фарқи суммаси берилади. Агар шахслар ўз вақтида ҳисобот бермасалар бу суммалар
уларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашиш муомалалари:
4220 – «Хизмат сафари учун берилган бўнак»
4230 – «Умумхўжалик сарфи учун берилган бўнак»
4290 - «Берилган бошқа бўнаклар» номли актив счётларда ва
6970 – «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз» пассив счётида юритилади.
4220 – 4290 счётларининг дебет томонида берилган бўнак суммасининг давр
бошидаги қолдиғи ва ой давомида берилган бўнак суммаларининг йиғиндиси
ҳисобга олиб борилади. Ушбу счётларнинг кредитида сарфланган сумма ва 6970 –
«Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз» счётининг кредитида бўлса ҳисобдор шахсларга
бўлган қарз суммаси ҳисобга олиб борилади.
Ушбу суммадан фойдаланиш ва уларни ўз вақтида кайтиришни назорат қилиш
учун ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича аналитик ҳисоб (карточка) юритилади ва
олинган ва сарфланган суммалар тезкорлик билан қайд қилиб борилади.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашиш бўйича умумлаштирилган маълумотлар
7-журнал ордерида йил давомида йигма жами сумма кўрсатилган ҳолда ҳар бир
ҳисобдор шахс бўйича юритилади.
Пул маблағларини бутлиги, касса муомалаларини бажариш бўйича моддий
жавобгарлик корхона раҳбари томонидан тайинланадиган кассирга юклатилади.
Касса муомалаларини юритиш Марказий банк бошқармасининг 1998 йил 24
январдаги 376 - сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахслар томонидан
касса муомалаларини юритиш қоидалари» билан тартибга солинади.
Кассада кечиктириб бўлмайдиган харажатларни қоплаш учун зарур бўлган
белгиланган лимит доирасида қолдиқ бўлиши мумкин. Агар корхонанинг валюта
счётида маблағлар бўлса, нақд валютадан фойдаланиш зарурияти вужудга келиши
мумкин. Нақд валютани ҳисобга олиш учун алоҳида 5020 «Чет эл валютасидаги пул
маблағлари» счёти очилган. Нақд хорижий валюта ҳаракатининг ҳисоби касса
дафтарида юритилади. Бу дафтарда хорижий валюта муомалаларининг ҳажмига
қараб тахминдан бир неча бетлар ажратилади. Банкдан нақд хорижий валютани
олиниши қуйидаги проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари»
К-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
Сафар харажатлари учун ҳисобдор шахсларга берилса:
Д-т 4220-«Хизмат сафарлар учун берилган бўнаклар»
К-т 5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари».
Нақд хорижий валюта ҳаракатининг ҳисоби икки баҳода юритилади: валюта
турлари бўйича ва сўмда. Синтетик ҳисоб фақат сўмда юритилади. Журнал ордер
шаклида ҳисоб юритилганда нақд хорижий валютаси учун 1/1 – журнал-ордери
ва 1/1 ведомости қўлланилади.
Кассадаги нақд хорижий валюта қолдиғи вақти вақти билан сўмга нисбатан
қайта баҳоланиб турилади. Ижобий ва салбий курс фарқи 5020-«Чет эл
валютасидаги пул маблағлари» счёти 9540-«Курс фарқларидан фойдалар» ёки 9620-
«Курс фарқларидан зарарлар» счётлари билан корреспондентлашган ҳолда акс
эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: