3-мавзу. Мотивациянинг тузилишига тизимли ёндашув (2 соат) Режа



Download 31 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi31 Kb.
#135256
Bog'liq
3-мавзу. Мотивациянинг тузилишига тизимли ёндашув (2 соат) (1)


3-мавзу. Мотивациянинг тузилишига тизимли ёндашув (2 соат)
Режа:

Мотивациянинг тузилиши ва функциялари.


Хулқ-атворнинг мотивация муаммоси.
Мотивларнинг хилма-хиллиги Мотивация тузилмалар турлари.
Шахснинг мотивация соҳаси .
Каузал атрибуция тушунчаси.
Каузал атрибуция. Каузал атрибуциянинг модели.
Каузал атрибуциянинг хатолари.

Муаллифнинг фикрича, инсон фаолиятини ҳаракатлантирувчи кучи ва рухий жараёнлар бошкарувининг юксак шакли мотивацияни ривожланиш конуниятларидир. Бошкарувнинг юксак шакли сифатида мотивациянинг талкин килиниши дадил кадам бўлиб ҳисобланади. Худди шу боисдан асарнинг энг муҳим ютуғи шундан иборатки, унда шахс шаклланишининг бошкарувчи мотивацияси жабҳалари тўғрисидаги маълумотлар ифодаланганлигидир.


В. С. Мерлин ўзининг шахс бўйича изланишларида - мотивация жабхаларини тадқикот қилиш имкониятига эга бўлган. Муаллиф шахснинг йўналиши жабҳасида турткини (мотивни) фаолиятга ундаш имконияти ва унинг инсон эътикоди учун аҳамияти юзасидан мулоҳаза юритади. Мотивлар психологияси таълим жараёнида ўкувчилар хулкини бошкариш, ўкитувчининг касбий тайёргарлиги, касалликни даволаш позициясидан туриб таҳлил килинади. У нафакат ўқув иш-ҳаракатларини, балки билимларни эгаллаш мотивларини ҳам бошқариш зарур, дейди. Одамлар фаолиятини бошкаришни туб маънода амалиётда юзага чиқариш учун уларда муайян турткини, кузғатувчини вужудга келтира олиш шарт эканлиги тадкикотчи томонидан таъкидлаб ўтилади. Муаллифнинг қимматли мулоҳазалари мотивациянинг ҳар кандай фаолиятдаги роли ва аҳамиятини баҳолашда ўз ифодасини топган.
Укув мотивларига багишланган тадкикотлар талайгина бўлишига қарамасдан, уларнинг ичида Л. И. Божович ва унинг шогирдлари олиб борган узлуксиз изланишлари алоҳида ўрин эгаллайди. Шахснинг йўналишини таҳлил қилар чоғида Л. И. Божович мотивларнинг кенг ижтимоий ҳамда ўкув фаолиятини вужудга келтирувчи мотив турларига ажратади. Муаллифнинг фикрича, йўналиш - бу нисбий узлуксиз ва устувор мотивлар мажмуасидан иборатдир. Л. И. Божович ўқувчиларнинг ўкишга муносабатларини тадкик килиш жараёнида шу нарсани кайд этиш имкониятига эга бўладики, кайсики бунда муносабатнинг туб психологик моҳиятини акс эттирувчи мотивлар мажмуаси уларнинг ўқув фаолиятини аниклайди. Шахсда баркарорликни шакллантириш муаммоси, биринчи навбатда ўзини келиб чикишидан ижтимоий ва мазмунан ахлокий хулк-атвор мотивларини таркиб топтириш демакдир, деган хулосага келади муаллиф. Л. И. Божович ўз шогирдлари билан ўкув мотивларини ривожлантиришга муҳим ҳисса кўшиш имкониятига эга бўлганлар. Уларнинг энг муҳим ғояси шундан иборатки, шахснинг йўналиши унинг мотивлари билан ўзаро алокадорлиги, атроф-муҳитга нисбатан муносабатлар эса мотивация тузилиши билан боғлик равишда ҳукм суриши тўғрисидаги мулоҳазаларида ўз ифодасини топгандир.
Уқув мотивларига оид ишлар бошка параграфда таҳлил килиш режалаштирилганлиги сабабли улар ҳакида ҳозирча мулоҳаза юритилмайди.
В. И. Селиванов мохявацияни хулк-атвор турткиси сифатида талкин килади, ўз хулкини ўзи бошкаришда иродавий, билишга оид ва мотивацион жиҳатдан изоҳлашга интилади. Бундан ташкари, муаллиф борликка нисбатан мотивацион-кадрий муносабат шакли муаммоси, эхтиёжи билан майлларнинг узаро муносабати, ижтимоий фаоллик мотивларининг хусусиятлари, ҳамкорлик фаолиятининг мотивлари, хулк-атвор комфорти сингари мотивация масалаларини ўрганади.
Собиқ совет психологиясида мотивация турлича нуқтаи назардан тадқиқ килинган, чунончи, билиш жараёнлари мотивацияси, унинг методологик ва ўзига хос хусусиятлари, фаолият ва муомала мотивацияси, ўқиш, касб танлаш, касбга мослашиш, касб мотивлари динамикаси каби муаммолар тадкиқ қилинган. Лекин мотив ва мотивация таърифи бўйича психологлар орасида ҳамжиҳатлик, якдиллик мавжуд эмас. Психологик луғатларда, энциклопедияларда, справочникларда ҳам хилма-хил талкин ҳукм суриб келмоқда. Муаммога нисбатан ёндашувлар, талқинлар турлича эканлиги умумийликка келишни кийинлаштирмоқда. Иккинчи бир томондан фикрларнинг хилма-хиллиги мотив, мотивация масалаларини чукур ўрганишга пухта негиз ҳозирлаши мумкин.
Шундай килиб, собик совет психологиясида мотив ва мотивация юзасидан турлича концепция, ёндашув негизидан келиб чикқан ҳолда бой назарий ва амалий материаллар тўпланган. Мавжуд маълумотлар ушбу муаммони ўрганишнинг дастлабки позициясини яратиш учун муҳим имконият туғдиради. Факат ана шундагина мотив ва мотивация моҳияти, мазмуни, механизми, манбалари, бошқа психологик категориялар билан изчил алоқаси, уларнинг фаолият ва муомала жараёнидаги роли ҳамда ахамияти бўйича изланишни давом эттириш учун муҳим шарт-шароитлар яратади. Айникса, ўқув мотивлари ва уларнинг этнопсихологик хусусиятларига оид ишни ҳамда касб мотивларини ўрганишни амалга оширишга пухта замин ҳозирлайди.
Download 31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish