3 мавзу. Оламнинг яратилиши ва тараққиёт босқичлари шарқ мутафаккирлари асарларида



Download 56,79 Kb.
bet3/3
Sana28.04.2022
Hajmi56,79 Kb.
#589000
1   2   3
Bog'liq
3-мавзу. Шарқ тарих.фалса.

I. Муаллифларда гоҳо ихтилофлар учраб туради: 1. Ардашердан Яздижаргача ўтган давр тўрт хил берилган. 2. Искандардан Яздижаргача бўлган давр ҳақида ҳам ихтилоф бор. Фарқ, масалан, 253, 125 йилгача етади. 3. Мусо ибн Исо Эрон подшоҳларининг ҳукмронлик муддатларини орттириб юборган.
II. Диний китоблардаги ихтилоф: 1. Тавротнинг 3 нусхасида бани Исроилнинг Мисрга кириши ҳақида 3 хил муддат кўрсатилади. 2. Тавротнинг ҳар хил нусхаларида одам «пайдо» бўлган вақт ҳар хил кўрсатилган. Фарқ 349 йил­дан 582 йилгача. 3. Динлар орасидаги келишмовчилик. Беруний пайғамбарлар тарихини текширувчи сифатида ҳар хил динларнинг тарих ҳақидаги даъволарига оид шубҳаларни, динларнинг бир-бирларини айблашларини, ҳисобдаги ихтилофни кўрсатиб берди.
III. Ихтилофни топиш ва тузатиш: 1. Беруний подшоҳларнинг подшоҳлик даврлари ҳақидаги тарихчилар гапларининг ихтилофини ҳисоб йўли билан топади, 2. Искандардан кейинги давр ҳақидаги ихтилофни тузатишни Бе­руний зиммасига олади ва уни бажаради.
IV. Ихтилофга сабаб: 1. Тарихда ўхшаш номлар аралаштирилиб юборилган. Масалан, эронликлар ўхшаш номларни адаштириб юборганликлари сабабли Ардашер би­лан Яздижард орасидаги 676 йиллик даврни кўрсатмаганлар. 2. Ашконийлар даврида халқ Искандар туфайли нотинч эди. Шу туфайли улар тарихларда ғофил бўлдилар. 3. Муаллифлар Эрон подшоҳларини уларнинг Бобилдаги амалдорлари билан қўшиб баён этганлар.
V. Тарихшуноснииг ҳаққонийлиги: Моний ёлғонни ҳаром деб эътиқод қилувчилардан бўлиб, тарихни бузиб кўрсатишга унинг эҳтиёжи ҳам бўлмаган деб ростгўй тарихшуносларни мақтайди Беруний14.
Ана шу тарзда Беруний турли мунозарали, қарама-қарши қарашларга аниқликлар киритиш, кузатиш ва умумлаштириш, зиддиятлар, табиий ҳодисалардаги ривожла­ниш қонуниятлари атрофида фикр юритади. Биринчи ин­сон ҳақидаги афсоналар, даврий ҳодисалар, табиат воқеликлари, урф-одатлар, расм-русумларни ҳар томонлама жиддий ўрганади. Натижада ҳар бир минтақа халқларининг ўзига хос ҳаёт тарзи орқали ўзига хос тарих яратаётганини исботлайди.
Берунийнинг кишилик жамияти ҳақидаги қарашларида кишилик жамиягтининг илмий-назарий қонуниятлари яратилади. Жумладан, жамиятнинг маънавий қиёфаси ва ма­даний даражаси бевосита яхши ва ёмон одамлар кўплиги ё озлиги билан белгиланишини таъкидлайди. Натижада эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик инсонга хос хусусият эканлигидан келиб чиқиб, «фахрланиш – ҳақиқатда яхши хулқлар ва олий феълларда олдин кетиш, илму ҳикматни эгаллаш ва имконият борича мавжуд (нопокликлардан тозаланишдир). Кимда шундай сифатлар топилса, ҳукм унинг фойдасига ва кимда булар етишмаса, ҳукм унинг зарарига бўлади»15, деган хулосага келади.
Беруний тарихни ўрганиш, тадқиқ этиш ва хулосалар чиқариш тамойилларини тавсия этар экан, уни даврларга бўлиш, ҳар бир даврнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ва ана шу усул орқалигина ижтимоий ҳаётга. киши­лик жамиятига тегишли ва асосли баҳо бериш мумкин бўлишини таъкидлайди. Бошқача қилиб айтганда, тарих­га таъриф беради, уни фан мақомига олиб чиқади ва илк назарий асосларини яратади. Жумладан, у «бирор ўтиб кетган йилнинг аввалидан ҳисобга олинадиган маълум бир муддатга тарих дейилади. Ўша йилда турли аломатлар ва далиллар билан (қандайдир) пайғамбар дунёга келган ёки қудратли, шаъни улуғ бир подшо бош кўтарган, ёки хароб қилувчи умумий тўфон, зилзила ва ҳалокатли ер ютиш, ҳалок этувчи вабо ва қаттиқ қаҳатчилик натижасида би­рор миллат ҳалокатга учраган, ёки давлат ва ҳукмдорлик бир хонадондан бошқасига ўтган, ёки бирор дин иккинчисига алмашган, ёки осмон ҳодисаларидан ва ернинг машҳур аломатларидан бирон муҳим нарса юз берган бўлиши керак, булар узоқ асрлар ва кўп замонларсиз пайдо бўлмайди. Бундай ҳодисалар орқали маълум вақтлар, тарихлар аниқланади, дунё ва динга оид барча (ишлар)да бунга эҳтиёж сезилади»16, дейди.
Беруний ана шу тарзда турли табиий офатлар ёки жиддий ўзгаришлар, подшоликларнинг ўзгарганлиги ва бош­қа табиий ҳодисалар юз берган даврларнинг бошидан охи- ригача бўлган кисмини тарихий давр деб тушунади ва ана шу даврни тадқиқот объектига айлантиради. Тарихни ўрганишга бундай ёндашув, шубҳасиз, фан методологияси ва тадқиқот предметининг муҳим унсурларидан бири ҳисоб­ланади. Зотан, янги тарихни, бутун инсоният ўтмишини алоҳида-алоҳида халқлар, мамлакатлар, миллатлар ва даврларга бўлиб ўрганмаса, ўтмиш қатларини очиш анча оғир ва самарасиз кечади.
Ана шу хулосалардан келиб чиқиб, Беруний инсоният тарихини яхлит холда ўрганиш учун, энг аввало, ҳар бир халқ, мамлакат ёки минтақа тарихини ўрганиш зарурлигини уқтиради. Чунки ҳар бир халқ ўз феъл-атворига, ўз миллий хусусиятларига, дунёқарашлар тизимига, оламни англаш, тушуниш, идрок этиш имкониятига ва усулига эга. Ана шу имконият ҳар бир халқ тарихининг асосидир. Беруний ушбу илмий ҳақиқат нуқтаи назаридан тарихга ёндашади ва натижада «барча мамлакатларга тарқалган халқлардан ҳар бирининг алоҳида тарихи бор, унинг подшоҳлари, пайғамбарлари, давлатлари ёки мен юқорида айтган ҳодисаларнинг биридан ҳисоблайди. Шу тарих ёрдами билан муомала ишларида ҳамда вақтларни билиш ху­сусида керакли (муддатларни) белгилайди ва бу тарих уларни бошқа халқлардан ажратади»17, — деган хулосага келади.
Тарихий манбани ўрганиш, унинг асосли ё асосли эмаслигини аниқлаш тарихий тадқиқот учун алоҳида масъулиятли жараёндир. Чунки тарихий манба яратганлар, турли ҳужжатларни битганлар ёки тўплаганлар ўз манфаатлари доирасида, ўз мақсадлари ва қизиқишлари чегарасида далил тўплайдилар. Барча инсонга хос бўлган бундай иллат, жумладан, тарихчиларни ҳам истисно этмайди. Ана шу ҳолатни назарда тутган Беруний «хабар хабарчилар сабабли рост ва ёлғон тусини олади»18, дейди.
Тарих ҳақиқатини тиклаш, тарихий тафаккур ва тарих ҳақидаги маълумотларни эгаллаш Шарқ тарих фалсафасида аниқ меъёрларга эга ва бу меъёрлар бевосита ҳар бир воқеликка холис ёндашиб, асосли хулосалар чиқаришни талаб қилади. Беруний ўз даврида кўпдан-кўп нохолис, трли манфаатларга йўналтирилган хулосаларга, тарихий жараёнга ўз шахсий манфаатлари орқали баҳо беришдек сохта ва ғайриилмий манбаларга кўп учраган, шекилли, “биров ўзи севадиган бир табақага миннатдорчилик билдирмоқчи бўлиб, улар тўғрисида ёлғон хабар тарқатади. У бу хабарни ё дўстлик, ё душманлик натижасида тарқатган бўлади”19, дейди.
Баъзан шундай бўладики, тарихий манба юзаки, ҳавойи, аниқ илмий асосга ва ҳаётий воқеликка эга бўлмайди. Улар мавжуд жамият ижтимоий моҳиятини ўзида ифода эта олмайди. Ҳар қандай ютуқ инсоният тафаккурининг буюк мўъжизаси сифатида кишилик ҳаётини қачон, қандай шаклда, қандай мақсадда ижобий томонга буриб юборганини ёки аксинча, салбий қарашлар ва ғоялар қайси жиҳатлари билан, қандай шаклда жамият тараққиётини таназзулга олиб борганини батафсил очсиб беролмайди, қуруқ маълумотнома вазифасини бажаради, холос. Тарихчи бундай манбалардан етарли маълумот ололмайди ва натижада тегишли давр моҳиятини бутун кўлами билан тадқиқ қилолмайди. Буни “ожиз асосларга эга бўлган ғоялар, фан ва соҳалар ожиз натижаларни келтириб чиқаради. Улардан келиб чиқувчи хулосалар ҳақиқий илмларга нисбатан чалкашдир”20, деб баҳолайди Беруний.
Аҳмад Заки Валидий Тўғон Беруний тарих фалсафасини ўрганар экан, унинг ўзига хос жиҳатларини алоҳида таъкидлайди. Жумладан, Берунийда тарихий ҳодисалар ўз даврига хос турли динларга мансуб шахслар қарашларининг инъикоси, ижтимоий ҳаёт унинг кўзгуси сифатида талқин этилади. Инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари, яшашга интилишлари, турмуш муаммоларини ҳал этишда ақлни ишлатиш, ақл орқали оғирни енгил қилиш, меҳнат унумдорлигини ва ҳаёт фаровонлигини таъминлашда ақл кучидан фойдаланиш зарурий эҳтиёж эканлигини алоҳида таъкидлайди.
Беруний худди ана шу қарашлари билан ўзининг иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этиш орқали тафаккур ва табиат қонуниятларига тегишли бўлган фанларнинг ривожланишига асос солган деган ғояни илгари суради. Натижада тиббиёт, мусиқа, мантиқ, тил, адабиёт ва санъат билан бирга табиат ҳақидаги аниқ фанлар юзага келди ва бу ўз даврида қандайдир фанлараро интеграциянинг вжудга келишига хизмат қилди.
Аҳмад Заки Валидий Тўғон Беруний фалсафасини ўрганар экан, унинг хулосаларига кўра “Ер куррасининг ҳаёти каби, башариятнинг ҳам келиб чиқиш манбаси аниқланмаган тарихдан олдинги ҳаёти мавжуддир. Ер куррасининг ҳаёти муқаддас китоблар билан боғлиқ эмас, Ер қобиғи қатламларида вужудга келувчи ўзгаришларни тадқиқ этиш билан билиб олинади. Биз бу қобиқ ва қатламлар устидаги тошлар ва тупроқларни тадқиқ этиб, жуда қадим замонларда уларнинг эритилган маъдан (минерал) ҳолида, ҳарорат таъсири билан турли шакллар олганликларини, сўнгра совиб борганликларини исботлаш йўлидан бориб тупроқ юзасидаги ўзгаришларни жарлар ва қулаб қўпорилаётган жойларда учратадиганимиз аломатларини ўрганиб, инсоннинг маданий ҳаётидаги инқилобларини ҳам эски, обод ўлкаларнинг харобаларини тадқиқ этиб исботлаймиз”21, деган ғояларига жиддий эътибор беради. Бу билан Беруний тарихни ўрганишда геология, минералогия, археология фанларининг ўлчовлари ва ютуқларидан фойдаланиш зарур деган фикрни илгари суради. Аниқроғи, айни ана шу фанлар тараққиётига ҳам муҳим ҳисса қўшади, уларнинг янгидан-янги қирраларини кашф этади ва натижада “Ер юзидаги табиий жараёнларнинг ўзгаришида иссиқ ерлар совиб ёхуд аксинча, совуқ ерлар иссиқ бўлиб алмашиниб турган, инсонлар ҳам ана шунга мос равишда ўз яшаш жойларини ўзгартириб турганлар ва кўчманчилик ҳам қилганлар”22, деган хулосани илгари суради.
Бу табиий жараён. Инсон яшаш учун ўзига қулай шароит ва имконият қидиради. Бу, айниқса, ибтидоий даврга хос хусусият. Бироқ масаланинг яна бир бошқа жиҳати ҳам борки, айни ана шу табиий жараёнлар – атмосферанинг иссиқлашуви ёки совуқлашуви оқибатида табиий шароит таъсирида одам феъл-атвори шаклланади. Турмуш тарзи, ҳаётга интилишлари, яшаш учун кураш усуллари ва тажрибалари ошиб боради. Ана шу ҳолат инсон характерининг табиий равишда ўзгаришига, маълум бир гуруҳлар, қабилалар ва халқларнинг ўзига хос турмуш тарзи, анъаналари ва маданиятининг шаклланишига асос бўлади. Беруний тарих фалсафасининг моҳияти худди ана шу фалсафий мантиқ билан белгиланадики, буни Аҳмад Заки Валидий Тўғон жуда чуқур тушунади ва талқин этади.
Аҳмад Заки Валидий қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг тарих фалсафасини тадқиқ этар экан, уни буюк идеалист сифатида кўради ва инсоният ҳаётида ахлоқий меъёрлар ҳамда маънавий тамойилларини олий даражадаги қадрият мақомига эга деб тушунади ва Берунийнинг қуйидаги фикрини мамнуният билан келтиради: “Тарихда ҳақиқатни аниқлаб берадиган йўл ақлий далиллар (ал-истидлол би-л-маъқулот) ва кўриб ҳис этадиган нарсалар билан қиёслашдир. Аммо тарихнинг илк даврларига оид маълумотлар кўпинча миллатларнинг диний ривоятларидан бошқа нарсага таянмагунча иш чатоқлашаверади (чалкашаверади). Шу каби қоришиқ ҳолларда ривоятлар ва қарашларни муқояса қилиш ва бу ишда кўзларга ҳақиқатни кўришни ман этувчи эҳтиёжлардан, таассублар, шовинизм, ҳиссиётга берилиб кетиш, эгоизм каби кўзни кўр қилиб қўювчи нарсалардан ўзини тоза тутиш (оқлаш) биринчи шартдир. Гарчи бу йўл оғир бир йўлдир, чунки хабарлар ва ривоятлар уйдирма (ботил) билан қоришиб бўлганидек, уларнинг бир қанчаси табиий аҳволга уйғун ва имконият ташқарисида намоён бўлишлигидан улар орасидан ҳақиқатни ёлғондан ажратиб олиш кўп мушкул бўлади. Шу билан биргаликда ҳақиқатга эришмоқ учун ягона йўл мен кўрсатган йўл (яъни ақл, муқояса ва бетараф танқид йўли) дир. Шу юзасидан ва бир инсон мри ривожланган миллатларнинг эмас, алоҳида олинган бир миллатнинг тарихини айни (яъни айтиб ўтилган танқид усулида) тарзда таҳқиқ этиш (аниқлаб олиш) ва ҳимоя қилиш учун кифоя қилмаслиги учун, биз фақатгина ҳодисаларнинг ўзимизга энг яқин на аниқ бўлганларини қўлга оламиз ва уларни ҳам (салоҳият соҳиблари ва эътимодга лойиқ) арбоблардан сўраб назорат этмоғимиз, ундан орқада қолганларини юзаки ҳолда қолдирмаслигимиз талаб этилади”23.
Беруний фалсафасига кўра ҳар қандай тарихий жараён инсон ақл-идрокининг маҳсулидир. Ҳар қандай киши ўз ақл-идроки доирасидагина фаолият юритади ва тур­муш тарзини унинг чегарасида йўлга қўяди. Ҳар бир кишига хос бўлган бундай ҳолат яхлит бўлганда умумий жамият маънавий қиёфасини, интеллектуал даражасини бел­гилайди. Шунинг учун ҳам Беруний «Авом халқнинг табиати сезги орқали англаниладиган нарсалар билан чекланиб, асосдан келиб чиқадиган шохобчаларга қаноат қилади, асоснинг текширилишини истамайди»24... Чунки «билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил бўлади»25, - дейди.
Бу бир томондан маърифат, маданият инсон учун қай даражада зарур бўлса, жамият учун ҳам шу даражада эҳтиёж эканлигини кўрсатади. Натижада шундай ҳақиқат юзага келадики, авом халқ билимдан бегона. У ўз ақл-идроки даражасида хурофот ва бидъатга кенг имконият яраттан жамият қурса, маърифатли одамлар тараққиётнинг янги чўққиларини эгаллаган ҳолда кишилик жамияти ривожланишининг кутилмаган қирраларини кашф этадилар. Зо­тан, маърифатли жамиятни маърифатли халқ яратади. Жоҳиллик ҳукмрон бўлган жамиятда эса жаҳолат, бидьат, хурофот авж олади. Халқ ва миллат қисмати бахти қароликка, хору зорликка маҳкум этилади. Ана шу нуқтаи назардан қараганда «фикрга қарши – фикр, ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши – маърифат» деган шиорнинг бу­тун моҳияти, ижтимоий-маънавий қадрияти кўзга яққол ташланади.



1 В. Бартольд. Туркистан в эпоху Монгольского нашествия, стр. 93.

2 В. Розен. Рецензия на издание арабского текста Индии, 380, РАО, III, СПб, 1881, стр.147. А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, «Фан», Т., 1968, 10-бет.

3 И. Абдуллаев. “Беруний ва унинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлари” асари. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., 1968, 16-бет.

4 И. Абдуллаев. “Беруний ва унинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлари” асари. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., 1968, 16-бет.

5 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 15-бет.

6 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 15-бет.

7 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 16-17-бет.

8 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 21-бет.

9 Ўша манба. Ўша жой.

10 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 22-бет.

11 Ўша манба. Ўша жой.

12 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 22-бет.

13 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 22-бет.

14 О. Файзуллаев. “Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асаридаги баъзи масалалар ҳақида. А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 23-24-бетлар.

15 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 28-бет.

16 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 50-бет.

17 А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., “Фан”, 1968, 50-бет.

18 А. Беруний. 100 ҳикмат. Т., “фан”, 1993, 15-бет.

19 А. Беруний. 100 ҳикмат. Т., “фан”, 1993, 16-бет.

20 А. Беруний. Избранные произведении. Т., 1966, стр. 260.

21 М.Абдураҳмонов, А. Зоҳидий. А. Валидий Тўғоннинг Туркистонга сафари (1913-1914 йиллар). Т., “Фан”. 1997, 61-бет.

22 Ўша манба. Ўша жой.

23 М.Абдураҳмонов, А. Зоҳидий. А. Валидий Тўғоннинг Туркистонга сафари (1913-1914 йиллар). Т., “Фан”. 1997, 64-65-бетлар.

24 А. Беруний. 100 ҳикмат. Т., “фан”, 1993, 14-бет.

25 Ўша манба. 7-бет..


Download 56,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish