Бошқа турдаги ҳаётни ихтиёрий суғуртаси
Ўкувчиларнинг ота-онаси ёки бирга яшайдиган кариндошлари ва бошқа айрим ҳуқуқий шахслар (суғурта ўилдирувчилар) билан кундузги мактаб укувчиларини суғурта килиш шартномалари тузилади.
Суғурта бадалларини тулашда ота-оналар билан бирга корхоналар, ташкилотлар, шу жумладан мактаблар ҳам уз маблаглари хисобидан накд пулсиз хисоб-китоб килиш йули билан иштирок этишлари мумкин.
Суғурта бадали суғурта пулидан 0.5 фоиз миқдорида белгиланади. Вафот ходисасидан суғурта килдирилса, 2 фоизи миқдорида бадал туланади. Ўкувчилар суғуртасини йил давомида утказилади. Суғурта пули эса миқдор жихатидан чегараланмайди.
Шартнома амал килаётган даврда укувчи бошқа умумтаълим мактабига утганда ҳам у суғурталанган бўлиб колади.
Шартномадаги суғурта ходисаси бўлиб, суғурта килдирилганнинг кунгисиз ходиса натижасида шикастланиши, озик-овкат таксоинфекциясидан ташкари заҳарли усимликлар, кимёвий моддалар, сифатсиз озик-овкат мах-сулотлари билан кучни заҳарланиш, тасодифан суяксиниши, куйиш натижасида аъзоларнинг узилиши ёки уларнинг олиб ташланиши хисобланади.
Суғурта шартномаси кучда булган даврда юз берган бир ёки бир неча суғурта ходисалари учун туланадиган пулларнинг умумий миқдори суғурта пулидан ошмаслиги керак.
Халк суди суғурта килдирилганнинг бедарак йуколган деб тан олганида ёки улган деб эълон килганида суғурта нафакаси туланади. Лекин бунинг учун у йуколган ку ёки улган деб тахмин килинган ку суғурта
шартномаси кучда булган даврга тўғри келиши шарт.
Суғурта ходисалари юз берганда даволаш билан боғлиқ булмаган ташхис куйиш, даволаш ва олдини олиш чора - тадбирларининг ёмон окибатлари учун суғурта копламаси туланмайди. Суғурта килдирган шахснинг вафоти муносабати билан суғурта копламасини тулаш фукаролик кодекси норма-лари асосида амалга оширилади.
Республикамизда амал килаётган мавжуд суғурталаш коидаларига мувофик, суғурта компаниялари ташкилотлари ва корхоналар билан (мулкчилик шаклидан катъий назар) ишчи ва хизматчиларни хизмат сафари даврида бахтсиз ходисалардан ихтиёрий суғурта килиш шартномаларини тузадилар.
Суғурта шартномаси бир йил муддатга тузилади ва хисобланган суғурта бадалининг суғурта муассасаси хисобига келиб тушган кунидан кучга кириб, бир йил утган пул келиб тушган олдинги санада уз кучини йукотади.
Хизмат сафари даврида суғурта ўилдирувчи ходимнинг ёши чекланмайди. Шартнома суғурта пулининг ёки унинг бир кисми суғурта килинга хизмат сафари давомида ҳар қандай бахтсиз ходисадан халок булиши ёки жарохатланиши бўйича туланади.
Уз ходимларини ихтиёрий суғурта килдиришни хохлаган корхона ва ташкилот суғурта килинувчилар рўйхатини тузиб суғурта муассасасига беради.
Суғурта пулини суғурта килинувчига у халок булган такдирда нотириус ворисга барча хужжатлар йигилгач, 3 кун ичида туланиши шарт.
Қўшимча пенсияни суғурталаш шартномаларини суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фукаролар билан тузади. Суғурта шартномаларини 25 ёшдан 55 ёшгача 60 ёшгача булган эркаклар ва 20 ёшдан 55 ёшгача булган аёллар факат уз фойдасига тузишлари мумкин.
Шартнома суғурталанувчининг белгиланган шаклдаги ёзма аризаси асосида тузилади. Аризада у Қўшимча пенсияни олиш ҳуқуқи бошлангунга кадар узи вафот этган такдирда суғурта пули туланиши лозим булган шахсни курсатиш ҳуқуқига эга. Суғурта муддати тугагач, агар суғурта шартномаси бўйича ҳамма бадаллар туланган булса, суғурталанувчи пенсия ёшига тулангандан сунг унга умрининг охиригача пенсия туланади.
Қўшимча пенсияни суғурталаш шартномасини тузган ҳар бир фукаро бутун суғурта муддати мобайнида ҳамда Қўшимча пенсия олиш даврида суғурта бадаллари олинмасдан бахтсиз ходисалардан ҳам суғурталанган бўлиб хисобланади.
Суғурта муддати тугагач, суғурталанувчи Ўзбекистон Республикасида энг кам пенсия миқдорида Қўшимча пенсия олади. Суғурта бадали суғурталанувчининг ёшига, суғурта муддати ва Қўшимча пенсиянинг миқдори караб белгиланади.
Суғурта муддати тугагач суғурталанувчи пенсия олиш учун охирги бадални олган суғурта муассасасига суғурта гувохномасини ва папортни такдим этиши керак. Пенсия суғурталанувчининг доимий рўйхатга олинган жойидаги суғурта муассасаси томонидан ҳар ойда туланади.
Агар суғурталанувчи навбатдаги 3 ой учун бадаллар туламаса, суғурта шартномаси бекор килинган хисбланади ва туланган бадаллардан 15 фоиз суғурта ҳаражатлари чегирилган холда қайтариб берилади. Агар суғурталанган шахс пулга мухтож бўлиб колса худди шундай тартиб билан суғурта бадалини қайтариб олиши мумкин.
Суғурталанувчи пенсия олиш ҳуқуқи бошланмасдан олдин вафот этган такдирда туланган ҳамма бадаллар турмуш уртогига, у булмаса меросхурга қайтарилади ҳамда энг кам пенсиянинг бир баробари миқдорида бир марта бериладиган нафака туланади. Суғурталанувчи пенсия ҳуқуқи бошлангандан кейин вафот этса, у холда туланган пенсия пули ушлаб колинган холда бадаллар қайтариб берилади.
Суғурталанувчи жарохатланса, унга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш хаки хажмида пенсиянинг тегишли кисми туланади. Туланадиган суғурта копламасининг миқдори "Суғурта ходисалари муносабати билан туланадиган нафакалар миқдори жадвали" да аникланади.
Бундан ташкари, Қўшимча пенсия ҳақидаги коидаларда суғурталанувчи шахснинг яшаш жойини узгартирган холда пенсияни расмийлаштиришга каратилган курсатма мавжуд яъни, агар пенсия олаётган суғурталанувчи доимий иш жойини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узгартирса, у янги яшаш жойидаги суғурта бўлимига узининг пенсия билан боғлиқ хужжатлар йигма жилдини сураб олиш ҳақида ёзма ариза билан мурожаат килиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |