3-мавзу: жахон тажрибасида фуқаролик жамияти институтлари фаолияти режа


Фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқарувда иштирокининг демократик жихатлари



Download 57,01 Kb.
bet2/3
Sana31.03.2022
Hajmi57,01 Kb.
#520468
1   2   3
Bog'liq
3-MAVZU ZAHON TAZRIBASIDA FUKAROLIK(1)

Фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқарувда иштирокининг демократик жихатлари:
а) Хокимиятнинг халқ томонидан идора этилиши;
б) турли ижтимоий гурухлар хуқуқларининг уйғун холда акс еттирилиши;
в) хар бир фуқаро хуқуқларининг кафолатланганлиги;
г) эркин сайлов;
д) фуқароларнинг қонун олдида тенглиги;
е) одил суд хокимияти;
ё) сиёсий институтлар, фикрлар ва мафкуралар хилма-хиллиги каби мухим асосларда яққол намоён бўлади.
Мустақиллик туфайли давлат ва жамият бошқарувининг ъақиқий демократик табиати тўғрисида аниқ тасаввур, фикр ва мулоъазалар пайдо бўлиб, фуқаролар ўз эркинликлари, сиёсий хуқуқларини бевосита ёки билвосита амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар. Бу хуқуқ Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларнинг субоектига айланганлигидан, фуқароларнинг ўз тақдирини ўзи амалда белгилаш шарт-шароитларини таъминламоқда. Натижада, демократия халқ хукуматга емас, аксинча хукумат халққа хизмат қилиши кераклиги тўғрисидаги тамойилга асослана бошлади. Демократия шароитида халқ давлатнинг иродасига қараб емас, аксинча, онгли, фаол фуқароси сифатида иштирок етади. Давлат ва фуқаро ўртасида шундай оқилона муносабат қарор топадики, давлатнинг фуқаро устидан хукмронлиги, зўравонлиги, "бўйсундириш" каби тоталитар давлатга хос белгилари бархам топади. Давлатнинг демократик кучи хам унинг фуқарога бўлган муносабати билан белгиланади. Шунда халқнинг давлатга нисбатан садоқати юқори бўлади. Халқни итоаткорлик асосида тутиб туриш ва сиёсат олиб бориш, охир оқибатда фақат демократик жараёнларга хамда халқнинг жамият бошқаруви жараёнларидан, фаол меънат руъиятидан сўндирибгина қолмасдан, давлатни тобора заиф бир холатга тушиб боришга сабаб бўлади. Бундай давлат, сиёсий режимнинг дунё хамжамияти олдида хам нуфузи юқори бўлмайди. Фуқароларга эркинлик, демократияни реал таъминлаб бермаган давлат табиатан маорифий бўла олмайди.
Демократик жамиятда эса фуқаролар ўз эркинлиги ва хуқуқларидан тўла фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Булар:
а) аввало, эркин меънат фаолиятини танлаш ва уни амалга ошириш;
б) давлат Хокимиятидан ва мустақил бўлган турли институтларда иштирок этиш;
в) ижтимоий хаёт сохаларида эркин фаолият кўрсатиш;
г) жамият сиёсий-ижтимоий, маданий хаётида содир бўладиган ўзгаришлардан хабардор бўлиш, турли фикр ва қарашларга ўз муносабатларини билдиришда эркин бўлиш билан бирга, муайян маосулиятини хам ўз зиммасига олиш орқали амалга ошиб боради. Ўзбекистон мустақиллик туфайли, фуқароларнинг сўз, мажлислар ва виждон эркинлигини хам янгича асосларга қўйди. Бу дахлсиз хуқуқлардан фойдаланиш имкониятларини миллий қадриятлар ва анъаналар, республиканинг миллий таркиби хусусиятлари, полиетник давлат талабларидан келиб чиққан холда амалга ошира бошлади. Бу хар бир инсонга, унинг миллати, дини, жинси, ижтимоий мавқеидан қатъийй назар, фуқаро сифатида хам хуқуқларини тенг амалга ошириш учун демократик асослар яратиб берилди. Бу Республикада яшаётган хар бир фуқаронинг мамлакат сиёсий-ижтимоий хаётида эркин фаолиятини амалда таъминлаб бермоқда.
Фуқароларнинг жамиятдаги бошқарув жараёнларида иштирок этиш даражаси, кўп жихатдан уларнинг амалга оширилаётган сиёсий жараёнлар, давлат стратегияси мақсадлари ва унинг асосий йўналишларини қандай даражада аниқ тасаввур этишларига бевосита боғлиқ бўлади. Шунда уларнинг фаолияти давлат ва умуммиллат манфаатлари билан уйғун холда намоён бўлади, хар бир фуқаро, ўз хуқуқ ва эркинликларини мамлакат озодлиги, унинг истиқболи билан боғлаган холда уйғун кўради. Шунда фуқаронинг бурчи билан эркинлиги ўзаро уйғунлашади. Улар ўз хохишлари асосида бировнинг таозиқида емас, балки онгли холда демократик жараёнларда иштирок етади. Фуқароларнинг жамиятни бошқаришда иштирок этиши, кенг тушунча бўлиб, у фақат сайловолди компаниясида қатнашиш ёки маълум мансабга эга бўлиб, ижтимоий фаолиятда бўлишидан кўра кўп қирралидир.
Демократик институтлар фаолият кўрсатаётган хозирги шароитда фуқароларнинг жамиятни бошқаришда иштирок этиши турли йўналишларда кенгайиб бормоқда. Булар, а) меънат жамоаларида (мулкчиликнинг шаклидан қатъийй назар); б) ноишлаб чиқариш сохаларида; в) таълим- тарбия масканларида; г) маъаллаларда; д) маъаллий ўз-ўзини бошқариш идораларига сайланиш ва унинг кенгашлари орқали: е) турли ижтимоий гурухлар, сиёсий партиялар ёки харакатлар; ё) жамиятда мавжуд бошқа турли хил носиёсий институтлар орқали жамиятни бошқариш жараёнларида иштирок етади. Булар билан фуқаролар умумдавлат, вилоят, туман ёки қишлоқ даражасида жамиятнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маънавий хаёти орқали турли инсонлар, ижтимоий-сиёсий гурухлар фаолияти билан боғланадилар. Бошқаришда у ёки бу даражада иштирок етадилар. Бунда улар ўз шахсий хуқуқларини бошқа шахслар хуқуқ ва эркинликлари билан уйғун холда кўриш имкониятига эга бўладилар, уни англаб етадилар. Шахслар жамиятни бошқаришда иштирок етар экан, ўз хуқуқларини бошқа шахслар хуқуқларига зид холда емас, аксинча консенсус холатида бўлиш мухим эканлигини бу жамиятни бошқаришнинг демократик тамойиллар билан мос тушушини тўла хисобга олишга каратилган сиёсий маданиятга эга бўлиб борадилар. Бу умумдемократик ривожланиш қонунлари билан мос тушади. Фуқароларнинг демократик жараёнларда иштироки бу қотиб қолган, ўзгармайдиган бир холат емас. У доимо ривожланишга мойил ва барча фуқаролар орасида ўзаро хамкорлик, келишув ва ўзаро ихтилофли холатлар содир бўлганда сабр-қаноатли бўлиб, маорифийликни талаб етади. Шунинг учун хам фуқароларнинг жамиятни бошқаришдаги фоалиятлари, унинг демократик жихатлари инсоннинг табиати билан, турли хил мойиллик хусусиятларидан ажралмаган холда намоён бўлади.
Жамиятни бошқаришда фуқароларнинг иштироки улардан юқори даражада фуқаролик маданияти бўлишни хам тақазо етади. Фуқаролик маданияти қанча юқори бўлса, жамиятда демократик жараёнлар шунча ривож топиб боради. Шунинг учун хуқуқий демократик жамиятни қуришни мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон, фуқароларнинг сиёсий онг ва маданиятини оширишни хам устувор вазифа қилиб қўяди. Юксак маънавиятга, демократик жамият қурилишининг мухим омили сифатида қарайди.Фуқаролар ўзларида юксак маданиятни шакллантириб, демократия ишига катта маосулият билан ёндошиб, ўз ерки ва озодликларига янада маосулият билан ёндошиш зарурлигини чуқурроқ англаб етмоқдалар.
Мамлакатда амалга оширилган ислохотлар натижасида фуқароларнинг давлат Хокимиятида иштироки жараён сифатида янгича мазмун билан бойиб бормоқда. Бу жамиятда вужудга келган хилма-хил демократик институтлар билан бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ёндашганда, бугунга келиб, жамият ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий хаётида давлат Хокимиятиданфуқаролик институтларининг вазифалари кенгайиб бораётганлигини кузатамиз. Агар 1991 йилда республикамизда 95 та ННТ қайд етилган бўлса, 2000 йилга келиб уларнинг сони 2585 тага этди. 2013 йилда еса 6 мингдан ошиб кетди7. Бугунги кунда уларнинг сони 8250дан ошганини кўрсатмоқда.


Ўзбекистонда ННТ ривожланиш динамикаси


  1. Жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятининг мухим шарти. Маълумки, истиқлол йилларида миллий қадриятлар, маданий анъаналарни жахоннинг илғор демократик тамойиллари билан бойитган холда давлат-жамият хамкорлигига татбиқ этишнинг ўзбек модели тажрибаси яратилди. Бугун кўплаб давлатлар давлат ва жамият муносабатларини тартибга солишнинг енг мақбул йўли сифатида қараётган бу амалиёт давлатимиз асосий қонунлари шаклланишидаёқ эътиборга олинди. Хусусан, бош Қомусимизнинг 56 моддасида “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий харакатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф етилади8” деб, унинг хуқуқий обоекти ўз ифодасини топган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Давлат жамоат бирлашмаларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя етилишини таъминлайди, уларга ижтимоий хаётда иштирок этиш учун тенг хуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”9 каби нормаларнинг мустахкамланганлиги мамлакатимизда жамоат бирлашмаларининг шаклланиши ва ривожланиши давлат томонидан тўлақонли таъминланганлиги хамда унинг органлари билан тенг хуқуқда хамкорлик қилишини кўзда тутади.
Юртбошимиз “Мамлакатда демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти ривожлантириш” Концепсияси юзасидан қилган маърузасида фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига еришиш бир қатор қонунларни қабул қилиш билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтди. Унда, жумладан, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»қонунда давлат Хокимияти ва фуқаролик жамияти институтлари муносабатларида бир қатор ўзгаришлар вужудга келади.
Биринчидан, «Ижтимоий шериклик тўғрисида» Қонун бугун мамлакатда ижро этиш билан боғлиқ, асосан давлат Хокимияти ва бошқарув органлари зиммасида бўлиб келаётган бир қатор вазифалар ва улар бўйича ваколатларга эгаликда давлат - жамият шерикчилигини ифодалайди. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда уларни лойихалаштириш, ташкиллаштириш, тартибга солиш, бошқариш, назорат қилиш бўйича вазифалар ва ваколатларнинг бир қисми фуқаролик жамияти институтлари зиммасига ўтиши бир томондан давлат ва жамият бошқарувини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширса, иккинчи томондан бу фуқаролик жамиятига ўтиш талабларидан бирининг ъал етилишини ифодалайди.
Иккинчидан, давлат Хокимияти ва бошқарув органлари хозирги вақтда ижтимоий-гуманитар муаммоларни тахлил этиш ва улар бўйича белгиланган тадбирларни амалга оширишда етакчилик қилиб келади.
Учинчидан, давлат тузилмалари ушбу муносабатларга ўз ваколатларида белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб ёндашади, фуқаролик жамияти институтларининг еса ўртадаги масалани ъал этишда иштирок этиш ваколатлари аниқ емас. Бу холат еса ўз-ўзидан масаланинг бир томонлама ъал етилиши ёки сансолорликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Тўртинчидан, фуқаролик жамияти институтларининг ўз-ўзини бошқарув механизмлари ва хуқуқий ваколатларининг ўзгариши давлат Хокимияти ва бошқарув органлари механизми ва хуқуқий ваколатларида хам таркибий ўзгаришларини вужудга келтиради.
2010 йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсияси” кўптармоқли ННТларни ривожлантириш ва қўллаб- қувватлаш янги босқичининг бошланиш даври бўлди.
Концепсиянинг қоидаларидан келиб чиқиб, бир қатор қонун хужжатлари, шу жумладан 2013 йил 28 декабрда “Екологик назорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, ННТлар екологик назоратнинг асосий субоекти сифатида белгиланди.
2014 йилнинг 5 майида “Давлат Хокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун, шу йилнинг 25 сентябрда еса “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунга кўра ННТларни ижтимоий ахамиятга молик масалаларни ъал қилишда иштирок этишга самарали жалб қилишнинг ва давлат томонидан рағбатлантиришнинг шаклларидан бири сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шахар Кенгашлари ъузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари орқали ННТлар фаолиятини молиялаштиришнинг янги механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрда қабул қилинган ПҚ-2085- сонли “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ушбу сохадаги қонунчиликни ривожлантиришда мухим ахамиятга эга бўлди.
Президент қарорини амалга ошириш мақсадида 2014 йил 10 мартда 57-сонли Хукумат қарори қабул қилинди.
Юқорида қайд етилган қонун хужжатларига кўра ННТларни тузиш ва фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-хуқуқий механизмлари янада такомиллаштирилди ва сезиларли даражада соддалаштирилди, хусусан:
1.ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайтирилди. Бунда ногиронлар, фаърийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
2.Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ННТнинг алохида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик шахс хуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва хисобга олиш учун давлат божи ундирилмайди;

  1. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки ойдан бир ойга камайтирилди;

Тақдим етилган аризаларни оқибациз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш институти чиқариб ташланди;

  1. Таъсис хужжатларини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилиб, хужжатларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди, шунингдек, ендиликда таосис хужжатлари аввалгидек уч нусхада емас, балки фақат икки нусхада ва фақат давлат тилда тақдим етиладиган бўлди;

ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун хужжатларни тақдим қилиш тартиби соддалаштирилди ва
х.к.

  1. Хужжатларни нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатининг қисқартирилиши каби ижобий ўзгаришлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381 Қонунида хам ўз аксини топди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маъкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг хуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирларрежаси тасдиқланди.

  1. Давлат бошқаруви органлари томонидан ННТларнинг миллий қонунчилик ва халқаро шартномаларда мустахкамланган хуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши масалаларига мухим ахамият берилди.

  2. Вазирлар Маъкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарорига кўра хар чоракда ННТнинг рахбар органлари томонидан қабул қилинган қарорларини адлия органларига тақдим қилиш амалиёти бекор қилинди.

  3. ННТларнинг фаолияти шак-шубъасиз турли хил тадбирларни ўтказиш орқали еришиладиган ъайрия ва ижтимоий фойдали мақсадларга еришишга йўналтирилган. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, қонунчиликда шунингдек ННТлар томонидан тадбирлар ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган тегишли ижобий чоралар кўрилди.

  4. Хусусан, 2015 йилнинг 4 июнида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2679) Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. ННТларнинг тадбирларини келишишнинг хуқуқий белгиланиши аввал хам мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу низом янгилик хисобланмайди. Мазкур низомнинг асосий вазифаси хуқуқни қўллаш амалиётида бир хилликни таъминлашдан иборат.

  5. ННТлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлаш ва тадбирларни хеч қандай тўсиқларсиз ўтказилишини таъминлаш мақсадида, низомда қонун хужжатлари ва ННТ уставида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ўтказилаётган тадбирларга адлия органлари вакилининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, шунингдек ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи органнинг ноқонуний ъатти-харакатлари устидан шикоят қилиш хуқуқи алохида белгилаб ўтилган.

ННТлар фаолиятини тартибга солиш сохасидаги қонунчиликдаги ижобий ўзгаришларга обоектив назар ташланса, мазкур маърузанинг хулосаси сифатида шуни қайд этиш мумкинки, уларнинг барчаси:

  • биринчидан, фуқаролик жамияти мститутларммг мухим давлат қарорларини қабул қилишдаги ўрни ва таъсирини кучайтириш;

  • иккинчидан, фуқароларнинг хуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя қилиш хамда уларнинг фаровонлигини, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишини юксалтириш;

  • учинчидан, ННТларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга йўналтирилган комплекс чораларни амалга ошириш, ННТлар ва бошқа фуқаролик институтларини институционал ривожлантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилганлигини таъкидлаш мумкин.

  1. Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг тадрижий ривожи ва хуқуқий асослари.

Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида кўппартиявийликни шакллантиришга қаратилган ислохотлар жамиятда демократик тараққиётнинг келгусидаги истиқбол ривожини белгилаб беришда катта ахамият касб этди. Бу борада 1991 йилнинг 15 февралида "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролик жамиятини барпо этиш ғоясининг дастлабки хуқуқий пойдевори бўлди. Қонуннинг ахамияти шундаки, унда жамоат бирлашмаларининг давлатдан мустақил фаолият юритадиган тузилма эканлиги, улар фаолиятига мансабдор шахсларнинг аралашиши мумкин емаслиги қатъийй белгилаб қўйилди. Айнан шу қонунда биринчи бор сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотларининг мамлакат тақдиридаги масъулияти давлат ташкилотларига тенглаштирилди.
Ўзбекистонда Президент сайловлари биринчи бор (1991 йил декабр) ташкилий уюшқоқлик, сиёсий хамжихатликда муқобиллик асосида ўтказилди. Бу сайловларнинг тарихий ва сиёсий ахамияти шундан иборатки, у миллий заминимизда илк бор демократиянинг асосий талабларидан бири сиёсий Хокимият лигитимлигини таъминлади. 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши биз танлаган демократик йўлнинг хуқуқий асосларини яратиб берди. Конституциянинг ХИИИ бобида республикада хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш ва бунда кўппартиявийлик тизимини шакллантиришнинг хуқуқий асослари ўз ифодасини топди. Жумладан, Конституциянинг 60-моддасида "сиёсий партиялар турли табақа ва гурухларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат Хокимиятини тузишда иштирок етадилар" деб сиёсий партияларнинг ваколатлари белгилаб берилди. Айни пайтда, 57-моддада "Конституциявий тизимни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилувчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий хуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек, харбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руъдаги сиёсий партияларнинг хамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти таоқиқланади" деб уларнинг масъулияти хамда жавобгарлиги кўрсатилди.
Дастлабки ислохотлар ривожи ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши билан1991 йил 1 ноябрда Ўзбекистон Халқ демократик партиясига асос солади. Ўзбекистонда айрим мамлакатлардаги "демократия"дан фарқли ўлароқ, ўз фуқароларини янги демократик жамият қуриш йўлига сафарбар қилиши мумкин бўлган сиёсий ташкилот мохиятан бутунлай бошқа тузилмага айланди.
Бозор иқтисодиёти ва демократик жамият қуриш борасидаги ислохотлар, мулкчилик муносабатларининг чуқурлашуви жамиятда бу жараёнлар ифодачиси ва бундай манфаатларни уйғунлаштирувчи харакатга бўлган ехтиёжни тақозо ета бошлади. Шу тариқа, 1994 йил 24 майда "Ватан тараққиёти" партияси вужудга келиб, у ўз дастурида асосан ишбилармон, тадбир- корларнинг саой-харакатларини мувофиқлаштириб, мамлакатимиз имкониятларини тўла юзага чиқариш ва шу йўл билан Ўзбекистон халқининг фаровон турмушга еришмоғини таъминлаш, эркин бозор муносабатлари асосида мамлакатни жахоннинг ривожланган давлатларидан бирига айлантириш каби ғояларни илгари сурди. "Ватан тараққиёти" партияси 2000 йилга келиб ўз мақсади ва вазифалари билан яқин бўлган, 1998 йил 28 декабрда ташкил топган Ўзбекистон Фидокорлар Миллий Демократик партияси билан бирлашди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг ривожланишида ўзига хос воқеа бўлди. Фидокорлар партиясининг вужудга келиши жамиятдаги сиёсий тараққиёт натижаси бўлиб, ислохотчилик ғояларини рўёбга чиқаришда жамиятнинг шижоаткор, тадбиркор ва ёш қатлам кучларини ифодалашга бўлган интилиш сифатида намоён бўлди.
Одамлар хаётида юз бераётган ўзгаришлар, янги турмуш тарзи, баозан унинг мураккаб ижтимоий муносабатлари ватанпарварлик, бағрикенглик, юрт тинчлиги, социал адолат, фикрлар хилма-хиллиги каби масалаларни тобора устувор вазифага айлантирди. Бу ўзгаришлар Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг (1995 йил 17 февралда) ташкил топишига ижтимоий шароит яратади. Партия низомига мувофиқ мустақилликни мустахкамлашнинг бош масаласи сифатида инсоннинг озод бўлиши, унинг имкониятларини йўналтириш, фуқароларнинг хуқуқларини, эркинликларини, бурчларини таъминлаш, барча миллатлар ва халқларни, жамоат ташкилотларини бирлаштирадиган етакчи куч - хуқуқий демократик давлат ғояларини илгари суриш унинг бош мақсади етиб белгиланди. Шу ғояларга хамоъанг Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 1995 йилнинг 3 июнида ташкил топиб, дастурий мақсадлари миллатнинг маънавий бирлиги, Ватан - ягона оила, кучли демократик давлат, миллий қадриятлар, илмий- техникавий тараққиёт ва умумжахоний интеграция, замон кишиси, миллий истиқбол каби ғоялар партия фаолиятининг мазмун-мохиятини ташкил этди.
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этиш, демократик ислохотларни чуқурлаштириш, кўппартиявийлик тизимини такомиллаштиришда 1996 йилнинг 29-30 августида бўлиб ўтган Олий Мажлиснинг ВИ сессияси янги бир даврни бошлаб берди, дейиш мумкин. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг "Хозирги босқичда демократик ислохотларни чуқурлаштиришнинг мухим вазифалари тўғрисида"ги маърузаси жамиятга янгича демократик руъ бағишлади. Маърузада ъақиқий демократиянинг зарур ва қонуний белгиси бўлган туб маънодаги кўппартиявийликни шакллантириш учун жамият сиёсий тизимини янгилашнинг назарий асослари белгилаб берилди.
Мамлакатда бозор иқтисодининг ривожланиши, молиявий инфраструктура тизимининг қарор топиши, ишлаб чиқаришнинг такомиллашуви, хусусий мулкдорлар қатламининг ўсиши натижасида жамиятда янги сиёсий қатлам вужудга келди. Бу қатлам жамият ривожини модернизация қилишга қодир бўлган ишбилармонлар ва тадбиркорлар еди. Улар иннавацион ғояларни умумлаштирадиган, ўз мақсадларини жамият манфаатлари билан уйғунлаштирадиган сиёсий бирлашманинг вужудга келишига замин яратади. Шундай қилиб, 2003 йил 15 ноябрда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати - Ўзбекистон Лебирал Демократик партиясига асос солинади.
Собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизими сиёсатининг оқибатида атроф-муъитга беписанд муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан ваъшиёна фойдаланиш оқибатида ўсимлик ва ъайвонот дунёсининг генофондига салбий таъсири, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, катта ъажмдаги саноат ва бошқа тур чиқиндиларнинг ъосил бўлиши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг деградацияси, Орол денгизи ъалокати каби минтақавий ва глобал миқёсда ечилиши зарур бўлган екологик муаммолар ўз ечимини кутиб ётган еди. Айнан шу каби муаммоларни ъал этишга қаратилган сиёсий куч сифатида 2008 йилнинг 2 августида Ўзбекистон екологик харакати ташкил етилади. Таъкидлаш лозимки, ташкил топган хар бир сиёсий ташкилот ва мазкур Харакат давр ва ижтимоий шароит тақозоси ва жамият талаблари асосида вужудга келганлигини кузатамиз. Яъни, унда ўзиб хам, ортда қолиб кетмаслик - бу еволюсион йўлнинг шарти.
Мамлакатда кўппартиявийлик тизимининг хуқуқий асосларини мустахкамлашда сайлов институти ва уни хуқуқий жихатдан ривожлантиришга қаратилган хатти-харакатлар алохида ўрин тутади. 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида", 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Вилоят, туман, ва шахар халқ депутатлари кенгашига сайловлар тўғрисида"ги ва "Фуқароларнинг сайлов хуқуқи кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар негизида Олий Мажлисга демократик ва кўппартивийликка асосланган илк сайловлар 1994 йил 25 декабрда ўтказилиши ўзбек парламентаризми тарихида янги даврни очиб берди.
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг қарор топиши ва сиёсий партиялар такомиллашувида 1996 йил 25 декабрда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун катта ахамиятга эга бўлди. Қонун 17 моддадан иборат бўлиб, унда сиёсий партияларнинг демократик қонунлар асосида фаолият юритишлари учун етакчи ва илғор мамлакатлар мезонлари талабларидаражасидаги хуқуқий асослар киритилди. Масалан, қонуннинг 12- моддасида сиёсий партияларнинг хуқуқлари аниқ ва равшан кўрсатиб берилган. Ушбу қонун сиёсий партияларни тузиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, партияга аъзолик, партия фаолиятининг кафолатлари, унинг уставини рўйхатга олиш, партияларнинг мулкий муносабатларига доир барча хуқуқий мақомларининг мужассамлашгани Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимини қарор топтиришда мухим ўрин тутди.
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг тадрижий ривожи шундан далолат бермоқдаки, мустақиллик йилларида мамлакатда демократик сайловларнинг хуқуқий асослари яратилди ва сайловлар тўғрисидаги қонунлар хаётда ўз ифодасини топмокда. Шу билан бирга, сайлов кампаниялари даври сиёсий партиялар учун сиёсий кенгликлар сифатида фуқароларнинг сиёсий ва хуқуқий маданиятлари юксалишига сезиларли таъсир кўрсатди.
Ўзбекистонда Хокимият бўлиниши тамойилларига амал қилган холда 2002 йил 27 январида ўтказилган референдумга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси икки палатали парламент тизимига ўтказилди. Бундай ўзгариш тўғрисидаги қарор мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий хаётида янги саъифани очиб берди. Унинг натижаларига биноан Олий Мажлиснинг ВИИИ сессиясида «Референдум якунлари хамда давлат Хокимияти ташкил етилишининг асосий принсиплари тўғрисида»ги консти­туциявий қонун қабул қилинди. Бу хужжатлар асосида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги конституциявий қонунлар қабул қилинди. Мазкур қонунлар Олий Мажлис палаталарининг мақомини, уларни шакллантириш тартибини, ваколатларини, ўзаро хамда бошқа Хокимият органлари билан хамкорлик қилиш механизмларини аниқлаб берди. Амалга оширилган ислохотлар натижасида Хокимиятлар ўртасидаги мувозанатнинг ташкил етилиши таъминланди. Қонун чиқарувчи вакилларнинг нафақат масъулияти, балки профессионал даражаси ошди. Худудий манфаатлар ва уларнинг аниқ химоячилари вужудга келди. Хокимиятнинг монопол ва маъмурий усулидан ўзаро тенг хамкорлик механизмлари яратилди. Ижро Хокимияти устидан депутат назорати қонунга мувофиқ ўрнатилди. Сенатор ва депутатни чақириб олиш, айни пайтда, унинг мақоми тўғрисида қонунлар қабул қилинди.
2006 йил 9 ноябрда қабул қилинган “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш хамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонун бу йўлда ташланган дастлабки қадамларнинг табора кенгайишига шароит яратди. Унга мувофиқ Халқ депутатлари вилоят, шахар кенгашларидаги сиёсий партияларнинг депутатлик гурухлари билан маслаъатлашиб, вилоят ва Тошкент шахар хокими номзодлари Президент томонидан халқ депутатлари Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим етилади. Бунда хоким фаолиятини назорат қилиш ва қониқарсиз деб топилган холларда вазифасидан озод қилиш бўйича тавсия киритиш хуқуқлари берилади. Мазкур концепсия конституцион қонуннинг узвий давоми, уни ривожлантирувчи кейинги босқич сифатида такомиллашиб келаётганлигини кузатамиз. Бу ўз ўрнида Ўзбекистонда давлат Хокимиятини шакллантиришда сиёсий партияларнинг бевосита иштирокининг ошишига олиб келди.
Юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсияси” номли маърузасида давлатимизнинг яқин ва узоқ истиқболига мўлжалланган еволю- сион ривожланишнинг мантиқий давоми бўлиб, бу янги бир даврни бошлаб берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда енг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф етилиши демократик ислохотлар йўлидаги харакатларимизнинг изчиллигини яна бир бора тасдиқлайди. Бунда сиёсий партияларнинг Хокимият учун курашиш ва уларни шакллантириш борасидаги фаолиятлари учун жамиятда реал сиёсий майдоннинг хуқуқий асослари яратилади. Айни пайтда, сиёсий партиялар ўз дастурий вазифаларини амалга оширишда партиялараро рақобат муъитининг янада кучайишига, соғлом сиёсий мухолифатларнинг вужудга келишига хамда демократик ислохотларни янада чуқурлатиришга хизмат қилади.
Мазкур Концепсиянинг 5-бўлими фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантиришга бағишланди.
Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Биз учун фуқаролик жамияти - ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг хуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда, бошқа одамларнинг хуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни, эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади”10.

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг конституциявий- хуқуқий асослари

Маъалла институти бир неча асрлик қадимий тарихга эга бўлсада, унинг хуқуқий асослари яратилган ва жамият бошқарувида ўзига хос ваколатларга эга бўлган даври - мамлакатимизнинг мустақилликка еришган даври хисобланади.
Чунки, мустақил Ўзбекистоннинг бош қомуси - Конституциясининг 105-моддасига маъалла институти хақида қоидалар киритилиб, унинг ваколат муддати белгилаб берилди11.
Конституцияда белгилаб берилган ушбу қоидалар асосида 1993 йил 2 сентярбда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун билан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартиблари, ваколат доираси хамда фаолияти сохасидаги муносабатлар тартибга солинди.
Бу жараёнда бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига хам кўплаб ваколатлар ўтказиб борилди. Бу еса амалдаги Қонунни янада такомиллаштириш, фуқаролар йиғинларига берилган ваколатларни амалга ошириш механизмларини қонун билан тартибга солиш заруратини келтириб чиқарди. Шу боис “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун 1999 йил 14 апрелда янги таърирда қабул қилинди.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш жараёни хам фуқаролар йиғини фаолиятини самарали ташкил этишнинг асосий омилларидан бири хисобланиб, ушбу жараённи янада тартибли ўтказиш, унинг аниқ меъёрларини жорий қилиш мақсадида 2004 йил 29 апрелда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаъатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаъатчилари сайловининг асосий принсиплари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиб қоидалари хамда номзодларга қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, Концепсиянинг 5-йўналишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат Хокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш алохида долзарб ахамият касб этаётганлиги қайд етилиб, бу вазифани ъал қилишда учта асосий масала кўрсатиб берилди. Булар:

  1. Ахолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш.

  2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назорати сохасидаги функцияларини янада кенгайтириш

  3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хусусий тадбиркорлик, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ъунармандчиликни ривожлантириш марказига айлантириш.

Концепсия ижроси юзасидан 2013 йил 22 апрелда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги хамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаъатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунлар янги таърирда қабул қилинди.
Янги таърирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунда фуқаролар йиғинларига тегишли худуддаги тадбиркорлик фаолияти субоектларининг хуқуқлари ва қонуний манфатларига риоя етилиши хамда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича қўшимча ваколатлар бериш назарда тутилди.
Шунингдек, янги таърирдаги Қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ахолини ижтимоий химояга муътож қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалари янада чуқурлаштирилиб, бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий муъофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муътож кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни аниқлаш, фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиши хақидаги нормалар киритилди.
Мазкур Қонуннинг 18-моддасида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича 8 та комиссиялар тузилиши белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, тегишли худуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар хам тузилиши мумкин.
Ушбу комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш орқали маъалланниг жамият хаётидаги ўрни ва ахамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маъкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги274-сонли қарори билан юқоридаги комиссияларнинг намунавий Низомлари тасдиқлаб берилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда қадимий ва ноёб бошқарув шакли бўлган маъалла институтини хар томонлама ривожлантиришга, унинг ваколатларини янада кенгайтиришга хамда қонунчилик тизимида белгилаб берилган ваколатлардан янада самарали фойдаланишга кўмаклашиш борасида олиб борилаётган амалий тадбирлар натижасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни янада мустахкамланиб бормоқда.



1



Download 57,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish