқни ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ёзма, шу жумладан солиқ то'ловчининг шахсий кабинети орқали хабарнома юбориб, солиқ аудити натижалари бо'йича қо'шимча ҳисобланган солиқлар суммаларини, шунингдек молиявий санктсияларни текширув материалларини ко'риб чиқиш натижалари юзасидан солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан э'тиборан олти ой мобайнида тенг улушларда то'лашга ҳақли.
(4-банд О'збекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик ма'лумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. О'збекистон Республикаси Давлат солиқ қо'митаси, Молия вазирлиги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қо'митаси билан биргаликда барча кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларини 2014 йилнинг охиригача солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига босқичма-босқич о'тказишни та'минласин.
(5-банд О'збекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — О'Р ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
6. Марказий банк, О'збекистон банклари ассотсиатсияси, тижорат банкларининг тадбиркорлик суб'ектларига нисбатан банк фаолиятининг янада очиқлигини ошириш ва либераллаштириш бо'йича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси О'збекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари ма'лумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларининг келишилган ҳажмда кредитлар ажратиш ҳақидаги аризаларини ко'риб чиқиш муддатини уч банк кунидан ошмайдиган муддат билан чеклаш;
хо'жалик суб'ектлари томонидан савдо ва сервис соҳасида харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар учун корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда то'ловларни амалга оширишда то'лов терминаллари чекларини бирламчи бухгалтерлик ҳужжатларига тенглаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларига банк муассасаларига нақд пул тушумини мустақил топшириш ҳуқуқини бериш.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси О'збекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари ма'лумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)
7. О'збекистон Республикаси Марказий банки О'збекистон банклари ассотсиатсияси, тижорат банклари билан ҳамкорликда бир ой муддатда халқаро молия тузилмалари, хорижий жамг'армалар ва банклар билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларига тижорат банклари томонидан янги технологик ускуналар харид қилиш учун бериладиган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисми бо'йича та'минотни тақдим этиш учун Тадбиркорликни ривожлантириш бо'йича кафолатлаш фондини ташкил этиш то'г'рисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд О'збекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан о'з кучини ё'қотган — Қонун ҳужжатлари ма'лумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд О'збекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 январдаги ПФ-4774-сонли (О'Р ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 33-модда) ва 2016 йил 15 ноябрдаги ПФ-4856-сонли (О'Р ҚҲТ,2016 й., 47-сон, 537-модда) формонларига асосан о'з кучини ё'қотган)
10. Хо'жалик суб'ектлари о'рнатилган технологик ускуналарга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ро'йхат бо'йича республика ҳудудига олиб келинадиган эҳтиёт ва бутловчи қисмлар учун 2016 йилнинг 1 январигача божхона то'ловларини (божхона расмийлаштириш йиг'имлари бундан мустасно) то'лашдан озод этилсин.