3-мавзу. Молия бозори ва инстурментлари



Download 223,68 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana28.02.2022
Hajmi223,68 Kb.
#475139
1   2   3   4
Bog'liq
3-Мавзу маъруза матни.

call markets
); 
- узлуксиз фаолият кўрсатувчи бозорлар (
continuous markets
). 
Молия бозори инструментлари мазмун-моҳияти уларнинг бозори билан 
ҳамоҳанг бирликда кўриб чиқилиши лозим бўлган инструментарий 
(терминология) ва методология билан аниқланади. Бунда уларнинг 
турлари, 
ҳосса 
ва 
ҳусусиятлари, 
чиқарилиши 
ва 
муомаласи 
жараёнларидаги 
иқтисодий-хуқуқий 
муносабатлар, 
бажарадиган 
функциялари ифодаланади. Молиявий инструментларнинг мазмун-
моҳиятини очиб бериш учун унинг инструментарийсини ташкил этувчи 
жаҳон молия бозори назарияси ва амалиётидаги мавжуд замонавий 
концептуал тушунчаларга таяниш лозим. 
Инструментарий
– бу молиявий 
инструментларнинг 
мазмунини 
тўлиқ 
ифодаловчи 
маҳсус 
тизимлаштирилган терминология бўлиб, базавий (таянч) бўлган 
концептуал (назарий) тушунчалар мажмуаси сифатида намоён бўлади. 
Шундай қилиб, молиявий инструментнинг замонавий тушунчасини 
аввалдагиларига асосланиб, лекин ҳозирги замон жаҳон молия бозорининг 
мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб (1-чи бобга қаралсин), қуйидагича 
таърифлаш мумкин: 
молиявий инструмент
– бу, умуман олганда, 
монетиза-циялашган реал базисга эквивалент (“эгиз-аналог”) қийматга ва 
ҳоссаларга эга бўлган, маҳсус иқтисодий-хуқуқий механизм билан 
таъминланган, 
молия 
бозоридаги 
муносабатларни 
белгиловчи, 
шакллантирувчи ва ривожланти-рувчи, молиявий ресурсларни самарали 
тақсимланиши ва қайта тақсимла-нишини таъминловчи, муайян ҳолларда 
маълум шаклларда даромад келтирувчи восита сифатида ҳар ҳил турларда, 
шакл ва мазмунларда намоён бўладиган ҳам инвестицион капитал (актив, 
жамғарма), ҳам тўлов воситаси, ҳам алоҳида молиявий товардир. 
Молиявий инструментнинг эквивалентлик ҳоссаси бевосита ва билвосита, 
реал ва нисбий бўлиши мумкин. 
Молиявий инструментларнинг товар сифатидаги асосий мақсадларидан 
бири фойда олиш бўлганлиги учун ундаги ҳар қандай фаолият капитални 
(жамғармани) орттириш соҳаси эканлиги муносабати билан уларнинг 
бозори – бир вақтнинг ўзида капиталларга қўйилмалар учун мулжалланган 
бозор ҳамдир. Пул маблағлари молиявий инструментларнинг ҳар қандай 
турига қўйилиши (йўналтирилиши) мумкин. Бунинг барча ҳолатларида 
йўналтирил-ган пул маблағлари вақт мобайнида ўз орттирмасига (ёки 
зарарига) эга бўлиши, яъни фойда ёки зарар келтириши мумкин. 
Демак, молиявий инструментлар ўз бозорида молиявий ресурслар 
жарғармачилардан (инвесторлардан) истеъмолчиларга томон ва аксинча 
йўналишда ҳаракат қилишини таъминловчи восита. 
Молиявий инструментлар ёрдамидаги ресурслар ҳаракати қуйидаги 
омилларга боғлиқ: 
- молиявий инструментларнинг даромадлилик ва риск даражаси; 


- молиявий инструментларни солиққа тортиш шарт-шароитлари; 
- молиявий инструментларнинг реал базис билан таъминланганлиги ва шу 
асосда иқтисодиёт ва молия бозорини эквивалентлиги; 
- жамиятнинг менталитети ва танлаб олган ривожланиш модели; 
- макро- ва микроиқтисодий барқарорлик; 
- ташқи кучлар ва ҳодисаларнинг молиявий инструментлар бозорига 
таъсири ва бошқалар. 
Замонавий молия бозори молиявий инструментларнинг турли ҳиллари 
билан мужассамлашган бўлиб, уларни бир неча белгилар асосида тасниф-
лашни тақазо этади. 
Муомалага чиқарилиши мақсади – тўлов ва пул айланмаси 
(обороти) 
узлуксизлигини таъминлаш
, инвестицияларни жалб қилиш ва 
улар бўйича даромад олиш бўйича, мос равишда: кредит-пул сиёсатини 
амалга оширишнинг қарз муносабатларини мужассамлаштирувчи 
молиявий инструментлар (давлат ва банк инструментлари), қарз (давлат ва 
корпоратив мақсадда) ва улуш (корпоратив мақсадда) муносабатларини 
ифодаловчи инвестицион молиявий инструментлар. 
Молия бозорининг у ёки бу сегменти бўйича: пул, кредит, валюта, суғурта, 
лотерея ўйинлари, қимматли қоғозлар (фонд, капитал) бозорлари 
инструментлари. 
Базисига кўра: пул, валюта, суғурта, товар (жумладан ҳом ашё), кўчмас 
мулк, индекс, фоиз ставка (келажакдаги даромад), қимматли қоғоз базисли 
молиявий инструментлар. 
Иқтисодиётнинг у ёки бу субъектига кўра: давлат бошқаруви ва 
ҳокимиятлари, банклар-кредит муассасалари, суғурта ташкилотлари, 
биржалар, номолия ташкилотлари (корпоратив) инструментлари. 
Чиқарилиш муддати бўйича: қисқа, ўрта ва узоқ муддатли молиявий 
инструментлар. 
Миллийлиги бўйича: миллий, ҳорижий ва ҳалқаро молиявий 
инструментлар. Иқтисодий-хуқуқий мазмуни бўйича: қарз ва улуш 
муносабатларини ҳамда ҳосилавий бўлган (базис, муддат, хуқуқ ва 
мажбуриятларни мужассам-лаширувчи) молиявий инструментлар. 
Иқтисодий-хуқуқий ҳоссаларига кўра икки гуруҳга ажратиш мумкин: 
базавий ва базисли молиявий инструменталар.
Базавий инструментларга улуш ва қарз муносабатларини ўзида 
мужассамлаштирувчи эмиссияланувчи (деривативлардан ташқари) ва 
эмиссияланмайдиган қоғозлар киради. Базислиларига эса деривативлар 
(ҳосилавий қимматли қоғозлар) киради. Чиқарилиш ва муомала чегараси 
бўйича: алоҳида мамлакат, регион ва ҳалқаро миқёсда чиқарилувчи ва 
муомалада бўлувчи молиявий инструментлар. 
Шахсларга нисбатан чекланишлар бўйича: барчага ва чекланган шахсларга 
сотиладиган молиявий инструментлар. Шакли бўйича: маҳсус бланклар 


кўринишида ва электрон ҳисобларда (счетларда) юритилувчи молиявий 
инструментлар. 
Вазифалари бўйича: субъектларнинг ички ва ташқи иқтисодий мақсад-
манфаатларини қониқтирувчи молиявий инструментлар. 
Функцияси бўйича: инвестицион инструментлар (қимматли қоғозлар), 
банкларнинг молиялаштириш инструментлари (кредит, депозит, селенг, 
пластик карточкалар, чеклар ва ҳ.к.), рискни молиялаштириш инструмент-
лари (суғурта полислари), тўлов инструментлари (миллий ва ҳорижий 
валюта, ҳалқаро валюта, квазивалюта (псевдовалюта), биржа котровкасига 
эга бўлган валюта сифатида ўтувчи олтин, платина, кумуш, камёб 
элементлар, қимматбаҳо тошлар ва ҳ.к.), товар тақсимловчи 
инструментлар (товар варранти, коносамент, омбор гувоҳномаси ва шу 
кабилар), гаров қоғозлари, лотереялар. Рўйҳатдан ўтказилиши бўйича: 
эмиссияланувчи (акция, облигация, деривативлар) ва эмиссияланмайдиган 
(банк 
сертификатлари, 
чеклар, 
хусусийлаштириш 
жараёнида 
қўлланиладиган ваучер ва купонлар, векселлар, омбор гувоҳномалари, 
коносамент, гаров қоғозлари ва ҳ.к.) инструментлар. Муомалага 
чиқарувчининг ташкилий-хуқуқий шаклига кўра: давлат, муниципал ва 
корпоратив молиявий инструментлар. Эгалик хуқуқини белгилаш бўйича: 
тақдим этувчига, эгасини исми ёзилган, ордерли молиявий инструментлар. 
Даромад турларига кўра: дивиденд берувчи, белгиланган ва сузувчи фоиз 
ставкали, купонсиз (дисконтли), ютуқли молиявий инструментлар. 
Тўлов муддати бўйича: спот ва муддатли бозор инструментлари. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, молиявий инструментлар вақт (жумладан, 
ҳаёт цикли), фазовий (муҳит) ва бозор характеристикалари бўйича 
тавсифлаш мумкинлигини кўриш мумкин. 

Download 223,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish