Глобаллашув жараѐнини ҳаракатлантирувчи омиллар
Халқаро иқтисодий муносабатлар илк давлатлар билан бир пайтда объектив реаллик сифатида пайдо бўлган кенг кўламдаги ранг-баранг алоқалар ва муносабатларнинг муҳим таркибий қисмини ифодалайди. Узоқ тарихга назар ташлар эканмиз, қадимги цивилизациялар эрамиздан аввалги IV-III минг йилликлардаѐқ иқтисодий соҳада ўзаро алоқалар олиб боришганига доир бир талай мисолларга дуч келамиз, чунки улар ҳоҳ Қадимий Миср ѐки Шумер маданияти бўлсин, хоҳ Инд водийси маданияти ѐки Шан-Ин давридаги Хитой бўлсин, келиб чиқишининг автономлиги ва географик жиҳатдан ажралганлигига қарамасдан, бир-бирлари билан хўжалик муносабатларини ўрнатишга ва уларни кейин ҳам давом эттиришга интилишган.
So'nggi oylarda jahon savdosi sarmoyalarni jalb qilish, ayniqsa rivojlangan davlatlar o'rtasida qo'llab-quvvatlangani va Osiyoda yangi ishlab chiqarilgan smartfon modellari ishga tushirilgunga qadar ishlab chiqarish hajmini ko'paytirish bilan mustahkamlanib borgan.
Xarid qilish menejerlari indekslari kuchli ishlab chiqaruvchi faoliyatni oldinga suradi va kuchli iste'molchilarning ishonchliligi sog'lom yakuniy talabga ishora qiladi.
3.5-расм. Глобаллашувнинг асосий жиҳатлари16
Жуда кўп манбалар шундан гувоҳлик берадики, аҳѐн-аҳѐнда тартибсиз табиатдаги натурал товар айирбошлаш кўринишдаги муносабатлар ўрнига аста-секин антик давр (эрамиздан аввалги I мингинчи йиллар - эрамизнинг I мингинчи йилларининг ўрталари)га хос бўлган товар-пул муносабатларининг ривожланиши асосидаги доимий хўжалик алоқалари вужудга келади.
Ўрта асрларнинг бошланиши халқаро иқтисодий муносабатларнинг илгариланма ҳаракатида иқтисодиѐтнинг ялпи натураллашуви, мулкнинг корпоратив-табақаланган тузилмаси ва ижтимоий муносабатларнинг сакрализациясига асосланган орқага чекинишни келтириб чиқарди. Бироқ шаҳарларнинг ўсиши ва савдо-судхўрлик капиталининг ривожланиши Буюк географик кашфиѐтлар очилган даврда мамлакатлар ўртасида иқтисодий соҳадаги алоқаларнинг мисли кўрилмаган даражада кенгайишига ва Европадаги
етакчи давлатлар: Испания, Португалия, Голландия, Франция ва Британиянинг колониал империялари ташкил топишига пойдевор яратди.
Айнан ана шу омил, шунингдек, ишлаб чиқариш, транспорт ва алоқа воситаларида улкан олға силжишни ифодалаган ХVIII асрнинг охири ХIХ асрнинг бошларидаги саноат тўнтариши (инқилоби) замонавий кўринишдаги халқаро иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши учун зарур бўлган муҳит сифатида глобал иқтисодий макротизимни юзага келиш жараѐнига ҳал қилувчи таъсир кўрсатди. Шундай қилиб, инсониятни ХIХ-ХХ асрлар бўсағасида
16 Xodiyev B., Shodmonov Sh. Iqtisodiyot nazariyasi (darslik). – T., «Barkamol fayz-media» nashriyoti, 2017.
тараққиѐтнинг индустриал даврига ўтиши анъанавий кўринишдаги ҳудудий хўжалик тизимлари эволюциясидан олдинги даврга якун ясади, жаҳон миқѐсида Европа бозор иқтисодиѐти моделининг ғалабасини ифодалади.
Бошқача қилиб айтганда, бир томондан Европа, Шимолий Америка ва маълум даражада, Япония миллий хўжаликларини, иккинчи томондан кенг кўламдаги мустамлака периферияларини ўз ичига олган жаҳон иқтисодий мажмуасининг юзага келиши халқаро иқтисодий муносабатлар тизимининг шундай кўринишининг яралишига олиб келдики, бу кўриниш шу ҳолатда маълум ўзгаришлар билан ҳозирги кунда ҳам мавжуд бўлиб келмоқда.
Мустамлакачилик империяларининг тугатилиши ва ривожланаѐтган мамлакатлар деб аталмиш гуруҳларнинг вужудга келиши натижасида иқтисодий алоқалар уч иқтисодий марказ, яъни АҚШ, Европа, Япония билан Осиѐ, Африка ҳамда Лотин Америкасидаги ѐш давлатлар ўртасидаги алоқалар кўринишини олди. Собиқ СССРнинг тарқалиб кетиши ва собиқ социалистик мамлакатларнинг туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар йўлига ўтиши режали-буйруқбозлик хўжалигининг самарасиз эканлиги ва ривожланишнинг бозор моделига кенг кўламда ўтиш муқаррар эканлигини намойиш қилди.
Глобаллашув жараѐнларининг тезлашишига бир неча омиллар таъсир этади, бу омилларнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади: ѐпиқ типдаги миллий иқтисодиѐтдан очиқ иқтисодиѐтга ўтиш; халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви; давлат томонидан тартибга солиш усулларининг такомиллашуви; трансмиллий корпорацияларнинг пайдо бўлиши; байналмилал иқтисодий айирбошлаш механизмларининг вужудга келиши; фан ва техниканинг ривожланиши.
Давлатларнинг ѐпиқ типдаги хўжалик тизимидан қутулишга интилиши ҳақида гапирганда, етакчи мамлакатлар ўз сиѐсатларида глобал бозор макротизимини қуришнинг асосий шарти бўлган барча учун баробар рақобат муҳитини сақлашни қайд этиб ўтиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |