3-мавзу. Молия бозори ва инстурментлари


Молиявий оқимларни молия бозори орқали ҳаракати модели



Download 223,68 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana28.02.2022
Hajmi223,68 Kb.
#475139
1   2   3   4
Bog'liq
3-Мавзу маъруза матни.

Молиявий оқимларни молия бозори орқали ҳаракати модели. 
МБ – Молия бозори; Б – Марказий банк; Х – Ҳукумат; УХ – уй 
ҳўжаликлари; Ф – фирмалар; Ц1 - Ц4 – Б, Х, УХ ва Фирмаларнинг молия 
бозори (МБ) билан боғланадиган локал цикллари. Ушбу цикллар орқали 
мос равишда молиявий оқимлар ҳаракати молия бозори қатнашчилари 
томонидан амалга оширилади. Бунда Ҳукумат ва Уй ҳўжаликлари, 


Ҳукумат ва Фирмалар ўртасидаги боғланиш “даромад-солиқ” айланмаси 
ташқи цикллари бўйича ташкиллашган. 
расмдаги моделда ҳар бир цикл маълум мақсад асосида ҳаракат қилади ва 
бир-бири билан бевосита ва (ёки) билвосита боғлиқ бўлиб, уларнинг 
тезлиги ва ҳажми бозор конъюнктурасига боғлиқ. 
Демак, моделдан кўриниб турибдики, молия бозори иқтисодиётда 
марказий ўринга эга, иқтисодиётнинг барча субъектлари унинг 
конъюнктурасига боғлиқ ҳолда ўзаро боғлиқлик ва таъсирда фаолият 
юритадилар. Молия бозори ўзининг қисқа ва ўрта (узоқ) муддатли 
инструментлари (жумладан қимматли қоғозлар) ёрдамида иқтисодиёт 
субъектларини инвестиция билан таъминлайди, ресурсларни уларнинг 
ўртасида самарали тақсимлайди ва қайта тақсимлайди. 
Таъкидлаш жоизки, қимматли қоғозлар молиявий ресурслар ҳаракати-нинг 
бир қисмини қамрайди. Қимматли қоғозлардан ташқари молия бозорида 
ссуда ва кредитлар, субсидия ва субвенциялар, суғурта воситалари ва 
валюталар муомалада бўлади. Уларнинг ҳар бири ўзига мос циклда ва 
молия бозори сегментларида самарали ҳаракат қилади. Бунда қимматли 
қоғозлар ва уларнинг реал базиси миқдорларини кўпинча бир-бирларига 
мос келмаслиги ҳамда уларни бозорда бир-бирига қарама-қарши 
йўналишда ҳаракат қилиши мумкинлиги қимматли қоғозлар бозорининг 
ҳусусияти ҳисобланади. 
Бундай ҳаракат бозор конъюнктураси ҳолатига (кўрсаткичларига) 
боғлиқликда 1.1.3-чи расмдаги моделда кўрсатилганидек амалга 
оширилади. Бунда (1.1.3-чи расм): ҚМАБ – қисқа муддатли 
монетизациялашган молия-вий активлар (қимматли қоғозлардан ташқари) 
бозори; УМАБ – ўрта ва узоқ муддатли монетизациялашган молиявий 
активлар бозори; ҚМҚБ – ҚМАБга мос қисқа муддатли қимматли 
қоғозларнинг биржадан ташқари бозори; УМҚБ – УМАБга мос ўрта ва 
узоқ муддатли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори; ББ – 
қимматли қоғозларнинг биржа бозори; 
Ъ
– қимматли қоғозлар бозорининг 
комплекс кўрсаткичи (ушбу кўрсаткич мос равишда биржавий ва 
биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорлари индекслари 
ъ1, ъ2, 
ъ3
орқали ифодаланади, яъни 
Ъ=f(ъ1,ъ2,ъ3)
); 
R
– ҚМАБ ва УМАБ 
доирасида шаклланадиган фоиз ставкалари 
r1, r2
орқали ифодала-надиган 
комплекс кўрсаткич, яъни 
R = f(r1, r2)
; S – молиявий инструмент-ларга 
инвестиция тарзида молия бозори орқали йўналтирилган жамғармалар.
Молия бозорининг асосий функцияларидан бири – молиявий 
инструментларнинг объектив бозор курсини (нарҳини) шакллантиришдир. 
Бундай курс қанчалик тез шаклланса, бозорда капитал шунчалик самара 
билан жойлаштирилади. Молия бозори, жумладан қимматли қоғозлар 
бозори, фаолият кўрсатишининг асосий 
тамойиллари
қуйидагилардан 
иборат: 


- барча потенциал инвесторлар ўз маблағларини фойдали тарзда 
жойлаштиришлари учун уларга тенг шарт-шароитлар яратиб бериш; 
- бозорда тузиладиган битимларнинг ихтиёрийлиги; 
- эркин рақобат йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш; 
- нархларни реал таркиб топадиган талаб ва таклиф асосида белгилаш; 
- бозор тўғрисидаги қонун ҳужжатларига унинг барча қатнашчилари 
томонидан риоя этиши; 
- биржа ва биржадан ташқари операциялар, котировкалар, эмитентлар-
нинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборот ошкор этилишининг 
шартлиги; 
- ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган барча 
инвесторлар ва эмитентлар учун 
бозордан фойдаланиш мумкинлиги


молиявий инструментлар (қимматли қоғозлар) ва уларнинг 
эмитентларига доир ахборотнинг тўла ошкор этилишини, ошкораликни ва 
бу ахборотдан барча қатнашчилар фойдалана олишини таъминлаш; 
- инвесторлар ва эмитентларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш; 
- бозорда товламачилик ва бошқа ноқонуний фаолиятни тақиқлаш ҳамда 
таъқиб қилиш. 
Молия ва қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишининг асосий 
тамойилларига риоя этилиши давлатнинг тартибга солишга оид чора-
тадбирлари билан бирга фонд биржалари ва бозор қатнашчиларининг 
бирлашмалари (уюшмалари) ишлаб чиққан қоидаларини уйғунлаштириш 
асосида таъминланади. нсурларни шартли равишда тўрт гуруҳга: савдо 
қатнашчилари, 
савдони 
ташкиллаширувчилар, 
регуляторлар 
ва 
информацион (рейтинг) агентликларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга 
эмитентлар (молиявий инструментларни таклиф қилувчилар, сотувчилар), 
инвесторлар (молиявий инструментларга ресурсларини йўналтирувчилар, 
ҳаридорлар), профессионал қатнашчилар (инвестиция институтлари 
бўлмиш брокерлар, дилерлар, трейдерлар, андеррайтерлар; банклар; 
суғурта компаниялари; фондлар; холдинглар; молия-саноат гуруҳлари ва 
ҳ.к.) киради. Иккинчи гуруҳга савдони ташкиллаштирувчи институтлар 
(биржалар, электрон савдо тизимлари, чакана савдо марказлари, фонд 
дўконлари, валюта алмаштириш шаҳобчалари, маҳсус аукционлар, 
тармоқланган маркетингли савдо тизими ва ҳ.к.) киради. Учинчи гуруҳга 
ДР ва НР киради (ҳозирда халқаро регулятив функцияга эга 
институтларни ҳам назарда тутиш лозим). Тўртинчи гуруҳга молия 
бозорини 
таҳлил 
қилиб, 
унинг 
қатнашчилари, 
молиявий 
инструментларнинг ва умуман бозорнинг сифат кўрсаткичларини ошкор 
этиб, реклама қилиб, белгилаб борувчи аҳборот ташкилотлари киради. 
Ушбу 
гуруҳ 
институтларини 
молия 
бозорининг 
профессионал 
қатнашчилари қаторига қўшиш мумкин, лекин улар фаолиятларини 
юритиш учун молия бозори регуляторидан руҳсат олмайдилар, фақат 
аккредитацияланадилар. 


Молия бозорини қуйидаги белгилар асосида таснифлаш мумкин. 
1. Таркиби бўйича: 
- ҚМАБ – қисқа муддатли (1 йилгача) монетизациялашган молиявий 
активлар (қимматли қоғозлардан ташқари) бозори; 
- УМАБ – ўрта (1-5 йилгача) ва узоқ (5 йилдан ортиқ, одатда 30 йилгача) 
муддатли монетизациялашган молиявий активлар бозори; 
- ҚМҚБ – ҚМАБга мос қисқа муддатли қимматли қоғозларнинг биржадан 
ташқари бозори; 
- УМҚБ – УМАБга мос ўрта ва узоқ муддатли қимматли қоғозларнинг 
биржадан ташқари бозори; 
- ББ – қимматли қоғозларнинг биржа бозори. 
2.Сегментлари бўйича: 
- пул-кредит (банк ва бошқа кредит, лизинг ташкилотлари капиталлари) 
бозори; 
- қимматли қоғозлар (фонд, капиталлар) бозори; 
- валюта ва унга тенглаштирилган авуарлар (қимматбаҳо металлар, камёб 
элементлар, санъат асарлари ва ҳ.к.) бозори; 
- суғурта ва пенсия фондлари бозори, лотерея ўйинлари инструментлари. 
3. Муддатлилиги бўйича: 
- қисқа муддатли операциялар бозори (1 йилгача); 
- ўрта муддатли операциялар (1 йилдан 5 йилгача); 
- узоқ муддатли операциялар (5 йилдан ортиқ, одатда то 30 йилгача). 
4. Молиявий инструментларнинг эмитентлари бўйича: 
- давлатнинг (Марказий банк, молия вазирлиги, ғазна кабилар) молиявий 
инструментлари бозори; 
- маҳаллий хокимият органларининг (муниципалитет, мэрия, хокимият) 
молиявий инструментлари; 
- корпоратив молиявий инструментлар (компаниялар, фирмаларники); 
- молия институтларининг (банклар, суғурта ва кредит ташкилотлари, 
инвестиция институтлари, фондлар) молиявий инструментлари; 
- лотерея ўйинлари инструментлари (булар молиявий инструментлар 
бўлиб, қимматли қоғозлар ҳисобланмайди). 
5. Тартиблаштириш (мувофиқлаштириш ва назорат қилиш) усули бўйича: 
- тартиблашган бозор; 
- тартиблашмаган (ёки “кўча”) бозор. 
Таъкидлаш жоизки, уларнинг ҳар бирида ҳам барча операциялар қонуний 
тарзда регламентлаштирилган ва меъёрлаштирилган бўлади. 
6. Қатнашчиларнинг манфаатларини таъминланганлиги характер бўйича: 
- эмитентларнинг манфаатларига йўналтирилган бозор; 
- инвесторлар манфаатларига йўналтирилган бозор; 
- профессионал институтлар манфаатларига йўналтирилган бозор. 
7. Молиявий инструментларни етказиш характери бўйича: 


- спот (кассавий) бозори, унда ҳаридор ва сотувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-
китоб 1-3 кун ичида тўғридан тўғри (яъни “тўлов асосида етказиш” 
тамойили асосида) амалга оширилади; 
- муддатли бозор, унда ҳисоб-китоб операцияси шартномада (одатда, 
деривативларнинг 
параметрлари 
бўйича) 
белгиланган 
муддатда 
бажарилади. 
8. Масштаби бўйича: 
- миллий бозор (мамлакат ичида фаолият кўрсативчи); 
- регионал (ҳудудий, территориал) бозор (масалан, евробозор, ЕврАзЭС 
бозори); 
- молиявий глобаллашган жаҳон (халқаро) бозори. 
9. Товар ҳусусияти бўйича: 
- пул ва пул асосли инструментлар (валютлар, СДР
4
, ссдуда, кредит, банк 
карточкалари, лотереялар ва ҳ.к.) бозори; 
- суғурта инструментлари (полислар) бозори; 
- базавий қимматли қоғозлар (акция ва облигациялар, сертификатлар ва 
ҳ.к.), яъни улуш ва қарз муносабатларига асосланган қоғозлар, бозори; 
- қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (деривативлар: опцион, фьючерс, 
своп, форвард, депозитар тилҳатлар, депозитар акциялар) бозори. 
10. Инфратузилма бўйича: 

функционал тузилмаси, бозорни (сегментлари, турларини) ўз 
функцияларини бажариши; 
- институционал (операцион) тузилмаси, бозор қатнашчиларининг 
фаолият турларини амалга ошириши. 
11. Молия бозоринин энг катта сегменти бўлган қимматли қоғозлар 
бозорини юқоридаги белгиларга қўшимча тарзда қуйидагича таснифлаш 
мумкин. 
11.1. Тури бўйича: 
- бирламчи бозор, унда, одатда, бир йил ичида эмиссия қилинган қоғозлар 
эмитент томонидан тўғридан тўғри ёки воситачи ёрдамида биринчи 
инвесторлар 
ўртасида 
белгиланган 
тартибда 
ва 
шартларда 
жойлаштирилади; 
- иккиламчи (спекулятив) бозор, унда қоғозлар чекланмаган муддат ичида 
инвесторлар ўртасида чекланмаган маротаба бозор конъюнктурасига 
боғлиқ ҳолда қайта-қайта олди-сотиси амалга оширилади. 
11.2. Қатнашиш хуқуқини чекланганлиги бўйича: 
- олдиндан белгиланган қатнашчилар ва (ёки) қимматли қоғозларга 
руҳсат берилган бозор; 
- очиқ бозор, унда қатнашчилар иштирокига ва қимматли қоғозлар 
турларига ҳеч қандай чеклашлар қўйилмайди. 
11.3. Ҳизмат кўрсатиш ҳусусияти бўйича: 
- ҚМАБга ҳизмат кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори; 
- УМАБга ҳизмат кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори. 


11.4. Давомийлиги бўйича: 
- маълум бир даврларда чақириладиган бозорлар (

Download 223,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish