3-мавзу. Саноат ишлаб чиқаришининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги. Режа



Download 44,06 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi44,06 Kb.
#99770
  1   2
Bog'liq
3-мавзу


3-МАВЗУ. Саноат ишлаб чиқаришининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги.


Режа:
3.1. Иқтисодий ва ижтимоий самарадорликнинг моҳияти ва мезони.
3.2. Иқтисодий ва ижтимоий самарадорликни тавсифловчи кўрсаткичлар.
3.1. Иқтисодий ва ижтимоий самарадорликнинг мохияти ва мезони
Бозор иқтисодиётининг ўтиш шароитида ҳар бир қилинган ишнинг, янги қурилишнинг, жалб этилган инвестицион маблағларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам моддий ишлаб чиқаришнинг етакчи тармоғи ҳисобланган саноатда жорий этиладиган ҳар бир тадбирнинг иқтисодий самарадорлик даражасини тўғри ва муфассал аниқлаш ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини илмий асосда режалаштиришни мақсадга мувофиқ ташкил этишнинг, хўжалик ишлари сифатини саноатнинг ҳар бир тармоғида ҳамда алоҳида корхонада бошқаришни обьектив баҳолашнинг муҳим омилидир. Иқтисодий самарадорликни аниқлаш заруриятини бозор ҳолатини баҳолаш, лойиҳаларни баҳолаш, нарх ва маҳсулот ҳажмини аниқлаш ва келгуси ишларни амалга оширишни башоратлашда доимо сезиб турамиз. Бу эса саноатда ижтимоий меҳнат харажатининг самарадорлигини аниқлаш услубияти ва услуби олдига катта талаблар қўяди. Маълумки, маҳсулот ишлаб чиқарилишида ижтимоий меҳнат сарфланиши талаб этилади. Лекин, бир хил маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ҳар хил миқдорда ижтимоий меҳнат сарф қилиниши мумкин. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, фан-техника тараққиёти ҳамда маҳсулотишлаб чиқариш технологияси ва шароитлари тўҳтовсиз ўзгариши натижасида маҳсулотнинг ҳар бир бирлиги учун керак бўлган буюмлашган меҳнат харажати камайиб боради.
Санот маҳсулотини қайси усул ва воситалар билан ишлаб чиқаришмасаласини хал этиш кўп жиҳатдан саноат айрим тармоқларида ишлаб чиқариш фондларини барпо қилишга, техник қуроллантиришга ва ишлаб чиқаришни ташкил этишга сарф қилинадиган капитал маблағлар миқдорига боғлиқ. Бироқ ишлаб чиқариш фондларини барпо қилиш ва уларни кенггайтирилган такрор ишлаб чиқаришга, техник қайта қуроллантиришга йўналтирадиган капитал маблағларнинг ҳажми ҳар бир давр учун ялпи миллий дромад миқдори ҳамда унинг истеьмол қилинадиган ва жамғариладиган қисмларга тақсимлаш характери билан белгиланади. Шу сабабдан ҳам бозор иқтисодиёти шароитида кишиларнинг саноат молларига бўлган эҳтиёжларини тўла қондира бориш учун капитал маблағларни энг кўп самара берадиган қилиб сарфламоқ лозим. Хулоса қилиб айтганда, агарда капитал маблағларнинг ҳажми милий даромаднинг ва унинг жамғариладиган қисмини ҳажмига боғлиқ бўлса, миллий даромаднинг ўсиши,бинобарин, ҳалқ моддий- маьнавий фаровонлигининг яна яхшиланиши бу капитал маблағлардан ва улар орқали бунёд этьилганасосий капиталлардан самарали фойдаланишга бевосита боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш айрим соҳаларини ривожлантириш масаласи маҳсулот бирлигига сарф қилинадиган харажат миқдори ва маҳсулот ишлаб чиқариш муддатлари бўйича бир биридан фарқланувчи бир нечта йўллар билан ҳал этилиши мумкин. Чунончи, халқ хўжалигининг маҳсулот у ёки бу турига бўлган эҳтиёжини қуйидагича таьмин этиш мумкин: а) бир хилдаги ёки бири иккинчисининг ўрнини боса оладиган маҳсулот турларини ишлаб чиқариш; б) янги корхоналар қуриш ёки ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкциялаш; в) мамлакатнинг бошқа-бошқа иқтисодий ҳудудларида турли катта-кичикликда ихтисослашув даражаси ҳар хил бўлган корхоналар барпо қилиш; г)янги техника, технологиянинг турли хил воситаларини қўллаш, хом ашё турларини ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклларининг мақсадга мувофиқларини танлаб олиш ва шунга ўхшашлар.Сарфланган харажатлар жамият эҳтиёжларини хар томонлама қондиришга имкон берадиган бўлгандагина у самарали ҳисобланади.Бундай харажатлар меҳнат сарфининг ҳар бир бирлигига энг қисқа муддат ичида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг максимал ўсишини таьминлайди. Иқтисодий самарадорлик пировардида ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсишида намоён бўлади. Демак, ижтимоий меҳнат унумдорлигининг даражаси бутун ишлаб чиқариш самарадорлигининг асосий мезонидир.
Ишлаб чиқариш самарадорлигининг мезони бўлган ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш маблағларни турли хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқлар ўртасида иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳолда тақсимлашга, маблағларни тежамли сарфлаш вариантларини тўғри танлаб олишга боғлиқдир.Ижтимоий харажатларнинг иқтисодий самарадорлик даражаси ҳоҳ унинг айрим тармоқларида бўлсин, ҳоҳ бутун ишлаб чиқариш миқёсида бўлсин, саноат маҳсулотининг у ёки бу турини ишлаб чиқаришнинг энг фойдали вариантини танлаб олишга боғлиқдир. Саноатни ва унинг айрим тармоқларини бозор иқтисоди шароитида муваффақият билан ривожлантиришда асосий фондларни кўпайтириш учун, техника билан қуроллантириш учун ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш учун сарф қилинадиган харажатларнинг иқтисодий самарасини тўғри ва аниқ усуллар билан топиш ниҳоятда муҳимдир. Иқстисодий самарадорликка ҳалқ хўжалиги ва унинг етакчи тармоқларини бозор ҳар томонлама ўрганиш орқали перспектив режалаштириш, лойиҳалаштирилаётган қурилиш обьектларини ва янги техникани энг прогрессив ва тежамли вариантларини ва бошқа қатор тадбирларни амалга ошириш йўли билан эришилади.
Аммо ижтимоий меҳнат сарфининг мутлоқ (абсолют) ва нисбий (қиёсий) иқтисодий самарадорлигини ошириш зарур.
Мутлоқ самарадорлик ҳар доим олинадиган натижани уни олиш учун зарур бўлган ҳаракатларга нисбатини ифодалайди.
Нисбий самарадорлик бир вариантнинг иккинчи вариантга нисбатан иқтисодий афзаллигини ва фойдалилик даражасини ифодалайди. Турли хил хўжалик ва техникавий вазифаларни ҳал этишнинг вариантлари қуйидагилардан иборат:

  • янги корхонани қуриш ёки ишлаб турганини кенгайтириш ва қайта жиҳозлаш;

  • бир-бирининг ўрнини боса оладиган хом ашёлардан фойдаланиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

  • эски техника ўрнига, янги такомиллашган, унумдор ва сифатлиларини киритиш;

  • ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва корхоналар бирлигини танлаш;

  • қуриладиган корхоналар жойини танлаш;

  • ишлаб чиқариш қувватини ошириш йўллари ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш усулларини танлаш;

Мутлоқ ва нисбий самарадорликни ҳисоблаш ишлари бир-бирини тўлдиради ва биргаликда мўлжалланган капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини таъминлайди.
Энг фойдали вариантларни танлаш ишлаб чиқаришнинг мутлоқ самарадорлиги кўрсаткичларини таққослашга асосланади.
Мутлоқ самарадорлик – фойда, даромад, тежим олиш мақсадида режа топшириқларини ишлаб чиқаришда аниқланади. Бунда сарфланган харажат ва ресурслардан олинадиган ҳақиқий самарани олиш кўрилади.
Нисбий самарадорлик – вариантларнинг бирортасининг афзаллигини, фойдалилигини техник – иқтисодий жиҳатдан асосаш учун ҳисоблаб чиқилади. Бунда натижа сифатида маҳсулот таннархини камайиши ўрганилади. Янги техника ва бошқа тадбирлар учун сарфланган капитал маблағлари самарадорлигини таъминлаш маҳсулот таннархини камайтириш ҳисобига эришлади.
Нисбий самарадорликни аниқлаш усули бир хил ҳажмдаги маҳсулот таннархининг камайишига асосланади.
Мутлоқ самарадорлик эса маҳсулотнинг хили ва ҳажмидан қатъий назар миллий даромад ёки фойданинг миқдорига асосланади.
Ўзбекистондаги пахта тозалаш, умуман саноат корхоналари ва бутун халқ хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги бир қанча иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида аниқланиши мумкин. Улардан энг муҳимлари қувват ёки маҳсулот бирлигига тўғри келадиган капитал қўйилмаси миқдори; маҳсулоттаннархи; қўшимча капитал харажатларини қопланиши муддати; меҳнат унумдорлиги; фойда, даромат; маҳсулот ҳажмининг кўпайиши, сифатининг яхшиланиши, хом-ашё ва материалларнинг бирлигидан олинадиган маҳсулот ҳажмининг кўпайиши ёки бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришда уларнинг харажат миқдори ва бу миқдорни белгиланган меъёр, режа даражасига нисбатан камайиши; фонд қайтими; фонд рентабеллиги; дастгоҳлар иш унуми; иш вақти ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишдаражаси ва бошқалар. Шунинг учун барча ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари 6 турга ажратилган:
1) умумий кўрсаткичлар;
2) меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари;
3) асосий ишлаб чиқариш фондлари;
4) айланма маблағлари;
5) капитал қўйилмалардан фойдаланиш кўрсаткичлари;
6) ташқи иқтисодий алоқаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари.
Вариантларнинг абсолют (мутлоқ) ва нисбий (қиёсий) иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари иқтисодий самарадорликни яъни ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ошиши мезонини тўғри акс эттириши керак. Аммо, бу талабга алоҳида олинган кўрсаткичлардан ҳеч бири тўлиқ жавоб бермайди.
Бозор иқтисодиётига утиш шароитида хар бир қилинган ишнинг, янги қурилишнинг, жалб этилган инвестицион маблағларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан хам моддий ишлаб чиқаришнинг етакчи тармоги ҳисобланган саноат жорий этиладиган хар бир тадбирнинг иқтисодий самарадорлик даражасини тўғри ва муфассал аниқлаш ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини илмий асосда режалаштиришни мақсадга мувофиқ ташкил этишнинг, хўжалик ишлари сифатини саноатнинг ҳар бир тармогида ҳамда алоуида корхонада бошқаришни объектив бахолашнинг мухлм омилидир. Иқтисодий самарадорликни аниқлаш заруриятини бозор хрлатини бауолаш, лойиуаларни бауолаш, нарх ва маусулот Ҳажмини аниқлаш ва келгуси ишларни амалга оширишни башоратлашда доимо сезиб турамиз. Бу эса саноатда ижтимоий меҳнат харажатининг самарадорлигини аниқлаш услубияти ва услуби олдига катта талаблар кдаци. Маълумки, маҳсулот ишлаб чикарилишида ижтимоий меҳнат сарфланиши талаб этилади. Лекин, бир хил маҳсулотни ишлаб чиқариш учун хар хил микдорда ижтимоий меҳнат сарф килиниши мумкин. Шуни хам назарда тутиш керакки, Фан-техника тараққиёти ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси ва шароитлари тухтовсиз ўзгариши натижасида маҳсулотнинг хар бир бирлиги учун керак бўлган буюмлашган меҳнат харажати камайиб боради. Саноат маҳсулотини кайси усул ва воситалар билан ишлаб чиқариш масаласини хал этиш куп жиҳхатдан саноат айрим тармоқларида ишлаб чиқариш фондларини барпо уилишга, техник кзроллантиришга ва ишлаб чиқаришни ташкил этишга сарф қилинадиган капитал маблағлар миқдорига боғлиқ . Бироқ ишлаб чиқариш фондларини барпо қилиш ва уларни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга, техник қайта қуроллантиришга йуналтирилган капитал маблағларнинг ҳажми хар бир давр учун ялпи миллий даромад миқдори ҳамда унинг истеъмол қилинадиган ва жамгариладиган цисмларга тақсимлаш характери билан белгиланади. Шу сабабдан хам бозор иқтисодиёти шароитида кишиларнинг саноат молларига бўлган эҳтиёжларини тула юрита бориш учун капитал маблағларни энг кўп Самара берадиган килиб сарфламок лозим. Хулоса килиб айтганда. агарда капитал маблағларнинг ҳажми миллий даромаднинг ва унинг жамгариладиган қисмининг ҳажмига боғлиқ бўлса, миллий даромаднинг ўсиши, бинобарин, халк моддий-маънавий фаровонлигининг яна яхшиланиши бу капитал маблағ-лардан ва улар орқали бунёд этилган асосий капиталлардан самарали фойдаланишга бевосита боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш айрим соҳаларини ривожлантириш масаласи маҳсулот бирлигига сарф қилинадиган харажат миқдори ва маҳсулот ишлаб чиқариш муддатлари бўйича бир-биридан фарқланувчи бир нечта йўллар билан ҳал этилиши мумкин. Чунончи, халк хўжалигининг маҳсулот у ёки бу турига бўлган эҳтиёжини қуйидагича таъмин этиш мумкин: а) бир хилдаги ёки бири иккинчисининг ўрнини боса оладиган маҳсулот турларини ишлаб чиқариш; б) янги корхоналар қуриш ёки ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкциялаш; в) мамлакатнинг бошқа - бошқа иқтисодий ҳудудларида турли катта- кичикликда, ихтисослашув даражаси ҳар хил бўлган корхоналар барпо қилиш; г) янги техника, технологиянинг турли хил воситаларини қўллаш, хом ашё турларининг ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклларининг мақсадга мувофиқларини танлаб олиш ва шунга ўхшашлар.
Сарфланган харажатлар жамият эҳтиёжларини ҳар томонлама қондиришга имкон берадиган бўлгандагина у самарали ҳисобланади. Бундай харажатлар меҳнат сарфининг хар бир бирлигига энг қисқа муддат ичида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг максимал ўсишини таъминлайди.
Иқтисодий самарадорлик пировардида ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсишида намоён бўлади. Демак ижтимоий меҳнат унумдорлигининг даражаси бутун ишлаб чиқариш самарадорлигининг асосий мезонидир.
Ишлаб чиқариш самарадорлигининг мезони бўлган ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш маблағларни турли хил маҳсулотлар ишлаб чикарувчи тармоқлар учун иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳолда тақсимлашга, маблағларни тежамли сарфлаш вариантларини тўғри танлаб олишга боғлиқдир. Ижтимоий харажатларнинг иқтисодий самарадорлик даражаси хоҳ унинг айрим тармоқларида бўлсин, хоҳ бутун ишлаб чиқариш микёсида бўлсин, саноат маҳсулотининг у ёки бу турини ишлаб чиқаришнинг энг фойдали вариантини танлаб олишга боғлиқдир. Саноатни ва унинг айрим тармоқларини бозор иқтисодиёти шароитида муваффақият билан ривожлантиришда асосий фондларни кўпайтириш учун, техника билан қуроллантириш учун ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш учун сарф қилинадиган харажатларнинг иқтисодий самарасини тўғри ва аниқ усуллар билан топиш ниҳоятда муҳимдир. Иқтисодий самарадорликка халк хўжалиги ва унинг етакчи тармоқларини бозорни ҳар томонлама ўрганиш орқали перспектив режалаштириш, лойиҳалаштирилаётган қурилиш объектларини ва янги техникани энг прогрессив ва тежамли вариантларини ва бошқа қатор тадбирларни амалга ошириш йўли билан эришилади.
Аммо ижтимоий меҳнат сарфининг мутлақ (абсолют) ва нисбий (қиёсий) иқтисодий самарадорлигини ажрата билиш зарур.
Мутлақ самарадорлик ҳар доим олинадиган натижани, уни олиш учун зарур бўлган харажатларга нисбатини ифодалайди.
Нисбий самарадорлик бир вариантнинг иккинчи вариантга нисбатан иқтисодий афзаллигини ва фойдалилик даражасини ифодалайди.
Турли хил хўжалик ва техникавий вазифаларни ҳал этишнинг вариантлари қуйидагилардан иборат:
-янги корхонани қуриш ёки ишлаб турганини кенгайтириш ва қайта жиҳозлаш;

  • бир-бирининг ўрнини боса оладиган хом ашёлардан фойдаланиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

  • эски техника ўрнига, янги такомиллашган, унумдор ва сифатлиларини киритиш;

- ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва корхоналар бириклигини танлаш;
- қуриладиган корхонанинг жойини танлаш;
- ишлаб чиқариш қувватини ошириш йўллари ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш усулларини танлаш.
Мутлак ва нисбий самарадорликни ҳисоблаш ишлари бир-бирини тўлдиради ва биргаликда мўлжалланган капитал қуйилмаларнинг самарадорлигини таъминлайди.
Энг фойдали вариантларни танлаш ишлаб чиқаришнинг мутлақ самарадорлиги кўрсаткичларини таққослашга асосланади.
Мутлақ самарадорлик - фойда, даромад, тежам олиш мақсадида режа топширикларини ишлаб чиқишда аниқланади. Бунда сарфланган харажат ва ресурслардан олинадиган ҳақиқий самарани олиш кутилади.
Нисбий самарадорлик - вариантларнинг бирортасининг афзаллигини, фойдалилигини техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш учун ҳисоблаб чиқарилади. Бунда натижа сифатида маҳсулот таннархини камайиши ўрганилади. Янги техника ва бошқа тадбиркорлар сарфланадиган капитал маблаклари самарадорлигини таъминлаш маҳсулот таннархини камайтириш ҳисобига эришилади.
Нисбий самарадорликни аниқлаш усули бир хил ҳажмдаги маҳсулот таннархининг камайишига асосланади.
Мутлак самарадорлик эса маҳсулотнинг хил ва ҳажмидан катъий назар миллий даромад ёки фойданинг миқдорига асосланади.

Download 44,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish