Талаба (ўқувчи )бола ларда креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда тарбиячи
алоҳида ўрин тутади. Бу жараёнда “тарбиячининг роли аудиторияда
креативлик муҳитини яратишдан иборат. Паннелс ва Клакстонлар (2008) қайд этганларидек, муҳит (ауитория ҳақида гап кетганида мақсад ва вазифалар) креативликни шакллантиришга таъсир этади, бошқа тадқиқотчи Пииртонинг (2004) фикрича эса, креативлик таваккал қилишни талаб этади.
Ваҳоланки, тарбиячи синфда талаба (ўқувчи )бола лар ўзини эркин сеза оладиган ва ўз фикрлари, ғоялари билан бўлиша оладиган муҳит яратиши лозим. Талаба (ўқувчи )болалар креативлик синф хонасида ўз ғоя ва фикрларини турли йўллар билан ифода этишлари мумкин ва улар буни қадрламоқлари лозим. Талаба (ўқувчи )бола лар мияда юз бераётган жараёнларни янада фаоллаштириш учун ўрнатилган қонун қоидалар, стандартлардан четга чиқиб, турли саволлар беришда эркин ҳаракат қилишлари керак. Тарбиячи талаба (ўқувчи )бола лардаги креативликни ноодатий ғояларни ўртага ташлаш ва уларни вербал ва новербал тарзда
рағбатлантириш орқали қўллаб қувватлайди. Тарбиячининг талаба (ўқувчи )бола лар бераётган креатив ғояларига нисбатан тўғри муносабати уларнинг мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган шартларни англашида муҳим аҳамиятга эга. Мазкур элементларнинг барчаси тарбиячи-талаба (ўқувчи )бола муносабатининг муҳим қисми бўлиб, талаба (ўқувчи )бола лар муваффақиятини таъминлайди (Ҳаттие, 2011)”
Муайян омиллар педагогларда креативлик сифатлари, малакаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилади. Шу сабабли педагогик жараёнда тарбиячилар ушбу омилларни бартараф этишга эътибор қаратишлари лозим. Қуйидаги омиллар шахсда креативликни ривожлантиришга тўсқинлик қилади:
1) ўзини таваккалдан олиб қочиш;
2) фикрлаш ва хатти-ҳаракатларда қўполликка йўл қўйиш;
3) шахс фантазияси ва тасаввурининг юқори баҳоланмаслиги;
4) бошқаларга тобе бўлиш;
5) ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ютуқни ўйлаш
“Креатив муҳитда тарбиячи талаба (ўқувчи )бола лар диққат-эътиборини жалб этиш мақсадида бирор бир янгиликдан фойдаланади. Қизиқувчанлик ва шубҳани уйғотувчи маълумот, талаба (ўқувчи )бола ларни ўзига жалб этиб, уларда ўқишга бўлган интилишни кучайтиради (Коутстаал, 1997; Wиллис, 2006). Олиб борилган мия тақиқотлари шуни кўрсатдики, янгилик ҳамиша мияни фаоллаштиради. Тарбиячи талаба (ўқувчи )бола ларни янги маълумот ва манбалар билан таъминлаганда ёки янги стратегияларни қўллаганда, мия “уйғонади” ва эътибор қаратади.
Масалан, бирор бир адабий асар қаҳрамони ёки тарихий шахсга ўхшаб
кийиниш, тарихий буюм ёки замонавий предметлардан фойдаланиш, мусиқа эшиттириш, латифалар айтиш, синф хонасидаги жиҳозлар ўрнини алмаштириш, ўйинлар ўйнаш (бу ўрта мактаб болалари ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи )бола ларига ҳам бирдек тааллуқли), дарс шаклини ўзгартириш. Креатив муҳитда тарбиячи талаба (ўқувчи )бола ларга тез-тез танлаш имконини беради. Танлов креативликни шакллантиришда муҳимдир (Спренгер, 2010) ва у талаба (ўқувчи )бола ларни руҳлантириб, уларга ўқишни назорат қилиш имконини берибгина қолмай, балки ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиради. Танлов ҳуқуқи нафақат тарбиячи-талаба (ўқувчи )бола муносабатини яхшилаш, балки ҳар икки тарафнинг ҳам индивидуаллигини ифодалашга замин яратади (Деcи, 1995). Танлов ҳуқуқи фақат бир томонлама бўлиши ҳам мумкин, яъни танлов талаба (ўқувчи )бола томонидан мустақил равишда амалга оширилиши ва якуний натижа икки ёки ундан кўп шаклда тақдим этилиши мумкин”
Олий таълим муассасаларида ҳам тарбиячилар талаба (ўқувчи )бола ларда креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришда уларнинг жамоа бўлиб, кичик ёки катта гуруҳларда ишлашлари учун зарур шарт-шароитни яратиб бера олишлари зарур. Зеро, катта ва кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида билдирилган ҳар қандай фикрни креатив жиҳатдан ривожлантириш имконияти юзага келади.
“Тарбиячи креативлик дарсларида жамоа туйғусининг аҳамиятини ангалаган ҳолда,доимий равишда гуруҳларни ўзгартириб, талаба (ўқувчи )бола ларда жамоа бўлиб ишлаш, бошқалар қобилияти ва маҳоратини ҳурмат қилиш кўникмаси шакллантиради. Ваҳоланки, якка тартибда ишлаш маълум вазиятларда самара берса, креативлик дарстарида кичик
гуруҳларда ишлаш мақсадга мувофиқдир, чунки креативлик кўникмаси ижтимоий феномендир (Фаррелл, 2001; Жоҳн-Стеинер, 2000; Саwер, 2003, 2006б); Соййернинг фикрига кўра, креатив қарашлар жамоа бўлиб ишлаш жараёнида ва креатив ҳамкорлик натижасида шаклланади (Саwер, 2006а, п. 42).
Болаларни кичик гуруҳларга бўлиш мезонлари:
* талаба (ўқувчи )болаларни маълум соҳадаги қобилиятларига кўра кичик гуруҳларга бўлиш; талаба (ўқувчи )бола ларни бундай қобилиятига кўра бўлиш асло креатив фикрлаш кўникмасига боғлиқ бўлмаслиги лозим. Бундай гуруҳларда талаба (ўқувчи )бола лар эркин ҳаракат қила олишлари ва вақти келса бошқа гуруҳга ўтишга тайёр бўлишлари лозим;
* ҳамкорлик гуруҳлари талаба (ўқувчи )бола ларнинг қизиқишлари асосида ташкил этилади; бундай гуруҳлар турли билим ва қобилият даражасига эга талаба (ўқувчи )бола лардан иборат бўлиши ҳам мумкин. Кўп ҳолларда бундай гуруҳдаги талаба (ўқувчи )бола лар маълум бир рол, яъни масъулиятни ўз елкаларига оладилар. Мазкур гуруҳни шакллантиришда асосий эътибор талаба (ўқувчи )бола нинг когнитив ҳоҳиш-исталарига эмас, балки унинг илмий ва ижтимоий билимига берилади;
*мослашувчан гуруҳлар талаба (ўқувчи )бола ларнинг индивидуал эҳтиёжлари, қизиқишлари ва ҳоҳиш-исталари асосида ташки этилади. Гуруҳнинг қизиқишлари ўзгарса, шунга кўра унинг аъзолари ҳам ўзгаради. Бундай гуруҳ талаба (ўқувчи )бола ларда мослашувчанлик кўникмасини шакллантиради. Тарбиячи талаба (ўқувчи )бола лар мувафаққиятга эришишлари учун уларни қизиқарли, мураккаб вазифалар ва аниқ мақсад ва вақт билан таъминлайди. Маълум вазифани бажариш жараёнида талаба (ўқувчи )бола лар ишга “берилиб” кетишлари сабабли улар вақт тушунчасини унутиб қўядилар (Cсиксзентмиҳалйи, 1996). Ваҳоланки, талаба (ўқувчи )бола лар мактаб шароитида камдан-кам бундай ҳолатга тушсаларда, тарбиячилар бундай муғҳитни яратишга интилишлари лозим”
Do'stlaringiz bilan baham: |