3-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш



Download 33,68 Kb.
bet11/12
Sana23.02.2022
Hajmi33,68 Kb.
#165635
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3-мавзу Маъруза

Лойиҳа бўйича бошқарув қисқа муддатда янги техника ва технологияни жорий этиш зарурати туғилган ҳолларда қўлланилади. Бунда вақтинчалик махсус хизмат бўлими тузилиб, унга ресурслар берилади. Бу бўлим лойиҳа тузади ва унинг жорий этилишини назорат қилади.
Лойиҳа бўйича бошқарув мунтазам раҳбарликни аниқлаштиради, кичик бўлакларга ажратади ёки тўлдиради. У лойиҳани бажариш учун корхонанинг барча функционал хизматлари ва бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Бу органга тегишли ҳуқуқлар берилади. У вазифаларнинг бажарилиши учун тўла жавобгар бўлади.
Бундай бошқарув кўп номенклатурали ишлаб чиқаришда қўлланилади. Лойиҳа раҳбари махсус ваколатга эга бўлиб, технологик ишларни звенолар билан ишчилар ўртасида тақсимлайди, унинг бажарилишини ўз лойиҳаси доирасида назорат қилиб боради. Чизиқли раҳбарнинг шу ишларга оид буйруқлари лойиҳа раҳбари билан келишилади. Бунда бажарувчи киши икки ва ундан ортиқ раҳбарга эга бўлиб, уларга бўйсунади.
Маҳсулотга кўра бошқарув таркибининг афзаллиги ахборотларнинг келиш йўллари ва оқимининг қисқариши, яккабошчилик тамойилига тўла риоя қилиниши, бошқарувнинг юқори босқичларини кичик жорий вазифалардан халос этишда намоён бўлади. Бундай таркиб бозорда талабнинг ўзгаришига тезкор муносабат билдиришга қодирдир.

Матрицали тузилма. Матрицали таркиб бўйича бошқарув анча мураккаб бўлиб, у маҳсулоти нисбатан қисқа «умр» кўрадиган ва тез-тез ўзгариб турадиган корхоналар томонидан қўлланилади. Бу таркиб корхонада горизонтал алоқаларни йўлга қўйиш ва уларни замонавий компьютерлар ёрдамида мураккаб буюртмаларини бажарувчи турли корхоналар фаолияти билан боғлаш, техника соҳасида юқори малакали хизмат кўрсатиш ва экспертизани таъминлашга қаратилган. Ушбу таркибни «тур» кўринишида тасаввур этиш мумкин. У икки турдаги таркибнинг комбинациясини ифодалайди.


Бошқарувнинг матрицали таркибининг моҳияти шундаки, унда ҳар бир ходим, айни бир вақтнинг ўзида, лойиҳа бўйича бошқариш, шунингдек функционал органида хизматда бўлади ҳамда икки ёқлама бўйсунади. Бу таркибнинг ўзига яраша афзалликлари бор. Булар қуйидагилардир:
- бошқарув жараёнидаги (горизонтал) алоқаларнинг узунлигини кескин қисқартиради ва тартибга солади;
- қарорлар қабул қилишни тезлаштиради ва уларнинг мазмуни ҳамда натижалари учун масъулиятни оширади;
- корхонанинг ички ва ташки шароитларига таъсир етувчи омилларнинг ўзгаришига тезда кўникма ҳосил қилади ва шунга мувофиқ равишда амал қилади;
- чизиқли бўйсуниш воситасида бўлим ичида бюрократияга бўлган мойилликни бир қадар сўндиради ва ҳоказо.
Шу билан бир қаторда, матрицали таркибнинг ҳам айрим камчиликлари бор. Булар таркибнинг мураккаблиги ва бошқарув органларининг реал ваколатига эга эмаслигидир.
Бошқарувнинг ташкилий таркиблари тўғрисида якуний хулосаларга келар эканмиз, бошқарувнинг қараб чиқилган ташкилий таркибларидан бирортасини ҳам расмий таркиб деб бўлмайди. Шу боис ҳар бир корхона (фирма) ўз олдидаги мақсад ва иқтисодий муҳитининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг талабларини юқори даражада қондирадиган ташкилий таркиб турини танлаши керак.



Download 33,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish