3-мавзу: IX-XII асрларда Ўрта Осиё сиёсий, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар



Download 27,98 Kb.
bet2/2
Sana03.04.2022
Hajmi27,98 Kb.
#526864
1   2
Bog'liq
3-MAVZU 2-MASHG`ULOT QORAXONIYLAR

даргоҳ ва девонга бўлинган. Хоқоннинг улуғ ҳожиби хоқон билан фуқаро ўртасида воситачилик қилган. Хоқон саройида қуйидаги амалдорлар бўлган: оғичи-шойи кийимлар хазиначиси; бирук-меҳмонларни қабул қилиш бўйича мутасадди; ошчи-хоқон ошхонаси бошлиғи (боғарчи); битикчи-мунший; котиб-мирза; қушчи-ҳоқон овининг ташкилотчиси.
Хоқон ҳарбий қўшинлари черик дейилган, унга субоши, ѐки сипоҳсолор қўмондонлик қилган. Кичик зобит човуш, сипоҳийлар тўдаси қўмондони хайлбоши дейилган. Қўшин ўнлик, юзлик, мингликларга бўлинган. Қорахонийлар хоқони қўши (ҳарбий лагер) хонтўй дейилган. Хоқон қўшида доим 9 та сариқ байроқ хилпираб турган. Ҳоқонликда элчини ялавоч ѐки ялафар деб аталган.
Хоқонлик ҳудудлари эл, вилоятларга бўлинган. Ижтимоий тузумда мавқеи анча баланд ҳисобланган йирик заминдорлар-деҳқонлар қатлами қорахонийлар даврида ўз аҳамиятини йўқотди. Ўрта Осиѐ кўҳна зодагон тоифасининг бундай аҳволга тушишига асосий сабаб сиѐсат майдонида юз берган сулолалар ўртасидаги тахт алмашуви, энг таъсирли жиҳати эса кўчманчилик шароитига мослашган эл-улусларининг ўтроқ аҳоли ҳудудларининг ишғол этишидир.
Қорахонийларда оддий халқ будун дейилган. Солиқ тўловчи фуқаро райийят деб аталган. Қабила бошлиқлари бек дейилган, савдогарлар сарт деб
аталган. Қорахонийлар давлатида ҳунармандчилик (кулолчилик, тўқувчилик, шишасозлик, темирчилик, заргарлик), шунингдек зироат ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи соҳалар тараққий этган. Шунингдек, қимматбаҳо тошлар, олтин, мис, темир қазиб олинган. Шаҳарсозлик иншоотлари пишиқ ғиштдан бунѐд этилган. Хонликда ер эгалигининг иқтаъ шакли кенг тарқалган. Манбада шундай дейилади: “Иқтага соҳиб бўлганлар (муқталар) шуни билишлари лозимки, улар фақатгина райийятдан ҳақ молини яхшилик билан олишга ҳақлидирлар ва одамлар ўз танув моллари, бола-чақалари, асбоб-ускуналари билан хавфсиз бўлишлари шарт. Агар одамлар саройга келиб, ўз ҳолларини маълум қилмоқчи бўлсалар, улар қаршилик қилмасинлар ва қайси бир муқта шундай қилса қўлини қисқартириб, иқтасини тортиб олиш, ўзига жазо бериб, бошқаларга ибрат этиб кўрсатиш керак. Уларга шуни билдириб қўйиш лозимки, мулк ҳам, райийят ҳам хонникидир. Муқталар ва валийлар уларни бошларида шаҳнадек туриб, подшоҳни райийят билан бирга хавфсизликдан сақлайдилар”. Хоқон, вақф, жамоа мулклари қорахонийлар тасарруфидаги асосий ер-мулклар ҳисобланади.
Қорахонийлар давлатида салжуқийларда бўлган каби иқтаъ эгаси ўз мулкида ишлаѐтган зироаткорлардан белгиланган миқдорда қонун билан қайд этилган солиқдан бошқа ортиқча маҳсулот ѐки ҳақ олишга ҳуқуқи бўлмаган. Мажбурий равишда бирор-бир маҳсулот тортиб олинса, бундай вазиятда иқтаънинг маълум миқдори қирқиб олинган, ѐки умуман тортиб олинган.
Download 27,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish