Бухоро Бухоро Давлат Университети
Иктисодиёт ва туризим факултети
3-2ВУХ21 гурух талабаси
Орзикулов Огабек
3-МAВЗУ: МЕҲНAТ БОЗОРИ: МОҲИЙAТИ,СҲAКЛЛAНИСҲИ ВA РИВОЖЛAНИСҲИ МAВЗУСИ ТAҚДИМОТИ
3.1. Меҳнат бозорининг қисқача таснифи
3.2. Меҳнат бозорининг шаклланиши шарт-шароитлари ва турлари
3.4. Меҳнат бозорини тартибга солиш усуллари
Меҳнат ресурсларини тақсимлайдиган ва иш билан бандлик борасида қарорлар қабул қиладиган бозор меҳнат бозори деб аталади.
Ҳар қандай бозорда сотувчи ва харидор бўлади, меҳнат бозори ҳам бундан мустасно емас: бунда харидорлар – иш берувчилар, сотувчилар еса ишчилардир
Меҳнат бозорида 4 та асосий оқим бўлиши мумкин: Меҳнат бозорида 4 та асосий оқим бўлиши мумкин:
1. Иш билан банд ишчилар ўзлари ишлаётган ишни ташлаб кетиб ёки ундан ҳайдалиб, ишсизларга айланишади (яъни мажбурий тарзда вақтинча ёки буткул ишдан ҳайдалади).
2. Ишсизлар еса янгидан ишга жойлашиб, яна иш билан бандликка ериша-дилар.
3. Ишчи кучи таркибига кирган ишчилар ишсиз ёки иш билан банд еканликларидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ёки шунчаки ишлашни хоҳламаганликлари туфайли ишлаб чиқаришда иш билан банд бўлган ходимлар тоифасини тарк етиши мумкин.
4. Илгари ҳеч ҳам ишламаган ишчилар ўзларига иш топиш ёки уни қидириш орқали яна меҳнат бозорига киришлари мумкин
Иқтисодиётда меҳнат бозори дейилганда, иш кучи такрор ҳосил қилинишининг узлуксизлигини ва меҳнатдан самарали фойдаланишни таъминлашга даъват етилган жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар, нормалар ва институтлар тизими тушунилади.
Биз еса уни кенгроқ маънода: «Меҳнат бозори деганда, иш кучи такрор ҳосил қилинишининг барча босқичлари: унинг шаклланиши (ижтимоий-демографик жиҳат – янги ишчи кучи пайдо бўлиши), айирбошланиши (сотиш-сотиб олиш), тақсимланиши (ишчи кучининг ижтимоий, касбий ва худудий тақсимланиши) ва меҳнат соҳасида фойдаланилиши босқичларида ходим билан иш берувчи ўртасида кечадиган ижтимоий муносабатлар тизими тушунилади», деб талқин етамиз.
Меҳнат бозорининг ўзига хослиги шундан иборатки, унда меҳнатнинг ўзи емас, балки меҳнат хизмати – меҳнат сарфи сотилади. Меҳнат хизматининг миқдори ва сифати еса кўплаб омиллар: ходимнинг касбий тайёргарлиги, малакаси, тажрибаси ва ҳоказолар билан боғлиқ. Айни пайтда меҳнат бозорида
– сотувчи ва харидорнинг ўзаро муносабатлари узоқ муддатли хусусиятга егал
– пул шаклида бўлмаган омиллар (меҳнат фаолиятининг нуфузлилиги, мураккаблиги, меҳнат шароитлари, саломатлик учун хавфсизлиги ва бошқалар) нинг катта рол ўйнаши
– институционал тузилмаларнинг кўплиги (меҳнат қонунчилиги, иш билан бандлик бўйича давлат сиёсати, касаба уюшмалари, иш берувчиларнинг жамоат бирлашмалари ва бошқалар) ҳисобга олиниши керак.
Дениел Белл (ингл. Даниел Белл; 1919–2011) – америкалик социолог, постиндустриал жамияти назариясининг асосчиси.
Асосий асарлари:
Тҳе Енд оф Идеологй: Он тҳе Ехҳаустион оф Политиcал Идеас ин тҳе
Фифтиес. – Н.Й.: Фрее Пресс, 1965
Тҳе cоминг оф пост-индустриал соcиетй: A вентуре оф соcиал
фореcастинг. – Н.Й.: Басиc Боокс, 1973
Тҳе cултурал cонтрадиcтионс оф cапиталисм. – Н.Й.: Басиc Боокс, 1976.
Ҳозирги пайтда меҳнат бозори постиндустриал (ахборот), яъни саноат ривожланишидан кейинги жамият нуқтаи назаридан тадқиқ етилмоқда. Постиндустриал (ахборот) жамият назариясининг асосчиси Д. Белл унинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб берган:
– хизматлар иқтисодиётининг яратилиши;
– меҳнат бозорида илмий-техника соҳаси мутахассисларининг устунлиги;
–назарий илмий билимларнингинновациялар ва жамиятда сиёсий қарорлар қабул қилишнинг манбаи сифатидаги марказий роли;
– янги «интеллектуал техника»нинг яратилиши ва бошқалар.
Замонавий меҳнат бозорининг енг янги назарияси 2010 йилда иқтисодиёт соҳасида Нобел мукофотига сазовор бўлган уч иқтисодчи олим – америкалик Питер Даймонд ва Дейл Мортенсен ҳамда Буюк Британия Академиясининг аъзоси Кристофер Писсаридес томонидан илгари сурилди. Агар Питер Даймонд ва Дейл Мортенсен баъзан меҳнат бозорида бўш иш жойлари кўп бўлганда ҳам ишсизлик пайдо бўлади, деган хулосага келган бўлсалар, Кристофер Писсаридес ўзининг инқилобий назарияси – ишсизлар иш жойини қанча фаол қидирсалар, шунча кўп иш жойлари яратилишини асослаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |